Туркия туркуми

oltin23. Заргарлик мактаби

Олтин…

Дунё иқтисодий тарозисининг бир палласида нефтъ турса, иккинчисида олтин! Яъни иқтисодий мувозанатнинг бир тарафини олтин тутиб турибди.

Олтинни на ейиш мумкин, на кийиш, аммо зебу-зийнат ўлароқ киши ҳаётида нақадар ўрин тутиши эса очиқ масала.

Ишонинг ишонманг бутун дунёда нефт жанги каби олтин уруши ҳам авж пардасида. Америка Қўшма Штатлари йилига 350 тоннага яқин олтин ишлаб чиқарсада, Жанубий Африка республикаларидан йилига чиқадиган 585 тонна олтиннинг аксариятига соҳиб. Continue reading

Advertisements

Izohlar bo’limidan

qorBahorga oz qoldi

Toshkentda qor yog’moqda!

Bahorga bir kun qolganda sovuq oqim qirib keldi. Bu- o’lkamiz tabiatiga xos.

Ko’p yillar oldin Samarqanddagi uyimiz derazasidan erta tongda tashqariga qaraganimda kurtak otgan daraxtlarning shoxi oppoq qorga o’ralgan bo’lardi.

Keksalar qishning o’jarligi,baribir o’z aytganini qilishi haqidagi hikmatlarni ko’p aytishardi.
Bugun ham bu qahr yo’qolmabdi. Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

ia3Бир каллалик илондан икки каллалик илон

САВОЛ: Мана Каримов икки палатали парламент тузмоқда ва бу Американикидан кейин дунёда иккинчи ўриндаги демократик муассаса бўлишини айтди. Демократияга бундай йўл очилиши Каримовнинг тарих олдидаги катта хизмати эмас-ми?( Юсуф).

ЖАВОБ: Саволингиз кинояга ҳам ўхшаб кетади. Ёки Каримовнинг сессия тугашига беш минут қолганда ўтказган матбуот конференциясида ўзини қандай тутганига қараб, унинг гапларига ишонган ҳам бўлишингиз мумкин. Continue reading

Туркия туркуми

Kastamonu hokimi Sulaymon Yujal(o'ngdan birinchi) bilan.

Kastamonu hokimi Sulaymon Yujal, Jahongir Muhammad va Usmon Qrimli.

22.Сургундаги соат

Аввало Кастамону ҳақида қисқача маълумот. Кастамону вилояти Анқарадан 250, Истанбулдан эса 500 километр узоқликдаги жанубий вилоятлардан бири. Вилоятнинг марказида қадимий Кастамону шаҳри жойлашган. Тўрт тарафи тоғлар билан ўралган шаҳар уч цивилизациянинг, яъни уч маданиятнинг меъросларини сийнасида сақлаётир. Бу ерда Ҳитит, Юнон ва Усмонли маданиятининг осори-атиқалари, гўзал обидалари мавжуд. Continue reading

Izohlar bo’limidan

qamoqShohi Darvesh: Agar bizning qudratimizga shubha qilsang, biz qurdirgan qamoqxonalarga boq!

Inson jamiyatda yashar ekan,oldinga umid uzatib boradi.

Kun oxirida “qani Eshmat bugun o’zingga nechchi qo’yasan,nimani qoyil qilding-u eplolmaganing nima bo’ldi?”desa,o’ziga foyda.

Shu gapni aytmasa ham uni birov urmaydi.

Unda haqiqiy kun qachon keladi axir?

Rejimning bahosini berayotganda,o’tgan voqeaga emas keladigan xavfga chim bosish kerak. Continue reading

Шаҳидлар мозори

yodgorobid1Ёдгор Обид:

Жаҳонгир Муҳаммаднинг “Шаҳидлар мозори” китоби тўғрисида фикрлар

Яқинда кўз ўнгимизда Озарбайжонда юз берган тарихий фожеалар ҳақида кўп ёзилди, кўп айтилди, китоблар пайдо бўлди. Аммо яқинда Тошкент босмохоналаридан бирида яширинча чоп этилган Жаҳонгир Муҳаммаднинг “Шаҳидлар мозори” номли китоби мазмуни жиҳатидан ҳам, танланган ифода услуби жиҳатидан ҳам, бадиий қуввати, самимияти жиҳатидан ҳам алоҳида қимматга эга. Continue reading

Муносабат