Туркия туркуми

turkotaghi4.”Сиз бутпарастми?”

Туркиянинг Эржиёз тоғлари этагида, денгиз сатҳидан икки минг метр юксакликдаги Тақир яйловида ўн мингларча миллиятчилар байрамга тўпландилар. Бу сафарги байрамнинг ўзига хослиги шунда эдики, у Турк миллиятичилиги тамалдан ўзгарганини ошкор этди.
Маълимки, тарихий Эргунакон достонига кўра, бир пайтлар турклар тоғлар, қоялар орасида адашиб қолганларида уларга чиқиш йўлини Она бўри, яъни бузқурт кўрсатган экан.

Мана 70-80 йилдирки, Турк миллиятчилиги ана шундай тарихий достон ғоясидан келиб чиқиб, Она бўрини ўз ҳаракатига рамз қилиб олган. Она бўри ҳақида сон-саноқсиз китоблар, шеърлар, қўшиқлар ёзилди. Ҳатто дунёда шов-шувларга сабаб бўлган Бузқурт ташкилотлари тузилди. Бу ҳаракатлар Туркияда бир неча маротаба давлат тўнтаришига олиб келди. Continue reading