Туркия туркуми

turkotaghi4.”Сиз бутпарастми?”

Туркиянинг Эржиёз тоғлари этагида, денгиз сатҳидан икки минг метр юксакликдаги Тақир яйловида ўн мингларча миллиятчилар байрамга тўпландилар. Бу сафарги байрамнинг ўзига хослиги шунда эдики, у Турк миллиятичилиги тамалдан ўзгарганини ошкор этди.
Маълимки, тарихий Эргунакон достонига кўра, бир пайтлар турклар тоғлар, қоялар орасида адашиб қолганларида уларга чиқиш йўлини Она бўри, яъни бузқурт кўрсатган экан.

Мана 70-80 йилдирки, Турк миллиятчилиги ана шундай тарихий достон ғоясидан келиб чиқиб, Она бўрини ўз ҳаракатига рамз қилиб олган. Она бўри ҳақида сон-саноқсиз китоблар, шеърлар, қўшиқлар ёзилди. Ҳатто дунёда шов-шувларга сабаб бўлган Бузқурт ташкилотлари тузилди. Бу ҳаракатлар Туркияда бир неча маротаба давлат тўнтаришига олиб келди.

Турк миллиятчиларининг 50 йилдан буён йўлбошчиси бўлиб келаётган Алпаслан Туркашга “Бошбуғ” номи берилган. У қаттиққўл яккаҳокимлик рамзи ҳамдир.

Бармоқлар билан бўри ишорасини кўрсатиш ҳам миллиятчиларнинг ўзларини ифода қилиш шаклига айланган.

Мажлис, қурултойларда кўкракларга бўри расми, давра тўрида бўри ҳайкали туриши оддий ҳолга айланган. Бу исломий ҳаракатлардаги ёшлар билан бузқуртларни тез-тез тўқнашувларга олиб келарди. Миллиятчилар орасидаги исломга ҳайрихоҳлари улардан ажралиб, диний партиялар қурдилар ва ўз миллиятчилик ҳаракатларини ислом дини асосига ўрнатдилар.

Эржиёз тоғларида туркнинг Она бўри томонидан қутқазилиши байрами одат тусига кирган. Икки-уч йилдир бу байрамга Ўрта Осиё жумҳуриятлари ва турк жамоаларидан ҳам вакиллар қатнашмоқда. Бу ерда қирғиз чодиридан тортиб, ўзбек чайласига қадар ўрнатилади. Адратикдан Чинга қадар кенгликларда яшаган турк халқларининг минг бир таомлари пиширилади. Бу йил ҳам айни ҳол такрорланди.
Фақат одатга кўра, миллий ҳаракат лидерининг олдига Она бўри ҳайкалини кўтариб чиқишаркан, ҳамма нарса бирдан ўзгарди. Доим “Азиз бузқуртларим”, дея сўз бошлайдиган ва ҳар қандай сиёсий мажлисларда ҳам қўли билан бўри ишорасини кўрсатадиган лидер “Тўхтанг, сиз бутпарастмисиз?” дея ҳайқирди. Сўнг эса милиятчиларни пешин номозига чорлади. Эржиёз тоғлари илк бор “Оллоҳу Акбар” каби илоҳий сасларга қулоқ тутди.

Турк миллиятчилиги лидеридами ёки бу ҳаракат тамалида ўзгаришлар бошландими, деган саволга жавоб бериш қийин, чунки сайловлар арафасида ҳар нарса бўлиши мумкин.

Фақат шуни айтиш лозимки, Турк миллиятчилари орасида исломни истаётганлар кўпчилик. Балки, миллиятчилик даъвосидаги лидерлар буни қўлдан чиқариб юбормаслик ҳаракатидадирлар.

Нима бўлганда ҳам жиддий ўзгаришлар бошланмоқда. Туркиянинг кадари ўзгараётганга ўхшайди. Кекса “бўри” ана шуни сезган кўринади.
(1995 йил, Август, “Би-би-си”).
ЖМ.

2 Responses

  1. Assalomu alaykum Jahongir aa, chapdan ikkinchi turgan odam Adem çevikmi?

    • Yo’q bu odam Kastamoni hokimligining maorif bo’limining midiri edi va Milliyatchi harakat partiyasiga mansub.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: