Bugunning haqiqati

Ertami-kechmi, shunga kelinadi

O’zbekiston hukumatidan xorijdagilarning hammasini yoppasiga taklif qilib, oqlasin, degan talabni qo’yish mantiqsizlik ekanini tushunamiz. Xorijda yurib O’zbekistonga borolmayotgan ko’p guruhlar bor.
Masalan:
1.Rostdan ham jinoyat yo’liga kirganlar.
2.Islomiy davlat tarafdorlari.
3.Jinoiy to’dalardan uzoq bo’lgan demokratik tuzum tarafdorlari-siyosiy qochqinlar.
4.Mehnat qilaman, deb borib, turli sabablar bilan qaytolmayotganlar ва ҳоказо.

Nazarimda hukumat 3-va 4-guruhga kiruvchilarning qaytishiga rozi bo’lganga o’xshaydi. 4-guruhga kirganlar birin-ketin qaytishmoqda ham.

3-guruhdan murojaatlar ko’rib chiqilayotgandek. Lekin ularning siyosiy maydonga emas, mahalla-kuyga qaytib, tinchgina nonini yeb-oshini ashab yurishlarini istaydi. Qora ro’yxatlardan chiqarib, oqlashga ham rozi bo’lishi mumkin.

Ammo 1-2-toifaga kirganlarni maxsus nazoratda tutishi aniq. Ularga qaytish uchun yo’l ochmaydi. Siyosiy qochqinlar orasidan ham 1-2- guruhga qo’shilganlar yoki 2-guruhga xayrixohlarni nazoratdan chiqarmasa kerak.

Menimcha bugunning haqiqati mana shu. Xom xayollar esa ko’p.

Bu masalani jamoatchilik, inson huquqlari kurashchilari, hukumat vakillaridan iborat maxsus komissiya ko’rib chiqishini yil boshida taklif qilgan edik.

Ertami-kechmi shunga kelinadi. Qancha oldin harakat qilinsa, shuncha yaxshi.

JM

***
Эртами-кечми, шунга келинади!

Ўзбекистон ҳукуматидан хориждагиларнинг ҳаммасини ёппасига таклиф қилиб, оқласин, деган талабни қўйиш мантиқсизлик эканини тушунамиз. Хорижда юриб Ўзбекистонга боролмаётган кўп гуруҳлар бор.

Масалан:
1.Ростдан ҳам жиноят йўлига кирганлар.
2.Исломий давлат тарафдорлари.
3.Жиноий тўдалардан узоқ бўлган демократик тузум тарафдорлари-сиёсий қочқинлар.
4.Меҳнат қиламан, деб бориб, турли сабаблар билан қайтолмаётганлар ва ҳоказо.

Назаримда ҳукумат 3-ва 4-гуруҳга кирувчиларнинг қайтишига рози бўлганга ўхшайди. 4-гуруҳга кирганлар бирин-кетин қайтишмоқда ҳам.

3-гуруҳдан мурожаатлар кўриб чиқилаётгандек. Лекин уларнинг сиёсий майдонга эмас, маҳалла-куйга қайтиб, тинчгина нонини еб-ошини ашаб юришларини истайди. Қора рўйхатлардан чиқариб, оқлашга ҳам рози бўлиши мумкин.

Аммо 1-2-тоифага кирганларни махсус назоратда тутиши аниқ. Уларга қайтиш учун йўл очмайди. Сиёсий қочқинлар орасидан ҳам 1-2- гуруҳга қўшилганлар ёки 2-гуруҳга хайрихоҳларни назоратдан чиқармаса керак.

Менимча бугуннинг ҳақиқати мана шу. Хом хаёллар эса кўп.

Бу масалани жамоатчилик, инсон ҳуқуқлари курашчилари, ҳукумат вакилларидан иборат махсус комиссия кўриб чиқишини йил бошида таклиф қилган эдик.

Эртами-кечми шунга келинади. Қанча олдин ҳаракат қилинса, шунча яхши.

ЖМ

Advertisements

Mulohaza

To’ytepaning tagida

Prezident menga yaxshi muomalada bo’lgan, unvon olishimda qo’l qo’ygan, mansabga tayinlaganimda qarshilik qilmagan deb uning jinoyatlaridan ko’z yumib, umr bo’yi uni maqtab, maddohlik qilishim kerakmi?

Bu bilan uning jinoyatlariga sherik bo’lmaymanmi?

Afsuski, shunday va buni guvohi bo’ldik. Yoppasiga Sovet rahbarlarini maqtaganlar, yoppasiga Karimovni maqtashdi, endi yoppasiga Mirziyoyevni maqtashga o’tdilar.

Demak, o’zbekchilik zehniyati hali To’ytepaning tagida.
JM
***

Тўйтепанинг тагида

Президент менга яхши муомалада бўлган, унвон олишимда қўл қўйган, мансабга тайинлаганимда қаршилик қилмаган, деб унинг жиноятларидан кўз юмиб, умр бўйи уни мақтаб, маддоҳлик қилишим керакми?
Бу билан унинг жиноятларига шерик бўлмайманми?

Афсуски, шундай ва буни гувоҳи бўлдик.

Ёппасига Совет раҳбарларини мақтаганлар, ёппасига Каримовни мақташди, энди ёппасига Мирзиёевни мақташга ўтдилар.

Демак, ўзбекчилик зеҳнияти ҳали Тўйтепанинг тагида.
ЖМ

Муносабат

JM_2016AvgustЎзбекистон Президентига: Сўзингиздан қайтманг, уни бажартиринг!

Ҳурматли Шавкат Миромонович, Сизга дўстона таклифимни етказмоқчиман. Ўзингиз айтиб келаётгандек, ваъдани бердингизми, уни бажариш керак. Ваъдадан қайтиш ҳар қандай шароитда ҳам мамлакат раҳбарига ярашмайди.
27 мамлакатга визани бекор қилдингиз, дунё Сизни олқишлади, биз ҳам олқишладик. Лекин орадан бир ой ўтиб, чекиндингиз.
Тушуниб турибман. АҚШда бир ўзбекни ушлашди, катта хабар бўлди, Туркияда Истанбул ва Измирдаги қатлиомлар учун қурол кўтарган ўзбекларни қидиришмоқда. Афғонистонда таҳликали вазият. Шу каби ҳолатларни баҳона қилиб, виза тартибини кечиктиришни МХХ, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Сиздан сўраган ва Сиз рози бўлибсиз.

Continue reading