Ҳодисот: Хавотирли хабарлар

30 Апрел, 2011 йил

АҚШнинг умумдунёда диний эркинликлар масаласини кузатадиган комиссияси Ўзбекистонни бу борадаги эркинликлар чекланган Бирма, Эритерия, Эрон, Негирия, Шимолий Корея, Покистон, Саудия Арабистони, Судан, Туркманистон, Хитой каби жиддий хавотирли давлатлар рўйхатига киритибди.

Бу ҳужжат эълон қилинишидан олдин эса, АҚШ давлат департаменти ўз фуқароларини Ўзбекистонга бормаслик ҳақида жиддий огоҳлантирди.

Бу орада зулмбоши Сурхондарёга бориб, аскарлар билан учрашиб қайтган бўлди. Ўзбекистон армияси фавқулодда ҳолатлар даражасига келтирилган ва чегараларда ҳам қаттиқ текширувлар ўтказилмоқда. Continue reading

Ҳодисот: Силовсин

29 Апрел, 2011 йил

Бугун телевизорда “Ҳайвонот олами” дастурида силовсин ҳақида қизиқарли дастурни кўрдим.

Раҳматли амаким хўп доно инсон эканлар, орадан 20-30 йил ўтиб ҳам у кишининг атрофдаги воқеалар ҳақидаги гаплари тез-тез ёдимга тушади.  Мана шу силовсин ҳақидаги дастурдан кейин ҳам у кишининг гапларини эсладим. Ҳар икки гапдан сўнг “Алҳамдуллилоҳ” деб ўз мусулмонлигини пеш қиладиган, Аллоҳнинг номини айтиб, кейин ёлғонларни қалаштириб, орқасидан, “Адашган бўлсам ўзинг кечир, инсон адашгувчидир” деб қўйгувчи бир кишини “Силовсин” дер эдилар.

-У илгари ғирт арақхўр эди, мансаб деса онасини, ака-укасини ҳам сотарди, Горбачев шамоли туфайли давр келиб қолдию бир думалаб мусулмон бўлди, агар яна бошқа давр келса, у бошқа нарсасини ҳам сотиб, ўша даврга мосланади, бундай одамларни ажратиш мушкул эмас, Худойим бундай силовсинларни таниб олиш учун ўз ишоратларини беради,-дегандилар. Continue reading

Ҳодисот: Бирлашиш ҳақида

Робия Қодир ва Жаҳонгир Муҳаммад

28 Апрел, 2011 йил

“Озод Осиё” радиосида ишлайдиган танишим – Набижон Турсун келиб қолди. Жуда ақлли ва мулоҳазаси чуқур йигит. Дунёнинг “у бурчидан кириб, бу бирчидан чиқдик”.

Гаплашган мавзуларимиздан бири уйғурлар ҳақида эди. Биз Туркияда яшаганимизда уйғур гуруҳлари орасида жанжаллар, бир-бирини айблаш, бўлмаган мансаблар учун талаш бор эди. Continue reading

Ҳодисот:Мантиқ қидириб…

27 апрел, 2011 йил

Ақлли одамлар аҳмоқ бўладилар дегим келаяти. Жа, қизиқ-а? Ҳам ақлли бўлса, тағин аҳмоқ ҳам бўлса?  Қани мантиқ депясизми?

Бир масалада мантиқ тополмаганим учун охири шундай демоқчиман-да.

Демократия деган бошқарувни – яъни халқ бошқарувини қурган ғарбликлар икки гапнинг бирида шарқлик “Дода”ларнинг ҳашаматли саройлари ва бу саройлардаги дабдабалар устидан кулишади. Ҳақиқатдан ҳам кулгили ва аянчли ҳол. Continue reading

Ҳодисот: Қочиш

26 апрел, 2011 йил

Бугун Тошкент зилзиласи ва Чернобил ҳақида ёзмоқчи эдим. Лекин ҳамма ёқда шу гап. Шунинг учун мутлоқ бошқа бир мавзу танладим.

Ғарбда қандай янгиликлар бўлса, биз томонларда шунинг аксини қилишга уринишади. Ҳатто “Ғарб демократиясига” зид-“Шарқ демократияси” каби. Бунақа мисоллар жуда кўп. Ҳаммасини санаб, бошингизни қотириб ўтирмайинда, энг сўнггиси ҳақидаги гапимни айтиб қўя қолайин. Continue reading

Ҳодисот: Тасдиқ

25 апрел, 2011 йил

Бир пайтлар ўзларини мухолифат ташкилотлари деб атаб юрган гуруҳларни тарк этганим ҳақида ёзганимда баъзи дўстларим менга дашном беришганди. Мен уларга мухолифат такилотимиз  деганларни тарк этдим, мухолиф фикрим эса ўзим билан бирга мустақил ҳолда яшайверади, курашаверади деб жавоб қилгандим. Continue reading

Ҳодисот: Гуруҳлар

24 апрел, 2001 йил

Бугун хорижда яшаётган ўзбеклар ва уларнинг мамлакатда қолган тарафдорлари  бир неча гуруҳга бўлинган:

1.Ислом Каримовга, шахс диктатурасига ашаддий қарши бўлган озчилик гуруҳи. Булар ҳамма ёмонликлар бевосита диктаторнинг шахси билан боғлиқ деган фикрга жуда қаттиқ ишонадилар ва бошқа фикрдагилар билан келиша олмайдилар. Continue reading

Ҳодисот:Дунё

23 апрел, 2011 йил

Бугун дунё ким томонда бўлса, ҳақиқат ҳам ўша томонда. Демак, дунёни рад этган-мағлуб. Оғмачи дунёни ўз томонига оғдирган эса музаффардир.

Ўзбек тилида “дунё” сўзининг маънолари жуда кўп:

Дунё-борлиқ (У дунё-бу дунё) Continue reading

Ҳодисот:Емиш

22 апрел, 2011 йил

Хитой  Тожикистонни “ишғол” қилиб, энди Ўзбекистонга кириб келмоқда. Ҳудуд нуқтаи назаридан бу биринчи ҳол эмас. Узоқ тарихда Хитой бу минтақани босиб олиб, кучли ассимиляция ўтказгани ҳақида илмий китоблар мавжуд.

Доим шундай бўлган, катта миллатлар кичик халқларни “еб” юборишга интилишган. Бугун ҳам айни ҳол.
Тожиклар Урусиятга кетган бир пайтда Тожикистонда минг-минглаб хитойлик мардикорлар ишлашмоқда ва уларнинг ерли қизлар билан оила қуриб,  доимий фуқарога айланаётганлари ҳақида  хабрлар кўп. Яқин келажакда тожиклар орасида хитой кўринишли янги авлод етишиб чиқиши ҳам турган гап. Continue reading

Ҳодисот:Инқилоблар

21 апрел, 2011 йил

Нега aраб давлатларидаги “инқилоблар” натижа бермаяти?  Қисқа вақтда натижа бериши ҳам қийин. Узоқ вақтда эса ҳокимият яна диктаторлар қўлида қолавериши ёки қайтaдан уларнинг қўлига ўтиши мумкин. Нега?

Чунки бу “инқилоблар” ё табиий эмас ёки аниқ бир мафкура-мақсадга таянмаган.

Бундан ташқари инқилоб дегани олма пиш, оғзимга туш, дегани эмас.

Инқилобнинг энг осон қисми ҳукмдорни тахтдан ағдариш қисмидир. Энг оғир қисми эса, ундан кейин мамлакатни қандай бошқариш, кимлар билан, қай йўсинда бошқаришдан иборат. Continue reading

Ҳодисот:Алданганлар

20 апрел, 2011 йил

Қадим ўтган замонда, борса келмас томонда бир қишлоққа очарчилик оралай бошлабди. Ҳовлиқ исмли киши ҳовлиқиб “Бунинг олдини оламан” деб ўртага чиқибди.

-Мен сизлар учун тегирмон қураман,-дебди у. Continue reading

Ҳодисот:Исён-писёндан хабарим йўқ

19 апрел, 2011 йил

Кейинги кунларда бир қанча хатлар олаяпман. Уларда қуйидагича саволлар бор:
“Ўзбекистонда исён бўлармиш, қайтасизми?”
“Исённинг бошида ким турибди?”
“Нега бу ишни аноним тарзда қилмоқдасизлар?”
“Бу исёнга муносабатингиз қандай?” ва ҳоказо.

Шуни айтишим керакки, бирор бир ҳаракат ҳақида бирор бир киши мен билан маслаҳат ҳам қилган эмас, менга бир нарса таклиф ҳам этган эмас. Бу биринчидан.

Иккинчидан эса, мен ҳар қандай ҳаракат ташқаридан эмас, ичкаридан етилишига ишонаман. Ташқаридан туриб ичкаридаги одамларни исёнга чорлаш менинг ишим эмас. Ўзим хавфсиз жойда бўлиб, мамлакат ичидаги одамларни исёнга чорлай олмайман. Бунга маънавий ҳаққим йўқ. Агар ўзим Ўзбекистонда бўлганимда эди, бу бошқа гап бўларди. Бу менинг шахсий қаноатим ва қароримдир. Continue reading

Бугунги ҳодисотдан чиқарилган хулоса

18 апрел, 2011 йил

Дунёга демократия нималигини ўргатаман деб Америка халқининг пулини “туя қилаётган” идоралардан бири Фридум Ҳаус (Freedom House) экан. Тағин бу идора интернет эркинлигини баҳолаганига ўлайинми? Улар бугун қарийб икки томлик китобдай келадиган ҳисобот эълон қилибдилару Ўзбекистон ҳақида лом-лим дейишмабди.

Ишониш қийин… интернет “арқонга тортилган” Ўзбекистон ҳақида ўз ҳисоботида бир нарса демаган бу ташкилот раҳбарларининг балки зарбоф тўн кийиш мақсадалари бордур?

Кейинги пайтда бу идорада ҳам ўзбеклар пайдо бўлгани ҳақида гаплар юрганди. Наҳотки, диктаторнинг “қўли” бу идорага қадар ҳам етди?

Дарвоқе, дарахтни қурт ичидан кемиради. Кемирилган дарахтнинг шохлари на бешик, на тобут учун ярайди. Бундай дарахтдан тахт ясаш эса ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмайди. Ташкилотлар, партиялар, гуруҳлар-дарахтдир. Уларни ўз ичидаги “қурт” емиради.

17 апрел, 2011 йил

Тонг-саҳардан йўлдамиз. Йўллар туганмас, умрни йўлга қиёслайдилар, аммо умр қисқа, йўллар эса дум-дароз, кишини чарчатади, зериктиради, ҳолдан тойдиради… Умр, йўлларга ўхшама!

16 апрел, 2011 йил

Бугун Ню Йоркда бир неча жойда ватандошлар билан тўпландик. Кейин у ёқ-бу ёқларга бордик. Гап кўп. Келганидан хурсанд бўлганлар ҳам бор, хафа бўлганлар ҳам. Мана қулоққа чалинган гаплардан баъзилари:

-«Ватандош» деган газета чиқаришибди, Ўзбекистондаги ҳақиқий аҳволдан ҳеч гап йўқ, бепул бўлса ҳам олмаяпмиз, бу кетишда банкрот бўлади-ёв!

-Шер ака келаяти. Яҳудийлар у кишини яхши кўради. «Борсам қанча берасизлар?» деган экан, кўкидан ўн минг дейишибди, у киши «Мен ўн мингни боргунча йўлга экиб кетаман» дебдилар. Ишқилиб Шерали Жўраевнинг концертига билетни қиммат қилиб юборишмасинда, биз ҳам у кишини яхши кўрамиз!

-Юлдуз келиб кетгандан кейин уни ИАК чақириб «У ёқда мени ёмон кўрганлар билан учрашибсанми?» дебди. Шер ака шуни эшитганки «Озодлик»да Каримовни озгина тилга олиб қўйди. Буни тақия дейишади.

-Андижонда ИАК «Халқни бостир!» деганда генерал Қосимов «Бу армиянинг иши эмас» деган экан, ишдан олиниб, олти йиллик жазо бериб юборишган.

-Илгари Ню Йоркда бизникиларга иш кўп эди. Ҳозир бирдан камайди. Иш ташкил қилаётганларнинг хўржини очилиб қолганга ўхшайди, ушла-ушла кўпайган.

Технология тараққий этиб кетди, бу сатрларни Ню Йоркни кезиб юраркан, машинада ўтириб сайтга ёзиб қўя қолдим. Нега бу гапларни ёздим-ми?

Демоқчиманки, Ўзбекистонда ҳамма гап халқнинг орасида, шу одат ҳам бу ёққа кўчибди: Халқнюс! Continue reading

Ҳодисот: Яна бир ўйин бошланмоқда

8 апрел, 2011 йил

Шу 13 рақами яна ўртага чиқмоқда. Яъни 13 апрел куни Россия Думаси Марказий Осиё давлатлари билан муносабатлардаги камчиликларни ёпиқ эшиклар ортида муҳокама қилар экан.

Кун тартибининг ўзаги “Араб давлатларида юз бераётган воқеалар ва Ғарбнинг Осиёга ҳукмронлик қилиш мақсадида Марказий Осиёга кириб бораётгани” масаласи.

Эсингизда бўлса, 2005 йилда ҳам Россия Думаси айни масалани муҳокама этган эди. Фақат унда “араб давлатлари” ибораси ўрнига “рангли инқилоблар” ибораси ишлатилганди. Ўшанда Россия махсус хизмат идоралари раҳбарлари Думада маъруза қилганлари ва инқилоблар ортида Ғарб турганлиги ҳақидаги икки жумлалик хабардан бошқа нарса чиқмаганди.

Аммо кўп ўтмай Андижон воқеалари юз берди. Инқилоблар “цунами”си қайтарилди. Бу сафар “араб шамоли”ни қайтариш учун нима ўйлаб топиларкан?  Ниятлари нима? Ғарбни “Манас”дан қувишми? Назарбоевнинг номини Ҳазарбоев деб қўйишми? Раҳмоннни “Роғун”га кўмишми? Билмадим.

Балки Ўзбекистоннинг қайтадан Ғарбга оз-моз очила бошлаши ҳам Москвани безовта қилаётгандир? Бу ҳолда улар Ўзбекистон бўйича икки қарорга келишларини тахмин қилиш мумкин:

1.Жаноб Каримов халқинг норози, кетишинг керак, биз айтаётган ана у номзодни ўрнингга чиқаришни бошла, бўлмаса бу ишни ўзимиз қиламиз.

2.Агар биринчи қароримиз сенга ёқмаса, у ҳолда Ғарбнинг башарасига очиқчасига тупур, Кремл остонасидан бошингни кўтарма! Continue reading

Насрулло Саййид

Улкан китоблар


(Америкага саёҳат туркумидан)

Шу йил январь ойининг иккинчи ярмида АҚШга бориб, Нью-Йорк ва Вашингтон шаҳарларини зиёрат қилиб қайтдим.

Ушбу сафардан мақсад фақат Американи бир кўриб қайтиш билангина чекланиш эмасди. Мен бу мамлакатда муҳожиратда яшаётган кўплаб дўстларим, ҳамфикр юртдошларим билан ҳам дийдорлашиб қайтишни режалагандим. Continue reading