8 апрел, 2011 йил
Шу 13 рақами яна ўртага чиқмоқда. Яъни 13 апрел куни Россия Думаси Марказий Осиё давлатлари билан муносабатлардаги камчиликларни ёпиқ эшиклар ортида муҳокама қилар экан.
Кун тартибининг ўзаги “Араб давлатларида юз бераётган воқеалар ва Ғарбнинг Осиёга ҳукмронлик қилиш мақсадида Марказий Осиёга кириб бораётгани” масаласи.
Эсингизда бўлса, 2005 йилда ҳам Россия Думаси айни масалани муҳокама этган эди. Фақат унда “араб давлатлари” ибораси ўрнига “рангли инқилоблар” ибораси ишлатилганди. Ўшанда Россия махсус хизмат идоралари раҳбарлари Думада маъруза қилганлари ва инқилоблар ортида Ғарб турганлиги ҳақидаги икки жумлалик хабардан бошқа нарса чиқмаганди.
Аммо кўп ўтмай Андижон воқеалари юз берди. Инқилоблар “цунами”си қайтарилди. Бу сафар “араб шамоли”ни қайтариш учун нима ўйлаб топиларкан? Ниятлари нима? Ғарбни “Манас”дан қувишми? Назарбоевнинг номини Ҳазарбоев деб қўйишми? Раҳмоннни “Роғун”га кўмишми? Билмадим.
Балки Ўзбекистоннинг қайтадан Ғарбга оз-моз очила бошлаши ҳам Москвани безовта қилаётгандир? Бу ҳолда улар Ўзбекистон бўйича икки қарорга келишларини тахмин қилиш мумкин:
1.Жаноб Каримов халқинг норози, кетишинг керак, биз айтаётган ана у номзодни ўрнингга чиқаришни бошла, бўлмаса бу ишни ўзимиз қиламиз.
2.Агар биринчи қароримиз сенга ёқмаса, у ҳолда Ғарбнинг башарасига очиқчасига тупур, Кремл остонасидан бошингни кўтарма!
2005 йилда ҳам шундай бўлган ва Каримов АҚШнинг ҳарбий базасини Хонободдан чиқариб Москва “қарори”нинг иккинчи бандини танлаган эди.
Ҳозир эса Каримов учун танлов аниқ – номустақил ўлка мустақиллигининг 20 йиллигини ка-а-а-а-а-та байрам қилиш, байрамда чиройли қилиб ўйнаб беришдир!
ЖМ
[…] апрелда “Ҳодисот: Яна бир ўйин бошланмоқда“ деб номланган мулоҳазамда Россия Араб […]