Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга таклифлар

gazetaМатбуотга ишониш керак

Сиз 28 декабрда имзолaган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон бу соҳада кескин ўзгартириш қилишни назарда тутган. Жумладан, вилоятларда президент Девонининг қабулхонасини очиш яхши ниятнинг ифодасидир.
Аммо ўзбек зеҳниятига кўра, бу унчалик фойда бермайди. Чунки Девондан маош олиб, вилоятда ўтирадиган одам ўзини кичкина президент ҳисоблаб, вилоятдагиларни оёғининг учи билан кўрсатиши, унга ёқмаган маҳаллий раҳбарни тепага ёмон кўрсатиши, устидан шикоятлар уюштириши каби ҳоллар юз бериши мумкин.
Икки қўчқорнинг боши бир қозонда қайнамайди дегандек, икки ҳокимиятчилик рўй беради.
Баъзи ҳолларда эса маҳаллий ҳокимлар билан тил бириктириб мурожаат қилган одамни синдиришлари, унга туҳмат уюштиришлари ва қамаб юборишлари ҳам юзага чиқади.

Continue reading

Мирзиёевга таклифлар

uzbek4. Дунё ўзбеклари конгрессини чақиринг!

Ўзбекистонда янги давр бошланди. Мамлакат ичидаги ва ташқарисидаги ўзбеклар Сизга катта ишонч билдирдилар. Сайловдаги ғаланбангизни қутладилар. Ўзингиз ҳам буни ҳис этганингиз ва ишончни оқлаш учун хизмат қилишингизни айтганингиз, кўпчиликда келжакка умид уйғотди.
Аҳли некбинлар биладики, энди Сиз ўзбекнинг лидерисиз. Ўзбек дунёнинг қаерида яшамасин, юрагининг бир четида ватанини сақлайди. Сиз ана шу Ватанда бугун лидерсиз! Демак, бу катта маъсулият ва катта юкдир!
Бугун ўзбеклар дунёнинг турли бурчакларига тарқаб кетдилар. Бир томондан ёмон, иккинчи томондан яхши. Ёмонлиги улар ўз ихтиёрлари билан кетмадилар. Ҳаёт ташвишлари, қийинчиликлар, муаммолар уларни шунга мажбур қилди. Яхшилиги эса бугун Ўзбекистоннинг дунёнинг ҳамма бурчида тамсилчилари, кўнгилли элчилари бор.

Continue reading

Мирзиёевга таклифлар

3. Халқни “ОВИР” зулмидан қутқазинг!

Ўзбекистонга инвеститсия киритиш учун хориждаги инвесторларнинг ишончини қозониш осон иш эмас. Буни Сиз жуда яхши англайсиз.
Шундай экан, биринчи қадам сифатида тадбиркорлар, бир бурда нонимни ўзим топаман деганлар, олисдаги яқинлари билан дийдорлашишни истаганлар, қариндошлариникига бориб-келишни режалаганлар, тўй, ўлим-йитимларда шошилинч йўлга чиққанлар, умуман барча ўзбекистонликларни “ОВИР” деган зулмдан қутқариш керак.
Бу Президент учун жуда осон масала.
Ана шу осон масалани ҳал қилиш билан нимага эриши мумкин?

Continue reading

“Озодлик”да янги рукн: Мирзиёевга таклифлар

JM_2016AvgustЖаҳонгир Маматов бироз ошириб юбормадими?

Куни кеча Ўзбекистон президенти сайловида ғалаба қозонган Шавкат Мирзиёев сайловолди кампанияси давомида Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини бажарувчи сифатида бир қатор ташаббусларни бошладики, натижада нафақат мамлакат ичида, балки ташқарида яшаётган ўзбекистонликларда ҳам умид учқунлари пайдо бўлди. Бу фикрга мамлакатнинг янги раҳбарияти номига битилган таклифлар далил бўла олади. Зеро, қабул қилинишига ишонч бўлмаса, ҳеч кимдан таклиф чиқмайди.

Озодлик радиоси ана шундай таклифлар учун минбар беришга қарор қилди. Бу минбардан ҳар бир ўзбекистонлик фойдаланиши, ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини кўпчилик билан ўртоқлашиши мумкин.

Янги рукннинг дебочаси сифатида АҚШда яшаётган ўзбек журналисти, яқинда расмий қайддан ўтган

“Ўзбекистонликлар конгресси”нинг раиси Жаҳонгир Маматовнинг таклифини эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз.

Қуйида Жаҳонгир Маматовдан Озодлик почтасига келган хат.

Continue reading

Мирзиёевга таклифлар

kitob2. Маддоҳларга мукофот берманг!

Асрлардир шоҳларга, амирларга маддоҳлик қилиб келганлар шу йўл билан ўзларини буюк ижодкор кўрсатиб, тарих қатига олиб киришга уринганлар. Улар ҳукмдорларни севмаганлар. Аммо ҳукмдорларни ўз манфаатлари йўлида ишлатганлар. Совет даврида ҳам, мустақиллик йилларида ҳам шундай бўлди. Бундайлар мақтов, мадҳия ёзиши билан ҳукмдорни гўё одил раҳбар, раҳнамо қилиб кўрсатишга уриндилар, лекин мақсадлари бошқа эди.
Раҳбарнинг кимлиги, обрў-эътибори унинг халққа қилган хизмати билан ўлчанади. Халқнинг ишончини қозонишдан олийроқ мақтов йўқ.
Раҳбар ҳақида кимдир китоб ёзиши керак эмас. Раҳбар ўз китобини ўзи ёзади.
Тарих бўйи истеъдодли зиёлилар ҳукмдорларни мақтов ва мадҳия билан йўлдан урганлар, халқ наздида ёмон отлиқ қилганлар.

Continue reading

Президент Шавкат Мирзиёевга таклифлар

jm201408121.Пул керакми, марҳамат!

Ўзбекистон учун энг катта инвеститсия бу хориждаги ўзбекларга йўл очиш ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини кафолатлашдир.

Агар шундай қилинса, Ўзбекистонга биргина Америкадаги ўзбеклар ҳисобидан жуда қисқа вақтда бир неча миллиард доллар атрофида пул киради.

Биринчидан, бу ердаги ўзбеклар меҳнат таътилларини Ўзбекистонда ўтказадилар ва йил бўйи йиққан пулларини олиб бориб, сарфлайдилар.

Иккинчидан, қўлида сармояси бўлганлар жуда кўп. Улар минг-минглаб иш жойлари яратадилар. Ҳатто электр энергияси, газ таъминотини яхшилаш учун ҳам етарли иш қилишлари мумкин. Бугун буни Америкадан Африка ёки Мянмарга бориб бажариб келаётган ўзбеклар ўз ватанларида ҳам жон деб амалга оширадилар.

Шахсан мен ўзим Ўзбекистонга бормасам ҳам, шу ердан туриб камида бир неча минг иш жойи яратишим мумкин. Қонуний кафолат ва сиёсий-иқтисодий эркинлик бўлса, буни эртагаёқ бошлайман.

Учинчидан, ўзбеклар америкалик катта инвесторларни Ўзбекистонга олиб кирадилар. Икки томонлама қўшма корхоналар бизнеси ривожланади.

Янги ҳукуматдан бунинг учун нима талаб қилинади:

Continue reading