Жаҳонгир Муҳаммад׃ Ватанга қайтиш ҳақида

Ватанга қайтиш! Бу ҳамманинг кўнгил остида ётган арслони.

Бугун хориждагилардан жуда кўпчилигида элчихонадан виза олиш ва Ватанга борибқайтиш имкони мавжуд. Ўзи яшаётган мамлакатнинг сафар паспорти билан борса, чет эллик сифатида виза олиши мумкин. Бундан фойдаланиб бориб келаётганлар ҳам бор. Агар қолиш нияти бўлса, қолиб ҳам кетавериши мумкин. Шундайлар анчагина бўлиб қолди. Биз уларни айбламаймиз. Бунга ҳақли ҳам эмасмиз.

Лекин “сиёсий кураш учун ватанга қайтаман” дейиш, бугунги шароитда сафсатадан бошқа нарса эмас. Чунки Ўзбекистон деган мамлакатда сиёсий курашнинг илдизлари ўлган.

Бугунги режимга мухолифлар агар сиёсий кураш учун қайтаяпмандеб йўлга чиқишса бу таслим бўлишнинг чиройли кўринишидир. Бундай оқ байроқ кўтарганлар чиққан тақдирда ҳам уларни ҳеч ким қабул қилмайди, назарга илмайди.

Фалакнинг чархи айланиб кетиб, улар баъзи акромийларкаби қабул қилинганда ҳам бир қисми қамоққа кириши, бир қисми собиқ муфти каби режимни оқлаб туришга хизмат қилдирилиши, бир қисми тергов остоналарида сарсон бўлиши, қолган қисми нонга зор бўлиб уйида ўтириши керак бўлади. Бу исбот талаб этилмайдиган аксиома .

Лекин униси ундай, буниси бундай экан, деб ўтиравериш ҳам ожизликнинг белгисидир.

Бу борада ҳар кимнинг ўз қарашлари мавжуд ва агар мендан сўрайдиган бўлсангиз, қуйидаги одимни таклиф қилган бўлар эдим.

Қайтишнинг шартлари ва принципларини белгиламоқ керак. Масалан׃

-қамоқлардаги сиёсий маҳбуслар озод этилиши;

-фаолияти ман этилган сиёсий ташкилотлар тикланиши;

-хориждагиларнинг устидан жиноий иш очилганлари тўла реаблитация қилиниши;

-халқаро ташкилотлар орқали қочқин мақомини олганларнинг мамлакатдан кетиши қонуний бўлган деб эътироф этилиши;

-хориждагиларнинг баъзилари бошқа мамлакатнинг фуқароси бўлган тақдирда уларга икки фуқаролик танилиши ;

илгари сиёсий фаолият юритганларга яна сиёсатга киришлари учун тўсқинлик қилинмаслиги ва ҳоказо талабларни қўйиш мумкин.

Бундай талабларни Каримов ҳукумати қабул қилмайди деб айтишингиз турган гап. Албатта қабул қилмайди. Лекин бундай талаб жуда кўп одамни бирлаштиради. Агар қайтиш талаблари остига уч киши имзо чекса, бу хат қаердадир қолиб кетадиган қоғозга айланиши мумкин. Аммо минглаб киши имзо чекса, бу хат жуда катта ҳужжатга айланади.

Бугун бу ҳужжат ишламаса ҳам эртага ишлайди.

Бугун Каримов бу ҳужжатга назар солмаса, ундан кейин келадиган одам ишни шу ҳужжат билан бошлаши турган гап.

Агар бир неча минг киши талаб қилса, халқаро ташкилотлар ҳам ишга киришадилар. Қайтишни истаганларнинг сони бир неча ўн минг кишига етса, бу Ўзбекистон келажагини ҳам обод қиладиган ҳаракат бўлади.

http://www.turonzamin.org

2008-6-10

Advertisements

One Response

  1. […] 11.ВАТАНГА ҚАЙТИШ ҲАҚИДА […]

Comments are closed.

%d bloggers like this: