Савол-Жавоб

iakКаримов Худога ишонадими?

САВОЛ׃ Ислом Каримов Хастимомга бориб, охирати ҳақида ўйлаганмиш. Мана сиз Каримовни яхши биласиз, айтинг-чи у Худога ишонадими?(Одил).

ЖАВОБ׃ Бошқаларнинг мантиғи билан ишим йўқ, аммо ўзимнинг мантиғимга кўра, бировнинг Худога ишониб-ишонмаслигини баҳолаш бизнинг ишимизга кирмайди. Бу унинг ва Худонинг ваколатига кирадиган мавзу.

Лекин Каримов ўзини бир мамлакат ва у ерда яшаётган бир қанча халқларнинг раҳбари деб атаётган экан, бу мавзуга кириш мумкин.

Менимча, Каримов азалдан атеист бўлган ва шундайлигича турибди. У ўзгарувчан шахс эмас. У ҳамма нарсадан ўз манфаати йўлида фойдаланишни истаганидек, динни, ҳатто Худо номини ҳам шу йўлда қўлланиб келмоқда.

Минг афсуски, бу фақат Каримовга хос эмас, балки барча мусулмон мамлакатларининг тепасида ўтирган диктаторларга хос. Continue reading

Муносабат

kitobЎзбекистонда давлат тўнтариши бўлиши мумкинми?

САВОЛ׃ Кейинги кунларда Ўзбекистонда давлат тўнтариши бўлиши эҳтимоли ҳақида яна гап-сўзларлар айлана бошлади. Ростдан ҳам шундай эҳтимол борми?(Даврон).

ЖАВОБ׃ Йўқ! Сайлов каби бирор сиёсий маърака яқинлашаверса, “Давлат тўнтариши…”дан бошлаб “Диндорларнинг Конституциявий тузумга тажовузи…” каби иборалар тез-тез ишлатила бошланади. Бу энг тепадаги идорадан мухолифатнинг баъзи гуруҳчаларига қадар инади.

Ўтган йилларда буни эшитавериб, қулоқлар ўрганиб кетган бўлса ҳам, фойдаси кимга ва зарари кимга эканлигини ҳеч ўйлаб кўрмадик. Ҳамма вақт фойдаси Каримовга бўлган ва бундан кейин ҳам унга бўлади. Шундай экан, ғоя фойдани олган одамдан келиб чиқади. Бу бизнеснинг қоидаси. Қолганлар ўйинчилар, бизнинг шароитда эса, олдиндан маълум бўлган ютқазувчи ўйинчилардир.

Каримов ўз атрофидаги қўрғонни мустаҳкамлаш учун ўзига қарши чиққан ҳар қандай гуруҳдан фойдаланади ёки шундай гуруҳни яратади. Шундай бўлиб келаётганини кўриб турибмиз. Агар бу сафарги сохта сайловдан олдин ҳам бирор гуруҳ бирор “томоша” қўйса, асло ажабланмайман. Чунки режим шунга интилмоқда ва ўйинчилар ҳам ўзларини кўрсатмоқдалар. Continue reading

Савол-Жавоб

savollarЗанжирбандлик

САВОЛ: Ўзбекистонда бугунги кунда ахлоқий тарбиянинг бузилиб бораётганини бутунлай иқтисодий қийинчиликка  боғлаш нотўғри эканлигини кўпчилик тан олади, албатта. Бу муаммонинг иқтисодий бўлмаган томонлари ҳақида ва уни ечишда (маънавий муҳитнинг маълум даражада ўрнига тушишига) қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида фикрларингизни билдирсангиз.(Зокиржон).

ЖАВОБ: Аввало бу нарса иқтисодий муаммолар билан бевосита боғлиқдир. Айтганингиздек юз фоиз бўлмаса ҳам ўшанга яқин. Инсоннинг икки қорни бор. Биринчи қорин бошда ва уни тафаккур десак, иккинчи қорин қуйироқда ва у ошқозондир. Ҳар иккаласи ҳам “овқат” истайди. Аммо биринчисининг “овқати”-бу илм, китоблар, театр, кино, кундалик мулоҳаза, мутоала манбалари… яъни оддий қилиб айтганда маънавий эҳтиёж “таомлари”. Ошқозонни тўлдириш масаласи тафаккурда кўриб чиқилади ва шундан кейин керакли тадбир олинади. Continue reading

Зеҳниятга назар

uzbВатан ва тан

САВОЛ: Eвропага биринчи келишим, 6 ой бўлди, уйни, бола-чақани, юртни, чанг кўчаларни, дарахтларни соғиндим. Bунақа бўлади, деб ўйламагандим. Қисқаси, ўз уйим ўлан тўшагим, деган нақлга яна бир карра инондим. Бир кун ҳам ортиқ тургим йуқ, қора нон топсам ҳам ота-онам, юртимда бўлгим келаяпти. Бу нарсаларга қандай қарайсиз, ўз муносабатингизни билдиринг. (Ёрқин).

 ЖАВОБ: Саволга савол билан жавоб беришим мумкин: Агар ҳаётингиз учун таҳлика бўлмаса ва бир соат ҳам тургингиз келмаса, нима сизни ушлаб турибди, дарҳол йўлга чиқмайсизми? Лекин бундай савол бергим йўқ. Чунки кўпчилик Ғарбга келганда ана шундай ҳолга тушади. Аммо кейинчалик қолиб кетади ёки ватанга борганда туролмай ортга қайтади. Ҳаётимни қутқариш учун кетмаганимда қора нонни афзал кўриб ўтирган бўлардим. Ҳаётим таҳликага тушиши эса адолатни излаганим, ғуруримни бошқаларнинг оёқлари остига ташламаганим билан боғлиқ. Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

kitobБизни биздан кўра яхши биладилар

САВОЛ: Президент Каримовнинг Ўрта Осиёдаги қўшни давлатларга совуқ муносабати, Ўзбек- Қозоқ муносабатларининг кескинлашуви, Тожикистонда миллатчиликнинг авжига чиқиши бу ютуқли қарталар албатта қачондир Россия томонидан ўйинга киритилиши шубҳасиз. Агар Ўрта Осиёни демократлаштириш учун қадам босилса (АҚШ ёки БМТ томонидан), Россия бу қарталардан фойдаланиб нотинчликни келтириб чиқариб, яна Тожикистондаги машъум 90-йилларни бошимизга солиш эҳтимоли ҳақида нима дейсиз? (Баҳром)

ЖАВОБ: Бундай эҳтимол ҳар қачон бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади. Россия Ўрта Осиёдаги ҳукмронлигини йўқотмасик учун ҳар қандай ишга боради. Шундай шароит туғилганда Россия яна ўзимизникиларни ишга солади. Россиянинг Туркистонни ишғол қилиши ва Ленин инқилобининг илдизларига қарасангиз ўзимиздан чиққан манфаатпарастларнинг “таклифи”, мурожаатлари, ўйинга мойилликлари билан қонли юришлар келиб чиққан. Continue reading

Саволингизга жавоб

savollar“Амири кор”га келмоқчи бўлсангиз

САВОЛ: Мен Америкага бормоқчиман, у ерда бирорта одам менга ёрдам бериши мумкин-ми?(Қобилжон).

ЖАВОБ: Бу “ёрдам” калимасининг Америкада ва Ўзбекистонда икки хил маъно ташиганини ҳисобга олиб, сизнинг қандай ёрдам сўрашингизга боғлиқ.

Ўзбекистонда бир телефон қилиб, ўқишга киритиб қўйиш, ётоқ билан таъминлаш, имтиҳонлардан ўтмаганда домласига таъсир қилдириш каби тушунчалар ҳам “ёрдам”га киради.

Америкада эса “ёрдам”  биров нон-сувсиз, оч қолса уни бир муддат озиқ-овқат билан таъминлаш, янги кўчиб келган одамга қўлланилган кийим-кечак, мебел, товоқ-қошиқ тўплаб бериш, машинаси бўлмаса манзилига олиб бориб қўйиш тушунчаларини ўз ичига олади.

Бу нарса  маданиятдан эмас, балки турмуш талабидан келиб чиқади.  Чунки бу ерда одамлар якка, мустақил шахс сифатида етишган ва муаммоларини тинмай ишлаб ўзлари ҳал этадилар. “24/7” деган машҳур ибора бор. Бу дегани ҳафтанинг етти суткасида ҳам тинмай ишлаш дегани. Самарқандлик тожик дўстларимиз ҳазиллашиб Американи  “Амири кор” дейишади.  Бу-ишнинг, меҳнатнинг амри, йўли билан яшаш. Continue reading

Ўн йил олдинги гаплар

jahongir8061Ўзимиз билан ўзимиз…?

САВОЛ: Америкадаги ўзбеклар ўзаро учрашиб турасизларми?  (Маъруфжон).

ЖАВОБ: Интернет ҳақида ёзганимда бироз бўлсада вақт масаласига ҳам тўхталган эдим. Америкада одамлигимни йўқотмасдан яшайман деганларга бекорчи вақт, бўш вақт бўлмайди.

Бу ерда яшаш даражасини ўзингиз танлайсиз. Истасангиз ҳеч қаерда ишламасдан гадойлик билан ҳам кун кўриш мумкин. Ит ётиш, мирза туриш билан ҳам бу дунёдан ўтиб кетиш мумкин. Аммо ўз уй-жойингиз, қулай транспорт воситангиз, техник имкониятлардан фойдаланиш орзуингиз, ҳар йили дам олишга бориб келиш шароитингиз, Американи, дунёни томоша қилиш,  болаларни яхши олийгоҳларда ўқитиш ниятингиз  бўлса,  тинмай ишлаш керак. Чунки буларнинг ҳаммаси пул ва жуда катта пул! Шунинг учун ҳам бу ерда “вақт–пул” деган иборани тез-тез ишлатадилар. Бу масаланинг бир томони.

Иккинчи томони эса, хўш учрашувлар нима беради?  Қуруқ олди қочди гаплар, кейин орқаваротдан иғволар, бир-бирининг устидан бўҳтонлар уюштиришми? Бир-бири билан қучоқлашиб, бир-бирига қараб жилмайиб, бирга овқатланиб кейин бир-бирига душманлик қилишми? Табиийки буни сиёсат деб билгувчиларга масаланинг аҳамияти йўқ. Аммо нафсониятингиз ва ғурурингиз, ўз қарашингиз ва ўз йўлингиз бўлса бундай учрашувларга қўл силтайсиз. Continue reading

Зеҳният чорраҳаларида

uztvitИнтернет…

САВОЛ: Интернетдан қандай фойдаланасиз ва интернетни суиистеъмол қилаётганлар ҳақида нима дея оласиз? (Отабек).

ЖАВОБ: Интернет… жуда катта эркинлик майдони.

Ҳаётда ҳамма нарсанинг меъёрини билган одам ўз мақсадларига эриша олади. Интернетни ҳам суиистеъмол қилмаслик керак.  Интернетга муккасидан кетган эмасман. Иш юзасидан ва қизиқиш юзасидан кириб тураман ва бу кўп вақт олмайди. Принцип сифатида чатлар ва меҳмонлар китобларида қатнашмайман. Ишим ва хавфсизлик ҳам бунга имкон бермайди. Қолаверса, у ердаги меҳнат сувга оқади, йўқ бўлиб кетади. Сарфлаган вақтингиз, чатнаган асабингиз қолади. Олтин бериб, ахлат олган бўласиз.

Интернетдан фойдаланиш умумий вақт билан ҳам боғлиқ. Икки жойда ишлайман. Ҳафтада камида 60 соатлик расмий ишим бор ва вазифамни бировларга юкламасдан бажарадиган одатим бўлгани учун деярли бўш вақт йўқ.  Уйда эса ижодий ишларга кўпроқ вақт ажратаман.  Филмлар кўриш, янги чиққан китобларни ўқиш ва оила юмушлари дегандай… вақт етмай қолади. Шу боис хабар оғирликли вебсаҳифаларга обуна бўлганман ва улар ҳар кунги янгилик, таҳлилларни электрон почтамга юборадилар. Бу веб саҳифалараро “югуриб” юрмаслик учун катта имконият. Continue reading

Саволга жавоб

kitob-jmКитоблар…

САВОЛ: Китобларингиз қайси мамлакатларда чиққан? (Ойсара).

ЖАВОБ: Албатта, китоб чиқиши муҳим воқеа эмас. Балки китобнинг нима ҳақдалиги муҳим. Бугунга қадар миллионлаб, балки триллионлаб китоблар нашр этилган. Аксари жуда силлиқ, оби-тобида ёзилган. Масалан, Сталиндан Ислом Каримовга, Муборакдан Қаддофийга, Саддамдан Брежневгача минглаб золимлар номидан чиққан ва маҳорат билан ёзилган қанчадан қанча китоблар бор. Ё бўлмаса уларга хизмат қилган, уларнинг маддоҳлари битган қанчадан-қанча китоблар чиққан. Уларга қулай ва йўл очиқ. Асрлардир шундай бўлиб келган. Continue reading

Носиёсий гаплар

kitobТанлов оз эмас

САВОЛ: Ўзбек санъаткор, шоир, ёзувчи ва  журналистларидан сизга маъқул бўлганлари ҳам борми? (Отамирза).

ЖАВОБ: Бор ва оз эмас.  Ҳар кимнинг ўз танлови бўлади. Масалан, бир таом кимгадир ёқади ва кимгадир ёқмайди. Бу масала ҳам шундай, шахсийдир. Мен бошқаларнинг ҳам танловларини ҳурмат қиламан.

Менинг танловим: Масалан, санъаткорлардан Комилжон Отаниёзов, Фахриддин Умаров, Таваккал Қодиров, Бобомурод Ҳамдамов…

Қарийб ўттиз йилдирки Таваккал Қодировнинг Фурқат ғазалига айтган “Сайдинг қўябер сайёд”ини деярли ҳар оқшом тинглайман. У менинг “уйқу дорим”га айланган.  Баъзи қўшиқларни бир марта ёки кўп марта эшитиб “тўйиб қоласиз”. Лекин “Сайдинг қўябер…” уларга ўхшамайди.  У қўшиқдан беғубор осмонга, кенгликка айланиб кетади. Continue reading

Савол-Жавоб

barmoqХор бўлган санъат

САВОЛ: Сиёсатга алоқаси бўлмаган бир нарса сўрамоқчиман, Америка филмларини ёқтирасизми ёки ҳинд филмлариними?(Камола).

ЖАВОБ: Болаликдан ҳинд филмларини томоша қилиб улғайганмиз. Америкага келиб ҳам Болливудда чиққан ҳар бир филмни кўришга ҳаракат қиламан. Бугун чиқаётган филмлар олдингиларидан мутлоқ фарқ қилади. Ҳозир ҳиндлар филмларга катта ижтимоий, сиёсий ва маданий муаммоларни юклашга интилмоқдалар ва бу уларни дунёда биринчи ўринга олиб чиқмоқда. Масалан, “Боғбон”, “Ашок”, “Қафас”, “Дев” филмлари каби классик бўлиб қоладиган асарлар яратишмоқда. Ҳинд филмлари ҳали Ҳиндистонда намойиш этилмасдан Америкага етиб келади ва уларни уйда томоша қилиш имконияти жуда ҳам қулай.

Бу дегани Ҳолливуд филмларини кўрмайман ёки ёқтирмайман дегани эмас. Аксинча аксар янги филмларни кўриб бораман. Ҳинд филмларида мақсад асосан сизни дам олдиришга, ҳордиқ чиқаришга қаратилган бўлади. Шу боис ҳам уларни тез унутасиз. Америка филмлари эса сизни ўйлашга, тарих, бугун ва келажак ҳақида бош қотиришга ундайди. Кейинги пайтда тарихий, фалсафий филмлар жуда кўп чиқмоқда ва уларни томоша қилиш яхши бир китоб ўқиган каби ҳузур беради. Continue reading

Ўзгармаган мавзу

Bermuda_uchburchagi_2013 May   (6)Лидер ташқарида эмас, ичкарида бўлиши керак

САВОЛ: Бугун ҳеч қаерга қўшилмай турган ёшлар жуда кўп. Шуларни бирлаштириб, бир партия тузиб Каримов режимига қарши юриш бошлатмайсизми? (Убайдулла).

ЖАВОБ: Ўзимни раис деб эълон қилиб, бундан роҳатланиш ёки гадой каби эшикма-эшик юриб грант излаш иштиёқим йўқ. Бу гапнинг пўст калласи.

Лекин янги бир партия тузиш таклифларини кўп оламан ва сизнинг ҳам билдирган ишончингиз учун катта раҳмат. Олдинги таклифларга ёзган жавоб хатларимдаги гапларимни қисқартириб яна бир бор айтмоқчиман. Кечаги ва бугунги шароитда бир партия тузиб, аъзоларининг рўйхатини ҳукуматга топшириш бу ўз фарзандларининг бошини жаллоднинг кундасига қўйиш билан баробардир. Айниқса, ўзим четда бўлган ҳолда мамлакатдаги навқиронларнинг ҳаётини таҳликага солиш виждонимга мос эмас.

Бугунги режими шароитида партия тузиб, демократик йўлда курашнинг ҳеч қандай имкони йўқ. Имкони бор деб сафсата сотиб юрганлар ҳам буни биладилар ва тирикчилик учун бу гапни айтиб туришга мажбурлар. Демократик йўл билан курашнинг имкони йўқ экан, нодемократик, қуролли йўл қолади, бунга эса қарши бўлганман ва бундан кейин ҳам бу йўлни танламайман. Чунки қурол гуноҳкор ва гуноҳсизни ажрата олмайди. Continue reading

Зеҳният чорраҳаларида

qalamim1Мухолифат

САВОЛ: Сиз бугун мухолифат йўқ дебсиз. Лекин баъзилар “Бугун бутун халқ мухолифатдир” деб ёзишмоқда. Бунга нима дейсиз? (Бахтиёр).

ЖАВОБ: Албатта бундай гап ўзлари мухолифликни уддалай олмаган кишилардан чиқади. Кейинги 15 йилда бу гапни кўп эшитдик. Лекин ҳеч қачон  режимларни  бутун халқ ўзгартирмаган, унинг бир қисми ўзгартирган.

Ҳатто кейинги пайтда энг кўп мисол қилинадиган Сербия ва Гуржистонда ҳам инқилобларда халқнинг фақат бир қисми, жуда оз қисми иштирок этди. Шунинг учун бутун халқ мухолифат ва режимни унинг ўзи ўзгартиради дейиш бу менга нима, дегандек гап.

Бугун эркин сайлов бўлганда ҳам халқнинг анчагина қисми Каримовга овоз бериши турган гап, чунки халқ жуда ишонувчан ва каримовчилар эса ёлғонни ростдек қилиб гапиришга уста.

Болалар ота-онасига ишонмаслиги мумкин, лекин ўқитувчисига ишонади. “Бу гап ёлғон” десангиз ҳам, “Йўқ, ўқитувчим айтди, бу рост” деб тураверади. Худди шундай газеталарга, радио ва телевидениеларга ҳам ишонувчан одамлар талайгина. Сталин ўлганда энди нима қиламиз деб ҳўнгир-ҳўнгир йиғлаганлар бўлгани каби Каримов ўлганда ҳам аза тутадиганлар топилади. Каримов ана шундайларга “ставка” қилмоқда. Continue reading

Мулоҳаза қилиб кўрайлик

urgimchakuyasiЎргимчак

САВОЛ׃ “ТАРИХНИ ТИТРАГАН КУНЛАР” тўпламингиздаги “ЎЗБЕКИСТОНДА “КЛАН”ЛАР БОРМИ?”сарлавҳали мақолада қуйидаги жумлаларни ўқидим: “Ҳа, бугунга келиб пул, яъни порахўрлик, коррупция ҳамма нарсани ҳал қиладиган кучга айланди. Бунинг қаршисига чиқадиган мард қолмади. Ҳатто Президент ҳам бу хусусда ожиздир, у ўтган йили Самарқанд ва Навоий вилоят сессияларида Ўзбекистон коррупция сариқпечаги билан ўралганини тан олди ва коррупцияга қарши кураш бошлатганини эълон қилди. Аммо жуда қисқа вақтда чекинди. Яна бир икки одим отганда коррупция уни тахтдан улоқтириб ташлашини сезди. Чунки коррупция падаркуш фарзандга ўхшайди. Агар унинг йўлига чиқадиган бўлса, у ўз отасини ҳам танимайди. Биз кланлар ва маҳаллийчилик деб ўзимизни овутиб, Америка матбуотини ҳам чалғитмай очиқ гапиришимиз керак. Ўшандагина халқ бизни англайди. “Озодлик радиоси” 1999 йил, 13 Июнь.”

Тушунишимча ўша вақтда Сиз Каримовни бугунги каби диктатор деб билмагансиз. Continue reading

Ўзгармаган мавзу

barmoqКаримовдан кeйин ҳукуматни ким бошқаради?

САВОЛ׃ Мен Каримов режимини азалдан ёмон кўраман. Аммо, гарчи ёмон кўрсам-да, барибир Каримовдан бошқа одамнинг ҳукумат тепасида туриб президентлик қилиши эриш туюлади. Сабаби менинг назаримда, айнан у сиёсий вазиятни яхши тушунади, сабаби, шунча йилдан бери ҳукумат тепасида. Иккинчидан, айтайлик, Каримов мухолифатга сайловда қатнашишга рухсат берди ҳам дейлик. Бироқ, мухолифатга ким ишонади, агар мухолифат ҳаммага нотаниш бўлса. Ўзингиз айтинг-чи шу ўтган йиллар ичида мухолифатнинг бирор ҳаракатлари сезилдими? Continue reading

Сиз нима дейсиз?

kitobЧет элларда қолиб кетамизми?

САВОЛ׃ Чет элга чиққан ўзбекларнинг тақдири ҳақида кўп ёзгансиз. Уларнинг ватанга ташналиги ҳақида ҳам ёзганларингиздан ўқиганмиз. Сизнинг анчагина тахминларингиз тўғри чиқади ва бу ҳаётий тажрибанинг натижаси бўлса керак. Шундан келиб чиқиб хориждаги ўзбекларнинг яқин келажакда ватанга қайтиш имконлари бор деб ўйлайсизми? Бор бўлса қачон ва қай шароитда? Йўқ бўлса, уларни нима кутади? Булар социологик муаммолардир. Бунга сиз жавоб бера оласиз деб ўйлайман. (Бобур).

ЖАВОБ׃ Илгари бир жавобда ўзбекларнинг четга кетиш сабабларини бир тизимга солгандим. Аслида кўп нарса ўша чиқиб кетиш сабаблари билан боғлиқ. Лекин модомики четда эканмиз, бугунга қадар босиб ўтилган йўлга назар солиб, келажакни тахмин қилиш, башорат эмас, тахмин қилиш мумкин. Continue reading

Саволнинг жавоби

Bermuda_uchburchagi_2013 May   (34)Душманлар ҳақида

САВОЛ׃ Кузатишларимга кўра сизга душманлик қилаётганлар ҳам бор экан. Бу дунёда душмансиз одам бормикан ўзи? (Фарида).

ЖАВОБ׃ Биласизми, қадимда бир золим шоҳ бўлган экан. Унинг даврида дарёларда қон оқар, қамчилардан жон узилар экан… У шунчалар золим экан-ки, бирор киши ҳам унга бу қилмишлари яхши эмаслигини айтолмас экан. Шундай кунларнинг бирида Ҳотамтойнинг йўли унинг ўлкасига тушибди. Халқнинг азоб уқубатларидан ларзага тушган Ҳотамтой саройга қараб йўл олибди ва шоҳни одилликка чорлабди. Шунда шоҳ׃

-Сен халқимни танимас экансан, унинг еттидан етмиш яшарига қадар мени ўзига дўст деб билади. Сен бегонасан, сени душман деб билади. Ишонмасанг ана Девонбеги билан халқ ҳузурига чиқинглар,-дебди.

Девонбеги ва Ҳотамтой қаерга боришмасин халқ шоҳни дўст дея улуғлаб Ҳотамтойни душман дея ҳақоратлабди.

Саройга қайтишганда Ҳотамтой шоҳга׃

-Улар Девонбегидан қўрққанларидан бир нарса дея олмадилар,-дебди. Continue reading

Саволга жавоб

savollarМаддоҳизм

САВОЛ: Бугунга келиб маддоҳизм бу қадар илдиз отиб кетмаслиги учун Мустақилликдан кейин дарҳол қандай тадбирлар қилиш керак эди? (Ойсулув).

ЖАВОБ: 1991 йилнинг  ноябр ойида мамлакатнинг келажаги учун адабиёт соҳасида бир фармон эълон қилиш кераклигини ва бу борадаги таклифларимизни Каримовга айтдик. У дарҳол каминга бир лойиҳа тайёрлашни буюрди. Фармон лойиҳасини тайёрлаб, имзолаш учун олиб кирдим. У энди “тўполончи” депутатларни чақириб,  фикрларини сўраш кераклигини уқдирди.

Президент девонининг 6 қаватидаги мажлислар залига ўттизга яқин депутат чақирилди ва улар ҳам мамлакатнинг келажаги учун шундай одимлар отиш муҳимлигини таъкидладилар. Continue reading

Жаҳонгир Маматовнинг яна икки китоби нашрдан чиқди

“Қувғин” ва “И.А.К”

iakvaqubghin7Жаҳонгир Маматовнинг бирданига икки китоби нашрдан чиқди. Муаллифнинг “Қувғин” романи ва “И.А.К” мемуарини энди ўқувчилар китоб ҳолида ҳам ўқишлари мумкин. Бугунга қадар интернетда мавжуд бўлган ва ўқувчиларнинг имтиҳонидан ўтган бу асарлар энди китоб ҳолида ҳам нашр этилиши қувончли ҳолдир.

Муаллифнинг асарларини АҚШнинг йирик шаҳарларидаги китоб дўконларида ва кутубхоналардан топиш мумкин. Октябр ойидан бошлаб қизиққанлар учун ҳар икки китобни дунёнинг истаган бурчагида “Амазон” интернет дўкони орқали ҳам олиш имкони мавжуд бўлади.

Муаллифнинг бадиий ва илмий асарларининг 24 таси бугунга қадар китоб ҳолида нашр этилган. Continue reading

Саволга жавоб

Mideast EgyptУнинг отини диктатура дебдилар!

Ассалом алейкум Хурматли Жахонгир Ака! Яхшимисиз? Байрамларни яхши утказиб олдингизми?
Сизга анчадан бери саволлар бермокчи эдим.Агар бемалол булса мени кинаётган,узун нуктасиз саволимга жавоб берсангиз,олдиндан рахмат!
Савол: Узбекистон эркатой,тойчокболадай килиб эркалатиб куйган президент Ислом акани,бари ёнбошидаги лавозими наханг ва баланд министрлар..Мен утириб фикрланиб кетаман,нима учун шу биргина Каримов бовани шунча ён атрофдаги катта лавозимдаги вазиру уламо давлат ходимлари, эркалаб 23 йиллаб президентликка михлаб куйишганлар? Масалан конституцияга карасак, хеч бир хужжатларда 23 йиллаб президент буласан деган жойи йук, хамани тилида айтганда “майли диктатор шунака буладида”- деган жавоб бу жавоб эмас,нимага Олий палата ходимлари ва вазирлар индимайдилар? ёки улар хам конституцияни карамасдан, ягона конституция бу Ислом акамиз деб виждонларини сотиб ташаганлардан-ми? Continue reading

Мулоҳазалар

savollarЎзбекистоннинг келажаги

САВОЛ: Сизнингча Ислом Каримов режимидан кейин нима бўлади? Ўзбекистоннинг келажаги қандай бўлади? (Носир).

ЖАВОБ: Келажакни кўриб бўлмайди, аммо тахмин қилиш мумкин. Бугунги шароитда Ўзбекистон келажагини белгилайдиган бир қанча омиллар бор.

Жумладан:

1.Диктатурадан кейин мамлакатда тахт учун кураш бошланиб, сиёсий ва жуғрофий парчаланишлар кузатилиши мумкин.

2. Мамлакат иккинчи бир диктаторнинг қўлига ўтиб, узоқ вақт яна зулм остида қолиш эҳтимоли бор.

3. Ғарб давлатлари кўмагида демократияга ўтиш жараёнлари бошланиб, бунинг замирида турли нохуш воқеалар юз бериб, мамлакат ташвишли минтақага айланиши ва шундан кейин узоқ вақтда истиқбол йўлига чиқиши мумкин. Continue reading

Mustaqillik qahramonlari

SSSRni zirqiratgan o’zbek

Yiqilmas chinor

Biz bobolari, o’tmishdoshlari bilan juda ham faxrlanadigan xalqmiz. Lekin ba’zan rejimgagina yoqqanlarni qo’shilib maqtaymiz, yoqmaganlarini eslamaymiz. Xuddi Sovetlar Ittifoqini uzoq yillar davomida zir-zir titratgan Boymirza Hayitni yodga olmaganimiz kabi.

Boymirza Hayit Turkiston tarixining 20-asrdagi chinorlaridan biridir. Yana ham aniqroq aytsak, ulkan chinori. Chunki Turkistonning 20-asrning birinchi yarmidagi tarixini yoritishda unga teng keladigan boshqa olim yo’q. O’sha davrda yo’q edi va haliga qadar yo’q.

Oqni oq, qorani qora degani uchun uni “Vatan xoini” deb atadilar. Bu ibora unga nisbatan o’z mazmunini yo’qotdi va vatansevar anglamiga keldi. Chunki o’sha kezda vatanini Boymirza Hayit kabi kuchli sevadigan boshqa odam bo’lmagani va “Vatan xoini” kalimasi doim unga qarata aytib turilgani uchun ham bu ibora o’z mazmumini o’zgartirdi. Continue reading

Кечаги кун сабоқлари

qulШарқ демократияси”

САВОЛ: “Шарқ демократияси” деган тушунча асли борми ёки бу ҳам манфаатлар учун ўйлаб чиқарилганми? Сизнингча Ўзбекистондаги ва АҚШ даги демократия бир хил бўладими? (Баҳром).

ЖАВОБ: “Демократия” дегани бу лотинчадан таржима қилганда “Халқ бошқаруви” деганидир. Агар кимдир демократиянинг “Шарқ усули” деб гапираётган бўлса, демак у халқ бошқарувини инкор этиб, диктатурани тарғиб этмоқда.

Инкор этиб бўлмайдиган бир ҳақиқат бор. Демократиянинг камчиликлари кўп, аммо бугун мавжуд режимлар орасида инсон манфаатларига энг яқини шу.

Демак, нима учун мавжудлари орасида энг мукаммалроғи бўлганини инкор этиб, бошқа нарсани тавсия қилишмоқда? Continue reading

Қутлов

ulughbekУлуғбек Бакиров׃

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

Ассалому алайкум!

Қадрли Жаҳонгир ака!

Сизни муборак таваллуд айёмингиз билан шахсан ўз номимдан ҳамда оиламиз номидан чин дилдан табриклайман! Сизга узоқ умр, тан-сиҳатлик, оилавий бахту саодат, ишларингизда омад тилайман! Қалбингиздаги барча ниятларингиз рўёбини Яратгандан сўрайман!

Сизга дунёдаги барча эзгу ва пок тилакларни тилайман! Ҳамиша саломат бўлинг!

Келаси қутлуғ айёмларни жонажон Ватанимизда дўстларимиз ва яқинларимиз даврасида, хурсандчиликда қарши олишликни насиб айласин! Continue reading

Табриклардан термалар

maktubAssalom alaykum Jahongir ukam, tavallud ayomingiz qutlug’ bo’lsin, yeganingiz qo’y bo’lsin, ko’rganingiz to’y bolsin, yuzga kiring, har doim sog’ bo’lib, singlim Rohila bilan qo’sha qarib, nevara-chevaralik bo’lib, hayotingizni umr mazmunli otkazing. Sizning yozgan tarihlaringiz hammamizni sergaklantiradi .Qurqmasdan Karimovning sirlarini ochib tashladingiz, sizdek mard ukam borligidan falxrlanaman .Sizning yozgan tarihlaringiz bu oltinga xam qimmat deb Bashorat Eshova-opangiz .
XXX
Ассалому алайкум Жахонгир ака сизни бугунги таваллуд топган кунингиз билан самимий оилам номидан қутлаб оллохдан сизга авволо соғлик бардошлик сабр тоқатлик тилаб қоламан. дунё тургунча туринг
Сизга хурмат билан Жиззахлик ҳуқуқ химоячиси Зиёдулло Раззоқов Continue reading