Ўн йил олдинги гаплар

jahongir8061Ўзимиз билан ўзимиз…?

САВОЛ: Америкадаги ўзбеклар ўзаро учрашиб турасизларми?  (Маъруфжон).

ЖАВОБ: Интернет ҳақида ёзганимда бироз бўлсада вақт масаласига ҳам тўхталган эдим. Америкада одамлигимни йўқотмасдан яшайман деганларга бекорчи вақт, бўш вақт бўлмайди.

Бу ерда яшаш даражасини ўзингиз танлайсиз. Истасангиз ҳеч қаерда ишламасдан гадойлик билан ҳам кун кўриш мумкин. Ит ётиш, мирза туриш билан ҳам бу дунёдан ўтиб кетиш мумкин. Аммо ўз уй-жойингиз, қулай транспорт воситангиз, техник имкониятлардан фойдаланиш орзуингиз, ҳар йили дам олишга бориб келиш шароитингиз, Американи, дунёни томоша қилиш,  болаларни яхши олийгоҳларда ўқитиш ниятингиз  бўлса,  тинмай ишлаш керак. Чунки буларнинг ҳаммаси пул ва жуда катта пул! Шунинг учун ҳам бу ерда “вақт–пул” деган иборани тез-тез ишлатадилар. Бу масаланинг бир томони.

Иккинчи томони эса, хўш учрашувлар нима беради?  Қуруқ олди қочди гаплар, кейин орқаваротдан иғволар, бир-бирининг устидан бўҳтонлар уюштиришми? Бир-бири билан қучоқлашиб, бир-бирига қараб жилмайиб, бирга овқатланиб кейин бир-бирига душманлик қилишми? Табиийки буни сиёсат деб билгувчиларга масаланинг аҳамияти йўқ. Аммо нафсониятингиз ва ғурурингиз, ўз қарашингиз ва ўз йўлингиз бўлса бундай учрашувларга қўл силтайсиз. Continue reading