Тўёна (2-қисм)

Тўёна (1-қисм)

Савол-Жавоб

АС АЛ
САВОЛ: Жаҳонгир ака, бир неча йилдан бери сизнинг электрон хатларингизда “Ассалому алайкум” дейиш ўрнига “АС АЛ” деб ёзишингизни кўрганман. “Бундай нарса шаккокликдир” деган гапларни эшитаяпман. Наҳотки, сиз ҳам шаккоклик қилиб келаяпсиз?(Шер).
ЖАВОБ: Аптал одамлар учун дунёдаги барча инсонлар апталдир. Шаккоклар эса ҳамма нарсани шаккоклик деб ўйлайдилар. Яъни ҳар ким ўз қаричи, ўз ақл доираси билан ўлчайди.
Ваҳоланки, “Сизга тинчлик-осойишталик тилайман” маъносини ташийдиган бу ибора аслида “Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ” шаклида ёзилади. Ўрта Осиё мамлакатларида “Ассалому алайкум”, “Салом-алайкум”, “Салом” (Туркия, Афғонистон, Эронда ҳам) шаклида ишлатилиши одат тусига кирган.
Қуръони Каримнинг Раъд сурасида Жаннатга кирганларга фаришталар томонидан “Саламун” дейилиши айтилади. Шундан келиб чиқиб бир қатор мамлакатларда “Саламун…” ҳам дейилади. Continue reading

Savol-Javob

AS AL

SAVOL: Jahongir aka, bir necha yildan beri sizning elektron xatlaringizda “Assalomu alaykum” deyish o’rniga “AS AL” deb yozishingizni ko’rganman. “Bunday narsa shakkoklikdir” degan gaplarni eshitayapman. Nahotki, siz ham shakkoklik qilib kelayapsiz?(Sher).

JAVOB:  Aptal odamlar uchun dunyodagi barcha insonlar aptaldir. Shakkoklar esa hamma narsani shakkoklik deb o’ylaydilar. Ya’ni har kim o’z qarichi, o’z aql doirasi bilan o’lchaydi.

Vaholanki, “Sizga tinchlik-osоyishtalik tilayman…” ma’nosini tashiydigan bu ibora aslida “Assalomu alaykum va rahmatullohi va barakatuh” shaklida yoziladi. O’rta Osiyo mamlakatlarida “Assalomu alaykum”, “Salom-alaykum”, “Salom” (Turkiya, Afg’oniston, Eronda ham) shaklida ishlatilishi odat tusiga kirgan. Continue reading

Савол-Жавоб

Сиёсат жуда мураккаб ўйин
САВОЛ: Америка бошчилигида Европа давлатларининг бош мақсади исломга/ислом давлатларининг бирлашмаслигига қаратилган. Исломни ўзларига энг катта хавф деб билишади. Олиб бораётган уруш сиёсати ортида фақатгина ўз манфаатлари ётади(нефт,ресурслар,стратегик жойлашув). Ва ўзида ядро қуроллар бўла туриб, бошқаларнинг ички сиёсатига аралашишини қандай тушунтирасиз. Патриотизмни четга суриб, хаққоний жавоб берсангиз. Хитойнинг бир маромда, ишонч билан ривожланишини ҳисобга олсак, тез орада дунёга ўз сўзини ўтказиши эҳтимоли қанчалик. (Шавкат Муҳаммад).
ЖАВОБ: Битта савол ичига бешта саволни “зип”лаганингиз учун “давнлод” қилгандан кейин уларни ”опен”лаштириб, алоҳида файлларга бўлиб мухтсар (Акс тақдирда бу масалаларга жавоб битта китобга ҳам сиғмайди) жавоб қилмоқчиман. Бу сизнинг менга жуда ҳам ёққан ҳажв ёзиш услибингиздегидек кириш қисми эди.
Энди жиддий.
“Америка бошчилигида Европа давлатларининг бош мақсади исломга/ислом давлатларининг бирлашмаслигига қаратилган. Исломни ўзларига энг катта хавф деб билишади.”
Мен бундай деб ҳисобламайман. Дунёда мафкуравий кураш доим бўлган ва бугун ҳам бор, Бундан кейин ҳам асло тўхтамайди. Шунинг учун доим ўртада информацион жанг мавжуд. Илгарилари бу варақалар, китоблар ва маърузалар ҳолида бўлса, бугунга келиб қирралари технология жабҳасини ўз ичига олиб, кўпайиб кетди. Уни тушиниш ва ажратиб олиш жуда қийин.
Россия ёки Хитойда, Саудия ёки Покистонда ёхуд шу каби бошқа бир ўлкада яшасангиз истасангиз истамасангиз Америкага қарши бўлиб қоласиз. Ҳар кун, ҳар соатда шунақанги ишонарли, инкор этиш жуда қийин маълумотлар билан миянгизга информация қуйиладики, сиз барибир қисман бўлсада бунга ишонасиз. Continue reading

Савол-Жавоб

Яхши яшаш учун Америкадек жой йўқ!

САВОЛ׃ Бирор бир исломий давлатда яшар олармидингиз?(Олимжон).

ЖАВОБ׃ Исломий давлат деганда қайси давлатни назарда тутгансиз, бу менга қоронғу. Чунки дунёда исломий давлатнинг ўзи йўқ. Лекин исломнинг баъзи қадриятлари ёки қонунлари жорий қилинган мамлакатлар бор. Агар Туркияни шундайлар сафига қўшсангиз, у ерда бир неча йил яшаганман.
Агар исломий давлат деганда Саудия Арабистонини назарда тутсангиз, у ерда бир кун ҳам яшай олмайман, ўлдиришса керак. Яқинда австралиялик бир мусулмон йигит ҳажга бориб, илгари айтган гапи учун 500 даррага ҳукм қилинганидек мени ҳам ё зиндонбанд этишади ёки ўлдиришади.
Чунки ўзимни жуда эркин одам деб ҳисоблайман ва дилимдан кечганини айтишга ёки сўрашга ҳеч иккиланмайман, бировдан ҳайиқмайман. Continue reading

Savol-Javob

Yaxshi yashash uchun Amerikadek joy yo’q!

SAVOL׃ Biror bir islomiy davlatda yashar olarmidingiz?(Olimjon).

JAVOB׃ Islomiy davlat deganda qaysi davlatni nazarda tutgansiz, bu menga qorong’u. Chunki dunyoda islomiy davlatning o’zi yo’q. Lekin islomning ba’zi qadriyatlari yoki qonunlari joriy qilingan mamlakatlar bor. Agar Turkiyani shundaylar safiga qo’shsangiz, u yerda bir necha yil yashaganman.
Agar islomiy davlat deganda Saudiya Arabistonini nazarda tutsangiz, u yerda bir kun ham yashay olmayman, o’ldirishsa kerak. Yaqinda avstraliyalik bir musulmon yigit hajga borib, ilgari aytgan gapi uchun 500 darraga hukm qilinganidek meni ham yo zindonband etishadi yoki o’ldirishadi.
Chunki o’zimni juda erkin odam deb hisoblayman va dilimdan kechganini aytishga yoki so’rashga hech ikkilanmayman, birovdan hayiqmayman. Continue reading