Савол-Жавоб

Ўзбек журналистлари орасида ўз фикрини очиқ айта оладиганлари кўп

САВОЛ׃ Саволимга жавобингиз билан ўзбеклар орасида эркин ёзадиган мустақил журналист йўқ демоқчимисиз?(Комил).
ЖАВОБ׃ Аксинча, ўзбеклар орасида фикрини эркин айта оладиган журъатга соҳиб журналистлар анчагина. Каримов режимига мухолиф кучларнинг аксариятини ҳам журналистлар ташкил қилади.
Сиз мустақил журналист билан фикрини эркин айта оладиган журналист орасидаги фарқни билиб олишингиз керак. Мен олдинги жавобда инсон зотининг деярли мустақил эмаслиги ҳақидаги фалсафани тушунтиришга урингандим. Инсон туғиларкан мустақил эмас, у қайси бир динга мансуб бўлиб туғилади. Кейинчалик ҳам қайси бир маданият ва мафкура уни жиловлаб олади. Кейин…кейин… давом этаверади. Бу инкор этиб бўлмайдиган ҳол. Яъни инсон мутлоқ мустақил бўлиши жуда қийин масала.
Шундай экан журналсит ҳам шу инсонларнинг бири.
Энди фикрни эркин айтиш масаласига келсак, буни Ер куррасидаги аксарият одамлар амалга ошираоладилар. Ҳатто Эски Жува бозорида чиптачига, бозоркомга, солиқчига тобе бўлган, яъни мустақил бўлмаган савдогар аёл ҳам Каримовни шундай сўкиши мумкинки, унинг ёнида оғзи лўлининг калишига айланган Абдураҳим Пўлатов лабини ялаб қолади. Жойи келиб қолгани учун айтай, жаҳли чиққандан ўзбек мухолифатининг кушандаси Пўлатов шу аёлни ҳам террорист деб юбориши мумкин. Унга қолса, уни туғдирган одамни ҳам террорист дейди ва “У онамнинг қўйнига тўсатдан бостириб кирган” деб фикрини қорамолчасига исботлайди.
Майли, қорамолни ҳақорат қилмайликда, асосий гапга қайтайлик.
Ўзбек журналистлари орасида ўз фикрини очиқ айта оладиганлари кўп, лекин Ўзбекистонда уларга минбар йўқ. Ташқаридан туриб уларни ёппасига қоралаш аҳмоқликдир. 1990 йиллар арафасида уларга минбар берилганда халқимизнинг қандай кучли журналистлари борлигини кўрганмиз. Бугун ҳам жуда кўп журналистлар қийин шароитларда йўлини топиб, фикрларини эркин айтмоқдалар. Биргина “Замондош” радиосининг ўзи бунга яққол мисол бўла олади.
ЖМ.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: