Туркия туркуми

jm_turk_1988-be2.Ўрхон обидалари

Ўрхон, Ўтикан, Култекин, Билга Ҳоқон, Тунйўқуқ …

Совет Иттифоқи даврларида бу номларни на ўзбек дарсликларида ва на тарих китобларида учратиш мумкин эди. Ҳатто, Ўғизхон достонлари мактаб дарсликларига киритилмаганди. Лекин тарихимизнинг бу олис садолари қулоқларимизга ривоятлардан, эртаклардан ва Туркиядаги бир қатор олимларнинг илмий китобларидан етиб келганди.

Ўрхон битиклари – Бу Анадўлидан ўн икки минг километр олисликда, Туркистоннинг жанубий-ғарбий чегараларига яқин жойда, Мўғилистон пойтахти Улан-Батордан эса икки соатлик йўл узоқликдаги тошларнинг достонидир. Continue reading

Advertisements

Ўзгармаган мавзулар

ЗОЛИМНИНГ ТУҒИЛИШИ (2)

Ислом Каримов билан боғлиқ саволларга жавобларнинг давоми

Герои независимости

jm_toyiba_vohidТОЙИБА

Знакомство

Впервые я встретился с кандидатом экономических наук Тойибой Тулягановой в марте 1990 года. В перерывах между сессиями мы обсуждали вопросы создания комиссий.

В дверь постучали, внутрь вошла одна женщина и мягким голосом сказала:

– Меня зовут Тойиба Туляганова, меня записали в Правовую комиссию, можно мне перейти к вам?

В ответ на это Эркин Вохидов, возглавлявший тогда комиссию по Гласности, ответил ей: Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

ЗОЛИМНИНГ ТУҒИЛИШИ (1)

Ислом Каримов билан боғлиқ саволларга жавоблар

Саволга жавоб

jmОйни этак билан яшириб бўлмайди

САВОЛ: Ўзбекистон Олий кенгашининг 1990 йиллардаги сессияларининг стенограммаси сақланиб қолганми?

ЖАВОБ: Ўзбекистон Олий мажлисининг 1990 йилда янги сайланган ХII чақириқ биринчи сессиянинг стенографик тафсилоти китоб ҳолида нашр этилганди. Каримовнинг сирлари тарихга кўча бошлагани унга ёқмади, шекилли, сессияни фақат магнит лентасига ёзиб олсангизлар, етади, деб кўрсатма берибди. Аммо кейинги сессияларнинг бирида ичкарида ҳатто магнит лентасига ёзиб олиш ҳам тўхтатилганини билиб қолдим. Олий кенгаш аппарати котибиятининг раиси Омон Ҳамидович Олимжоновга (Шоир Ҳамид Олимжоннинг ўғли-ЖМ) мурожаат қилсам:
-Эркин акангиз билан гаплашинг, у кишининг изнларини олганмиз,-деди.

Ўзим ўринбосар бўлган ошкоралик қўмитаси раиси Эркин Воҳидовга:
-Бу ахир тарихни йўқ қилиш, тарих олдидаги жиноят-ку?!-десам у киши:
-Жаҳонгиржон, икир-чикирларга ҳам эътибор қиласиз-а?! Каттароқ, муҳимроқ нарсалар ҳақида ўйлашимиз керак,-деди. Continue reading

Диктатура манзаралари

qamoqДИНИЙ ЧАЛАСАВОД ҚИЛИШ

Ўзбекистонда диний эркинлик йўқ. (АҚШ Давлат департаментининг диний эркинликлар бўйича йиллик (2006) ҳисоботидан).

Бугун Ўзбекистонда диний экстремизм таҳликаси борми? –БОР!

Диний эркинлик эса, йўқ.

Ислом Каримов Ўзбекистон раҳбари бўлгунига қадар Ўзбекистонда диний экстремизм таҳликаси бормиди?- ЙЎҚ!

Аммо диний эркинлик бор эди.

Бугун баъзилар 1980 йиллар ўртасида Ўзбекистон Компартияси Марказий комитетида идеология масалалари бўйича котиб бўлган Раъно Абдуллаевани қаҳрамон деб ёзмоқдалар. Унинг ўзи ҳам ўзини Ислом дини тарафида турган қаҳрамон аёл қилиб кўрсатмоқда. Жумладан, 2006 йил Март ойида “Озодлик” радиосида ана шу ҳақда гапирганини ўзим эшитган ва ёқамни ушлаб қолгандим. Continue reading

Tarixiy-zamonaviy roman

qiyomat_kuni-5-

Pensilvaniya shtati. Pittsburgh shahri.

“Qiyomat kuni” qahramoniga! Saidjon, sizni hali yaxshi tanimayman. Lekin taniy boshladim. Shuning uchun ham hech kimga ayta olmayotgan gapimni tezroq sizga aytmoqchiman. Chunki sizni ham butunlay tanib qolsam, fikrimdan qaytishim mumkin.

Men Mesxet turkiman. Farg’onada uyimiz bor edi. Uyimizni ko’zimning oldida yoqib yuborishgan va o’lgudek qilib kaltaklashgan. Behush bo’lib qolganimdan keyin tashlab ketishgan. Men o’zimga kelganimda uchqichda qayoqqadir olib ketishayotgan edi. O’shanda xayolimga ilk kelgan narsa yonimdagi do’xtir agar o’zbek bo’lsa, uni o’ldirish edi. Urus ekan. Ammo o’zbek bo’lganda ham uni o’ldirishni eplolmas ekanman. Chunki ikki qo’lim ham sindirilgan ekan. Continue reading