Ўзбекистон сиёсатида юз берадиган воқеаларнинг ҳар бири битта латифадир. (Хабарлар оқимидан).
Каримов “кашфиётлари” борасида гап кетар экан, битта шахс шунча нарсани ўйлаб топса ва амалга оширса, демак унинг қобилиятига қойил қолиш керак, деганлар ҳам бўлиши аниқ. Бунинг устига ҳаммамиз “Тарихда шахснинг роли йўқ, шахсни муҳит етиштиради” каби назариялар таъсирида улғайганимизни ҳисобга олсак бу савол янада бўртиб кўринади.
Иккинчи бир гуруҳ эса, ҳамма нарса Худодан, балки Каримов ҳам бу халқнинг бошига Худонинг юборган балосидур, айбни ўзимиздан ҳам излайлик, дейиши мумкин.
Яна бир тоифа эса, ҳар қандай одамнинг камчиликлари ва ютуқлари бор, Каримовга ҳам шу нуқтаи назардан қараш керак, дейиши мумкин. Нафақат дейиши мумкин, балки шундай саволларни тез-тез олиб ҳам тураман. Ана шунда олис бир қишлоқдаги отахон ёдимга тушади. Continue reading
Filed under: Kundalik | 2 Comments »
You must be logged in to post a comment.