Машқлар

Яхшилик аслида сўлим бир баҳор

Эртанги кунингдан қўрқсанг дўст, магар,
Дарҳол ортга қайтгин олган йўлингдан.
Бугун бир нарсалар қилмасанг агар,
Эртага ҳеч нарса келмас қўлингдан.
ХХХ
Юлдузлар жилмасмиш, юрмагай осмон,
Қуёш ҳам на сайёҳ, на кезар камон.
Бизни алдабдилар асрлар бўйи,
Магар одамзотдир саргардон ҳамон. Continue reading

Advertisements

Кўнгил мулкидан

СОҒИНҒЧ

Қишлоғимнинг тупроқ кўчасин
Ташлаб
Кетдим-асфалт йўлларга.
Юрагимнинг титроқ гўшасин,
Бошлаб,
Кетдим-сароб чўлларга.

Онам тандир ёнида ўзин
Ёқар
Орзулардан узоқда.
Отам қабр тошидан маҳзун
Боқар
Нигоҳлари тузоқда. Continue reading

Кўнгил мулкидан

ШИКОЯТ

Ҳуррият наздингда саҳрои кабир,
Шукурки тириксан, қуллик не демак.
Қафасда ётсанг ҳам бу эмас жабр,
Жабр сенинг учун қолмоқ бе емак!.

Кишаннинг асрори тек сенга аён,
Тилло занжир каби бўйнингда доим.
Зулмнинг ваҳшати элгадир шоён,
Ҳақни демоқ сенга қиёмат-қойим. Continue reading

Oltinchi qavat (Qissa)

tangalarPrezident  tansoqchisining kundaligi

15. Oltin tangalar

Gulya menga qaradi, men unga. Ikkalamiz ham jim. Uning ko’zlarida nafratsimon to’lqin aylanmoqda. Kimdan nafrat qiladi? Mendanmi? Kim bo’libdiki,  nafrat qiladi? Osmondan tushgan oymidi? Bu yerdagi go’zallar oldida u loyga botgan go’salaga o’xshab qolgan. Qiz deganni nozi bilan birga mehri ham bo’lishi kerak. Suzaman degan qo’chqordek o’qrayib turibdi. Nima emish, biz bilan Toshkentga borarmish.  Buning uchun sal pastroqqa tushish kerak.

Unga bir narsa demoqchi bo’lib turgandim adam  eshikdan kirib kelgan bir kishidan׃

-Maxsus yuk keldimi?-deb so’radi.

U “Ha” ishorasini qilishi bilan menga qarab׃

-Bo’pti, oshiq-mashuqlikni keyinga qoldiramiz, ketdik, davlat ishini bajarishimiz kerak,-dedi. Keyin Gulyaga׃

-Bor, adang bilan gaplash, nimani muhokama qilish va nimani muhokama qilmaslikni, qayerga borish va qayerga bormaslikni o’rgatib qo’ysin,-dedi. Continue reading

Олтинчи қават (Қисса)

Президент  тансоқчисининг кундалиги

15. Олтин тангалар

Гуля менга қаради, мен унга. Иккаламиз ҳам жим. Унинг кўзларида нафратсимон тўлқин айланмоқда. Кимдан нафрат қилади? Менданми? Ким бўлибдики,  нафрат қилади? Осмондан тушган оймиди? Бу ердаги гўзаллар олдида у лойга ботган гўсалага ўхшаб қолган. Қиз деганни нози билан бирга меҳри ҳам бўлиши керак. Сузаман деган қўчқордек ўқрайиб турибди. Нима эмиш, биз билан Тошкентга борармиш.  Бунинг учун сал пастроққа тушиш керак.

Унга бир нарса демоқчи бўлиб тургандим адам  эшикдан кириб келган бир кишидан׃

-Махсус юк келдими?-деб сўради.

У “Ҳа” ишорасини қилиши билан менга қараб׃

-Бўпти, ошиқ-машуқликни кейинга қолдирамиз, кетдик, давлат ишини бажаришимиз керак,-деди. Кейин Гуляга׃

-Бор, аданг билан гаплаш, нимани муҳокама қилиш ва нимани муҳокама қилмасликни, қаерга бориш ва қаерга бормасликни ўргатиб қўйсин,-деди. Continue reading

Oltinchi qavat (Qissa)

jm_20014_febrPrezident  tansoqchisining kundaligi

14. Bo’stonliq

Ertalab Prezidentning mashinasi biz yotgan binoning garaj qismiga kirdi va unga faqat men mindim, adam esa tashqaridagi mashinalardan biriga. Oldinda va orqada bir qancha maxsus mashina bilan yo’lga chiqdik. Hammasiga rangli chiroqlar o’rnatilgan. Chiroqlarning o’chib yonishi kishining qalbiga kuch olib kiradi.

Lekin Buyuk Ipak yo’li bo’m-bo’sh. Qiziq, negadir yo’l chetida odam ko’rinmaydi. Sel oldidan iniga kirib ketgan chumolilardek hamma uyiga bekinib olganmi? Nega Prezidentning korteji ular uchun qiziq emas? Balki hamma o’z ishi bilan banddir? Yo’q, bu soatda yo’laklarda ishga boruvchilar bo’lishi kerakku? Maktabga boradigan o’quvchilar ham ko’rinmaydi? Balki…odamlar yuradigan yo’laklar bekitib qo’yildimi?

”Batya” meni odamlarga ko’rsatmoqchi emasmikan? Unda mashinaning orqa qismida o’tirgan bo’lardim. Chunki orqa oynalar qora. Ichkari ko’rinmaydi. Lekin adam oldinda o’tirishimni so’radi. Continue reading

Олтинчи қават (Қисса)

Президент  тансоқчисининг кундалиги

14. Бўстонлиқ

Эрталаб Президентнинг машинаси биз ётган бинонинг гараж қисмига кирди ва унга фақат мен миндим, адам эса ташқаридаги машиналардан бирига. Олдинда ва орқада бир қанча махсус машина билан йўлга чиқдик. Ҳаммасига рангли чироқлар ўрнатилган. Чироқларнинг ўчиб ёниши кишининг қалбига куч олиб киради.

Лекин Буюк Ипак йўли бўм-бўш. Қизиқ, негадир йўл четида одам кўринмайди. Сел олдидан инига кириб кетган чумолилардек ҳамма уйига бекиниб олганми? Нега Президентнинг кортежи улар учун қизиқ эмас? Балки ҳамма ўз иши билан банддир? Йўқ, бу соатда йўлакларда ишга борувчилар бўлиши керакку? Мактабга борадиган ўқувчилар ҳам кўринмайди? Балки…одамлар юрадиган йўлаклар бекитиб қўйилдими?

”Батя” мени одамларга кўрсатмоқчи эмасмикан? Унда машинанинг орқа қисмида ўтирган бўлардим. Чунки орқа ойналар қора. Ичкари кўринмайди. Лекин адам олдинда ўтиришимни сўради. Continue reading