Жаҳонгир Муҳаммад:БИТТА ЙЎЛ БОР׃ ХАЛҚАРО ТЕРГОВ

Қирғизистон қирғини ҳақида жуда кўп ёзилмоқда ва жуда кўп ёзилади. Ҳар ким ўз фикрини айтади ва бунга ҳар кимнинг ҳаққи бор. Минг хил, миллион хил тактик ёки стратегик аҳамиятга молик тахминлар ва таклифлар ўртага чиқаверади. Бу табиий ҳол.

Лекин бугун бир миллатнинг икки халқи яна ёнма-ён яшаб кетиши ва бундай қирғин такрорланмаслигининг шу кеча-кундуз учун фақат биттагина йўли бор. У ҳам бўлса юз берган қонли воқеаларни Халқаро комиссия тергов қилиши, хулосалаши ва айбдорларни жазога тортиши керак. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад׃ Ўзбекни тижорат эмас, сиёсат қутқазади

МАМЛАКАТГА СОҲИБЛИК

Ўтган йил охирлари эди. Тожик тилидан дарс берадиган одам керак бўлди, самарқандлик бир тожик танишимга айтдим. У׃

-Ака, уйда тожик тилида гаплашамиз. Лекин қолган жойда ўзбекча. Чунки ўзбекча ўқиганмиз. Шунинг учун ўзбек тилида бўлса бажараман,-деди. У билан қачон суҳбатлашсак, “Адашиб исмимни ёзиб қўйманг”, дейди. Негалигини сўрасам׃

-Ўзбекистонга қайтиб сиёсатга кираман, ҳукуматга ишга ўтаман, Ташқи ишлар вазири бўлиш орзуим бор, мен тожик бўлганим билан ота-боболарим Самарқандда яшаб келганлар ва менинг ҳам келажагим шу юрт билан боғлик,-деб Тожикистонга боришни ҳатто хаёлига ҳам келтирмайди. Ўзбек тилини бурро гапиради ва чиройли мақолалар ёзиб ҳам туради. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад: Нега?

Ким билан гаплашманг “Нега?” дейди. “Нега бу хунрезлик юз берди?” Бу саволнинг жавоби ойдинлашиб бўлди. Лекин бошқа негалар ҳам шунчалик кўпки, қайсидан бошлаб, қайси билан тугатишни билмайсиз.

Бу савол ҳар лаҳзада мени ҳам қийнайди. Бир неча кундирки, ухлай олмайман. Саволларимга жавоб топганим билан чора тополмайман. “Нега?” деган савол юрагимни эзиб ташлайверади.

-Нега Ўзбекистон ҳукумати Қирғиз Муваққат ҳукуматига Ўш ва Жалолободда тинчликни ўрнатиш, айбдорларни топиб жазолаш масаласида конкрет ёрдамлар таклиф этмаяти? Қўшин киритмасин, лекин амалий ёрдам бериши мумкин-ку? Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад: Юҳолар қурбони

Ўшда ва Жалолободда ўлганларни яратган раҳматига қовуштирсин! Саргардонлик азоблари остидагиларга ўзи бардош берсин!

Ўлганлар ҳозир, мана шундай даҳшатли хунрезлик билан ўлмасликлари ҳам мумкин эди. Лекин минг афсус! Қувғин исканжасида қолганлар мана шундай азобларни  кўрмасликлари ҳам мумкин эди. Лекин минг афсус!

Инсон махлуқлар орасидаги энг ёвузи экан. У нафақат ҳайвонларни, балки ўзи каби оддий одамларни ҳам сўйиб юборишга қодир, сангруҳ жонзот  экан. У манфаат йўлида қанчадан – қанча бегуноҳлар ўлиб кетишига кўз юма оладиган, ўзи каби инсонларнинг азоби устида кула биладиган  бадбахт экан. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад׃ АЙТИЛМАЙДИГАН ГАПЛАР

РАҲНАМОНИНГ ПАЛИДТЕХНОЛОГИЯСИ

Қозоғистонда Нурсултон Назарбоев ўзига «Миллат раҳнамоси” унвони ва имтиёзларини берадиган қонунни имзоламади. Яъни рад этди. Ҳамма ёқда гап. Ҳамма ёқда баҳс. Ҳар хил тахминлар ва мулоҳазалар айтилмоқда. Лекин …

Эътибор беринг-а, бу қонун лойиҳаси дастлаб қуйи палатада ич ой олдин-март ойида муҳокама этилганди. Кейин сенатда қабул қилинди. Ундан кейин президентга келди. У рад этди. Парламент ҳам гарчи бу рад этишдан ошиб ўтиш имкони бўлишига қарамай дарҳол бунга рози бўлди. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад: Фикрлар ирмоғи (15)

ШУНЧАКИ ЖАВОБЛАР

-Агар эркак киши ҳамма соҳада пассивлашиб бораверса, бу нимадан далолат?
-Бу хотиннинг ҳамма соҳада активлашиб бораётганидан далолатдир.

ХХХ

-Ўзбекистонда “Бахмал инқилоби” бўлса, унга соҳиб чиқадиган одам топиладими?
-Хавотир олманг, бахмал анқонинг уруғига айланган, талаш бўлиб кетади.

ХХХ

-Қирғизистон президентини демократ, деб ёзишганда, нимани назарда тутишмоқда?
-Унинг ҳам қўшнилари каби эканлигини..

ХХХ

-Қандай қилиб мухолифат лидери бўлиш ва ўз атрофига одам тўплаш мумкин?
-Яқинда инқилоб қиламан, ҳаммага мансаб бераман, деса, бас!

ХХХ

-Икки ўзбек қаерда бемалол гаплашиши мумкин?
-Интернет адреси ёзилганда охирида русларнинг белгиси “ру” бўлган барча веб саҳифаларда, яъни “ру”… “ру”..ларда!

ХХХ

-Агар пул бўлса, ҳамма нарсани қилиш мумкин, деган гапни ўқиб қолдим, шу тўғрими?
-Бу пулсиз қолган одамнинг гапи!

ХХХ

-Ҳамма бирлашса ҳамма нарсани қилиши мумкин-ку?
-Демак, ҳамма бирлашмайди.

ХХХ

-Бугун мухолифат пикетга чиқди, нега жимсизлар?
-Агар бир кишини мухолифат дейдиган бўлсангиз, у ҳолда ҳукумат жуда хурсанд қилган қиласизку?!

ХХХ

-Кейинги пайтда одамлар боласига Ислом деган исмни бермай қўйдилар, мен уларни бундай қилмасликка чақираман, сиз ҳам менга қўшиласизми?
-Нима, биттаси етмаяптими?

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД: АЙТИЛМАЙДИГАН ГАПЛАР…

САФАР
Исроилнинг Ғазога бораётган ёрдам флотига ҳужум қилгани ҳақида айтилмаган гап қолмади, ҳисоб. Қораламаган ташкилот оз. БМТдан тортиб, Ўзбекистонга қадар овозини чиқарди. Бу муҳим…

Бундай воқеа юз бериши мумкинлиги ҳақида икки ойдан бери Туркияда ҳам, Исроилда ҳам гап бор эди. Шунчаки оғзаки гаплар эмас, матбуотда ҳам. Лекин ўша куни Туркия бош вазири ҳам, Исроил Бош вазири ҳам мамлакатларидан жуда ва жуда узоқда – сафарда эдилар. Туркия Бош вазири Чилида, Исроил Бош вазири эса Канадада эди. Бу эса қизиқ?! Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад: Фикрлар ирмоғи (14)

САВОЛ-ЖАВОБ ТАРЗИДА

-Диктатор пулини Швецария банкига қўйиб қайтар экан, нима ҳақда ўйлаган бўлиши мумкин?
-“Бу мамлакатнинг раҳбари пулини қайси ўлкада сақлаётган экан?”-деб ўйласа керак.

ХХХ

-Мулламиз ҳижрат мажбурияти пайдо бўлса дарҳол мол-мулкингиздан воз кечинг, деб айтдилар, бу ҳолда мол-мулкимиз бировларга қолиб кетмайдими?
-Хафа бўлманг, бировларга эмас, ўша муллангизга қолади.

ХХХ

-Телевидениеларини диктатордан қутқазиш учун нима қилиш керак?
-Диктаторнинг ҳамма хоналарига ойна ўрнатиб, бу янги чиққан телевизор деб айтиш керак, олам гулистон!

ХХХ

-Ўтмишдошларимизнинг кўзлари қисиқ бўлганми ёки очиқми?
-Совуқ пайтида қисиқ, иссиқ пайтида очиқ бўлган!

ХХХ

-Ўзбек аёли боласи билан Москвада ҳожатхоналарда ётиб юргани ҳақидаги хабрни ўқииднгизми?
-Қайси бир ҳақидаги хабарни айтаяпсиз?

ХХХ

-“Ҳар” ёзиладими “хар”ми?
-Кимга нисбатан ишлатганингизга боғлиқ.

ХХХ

-У пахта ишини ижобий ҳал қилиб, қаҳрамон бўлди, деб ёзишгани ёзишган, бу қандай иш ўзи?
-Бу пахта қўйиш иши .