Мулоҳаза

Эртага нима бўлади – Худо пошшо!

АҚШда Президентликка номзод Мит Ромни сўровлар бўйича Оқ уйнинг муваққат эгасидан озгина олдинда. Агар Ромни сайланса, бу Обаманинг Оқ уйдан ҳадалиши бўлади. Шунинг учун ҳам унинг ўзи, партияси ва ҳатто хотини ва кўплаб тарафдорлари ҳам паникада. Нима бўлади? Ҳеч ким айтолмайди. “Жўжа” ноябрнинг олтинчи куни саналади.

Тимсоли эшак бўлган Демократик партия ҳам, тимсоли фил бўлган Республикачилар ҳам аслида демократлардир. Яъни партиянинг номидаги “Демократ” сўзи фақат Обама тарафдорлари демократ деганини англатмайди.

Аслида ҳар икки партия ҳам бир-бирига яқин. Фақат биттаси демократиянинг чап томонида ва иккинчиси ўнгида. Шунинг учун ҳам баъзан Демократик партияни “сўлчилар” ва Республикачи партияни “ўнгчилар” дейишади.

Ҳар икки партиянинг орасидаги тафовутлар бугун бармоқ билан санарли. Улар энг кўп такрорлаётган мана бу гаплардан ҳам буни кўрса бўлади Continue reading

Ривоятлар (9)

УСТОЗ

Амир Темурнинг ишлари бирдан орқага кета бошлади. У Чин юришини амалга ошира олмай, Ўтрорда қоларкан, уламоларни чақиртириб катта элларнинг бошига офатлар нима учун келганини суриштирди.

-Қадимда шоҳ Эдип билмай ўз онасига уйланиб қўйгани учун элининг бошига офат калхати қўнган,-деди улардан бири.

Бошқаси эса׃

-Искандари Зулқайнар ўз тўшагига эркакни олгани учун султонияти емрила бошлаган,-деди.

Яна бири׃
-Рум Қайсари саройни фоҳишахонага айлантиргани учун салтанати қулаган,-деди. Continue reading

Ривоятлар (8)

ҲАҚ

Амир Темур ҳузурига уламолар келганда у олтин солинган халтачасини қўлига олиб, тангаларни жиринглатиб қўяр экан.
Шундан кейин уламолар уни мақтай бошлар эканлар.
Аммо Амир уларга олтинларни бермас экан.
Бир куни маслаҳатчиси Мирсаид Барака:
-Уламолар ранжиб қолмоқдалар,-деди.
Бунга жавобан Амир: Continue reading

Ривоятлар (7)

ДЎЗАХ

Буюк Яратувчи бир куни Одам Ато ва Момо Ҳавонинг атворларидан ранжиб уларга жазо тайин этишни ихтиёр қилибди. Кўкдан бир парча узиб, Ерни пайдо қилибди, бир қисмини қуруқлик ва қолганини сувдан.

Аввалига Одам Ато ва Момо ҳавони қумурсқага айлантириб, Ерга ташлабди. Қарасаки, қумурсқалар кўпайиб кетиб, ерни илма-тешик кулбага айлантираётган эмишлар.

Шунда Яратгувчи уларни қушга айлантирибди. Continue reading

Бошқа дунё

10. ЁЛҒОНГА ИШОНИШ

Орегонда қизилтанли(ҳинд)лар билан боғлиқ кўп жойлар ва афсоналар бор.  Бу штатда  ҳаммаси бўлиб беш ой яшаган бўлсакда, деярли барча тарихий жойларини бориб кўрдик. Шулардан бири Крейтер кўли. Бу Америка тарихига кирган ва федерал миқёсда шарафига танга пул чоп этилган кўлдир.

Бир куни Меҳмет бизни шу кўлга олиб борди. Фавқулодда гўзал жой. Баъзилар бу кўлни “Инсоннинг ёлғонга ишонишининг ҳужжати” ҳам дейишаркан.

Гап шундаки, қизил танлиларнинг бир қабиласи шу минтақага келиб жойлашибди. Кўлнинг суви жуда тиниқ ва осмондаги булутларни кўлнинг тубига боқиб томоша қилиш мумкин.

Қизил танлиларнинг болалари кўл бўйига келиб, булутларга ошиқ бўлиб, кўкда учган қушларни кўл тубидан ушлайман деб чўкиб кетаверишибди. Continue reading

Ривоятлар (6)

ҚОН ва УН

Бир подшонинг уч ўғли бор экан. Ворис танлаш учун уларни синовга солибди. Катта ўғлини чақириб;

-Мана бу ҚОНУН,-дея бир китобни кўрсатибди,-унинг ҳар бир ҳарфига риоя қилишинг керак, агар риоя қилмасанг тахтдан, бойликларингдан айрилиб зиндонга кетасан, мана бу ҳам ҚОН+УН, яъни қон ва ун дебди,-икинчи томондаги нарсаларни кўрсатиб,- Қон зулм рамзи, ун бойлик рамзи. Танлаганинга қараб мен хулоса қиламан…

Ҳар уччала ўғил ҳам ҚОН ва УНни танлашибди.

Подшо хафа бўлиб ўтирган экан, маслаҳатчиси:

-Хафа бўлманг, фарзандда бўлмаса ота нишони, унда бордур бировнинг қони, болаларингиз сиз танлаган йўлни танладилар,-дебди.

-Сен ҳали менга шундай дейдиган бўлдингми?-дея шоҳнинг жаҳли чиқибди.

-Чунки сиз тахтни бирор ақлли одамга эмас, ўз болаларингиздан бирига бермоқчисиз, ана у ўзингиз ёздирган ҚОНУНда эса тахт энг ақлли одамга насиб этгай деб битилган,-дебди. Continue reading

Ривоятлар (5)

ОЙДИНЛАР

Амир Темур узоқ йиллик сафардан қайтганида мамлакатда аҳвол оғирлашиб, халқ солиқлар остида қолган эди. Саройда музаффарлик шарафига уюштириладиган зиёфатдан аввал жаҳонгир зиёлилар машъаласини кўтарган Мирсаид Барака билан учрашиб, ҳақиқий аҳволни ундан ўрганди.

Зиёфатда эса насру назм қаламкашлари, муаррихлар Соҳибқиронни кўкларга кўтариб, мақтаб унга ҳамду сано айтишди.

Шунда Соҳибқирон улардан бирига:

-Мен йўғимда битилган девонларингни келтир,- деди.

Шоирнинг шеърлари фиғон, шикоят, дард ва алам сатрларидан қурилган экан.

Шунда Амир Темур шоирга: Continue reading

Ривоятлар (4)

ҚУЛЛАР

Бир зулмкор шоҳ қазога етганда ҳеч жон беролмасмиш.  Табибу -уламолар ҳайрон. Кун кечиб кеч кирганда шоҳ кўзларини очибди.
– Шаҳаншоҳим, яна қандай армонингиз бор? Амр этинг, бажо келтирайлик, -дебди табиби калон.
– Вазиримнинг бошини танидан жудо қилинглар! – дебди шоҳ.
Ҳамма сукунатга чўмибди. Уч кун давомида шоҳ жаллодлару зиндонбонлар, девонбегию м ушовирларини ўлимга буюрди. Энди эса…
– Шаҳаншоҳим, ул зот сизнинг энг ишонган мудирингиз, сояи обрўйингизларку, ахир, биз қандай қилиб…
-Амримни муҳокама учун эмас, ижро учун буюрдим!
Вазирнинг бошини келтириб кўрсатганлардан сўнг: Continue reading

Ривоятлар (3)

ҚАЛҚОН

Амир Темур ҳар пайшанба куни сиёсий маҳбуслар билан ўзи суҳбатлашарди. Бу сафар унинг ҳузурига уч кишини олиб келишди.

-Бу Сузангарон маҳалласидан. Тўй-маъракада, жума хутбаларида “Ватаним, Ватаним, Ватаним” дейди. Ватан ва миллатни такрор-такрор сўзларкан, кўзларидан ёш сизиб чиқади, овози хириллаб қолади. Аммо ҳаётда кўп одамларнинг дилини оғритган.

-Унинг бошини танасидан жудо қилинг,-деди Амир Темур.

Девонбеги иккинчи маҳбус ҳақида маълумот берди:

-Бу Мотрид маҳалласидандир. Йиғинларда, тўй-маъракаларда “Халқимиз очдан ўлар ҳолга келди. На буғдой бор ва на нон. Ҳамма нарса урушга кетмокда” дегани-деган.

-Буни энг чуқур зиндонга ташланглар! Аммо саройдаги энг тотли таомлардан ва жамики ноз-неъматлардан истагани қадар бериб туришни канда қилманглар, -деди Амир Темур. Continue reading

Ривоятлар (2)

ОҚПАДАР

… Бир куни Амир Темур узоқ сафарга чиқибди. Йўлда “Тоғ этагидаги Чамбил элда тунаб қоламиз” деб буюрибди. Чамбил элга етиб келганларида, бу ердаги аҳволни кўриб, Темур ҳайратланиб қолибди.

-Бу шаҳар дунёнинг энг гўзал ери, жаннатмонанд боғлар, дилларни ром этгувчи булбуллар, мусиқа-оҳанг, сас чиқариб оқувчи ирмоқлар, Алпомишдек дев қоматли чинорлар, ичсанг суви умрни дароз айлагувчи чашмалар маскани эди. Буларнинг ҳаммасига нима бўлди? Нега бу шаҳар вайронага айланди? -дея навкарларини шаҳарга юборибди Темур. Continue reading

Ривоятлар (1)

МАРАТУ

Самонийларнинг тўнғичи бўлган ҳукмдор тоғ этагида яшаган Мазанги қабиласининг бойликлари қоялар остидаги ғорда эканлигини тахмин қиларди, аммо бу ғорнинг оғзи қаердалигини билмасди. У қабила бошлиғини, унинг аёлини ҳар қанча қийнамасин, бирор гап ололмасди. Уларнинг икки ўғли бор эди. Бири қийноқларда жон берди, иккинчиси эса ҳукмдорнинг оёғини ўпди. Унинг пулга, мансабга ошиқлигини сезган ҳукумдор аврай бошлади:

“Сени қабилага раис этиб тайинлайман. Бойликлар қаерда эканлигини айтсанг, бас. Ярмини сенга қолдираман.”

”Отам Мурунта тоғидан олтин кони топганди. Ана шу олтинларни ғорларга яширди. Кириш йўлларини ҳатто бизга ҳам кўрсатмади”. Continue reading

Бошқа дунё

9. Қарсаклар

Ўзбекистонда машина ҳайдамаганман. Тўғриси бир марта чамаси икки километр масофага ҳайдагандим. Ўшанда Ориф деган дўстимнинг машинасида Самарқанд туманининг Ражабамин қишлоғидан район марказига борадиган йўлда ҳайдашни машқ қилдик. Катта йўлда машиналар кўп бўлгани учун қишлоқ йўлига ўтдик. Тупроқ кўчадан чангитиб кетаётгандим, бирдан ёзадиган мақолам ҳақида хаёлга толибман, онийдан машина йўлдан чиқиб кетди. Ёнгинамизда катта сой оқаётган эди. “Фургон” ағдарилиб сувга тушди. Машинанинг “оёқлари” осмонда, бизнинг бошларимиз пастда, сувнинг ичида. Кўзимни юмиб олганман. Худди сув остида нафас олмай турган одамдек рақамларни санаяпман. 20, 21… 33, 34… 44, 45… Қандайдир куч мени машина ичидан тортқилай бошлади. Шу пайт ичимга сув ўта бошлади. Нафасим қайтди. Бир пайт ўзимга келсам, бош устимда бир қанча одам. Ориф ҳам бор. Ранги учиб кетган. Continue reading

Нофизийдан нома

ЯНГИ МЕТОД

(Сатира)

Дўст-душманни аниқлаб олишнинг янги йўлини топдим, бу айниқса уродлива дўстларни аниқлашда қўл келади. Агар желудка оч бўлса, бу гапга қулоқ солманг, буни эшитиш учун қорин тўққиз, кайф ҳўккиз бўлиши шарт.

Демак бошладик. Маҳалламиздан бир нарт чиқиб қолди, янги сиёсатчи, аслида эски, лекин қамоқдан келганидан кейин янгида. Унинг насоқлари кўпчиликнинг жонига теккан бўлсада, қамалиб келгани учун ҳурматим бор эди, чойга чақириб турардим.

Бир куни унга Тоҳир Гумбаз ҳақида гапирдим. Кимгадир арпа уни баҳона деганларидек, унинг оғзидан Тоҳир тушмай қолди, у ҳақда сўрайверди, сўрайверди… Наҳра бу гапни унга айтдим деб ўйлаб қолдим, ваҳима босди, балки бу қуда томонга ишласачи? Ҳе, йўқ, ҳаммани сотса ҳам мени сотмас? Continue reading

Ён дафтардан

СОҒИНЧ

Қишлоғимнинг тупроқ кўчасин
Ташлаб
Кетдим-асфалт йўлларга.
Юрагимнинг титроқ гўшасин,
Бошлаб,
Кетдим-сароб чўлларга.

Онам тандир ёнида ўзин
Ёқар
Орзулардан узоқда.
Отам қабр тошидан маҳзун
Боқар
Нигоҳлари тузоқда. Continue reading

Бошқа дунё

8.Ҳислар туғёни

Машина олганимизни эшитган Реней ва Шёрли хурсанд бўлиб, бизни Портланд шаҳридаги Симфоник Концертлар Саройига таклиф қилишди. Концертдан олдин сув устида қурилган ресторанга олиб боришди. Бу жойда уммон маҳсулотларидан таомлар пиширилар ва қиммат таомлар маскани ҳисобланаркан. Роҳиланинг севган таомлари, аммо менга ёқмайди. Билдирмасликка ҳаракат қилдим. Айтсам бўлар экан, улар менга ўхшаб бу таомларни ёқтирмаганлар учун оддий овқатлар ҳам пишираркан. Буни кейинчалик ўргандим ва Америкада энг маззали оддий таомлар денгиз маҳсулотлари пишириладиган ресторанларда бўлади, десам лоф эмас. Ҳар ҳолда менга шундай, ҳамма балиқлару шунга ўхшаган нарсаларни еб турганда оддий овқат олтин овқатда!  Хуллас, бу ресторандан қутулиб концерт саройига келдик.

Рахманинов ва Шостакович симфонияларининг ижро кечаси экан. Томошабинлар орасида нафақат инглизлар, балки ўнлаб миллат ва элатларнинг вакиллари бор эди. Ҳашаматли ва гўзал нақшлар билан безатилган саройдаги шовқиннинг ўрнини дирижёрнинг қўлига қамчисини, яъни таёқчасини олиши билан кириб келган сукунат қоплади.

Турли маданиятларга оид, тўғрироғи, ўзларида турли маданиятларни яшатган инсонлар яквужуд бўлиб Шостаковичнинг бешинчи симфониясини тингладилар. Навбат Рахманиновга келди. Нафақат муаллиф исми шарифида, балки мусиқасида ҳам қандайдир Шарққа яқинлик бор. Дирижёр таёқчасини кўтариши билан скрипканинг ингроқ саси ёйилди. Сўнг бу сасни пианинонинг ўйинқароқ товуши юлиб кетди. Бирдан виолончелнинг титроқ оҳанги олдинга ўтди, аммо у контрабасснинг бўғиқ сасига қоришиб, уммонда ғарқ бўлгандек, оҳанглар қўйнига сингиб кетди. Аввалига ғайриодатий туюлган овозлар бирдан уйғунлашиб сокин уммон устида орқама- орқа келган тўлқинлар каби бир йўлга кирди. Continue reading

Сатира

“Гармошка” гаплар

Ҳаётимиз ҳаёт эмас – дурдом. Амриқодан келган ўзбеклар у ёқни шунча мақташадики, оғизларидаги сўлак долларга айланиб кетади. Ҳамма киссаларидан доллар кўриниб туради. Топганлари Тошкан, чочганлари чочган, қўлларида “Кока кола”, қулоқларида “Маторола”, тагларида “Лассетти”, устларида “Лоллитте”, кўрганлари “Гули”, кўрмаганлари пули.

Бундан илҳомланганлар у ёқда “кўки” дарахтнинг остига, йўлларга ташлаб-тушлаб қўйилган ва “ғирри” этиб бораманда, “ширри” этиб супуриб келаман, деб ўйлайди-да. Бўлмаса уй-жойини гнат қилиб, машинасини пинат қилиб, Америкага мардикорликка борадими? Мардикорликмиш?! Қачондан берига дўмбирадай, дўмбирдай думбаларни шапатилаб ювиб қўйиш мардикорлик бўлди? Мени лох деб ўйламанг! Continue reading

Нофизийдан нома

ОЛТИН ФИКР

Сиёсатга аралашиб кетганим қизиқ бўлган. Бир куни бекатда саломатлиги сарғайиб қолган киши кўнглини ёриб қолди:
-Мухолифатда ўзи бармоқ билан санарли одам эдик. Фалончи, Писмадончи ва Қисмадончи. Ҳаммаси қочиб кетди. Ватанга хоинлик қилишди. Бизга ҳам хоинлик қилишди. Жонларини олиб қочишди. Орқаларини сандалга тиққандек иссиқина жойларда ҳузур қилиб ўтиришибди. Бизники эса ит ётиш-мирза туриш. Нима, бу ватан фақат менинг елкамга йиқилганми? Нима, бу миллат фақат менинг миллатимми?

Раҳмим келиб кетди. Хуллас, ярим соатдан кейин сиёсатга кирдим. Шу одамнинг уйига қатнай бошладим. Қарасам, бир ўзи эмас экан. Атрофида беш-олтита шотирлари ҳам бор. Болалари, жиянлари, ҳатто хотинига қадар ҳам сиёсатнинг қоқ ичида. Ўша қочиб кетганлардан биттаси у қилиб, бу қилиб “кўки”дан юбориб тураркан. Бу камлик қилди. Чунки мен ҳам қўшилдим. Энди у киши элчихоналарга борадиган бўлди. Ҳар биридан 5-10 минг келиб турдир. Кейин чет элларга қатнай бошладилар. Аммо барибир ҳалиги фикрдан қайтмадилар.
“Улар қўрқоқ, улар хоин, курашадиган бўлса, мана шу ерга келиб курашсин”.
“Ватаннинг қамоғи ҳам ватан!”
“Ватаннинг тупроғи ҳам доллар!”
“Ватаннинг тарамвайи ҳам Мерседес!”
“У ерда бир-бирингни ғажигунча бу ерга кел, золимни ғажи”
Ана шундай тарихий гапларни тўпласам, битта китобга сиғмай қолади. Continue reading

Нофизийдан нома

БОДИБИЛДИНГ

(Сатира)

Битта хабар ўқиб қолдим. Мана ўша сабилмонда:

“Ўзбекистон бодибилдерлари бу йил Тошкентда бўлиб ўтадиган Бодибилдинг бўйича 46-Осиё чемпионатига тайёргарлик кўришяпти…

-Тошкентда шундай улкан чемпионатни қабул қилиш биз учун катта шараф,- дейди бодибилдинг бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг бош мураббийи”.

“Ўзбекистон ўзини иҳоталаб олган, четдан қуш учиб келса ҳам киролмайди, хориж халачўпига эҳтиёж йўқ” дейдиган булбулчалар хом сут эмган бандалар, адашибдилар. Даказателства керакми? Неча қоп? Молходанми ёки қўйхонаданми? Просто таппими ёки қумалоқ таппими? Фақат шу томонини айтсангиз, бас, Саройдан халталаб беришади. Кўтаролмай инқиллаб қолсангиз, кўтартириб(бўғинлаб ўқиманг, уят!) ҳам қўйишади.

Ўзбекистон ҳамма соҳада чемпион бўлганидек, керак бўлса, четдан гап импорт қилишда ҳам дунёда биринчи. Агар сўзнинг лаби сал тиржайган бўлса, бас, таржима қилишга тоқат ҳам, туқат ҳам йўқ. Тепадан мараз заказ келган, клонлаштириб, слонлаштириб ташланаверади.

Гап гапда эмас, гап “Бодибилдерлик бизга нима учун керак?” деган саволнинг тагида. Continue reading

Бошқа дунё

7. Биринчи машинам

Бир куни Меҳмет деган турк билан танишиб қолдим. Уйига таклиф қилди. Бордик. Умр йўлдоши Севинч хоним ва бир ўғли билан яшар экан.  Дўстлашиб қолдик. У׃.

-Америкага янги келган одам нима қилиб бўлса ҳам ишни машина олишдан бошлаши даркор,-деди.- Бу ерда машинангиз бўлмаса кераксиз одамсиз. Бирор жойга вақтида боролмайсиз, ишга ўтаман, десангиз ўтолмайсиз…

Лекин мени кўндириши қийин бўлди. Чунки Ўзбекистонда хусусий машинага эҳтиёжим бўлмаган. Бунинг устига машина ҳайдасам хаёлга толиб қолишдан қўрқардим. Шунинг учун Америкада ҳам машинасиз яшаш мумкин, деб ўйладим. Аввалига автобусда юришга қарор қилдик. Аммо бу азобнинг азоби, вақтнинг ажали. Continue reading

Нофизийдан нома

Шабибон

(Қамоқ тилини билмаганлар ўқимасин)

…Битта эскимос братаним бор, стукач, йў-йў, мани сотмайди, улани манга сотади. Бундайлани “сука” ҳам дейишади, лекин манга “сука”лик қимайди. Баъзан-баъзан стилягалиги тутиб қолса, ноз қилади. Ширага зор қогани бу. Ширавой бўса у мировой. Шундай пайтда унга׃
-Ўтир стиляга,-деб қўйсам бас, далнякнинг устида ўтирган студентга айланади. Аммо зонадаги студент каби своличмас.

Кеча у билан “карнай-сурнай” бўлиб паркка бордик. Унинг товуши дўриллайди, шунинг учун уни ”карнай” дейман. Менинг товушим унга чийиллаб эшитилса керак, у мени ”сурнай” дейди. Парк маҳалламизнинг биқинида. Шундай бўлса ҳам “далний”деймиз. Ближниси ўзимиззи яма. Далнига борсак бемалол гаплашамиз. Дубиналар шубҳа қимайди, “Бу типлар айланишга ёки юришга чиққан” деб ўйлайди.

Ман стукачдан информация оламан. Билмаган нарсаси йўқ. Қаршингизда дераза бўб тургани билан ҳар қандай лашададан кўп нарсани билади.

Паркда чехнар бўмаса ҳам гапимиз қовушди. Чойхона бўмаса чехнар бўладими? Буни устига мавзу чиновниклар. Ану терпила бору, Салим деган, ўша чмо ҳақида сўрадим.

-У чулда-койкада ётганмиди ёки бетондами? Нага қийноқ тепадан эмас, деб ёзибди? Агар бу гапни битта карманшик ёзганда қўл силтардим. Чунки ҳар қандай карманшик битта чугунга сотилади. Аммо бу чудачокка нима қилди?
-У чудачок эмас, у чудак, уни аёқдагилар қурбон қилишганди. Continue reading

Нофизийдан нома

ЎКИЛ

Ўлсанг ўкилга нима? Бу гапни энамнинг энасидан эшитганман. Юзга юзлашиб, юзни юмалатган катта момом вакилни “ўкил” дер эди. Никоҳ пайтида гувоҳ бўладиган вакил борку, ўшани!

Дадам бугун замонга қараб (Оқсаройга қараб деб ўқинг) йўрғалайдиганларга “Ўл-е, ўкил” дейдилар. “Ҳа” ҳам ўкилдан, “Йўқ” ҳам ўкилдан. Никоҳ пайтидагина эмас, вақти келганда ҳожатахонада ҳам қозининг гапини маъқуллашади. “Онангни қози севса, қозибачча бўласан” (хочеш, не хочеш) дегани ана шундан!

Ўкиллар 2005 йилгача Урусиятни қоралаш маҳкамасида қозининг айтганига “қарс-қарс” қарсак чалиб келишди. Осмонда юлдуз кўринмaса ҳам Урусият айбдор эди. Бировнинг хотини қисир чиқса ҳам Урусиятдан кўриларди…

2005 йилда қозининг қозони бақирлаб қолди. Тагидан ёқилган ўт қозонни тошириб қўйди. У гўлахини топди. Амриқо!

Энди бутун дунёнинг бутун қилмишларига Амриқо айбдор бўлди.

Бирорта жаллодни йиқитмаса: “Ошнаси!”

Йиқитса: ” Мақсади бор”.

Йиқитиб, уруш бошланиб кетса: “Мазлумларнинг қонини тўкмоқда! Аблаҳ!” Continue reading

Шунчаки…

ВАЛЕТ

Қамоқда қўлидан бир иш келмайдиган, латтачайнар, ипкесмас одамни “Валет” дейишади.

Карта ўйинида ҳам Валет бор. Жа, чиройлик. Чип-чиройлик! Кийимлари ярашган. Қош-кўзлари ўзига боп. Қизлар бир қараса яна қарагиси кеб қолади. Чизганга балли!

Лекин ўйинда Дама бору, ҳалиги хотинча. Тақинчоқлари осилиб ётган. Ўша Валетдан устун-да. Бир уришда Валетнинг дамини ичига киритиб қўяди. Валет деган жонивор трафарет бўб қолади унинг ёнида.

Аммо Валет хафа эмас. Пастдаги бир неча рақамли карталардан тепада тургани учун хурсанд доим. Лекин уни нафақат Дама балки Карол ҳам “бир тарсаки уриб” чаппа қилади. Нест-нобуд бўб кетади! Карол бор жойда Валетнинг обрўси бир тийин! Бўрини кўриб думини қисиб қолган қуёндек гап.

Агар орага Туз ораласа борми, Валетнинг томи кетди деяверинг! Туз бир ҳамлада уни тузлаб ташлайди. Итнинг бешинчи оёғи каби ҳолга тушади. Шундай пайтда Валетга раҳмингиз келсин. Ахир Валет бўлиш унинг қўлида эмас-да. Уни Валет қилиб қўйишган. Continue reading

Нофизийдан нома

АЛКОНАВТ 

Интернетга кирдимми, қаёққа қарасам Ислом отани мақташгани мақташган: “Умрлари узоқ бўлсин!”, “Бахтимизга яна 20 йил лидер бўлиб турсинлар!”, “Саксондан сакраб ўтиб, тўқсон билан тўқнашганларида ҳам ҳаммамизга ота бўлиб юрсинлар!”, “Хотинлари – онамиз, қизлари опамиз!”, “Умрларининг ҳар бир куни, ҳар бир соати муборак бўлсин!” ва ҳоказо ва ҳоказо гаплар.

Кейин ўйлаб қолдим, нега Ислом отани бунча мақташади?

Энг кўп мақтаган, энг кўп пахта қўяётган-зиёлилар. Демак улар бир нарсани биладиларки, мақтайдилар. Бекорга мушук ҳам офтобга чиқмайди.
Ўйлайвериб охири топдим.

Маҳалламизда битта алкаш бор эди. Унга алкаш десангиз хафа бўларди. Саккизта ўғли ва юздан зиёд қариндошлари бор. Чумолидек бостириб келиб, ўзингиз билан бирга уйингизни ҳам кемириб кетишади.

Шу алкаш бир куни маҳаллага раис бўлди. Қилган иши чойхонадан чиқмаслик. Бекорхўжа. Фойда чойхоначининг боласига. У ҳар куни беш олтита бўш шиша тўплаб, олиб бориб сотади. Continue reading

Кўнгилдан ўтган гаплар

МАНСАБ

Илгари ҳукумат томонида бўлган бир танишим “Агар ўшa пайтда менинг ўрнимда бўлганингизда ўзингиз ҳақингизда нима деб ўйлардингиз? Менинг ўша кездаги вазиятимга тушиб, четдан ўзингизга бир баҳо бериб кўринг-чи?!” деди.

Аввалига бу жуда осондек кўринди. Лекин кейин ўйлаб кўрсам, у жуда қийин саволга тутган экан. Чунки ўзимни унинг ўрнида тасаввур қила олмадим.

У ўша кезда ҳукуматга яқинлашишни мақсад деб билган ва мансаб олишни буюк бахт деб қараган. Менда ҳеч қачон мансабга иштиёқ бўлмаган ва ҳукуматга яқинлашишни бахт деб билмаганман. Унга буни айтсам, у асло ишонмайди. Ким ҳам ишонарди?

Уни тушунаман. Ўзимни унинг ўрнига қўя олмаганимдек, у ҳам ўзини менинг ўрнимга қўя олмайди. Воқеа ва ҳодисаларни ҳар ким ўз ўлчови билан ўлчайди ва ўз қараши билан баҳолайди.

Юқорида ҳеч қачон мансабга интилмадим, дедим. Лекин мансаб доим ортимдан қувиб юрган. Ислом Каримов каминани, Шавкат Мирзиёев, Эркин Халиловни Ўзбекистоннинг келажаги учун танлаганини айтганида ишонмаганимни ёзгандим. Балки ёзганимни ўқиб ҳам кимлардир ишонмаган бўлиши мумкин. Ахир ким ҳам мансабдан ўз ихтиёри билан узоқлашади? Лекин вақт ҳақ эканлигимни кўрсатди. Эркин Халилов нима бўлди? Мирзиёевнинг ҳаёти ҳам жаннати эмас. Continue reading

Сиёсий латифалар (“Сип-свежий”)

ЗАМОН

Алдаркўса ўзини кутиб олиш учун аэропортга чиқмаган Туркманбошига кесатди׃
-Ҳа, ука, отингиз панд бердими?
-Узр энди, шунақа бўлиб қолди.
-Бизники эшак, лекин унга ҳавас қиладиган ука, кичик бўлса ҳам ўзидан катта отни босиб кетади.
-Ҳа, ҳозир отлар ука, эшаклар ака бўлган замон!

ҚОЧМОҚ

-Оқпошшо Қозоғистонга келса, сиз Кореяга кеттингиз, у Душанбега борса, сиз бу ёққа келдингиз,-деди Туркманбоши Алдаркўсага.-Одамлар сизни Оқпошшодан қочди, деб гап қилишмоқда. Continue reading