Шабибон
(Қамоқ тилини билмаганлар ўқимасин)
…Битта эскимос братаним бор, стукач, йў-йў, мани сотмайди, улани манга сотади. Бундайлани “сука” ҳам дейишади, лекин манга “сука”лик қимайди. Баъзан-баъзан стилягалиги тутиб қолса, ноз қилади. Ширага зор қогани бу. Ширавой бўса у мировой. Шундай пайтда унга׃
-Ўтир стиляга,-деб қўйсам бас, далнякнинг устида ўтирган студентга айланади. Аммо зонадаги студент каби своличмас.
Кеча у билан “карнай-сурнай” бўлиб паркка бордик. Унинг товуши дўриллайди, шунинг учун уни ”карнай” дейман. Менинг товушим унга чийиллаб эшитилса керак, у мени ”сурнай” дейди. Парк маҳалламизнинг биқинида. Шундай бўлса ҳам “далний”деймиз. Ближниси ўзимиззи яма. Далнига борсак бемалол гаплашамиз. Дубиналар шубҳа қимайди, “Бу типлар айланишга ёки юришга чиққан” деб ўйлайди.
Ман стукачдан информация оламан. Билмаган нарсаси йўқ. Қаршингизда дераза бўб тургани билан ҳар қандай лашададан кўп нарсани билади.
Паркда чехнар бўмаса ҳам гапимиз қовушди. Чойхона бўмаса чехнар бўладими? Буни устига мавзу чиновниклар. Ану терпила бору, Салим деган, ўша чмо ҳақида сўрадим.
-У чулда-койкада ётганмиди ёки бетондами? Нага қийноқ тепадан эмас, деб ёзибди? Агар бу гапни битта карманшик ёзганда қўл силтардим. Чунки ҳар қандай карманшик битта чугунга сотилади. Аммо бу чудачокка нима қилди?
-У чудачок эмас, у чудак, уни аёқдагилар қурбон қилишганди.
-Штрафной дегин?
-Йў, политический.
-Нега унда доим алоҳида чулада сақлашди уни?
-Загадка…
-Сан дагадливий терпилсанку, шуни ҳам билмайсанми?
-Ока, баъзи гапла борки ҳар қандай чукавий ҳам тушунолмай қолади.
-Басда, чумалик санга ярашмайди. Чуманинг жойи вокзалда. Ман сани чистаплотний деёлмайман, лекин нечистоплотний ҳам демайман. Деволсан. Урса тақ-тақ, урмаса чучела, ҳайкал!
-Раҳмат ока, сиз чухан деган одамлани ҳаммаси чухан чиқвотти.
-Ҳа, унақаларининг қўлига чуханка бериб қўйиш керак. Камерани супуриб туришса чухнитса қилишади. Майли, бу бошқа гап. Санжарга бутилка урилганмиди, йўқми, шуни айт манга!
-Ока, тепаси вертолет бўлган психга бутилка урилмайди.
-Унда нимадан қўрқади? Камчаткага кетворган бўлса, у ёққа паханнинг қўли етмаса, нага уникини ялайди?
-Пахан Камчаткага бордию… Ўшанда бизда қийноқ йўқ деган гап керак бўлди. Санжарни валақлатишди. Тамом!
-Билиб турибман. Лекин қандай валақлатишди? Сири нимада? Якандан чўзишдими?
-Э, йўқ, у буёққа якандан чўзсин. Бу ёқда унинг жиннилиги ҳақида филм бор. Унинг жиннилиги қўзғаса цирқ бошланади. Хаёлида мантихўрликка боради. Хом манти бору, ўшанга. Деворни манти деб ялайди. “Иссиққина манти экан” деб деворни қучоқлаб севади, ўпади. Кегин дакангга айланади, бутунлай ечинади. Камерада брадяга бўлиб сакрайди. Ечиб ташлаган шими-шкарининг ичида оёқ бор, деб уни қучоқлаб йиғлайди. Кегин киссасини ковлаб, ширмачлик қилади…
-Бўмаса политически эмас, ширмач эканда!
-Шинернинг шестёркаси ундан яхши. У шелуха. Ҳаммасини филмга олишган. Ўзим кўрганман. У шелупойнинг тарихини истаган пайтда паутинага қўйворишлари мумкин, шундан қўрқади.
-Нима қипти, ментлага тушган одам қизилкўтанга айланади. Буни ҳамма билади. Нага қўрқади?
-Ментла қозиқдан эгри қозиқ ясайди. Унинг эса қонида бор экан. Шариклари тушиб кетган. Сал нарсага шанхай бўлиб қолади. Сири ана шу.
-Шакал, сирим бор деб ҳаммани сотиб юрибди, дегин. Ҳамма камерада видео қўйсин, дегани нимаси, яна?
-Ока, у қичиқ қивотти. “Фақат мани видеога оласанми, бошқалани ҳам ода!” девотти.
-Бунақа шавкадан узоқ турган яхши. Ўша Камчаткасида юраверсин!
Суҳбатимизга шу ерда “нўхта” қўйдим. Доносчигимдан керакли гапни олдимда. У билан гаплашганда унинг тилида гаплашаман. Бошқа вақт ўз тилимда. Хуллас, окоси, далний паркда информацияни қўлга киритиб, ближнийга қайтиб, қўлбола кепитилнигим-шабибонни электрга уладим. Битта чефир ичгим келди. Иннан кейин буни ёзиб, сизга жўнатвордим. Пака!
Нофизийнинг котиби ЖМ.
Filed under: Нофизийдан нома |
Leave a Reply