ЖАҲОНГИР МАМАТОВ: 220 ЛАТИФА

ЎНГ СЎЗ ЎРНИДА

Навоий ҳазратларининг “Туркни якқалам қилдим” деган иборалари бор. Ул улуғ зотнинг панжаларига панжа урмоқ нафақат мушкул балки мумкин ҳам эмас. Аммо мен мустақиллик йилларининг кейинги даврини ҳаётини латифа қилдим, тўғрироғи сарой ва унга яқин доиранинг латифа ҳаётини қисқа сатрларга кўчирдим. Ишонмасангиз ўқиб кўринг, булар тўқиб чиқарилган латифалар эмас, кундалик ҳаётнинг аччиқ ҳажвлардаги инъикосидир.(2000-2004 йиллар).

Муаллиф.

1.”ИСЛОМ АКАМ…”

-Саддамнинг Бағдодда йўлнинг устига икки қиличнинг уч қисмини икки томондан келтириб, бир-бирига текизиб, қурган рамзий кўприги Ислом акага жуда ёқиб қолган, айниқса унинг остидан одамлар ўтиб турган манзарани такрор-такрор кўрадилар, сизлар ҳам шуни тез-тез кўрсатиб туринглар,- деди маслаҳатчи телевидение ходимига.

-Ҳа, Ислом акам ҳам одамларни қиличнинг остидан ўтказишни яхши кўрадилар-да,- деди журналист.

2.ҚИСҚАРТИРИШ ПЛАНИ

-Ислом акам одамларни қисқартириш планини туздилар,- деди ҳукуматдаги бир одам танишига.

-Қанча одамни қисқартирмоқчи эканлар?- сўради таниши.

-Билишимча 25 миллион одамни!-деди ҳукумат мулозими.

3.ДАВРНИ БЕЛГИЛАГАН ОДАМ

-Эшитдингми, Москвада “Труд” газетаси ўзбек олимлари Мурод Шарифхўжаев билан Фахри Раҳимовларнинг Каримов ҳақида “Даврни белгилаган одам” деган китобини нашр этибди,- деди бир талаба иккинчисига.

-Ҳа, Каримов ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистоннинг маълум бир даврига ўз тамғасини урган одам, у диктатура, зулм, ёлғончилк ва шармандагарчилик даврининг отасидир,- деди иккинчи талаба.

4.ҚОЧИШ ЙЎЛИ

-Саммит учун қурилган бинони олий даражали учрашувдан олдин Каримовнинг ўзи бориб текширди. Террористлар ҳужум қилиши мумкин деган гап эшитганмиш,- деди бир миршаб иккинчисига.

-У бизларга ҳам ишонмай қўйган. Бир гап бўлса қандай, қайси йўл билан қочиш кераклигини билиб қайтган, шекилли- деди иккинчи миршаб.

5.КАРИМОВНИНГ ЮЛДУЗИ

Президент кечқурун боғда айланиб юрар экан, юлдузшунос фолбинни чақиртириб:

-Юлдузларимизга қарачи, улар Америкага қараяптими ёки Россиягами ё бўлмаса Хитойгами?- деди.

-Менинг юлдузим сизга қараяпти. Сизники эса кўринмаяпти,- деди осмонга тикилган фолбин.

-Нега кўринмайди?-сўради Каримов.

-Ҳайронман, сўнаётган бўлса керак,- деди фолбин.

6.ХОТИНИНИНГ ЖАВОБИ

Президент кутилмаганда хотинининг қўйнига кирди ва сўради:

-Бир марта тўғрисини айт, ҳаётингда ҳеч бегона эркак билан ётганмисан?

-Ҳа, илгари бир марта ётганман, бугун иккинчиси,- деди хотини.

7.БАҲОНА

Президент хотини билан ётган эди, бирдан хотинини турта бошлади.

-Нега туртасиз,- деди хотини.

-Яхши хотин бўлмаганинг, ўзингни ёш сақламаганинг учун,- деди президент.

Орадан кўп ўтмай хотини эрини турта бошлади.

-Нега туртасан, ахмоқ хотин, -деди эри.

-Ҳарамда ёш қизлар билан бўлиб қайтиб, энди менга тескари қараб ётганингиз учун,- деди хотини.

8.ҚАНДАЙ БЎЛСА ЎШАНДАЙ

-Бир ҳафтадан бери қабулингизда кутавериб, очликдан йиқилай деб қолдим, овқатнинг таъмини ҳам унутиб юбордим,-деди қария Каримовга.

-Парво қилманг, овқатнинг таъми ўзгарган эмас, қандай бўлса ҳали ҳам ўшандай,- деди Каримов.

9.ИҚРОР

-Исмат Хушев “Америка овози”га интервью бериб, ҳамма гапларни айтиб, “Ҳамма ишни Каримовнинг топшириғи билан қилганман” деб иқрор бўлибди,- деди маслаҳатчи.

-Ишқилиб ҳарамдаги гапларни айтмабдими?- сўради президент.

-Кейинги пайт уни ҳарамдан узоқлаштирган эдик,- деди маслаҳатчи.

-Нега менга айтмасдан қилдинглар бу ишни,- бақирди президент.

-Бир куни шундай иқрор бўлишини билардик-да,- деди президент.

-Йўқол ишдан ҳайдалдинг,- деди президент.

-Сенинг ҳам бир кун иқрор бўлишингни биламан. Йўқол, ҳозироқ фармонни ҳам чиқараман.- деди Каримов.

10.САБАБ

-Нега мухолифат лидерлари Каримовнинг истеъфо беришини талаб қилмайдилар?,- деб сўради бир талаба иккинчисидан.

-Чунки Каримов истеъфо берса, демократия бошланади ва улар ҳам истеъфо беришлари керак-да,- деди иккинчи талаба.

11.ЁПИШИБ ҚОЛГАН

-Каримов ўзини қайта-қайта сайлатиб тахтда қолишини тушуниш мумкин. Агар кетса, ўша куни тошбўрон қилишларини ўзи ҳам билади. Лекин партия раислигига Каримов билан бир вақтда “сайланган” Муҳаммад Солиҳ 10 йилдан бери чет элда бўлса ҳам нега эгардан тушгиси келмайди? ЭРК партияси учга бўлиниб кетса ҳам у эгардан ажралгиси келмаётганини қандай тушуниш керак?- деб сўради бир “Бирлик”чи бир “Эрк”чидан.

-Менимча эгар ёпишиб қолган бўлса керак, бундай пайтда кимнинг ҳам шарманда бўлгиси келади, ёки бу ишни сизнинг раисингиз бошлашини кутмоқда- деб жавоб қилди “Эрк”чи.

12.ҲАММАСИ ОЧИҚ

-Асқар Акаев бутун бойликларининг рўйхатини эълон қилибди.Унга эргашиб Назарбоев ҳам шундай қилмоқчи? Биз нима қиламиз,- деди масалаҳатчи Каримовга,-бунинг устига мухолифат бизнинг президент ўз бойликларини қачон эълон қилади деб радиоларга чиқиб жар солмоқда.

-Бу мухолифатинг ахмоқ деб санга неча марта айтдим. Бизнинг яширадиган жойимиз йўқ.Ўзбекистонда нима бору нима йўқлигини билишмаса ана, статистика маълумотларини олиб ўқишсин. Ҳаммаси очиқ ёзиб қўйилган,-деди Каримов.

12.”ЙИРТҚИЧ”

-Эшитдингми, бугун халқаро Чегара танимас журналистлар ташкилоти Ислом Каримовни “йиртқич” деб эълон қилди,- деди бир мухолифатчи иккинчисига.

-Ҳа, радиодан эшитдим, лекин у аслида ҳам “йиртқич” эди-ку! Ахмоқни ахмоқ деб эълон қилиш билан у ақлли бўлармиди? -ажабланди иккинчиси.

13.БИР ГЎР

-Каримов билан Мадаминов орасида қандай ўхшашликлар бор?- деб сўради бир мухолифатчининг ўғли отасидан.

-Жуда кўп. Масалан, Каримовни мақтасанг яхши одам ҳисобланасан, танқид қилсанг ғаразгўйсан. Мадаминовни мақтасанг яхши одамсан, агар танқид қилсанг, ёки уни мақтамай қўйсанг ғаразгўй номини оласан. Каримовни танқид қилсанг сени онангни деб сўкади, Мадаминовни танқид қилсанг ҳам бошинг ифлос сўкишларни эшитишдан қутулмайди. Хуллас, иккаласи ҳам бир гўр!- деди отаси.

-Тавба,қандай бир гўр бўлади, биттаси Тошканда, иккинчиси чет элда бўлса?- ҳайрон бўлди бола.

-Ҳайрон бўлма, Интернет гўрларни ҳам бирлаштириб юборди. Сен ҳам бошингни кўп Интернетга суқаверма, чиқариб ололмай қоласан,-деди отаси.

14.САЙЛОВОЛДИ СУҲБАТИ

-Қурултойда партия раислигига Дилшодни кўрсатсак,- деди партия котиби собиқ раисига.

-Йўқ, унинг келиб чиқиши тожик, эҳтиёт бўлишимиз керак,- деб жавоб қилди собиқ раис.

-Гулнорани кўрсатайлик бўлмаса…

-Унинг келиб чиқиши қозоқлигини билмайсизми?

-Абдусамад-чи?

-Унинг қирғизлигини ҳамма билади.

-Норқулбекка нима дейсиз?

-У эронийлардан

-Орифжончи?

-У пирсиёнлардан…

-Маматқулчи?

-У манғитлардан..

-У ҳолда партиямизда бирорта ҳам ўзбек йўқ эканда?

-Мана мен борман.

-Сизнинг Сапармурод Ниёзовнинг уруғидан, така туркманлигингизни ҳамма билади-ку,-деди котиб.

-Сизнинг ҳам татар билан қўшимчангиз борлигидан хабардормиз!- ўшқирди собиқ раис.

15.”ЎЗИМИЗГА КЕРАК”

-Америкалик меҳмон яна нимани талаб қилди?- деб сўради Президент Ташқи ишлар вазиридан.

-Ҳалиги, бесоқолбоз Русланни озод қилишимизни исташди, йўқ деб жавоб қилдим,- деди вазир.

-Тўгри қилибсан, қўйиб юборсак Америкага олиб кетишади, яхшигина бола экан, ўзимизга керак,- деди Президент.

16.ОЛДИНГА СИЛЖИШ

-АҚШнинг “Парад” жаридаси яна бизни диктаторлар рўйхатига киритибди,- деди маслаҳатчи Каримовга.

-Бу йил менга нечанчи ўринни беришибди, қизиқди Каримов,

-Ўн иккинчи,- деди маслаҳатчи.

-Худога шукур, олдинга силжибмиз, ахмоқлар ўтган йили йигирма бешинчи ўринни беришганди.

Кейин рўйхатни кўриб бақириб юборди: – Нега ахмоқ Сапармурод Ниёзов биздан олдинда!

17.ЖАРИМА

-Қизиқ, қамоқда қийноқдан ўлган боласининг айбдорларини қидириб юрган Муқодировани Каримов нега қамади-ю нега қўйиб юборди? – деб ўртага савол ташлади мамлакатдан ташқарида ишлаётган бир фуқаро.

-Қамоқ тўлиб кетгандир-да,- деди иккинчи фуқаро.

-Менимча, Каримовнинг тушига онаси кирган ва “Болам, бундай қилма!” деб айтган бўлса керак,-деди учинчи фуқаро.

-Онасининг руҳи ҳам ундан қўрқади, унинг тушига кириш нимаси?- деди тўртинчи фуқаро.

-Каримов Муқодировани шундай қўйиб юборган эмас, 280 минг сўм жарима солди. Ўзбекистонда бир нарсадан норози бўлишдан, гапиришдан олдин йиғиб қўйган пулингиз бўлиши керак. Чунки Каримов норози бўлганларни ўлдириб, онасидан жарима олади,- деди бешинчи фуқаро.

-Зотан шунинг учун четга келиб, пул тўплаяпмизда,- деди олтинчи фуқаро.

Қолганлар эса сукут сақлардилар. Чунки уларнинг ҳали тўплаган пуллари йўқ эди.

18.ФАРҚ

-Каримов билан ўзини унга рақиб деб билган ЭРКнинг собиқ раиси Муҳаммад Солиҳ орасида қандай фарқ бор?- деб сўради ўқувчи ўқитувчидан.

-Деярли фарқ йўқ. Аммо Каримов ўзининг душманлари, жумладан Муҳаммад Солиҳ ҳақида ҳам китоб ёзганларга мукофот- мансаб беради. Муҳаммад Солиҳ эса Каримовни эсдан чиқариб, ўзи ёмон кўрган одамлар ҳақида уйдирмалар битиб, ўзини эса мақтаб бошқа бир лақманинг номидан нашр этади, унга пул ҳам беради, кейин китобни веб саҳифасида қўйиб, ҳар куни ўзи томоша қилиб ўтиради.

-Каримовни дунёдаги энг баттол,ичи қора, ахмоқ одам деган эдингиз, Муҳаммад Солиҳ ундан ҳам баттар , ақлдан озган экан-ку,- ажабланди ўқувчи.

-Ҳа-я,- деди ўқитувчи,-акс тақдирда Каримов 15 йилдан бери тахтда эмас, Ослода ўтирган бўларди.

18.АСОСИЙ МАСАЛА

“Москвада мухолифатнинг бўлими очилди,- деб хабар тарқатди мухолифатнинг веб саҳифаси.-Ўзбекистондан чиқиб кетган юзга яқин киши бу бўлимга аъзо бўлди. Бўлимнинг илк мажлисида қайси мамлакатдан сиёсий бошпана олиш учун мухолифатнинг тавсияномаси қанча туриши ва пулларни рублдами ёки доллардами топшириш муҳокама қилинди”.

19.ҲАЙВОНОТ ОЛАМИДА

“Олисдан учиб келган боши катта, тумшуғи узун Қизилиштон ўрмондан қувилиб тоғликдаги арчазорда ин қурган олачипор патли, елпиғичсимон тожли, қайрилма тумшуқли, ҳашаротхўр Сассиқпопишак билан музокара бошлади. Томонлар қандай қилиб биргаликда айёр Тулкига қарши курашиш борасида фикр алмашдилар. Қизилиштон тоғликдаги бошқа ҳайвонлар билан ҳам расмий учрашувлар ўтказишни мўлжаллаган. Сассиқпопишак билан эса музокаралар эртага давом этади”,- деб ёзди Ўрмон хабарлари веб саҳифаси.

-Тулкига қарши курашиб нима қиласизлар? Қўйинглар у ҳам кунини кўрсин, ўрмон катта-ку,- деб фикрини билдирди ўқувчи ҳайвонлардан бири веб саҳифанинг меҳмонлар китобида.

“Музокараларнинг иккинчи куни томонлар қандай қилиб Тулки билан ҳамкорлик қилиш йўлларини қидирдилар” деб ёзди веб саҳифа кейинги кунги хабарида.

-Тулки нафақат оғзингиздаги пишлоқни олиб қўяди, балки ўзингизни ҳам тушликка қолдирмай битиради,- деб ёзди яна бир ўқувчи ҳайвон.

-Э, нима қилайлик? Бирингиз ундай дейсиз, бирингиз бундай. Бизни боқадиганлар ҳам кеча тулкига қарши бўлса, бугун уни ҳимоя қилишмоқда,- деб баёнот берди Қизилиштонга ҳамроҳлик қилган ва ҳамма вақт жим турадиган қора ва кул ранг патли Ола қарға бу сафар қулоқларни қоматга келтирадиган даражада қағиллаб..

-Жиғилдон бўшаса гунг ҳам гапга кираркан,- дея кесатиб ёзди Меҳмонлар китобининг ўқувчи ҳайвонларидан бошқаси.

20.ҚАРИНДОШ -УРУҒЧИЛИК

-Ана у фақат маҳаллийчилик қилиб, ҳаммаёқни келгиндилар босиб олди, дер эди. Энди ўзи қариндошларини тўплаб партия тузибдими? – деб сўради журналист мухолифатчидан.

-У халққа эмас, қариндошларига, яъни қариндош-уруғчиликка ишонади-да!,- жавоб қилди мухолифатчи.

21.САБАБ

-Нега мухолифатдаги ҳамма партияларни ака-укалар, эр-хотин, тоға жиянлар тузишган?-сўради бир зиёли иккинчисидан.

-Грантларини бегона билан баҳам кўргилари келмайди-да.- деб жавоб қилди у.

22.ЭНГ ЯХШИ ДИКТАТУРА

Каримов маслаҳатчисига:

-Бизнинг диктатурани бунча ёмонлашади. Хўп, дунёда энг яхши диктатура қаерда экан, кўрсатиб беришсинчи?- деди.

Маслаҳатчи ўйлаб ҳам ўтирмасдан жавоб қилди:

-Дунёдаги энг яхши нарсаларнинг ҳаммаси ўзимизда,оқсоқол!

23.РАШИДОВНИНГ ХАТОСИ

-Одамларга бироз яхшилик ҳам қилсангизми, ўлганингиздан кейин сизни ҳам Рашидовга ўхшатиб, гўрдан чиқариб ташламасинлар тағин?,- деди хотини Президентга.

-Рашидовнинг хатосини мен такрорламайман. Олдин мени гўрга тиқиши мумкин бўлганларнинг ҳаммасини гўрга тиқаман, билдингми, деб жавоб қилди Президент.

24.ЭРТАГА

-Эртага ўлиб кетсангиз…,- дея гап бошлаган хотинини Президент тўхтатди.

-Ким сенга айтди, эртага ўлишимни, ёки бировлар билан тил бириктирдингми?

25.”МЕНИ ТИНЧ ҚЎЙ”

-Эртага ўлиб кетсак.. дея яна гап бошлаганди хотини Президент жаҳл билан унинг гапини бўлди:

-Эртага ўлсанг сен ўлавер, мени эса тинч қўй!

26.ҚАЧОН?

-Жўрабеков касаллигини айтиб, президентдан пенсия учун изн беришини сўради:

-Эсингиздан чиқдими, бирга келдик, ўлгунча бирга бўламиз, дегандингиз,- деди президент.

-Ростданми, қачон ўлмоқчисиз?- сўради Жўрабеков.

27.ТОВУҚ

-Мени Рашидов фондига раҳбар қилиб қўйсангиз, қариликда донимни ўша ердан териб юрсам,- деди Жўрабеков Каримовга.

-У ерда товуқларга ўрин йўқ,- деди Президент.

28.ЖАМҒАРМАХЎР

-Нега Рашидов жамғармасида ишлашни истаяпсиз?- сўради Каримов Жўрабековдан.-Нафақани еб ётавермайсизми?

Жўрабековнинг ўрнига маслаҳатчи жавоб қилди:

-Нафақа жамғарма эмасда…

-Бўлмаса Исмоил Ҳакимовични бундан кейин нафақахўр эмас, жамғармахўр деймиз,- кесатди Каримов.

29.ҲУКМ

Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг вакили Азиз Каримовни суд ўлимга ҳукм қилди. Маслаҳатчи Президентга:

-Шуни авф этсангизмикан, хорижда “Каримов ўлимга ҳукм этилди” деб ёзишмоқда, бу кесатиқдан қутулган бўлардик,-деди.

-Қутулиб бўпсан,- деди Каримов,-кейин “Каримов авф этилди” деб ёзишади. Нима мен бир гуноҳ қилганмидим?

30.ОШ ВАЗИР

-Шавкат қани?- деб сўради Каримов эрталаб ишга келиши билан.

-Жаноб Мирзиёев эрталаб бир танишимникига ошга ўтаман, кейин ишга келаман, дегандилар,- жавоб қилди котиба.

-Мен уни ош вазирликка эмас, бош вазирликка тайинлаганман! Кимдан сўраб кетди? Айтиб қўй, келганда жойида тош вазир бўлиб ўтирсин, бўлмаса мош вазир қилиб юбораман, бўш вазир бўлиб юради,- деди Каримов.

31.ЭШАК МИЯ

Бир лофчи мақтанди:

-Мен товуқдан одам ясашни йўлга қўйдим. Қақирлагани қақирлаган!

Иккинчиси жавоб қилди:

-Мен итнинг миясини одамга ўрнатдим, ўзимга мухолифат бўлди, ҳургани ҳурган.

Учинчи лофчи пинагини бузмай:

-Мен эшакнинг миясини ҳўкизга ўрнатиб, одам қиёфасига солгандим, мана ўн икки йилдан бери ўзимга президентлик қилмоқда,- деди.

32.ҲУКУМАТНИНГ ОДАМИ

-Ана у ҳам ҳукуматга ишламоқда,- деди мухолифатчи раҳбарнинг кассири, раис ўринбосарини қоралаб.

-Ҳукумат унинг устидан иш қўзғаб тергов қилмоқда-ку! Қандай қилиб уни ҳукуматга ишлаяпти дейсиз?- ажабланди мухолифатчи.

-Ҳукумат шундай қилиб қўлга олади-да, кўрмаяпсизми, раҳбаримизни танқид қилиб юрибди.

-Ҳа, энди раҳбарнинг ўзида ҳам раҳбарлик қолмаган-да! Камчилиги кўп-да. Диктаторликда Каримовдан ошиб тушмоқда. Билмайман нега биз мухолифатмиз ўзи?!

-Вой, мен ахмоқ сизга кўнгил очиб юрибман-а, сиз ҳам ҳукуматнинг одами экансиз-ку?!- деди раиснинг кассири ва қўл силтаб кетиб қолди.

33.ШИОР

-Чет эл радиоларининг ҳамкорларидан баъзилари нега мухолифатчиликни грант олиш деб билганларга бунча садоқатли бўлиб қолишди?- ажабланди тингловчилардан бири.

-Радиодан қувилиб қолишини сезганлари шундай бўлади, қувилса нима қилади? Чет элга кетиши ёки мухолифатнинг грантига шерик бўлиш керак. Уларнинг шиори: Бир эшик ёпилмоқдами, иккинчисини оч!

34.ОРЗУ

-Каримовга қарши курашсам жаннатга кетаманми?- деб сўради соқоли сабза урмаган диндор йигитча Муфтийдан.

-Каримовга қарши курашсанг жаннатга эмас, Жаслиққа кетасан!- деб жавоб берди Муфтий.

35.ТОШ ОТИШ

-Каримовга қарши тинмай тош отаверинглар, биттаси тегмаса, иккинчиси тегади,- деди мухолифат раҳбари.

-Тош отиш билан иш битганда 14 асрдан бери Минадаги шайтон бир ёқлама бўларди,- деди оддий мухолифатчи пинагини бузмасдан.

36.СИЁСИЙ БОШПАНА

-Жаннатдан сиёсий бошпана олиш мумкинми?- сўради диндор йигит Муфтийдан.

-Мумкин, Минага бориб шайтонга тош отсанг, мен ўзим тавсиянома ёзиб бераман,- деб жавоб қилди Муфтий.

37.САЙЛОВ

-Америкада сайловда Буш ютадими, ютқазадими?- деб сўради талаба домласидан.

-Сен унинг Каримовдан маслаҳат олиб-олмаганини айтсанг, мен унинг ютиб- ютмаганини айтаман,- деди домласи.

38.ДЎЗАХДА ҲАМ…

-Каримов касал, ана кетади, мана кетади,- деб ёздинглар қани жин ҳам чалмади-ку?- деб сўради бир мухолифатчи иккинчисидан.

-Худога ёқиб қолган бўлса керак,- деди у.

-Ёқиб қолганда олиб кетарди, ёқмай қолган десанг-чи, бу бориб дўзахда ҳам диктатура ўрнатиши мумкин-да!-суҳбатга аралашди учинчиси.

39.ХОТИН

-Эрни эр қиладиган ҳам, хотин, қора ер қиладиган ҳам хотин, дейишади, Ана Унинг хотини ўрус. Ўзи эса президент бўлмоқчи.Бунга нима дейсан?- сўради бир мухолифатчи иккинчисидан.

-Ўзинг айтаяпсанку, хотини ўрус деб, ўша уни президент қилмоқчидир-да,- жавоб қилди иккинчиси.

40.ИМКОНИЯТ

-Ана у мухолифатчилар ҳақида ёзган китобларига нима учун бошқаларнинг исмини қўйиб чиқаради?- сўради бир ўқувчи иккинчисидан.

-Чунки бу китоблар ҳожатхонага кетишини ўзи ҳам билади-да, жавоб қилди иккинчиси.

-Исмини қўйишга рози бўлганлар-чи?- яна савол берди биринчи ўқувчи.

-Улар ҳам биладилар, бу уларга бир имконият, бошда расмларини қўйиш шарти билан исмларини беришга рози бўладилар,- деди биринчи ўқувчи.

41.БЕЧОРА

-Сталин,Лукашенко ва Каримов бир кичкина хонада бошларини Сталиннинг оёқларига қўйиб ухлаб ётган эканлар,- дея ҳикоя бошлаган талабанинг сўзини иккинчиси бўлди:

-Кутилмаганда Путин кириб келди… Энди иккинчи талабанинг сўзини учинчиси кесиб:

-Ва бориб Сталиннинг бир оёғига бош қўйганча уйқуга кетди,- деди.

-Лукашенко-чи?- деб сўраган талаба:

-У Сталиннинг иккинчи оёғига бош қўйиб ухлаётганди,- деган жавоб олиши билан,

-Бечора Каримов!- деб юборишди ҳаммалари бир овоздан.

42.ТУҲМАТЧИ КУЧУКЧАЛАР

Маслаҳатчи Каримовнинг ҳузурига кириб: -Аблаҳлар яна сизни танқид қилишаяпти,-деди.

-Нега менга айтасан, уларга қарши иғвогар итни ишга солсангчи, Ослода осилиб ўтираверадими?,- жавоб қилди Каримов.

-У тинимсиз акиллайверганидан, ҳамма унинг бизга хизмат қилишини билиб бўлди. Шунинг учун қурултой ўйинидан ҳам ўтмади,- деди маслаҳатчи.

-Унда яна бир марта қурултой… э, йўқ, суиқасд тактикасини ишга сол…

-Ростдан ҳам уни ўлдириб қўйишсачи? Унда нима қиламиз?,- бўйин бурди маслаҳатчи.

-Дунёнинг бир қисмидан савобга қоламиз, кейин укасини унинг ўрнига қўясан. Қизталоқнинг тили акасиникидан ўткир. Ифлос сўкишларни ёзганида мазза қиламан. Русчани ҳам боплайди. Ўсадиган бола, акаси иғво ити бўлса, бу иғво итваччаси. Кипригини қимирлатмасдан ҳар қандай туҳматни тўқиб ташлайди.- деди Каримов.

Маслаҳатчи ичида: “Оқсоқол унинг аллақачон итваччаликдан ўтиб бўлгани, энди болалагани,кучукчалари дунёнинг бир қанча жойида ҳам пайдо бўлгани, бир кун келиб, акасига ўхшаб ўзимизга қарши акиллай бошлашини билмайди-да” деб қўйди.

43.ОТАСИНИНГ ҚИЗИ

Гулнора Каримова “Индепендент” газетасига суҳбат берди:

Мухбир:-АҚШнинг суди сизни қамоққа олиш ҳақида ҳукм чиқарди, агар нотўғри бўлса нега қарорни юқори судга апеляция тартибида шикоят қилмайсиз?

Каримова:-Қилардим, аммо пулим йўқ-да!

44.ШАХС ЙЎҚ

-Ўзбекистонда шахсга сиғиниш бор эканми?-сўради Ғарблик бир киши сафардан қайтган дўстидан.

-Сиғиниш бор, аммо шахсни кўрмадим,- деди у.

45.ЭНГ БОЙ

-Қайси бирингиз энг бой,- деб сўради Путин.

-Менда,-деди Ислом Каримов,-25 миллионта қўйим бор.

46.КЕЙИНГИ САФАР

-Ўқитувчилар Каримовнинг ҳузурига келишди:

-Неча ойдирки маошларимизни ололмаяпмиз. Қўлимизда бир тийин ҳам пул йўқ,-дейишди улар.

-Бўпти кираверинглар, кейинги сафар берасизлар,-деди Каримов,

47.ШАҲЛИК

Назарбоев, Раҳмонов ва Каримов борса келмас оролига тушиб қолишди. Очлик, иссиқдан силлалари қуриб қолишди. Бутун умидлари балиқ ушлашдан эди. Раҳмонов Каримовга юр, деса у бормасдан, ётиб олди. Раҳмонов жаҳл билан овга бориб, қайтиб келса, Назарбоев шашлик пишириб еб ўтирган экан:

-Шу Каримов жонга тегди. Қачон қарасанг ўзини панага олади. Нафрат қилдим, шундан,-деди.

-Бўпти, нафрат қилсанг, емагин,-деди Назарбоев.

48.БОЛА- ЧАҚА

Марказий Осиё президентлари Останкино минорасида ичиб ўтиришганди.

-Қани телохранителларинг санларга қанчалик содиқлигини синаймиз. Санларга содиқ бўлгани мана шу минорадан ўзини пастга ташласин,- деди Раҳмонов. Назарбоевнинг телохранители: -“Ўдағаси болаларим ёш, мени авф этинг,- дер экан, Акаевнинг телохранители эса “Бола чақа бор” дея истеъфо берди.

Каримовнинг телохранители ўзини отиб юборди ва тасодифан тирик қолди. Ундан:

– Сен Каримовни шунча яхши кўрасанми?-деб сўрагандилар:

-Бола чақа бор-да,- деб жавоб қилди.

49.УНДАЙ БЎЛСА

-Кимни ўзимдан кейин президент қилиб танласам экан,-деб сўради Каримов Жўрабековдан.

-Шавкатни-да,-деди Жўрабеков бамайлихотир.

-Нега?- сўради президент.

-Диктатура нима эканлигини душманларингизга кўрсатиб қўяди. Ана ундан кейин қадрингизга етадилар.Сизга зор бўладилар, ёлвориб-ёлвориб қайтиб олиб келадилар,- деди Жўрабеков.

-Ундай бўлса кетиб нима қиламан, бечора халқни қийнаб юраманми?,- деди Каримов.

50.ЧАП ҚЎЛЛАБ…

Қувайтга борган президент қарз сўради.

-Истаганингизча берамиз, лекин битта шартимиз бўлади,- деди Қувайт Амири.

-Қандай шарт экан,-деди Каримов.

-Пора олганларнинг ўнг қўлини кесиш ҳақида фармон чиқарасиз,-деди Амир.

-Бош устига,-жавоб қилди Каримов.

-Ундай ваъда берманг, кейин ҳукуматда ўнг қўлли одам қолмайди, пулни қандай қилиб йиғамиз,- деди маслаҳатчи.

-Парво қилма, чап қўллаб олишни ўрганасизлар,-деди Каримов.

51.ЯНГИЛИК

-Америкада одамнинг бошидаги гапни ўқийдиган машина кашф қилишибди. Террористларни шу машина билан текширишаётган экан, биз ҳам сотиб олсакчи?,- деди Алматов Каримовга.

-Ҳаммани қўйиб юборишнинг йўлини топибсан-ку, ёки ҳаммасидан пора олдингми?,-деди Каримов.

52.ЭҲТИЁЖ

-Америкада одамнинг бошидаги гапни ўқийдиган машина кашф қилишибди. Террористларни шу машина билан текширишаётган экан, биз ҳам сотиб олсакчи?,- деди маслаҳатчи Каримовга.

-Бизга террористнинг бошидаги гапни ўқийдиган машинанинг кераги йўқ, бизга бизнинг истаганимизни террористнинг бошига юклайдиган машина керак,- деди Каримов.

53.ЯХШИЛИК

-“Бирлик”ни ҳам 1999 йил портловларига боғлаб юбордикми, энди,- деди Адлия вазири президентга.

-Кеча ўзинг рўйхатга олмаслик учун йўл қидираяпмиз дегандингку, ишингни қулайлаштириб қўйдим, санларга яхшилик ҳам ёқмайди,-деди президент.

54.ПРЕЗИДЕНТ БЎЛМОҚЧИ

-Ўқидингизми, ана у тентак, президент бўламан, деб ёзибди, биринчи фармонлари нима ҳақда бўлишини ҳам ёзибди?,- деди бир мухолифатчи иккинчисига.

– Ўзингиз уни тентак, деб турибсиз-ки? Тентак бўлгандан кейин ёзаверади-да.

55.БАҚИРОҚ

-16 та одамни бирлаштира олмай, битта қурултойни эплаб ўтказаолмаган одамдан нима чиқади?-сўради муаллим ўқувчилардан. -Президент бўламан, деб бақирадиган бақироқ чиқади,-деди сиёсатчининг ўғли.

56.ДЕМОКРАТИЯ

Каримов Зайниддинни чақирди.

-Бўлдими?

-Ҳаммаси бўлди. Айтганингиздай қилиб гапириб бердим.Уларни оқлаб сизни ёмонладим.

-Кўрамиз, энди ҳам “Ўзбекистонда демократия йўқ”, дейдигани топилармикан?

57.СИЁСАТЧИ

-Қамоқдагилар унга қарши гап айтса, улар босим билан гапиришган, дейди. Агар унга фойдали гап айтишса, ҳақиқатни айтишди, дейди. У қандай одам ўзи?

-У сиёсатчи…

58.ЭҲТИМОЛ

“Салай Мадаминов Ўзбекистонга президент бўлиши мумкинми?”деган саволни қолдирди бир ўқувчи “Бирлик” веб саҳифасининг меҳмонлар китобида. Унга дарҳол жавоб беришди.

-Бўлади, агар Норвегия Ўзбекистонни босиб олса!

“Абдураҳим Пўлатов-чи? У Ўзбекистонга президент бўладими” деган саволни ёзишди кейин. Бунга ҳам тез жавоб берилди.

-Бўлади. Агар Ўзбекистон, деганингиз веб саҳифа бўлса.

59.НИМА БЎЛАДИ?

-Каримов ўлгандан кейин нима бўлади?,- деб сўради Тошкентга келган бир чет эллик ўзбек отахондан.

-Қумурсқаларга ем бўлади?- жавоб қилди отахон.

-Йўқ, Ўзбекистон нима бўлади, деяпман? -Қумурсқаларга ем бўлади,- деди яна бамайлихотир отахон.

60.АВФ

-Рамазон ҳайити муносабати билан диний маҳбусларга авфу умум эълон қиламан,- деди Каримов. Рамазон ўтиб кетди аммо авф чиқмади. Мухбирлар Каримовга гапини эслатишди:

-Рамазон ҳайитида дегандимку, нима ҳайит бир марта келадими? Бунча шошасизлар!

61.САФАРДА

Рамазон ойи тугаб ҳайит куни Каримов Булғористонга борди. -Байрамингиз муборак,-деди президент Георгий Прванов уни кутиб оларкан.

-Қанақа байрам?,- ажабланди Каримов.

-Э, кечирасиз, мен сизни мусулмон,деб ўйлабман,- деди мезбон.

62.ЎХШАМАСА, УЧРАМАС

-Ҳайит куни сўкишни истамаяпман, бўлмаса сен аблаҳ, падар лаънати, ифлосга айтадиган бир икки оғиз гапим бор эди,- дея ёзди “Озодбек” лақабли бир мухолифатчи Интернетдаги “Бирлик” саҳифасининг меҳмонлар китобида “Ўзбек” лақабли ошнасига.

-Менинг ҳам ҳайитда сўкингим келмаяпти, бўлмаса сен пес-мохов, хоин, андига бир-икки аччиқроқ гап ёзган бўлардим,-дея ёзув қолдирди “Ўзбек”.

63.БЕРМУРД УЧБУРЧАГИ

-Бермуд учбурчагини эшитганмисиз?,- сўради муаллим талабадан.

-Бермурдми? Ҳа… Каримов, Акаев, Раҳмонов-да. Иккитаси “Бер, бер” дейди, учинчиси, “Мурд, мурд”, яъни “Ўлди ўлди” дейди,- жавоб қилди талаба.

-Кимни?

-Кимни бўларди, Жумани-да!

64.ФАРҚ

-Мухолифатнинг кучи билан президент Шеварднадзе кетди. Бу ҳолат Ўзбекистонда ҳам такрорланиши мумкинми?,- деб сўради чет эллик мухбир Каримовдан.

-Бизда Саакашвили ва Буржанадзелар йўқ,- жавоб қилди Каримов.

65.ШУ ҲАМ ПУЛ БЎЛДИМИ?

-Бугун МДҲ бўйича қарздорларни эълон қилдик. Ўзбекистон ҳам биздан 700 миллион қарз экан,- деди Путин Каримовга.-Шуни тезроқ тўласангиз, жуда ҳам пул керак бўлиб қолди.

-Ҳозир ёнингизда юрган қизим Гулнорага телефон қиламан, битта чек ёзиб беради, шу ҳам пул бўлдими?- деди Каримов.

66.ДЕМОКРАТИЯ

-Озарбайжонда президентлик отадан ўғилга ўтди, бунинг отини ҳам демократия дейишмоқда. Гуржистонда эса халқ ишни эплолмаган президентни қувиб юборди. Бу ҳам демократия. Буни қандай тушуниш мумкин?- деб сўради бир мухбир шарҳловчидан.

-Бири Шарқ демократияси, иккинчиси Ғарб демократияси, буни тушуниш учун Афлотун бўлиш керак эмас,- дея киноя қилди шарҳловчи.

67.ТАЪБИР

Каримов таъбирчини чақиртириб, тушида сайловда ютқазиб қўйганини айтиб, бу нимадан ишора эканлигини сўради.

-Бир қошиқ қонимдам кечсангиз батафсил айтиб бераман,-деди таъбирчи.

-Кечдим, гапир!-деди Каримов.

-Бугун оёғингизга йиқилиб юрганларнинг ҳаммаси сиздан юз ўгиради, кейин хотинингиз ва қизларингиз ҳам сизни ташлаб кетишади, мухолифат бўлса сизни…

-Бас қилсанг-чи аблаҳ, бу гапларни қаердан олдинг! Бошқа тузукроқ гап йўқми?

-Тақсир, сайловда ютқазганингиздан кейин бошқа нима бўларди?- деди таъбирчи.

68.ХУДОГА ШУКУР!”

Каримовни суд қилишаётганди.

-Халққа қарши барча жиноятларингиз учун 20 йил қамоқ жазоси бериб, бу жазони Жаслиқ турмасида ўташ ҳақида ҳукм қиламан,-деди судья.

– Илтимос, 20 йилдан ортиқ жазо беринг, лекин Жаслиққа юборманг,- деди ёлвориб Каримов.

-Биз демократмиз, майли сўнгги истагингизни инобатга олиб,жазо муддатини 20 йилдан оширамиз, лекин муддат йигирма йилдан ошса бу автоматик равишда Ўлим жазоси билан алмашади,-деди судья.

-Худога шукур,-деди Каримов,- Жаслиққа боришдан қутулдим.

69.ТЕСКАРИСИ

-Эшитдингми Аброр Ҳидоятовнинг невараси деҳқончиликдан хабари бўлмаса ҳам деҳқонлар партияси тузибди,- деди бир мухолифатчи иккинчисига.

-Бизда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бир пайтлар ўруслар қўллаб турганида ўз отини ёзолмаган кетмончи Охунбобоев ҳам “президент” бўлган. Энди тескариси бўлади. Шунга ҳам ота гўри қозихонами?- жавоб қилди иккинчи мухолифатчи.

70.ПАРТИЯ ТУЗИШ

-Келажакда демократия бўлса, Ўзбекистонда қанча партия бўлади?,- сўради бир талаба мардикор иккинчисидан.

-Қанча одам чет элга кетган бўлса, шунча партия тузилади?Пул юбориб турса бас, мардикорликдан партия тузиш осонроқ ишда,- жавоб қилди иккинчи мардикор.

71.ҲОВЛИҚМА ҚИЗ

-Ҳайдар Алиевдан кейин ўғли президент бўлди, мамлакат ҳам тинч, халқ ҳам тинч. Менимча биз ҳам бу ҳақда ўйлашимиз керак,-деди Гулнора дадасига.

-Бунча ҳовлиқасан, Москвангга йўқолсангчи, ҳали Ҳайдар Алиевнинг ёшига етгунимча 20 йил бор,-деди дадаси.

72.ИМКОН

-Ана у эски душманимизни бекорга кечирган эканмиз, мана яна мухолифатга ўтиб, очлик эълон қилиб юрибди,- деди вазир президентга.

-Тағин қамоққа олиб юрма, аксинча бир-икки шоввозни юбор, қўллаб турсин, шу йўл билан яна биттасидан қутулсак ёмон бўлмайди,- деди президент.

73.МАҚСАД

-Ана у четга кетган душманимиз ҳам очлик эълон қилибди,-деди вазир.

-У буларга ўхшаган анқов эмас, мақсади бошқа, у соғлом юриш учун очлик қилади,- деди президент.

74.БЎЛИНИШ?

-Мана ЭРК ҳам иккига бўлинди,-деди собиқ “бирликчи”.

-Қизиқ юзга бўлинган нарса қандай қилиб иккига бўлинар экан,- деди собиқ “эркчи”.

75.ПРОГРАММА

-Бизнинг программамиз бор,-дея мақтанди мухолифатчилардан бири.

-Мен ўрусчани билмайман,-деди қишлоқлик йигит.

76.ЖИННИХОНА

-Бизнинг программамиз бор?,- деди мухолифатчи.

-Нима қипти, жиннихонадагиларнинг ҳам программаси бор. Программа максимум-бош врачни ўлдириш. Программа минумум- ошхонадан нон ўғирлаш.

-Бунинг бизга нима алоқаси бор?

-Алоқаси шуки, дунё жиннихона!

77.РАҚИБЛАР

-Сизларда халққа берадиган ҳеч нарса йўқ.Биз ҳокимиятга келсак озодлик, сўз эркинлиги берамиз!,- деди бир “эркчи” азалий рақибига.

-“ЭРК сўзи”, “Эркин юрт”, “Озод овоз”, ЭРК матбуоти, ЭРК ҳақиқатидан бошқасига йўл бермаймиз, десанг тўгри бўлади,-деди “бирликчи”.

78.ТАХТ

-Ана у саргардон отдан тушса ҳам эгардан тушмай юрган эди, мана эгаридан ҳам ажралди, “тахти”дан ажралиб, энди қаерда ўтиради?- деб сўради укаси акасидан.

-От кетди, эгар кетди, энди қозиқнинг устида ўтиради-да,-деди акаси.

79.ҲОЗИРЖАВОБЛИК

-Мансаб оламан десанг президентни мақта!- деди талабалардан бири иккинчисига.

-Сиёсий бошпана оламан, десанг мухолифатнинг “ота”ларини,- дея кесатди иккинчи ҳозиржавоб талаба.

80.ЭНГ ЗЎРИ

-Юзта эшаксанлару аравани тортиш менга қолган,-деди президент.

-Ҳа, энди, орамиздаги энг зўри сизда,- деб юборди Бош вазир.

81.ЭШАК

-Йигирма беш миллион эшакнинг юкини кўтариб юрибман, яна мени танқид қилишади,-деди президент.

-Йўғе тақсир,-деди қулоғи оғирроқ маслаҳатчи,- йигирма беш миллион одамнинг юкини битта эшак кўтара олмайди.

82.КИМ ЭКАН У?

-Эшитдингми, Ўзбекистоннинг Ҳамроқулов деган элчиси кетиб, ўрнига собиқ Ташқи Ишлар вазири Комилов келибди,- деди бир америкалик сиёсатчи иккинчисига.

-Ҳамроқулов дедингми? Шундай элчи ҳам бор эдими?,- ажабланди иккинчи сиёсатчи.

83.БИР ТИЙИНГА ҚИММАТ

-Мухолифатни қандай баҳолайсиз?-деди мухбир инсон ҳуқуқлари курашчисига.

-5.000 доллар,-деди у.

-Нега?

-Уларга Фреедом Хоусе беш минг доллар ажратганда. Шу бўлмаганда қолгани бир пул, бир тийинга қиммат.

84.ПУЛИ БОРНИНГ ҚУЛИ БОР

-Ана у ватанпарвар шоир нега ватансотганни қўллаб юрибди?- сўради бир шоир иккинчисидан.

-Ҳозир ватансотарликнинг бозори чаққон, сен ҳам бу ишни уддалаб кўпроқ пул топсанг душманларинг ҳам сени қўллашади, пули борнинг қули бор оғайни,- жавоб қилди иккинчи шоир.

85.ИТЛАР

-Ўзбек саҳифаларида фақат икки киши бир-бирини сўкиб ёзади? Ким улар ўзи? Баъзан бошқаларга ҳам ташланиб туришади?- сўради бир интернет мухлиси иккинчисидан.

-Улар Каримовнинг итлари. У ит уриштиришни яхши кўради. Каримов бошқа иш билан банд бўлганда улар атрофдагиларга ташланадилар.

86.ЎХШАМАСА УЧРАМАС

– Мана “Бирлик” сайловларда Олий Мажлисга кирадиган бўлди,-деди бир бирликчи рақиби эркчига.

-Унда Олий Мажлис ҳам “Бирлик”нинг Интернетдаги меҳмонлар китобига ўхшаб қолар экан-да,- деди эркчи.

-Хавотир олманг, “ЭРК”нинг форумига ҳам жой берамиз,-кесатди бирликчи.

87.ПУЛБЎЛТОЙ

-Эшитдингми, ҳукумат қаршилик қилмабти, ана улар қурултой ўтказишибди,- деди эски мухолифатчи дўстига.

-Улар қурултой эмас, пулбўлтой ўтказишди,-деди воқеадан хабардор дўсти.

88.ШАРТЛАР

– Ўзбекистонда президент бўлишнинг қандай шартлари бор,- дея сўради бир хорижлик меҳмонга борган Ўзбекдан.

-Бешта тамойилий шартлар бор,- деди Ўзбек,- биринчиси, келиб чиқиши ноаниқ бўлиши керак, иккинчиси хотини рус бўлиши лозим, учинчиси ака-ука, қариндошлари суваракдек кўп ва кўпаювчан бўлиши зарур, тўртинчиси ўзи ўғрибоши бўлиши даркор ва охиргиси сўзбўямачи, кўзбўямачи, ўзбўямачи бўлиши шарт!

89.АКАСИНИНГ УКАСИ

– Сахаров номидаги мукофот қандай одамларга берилади?- сўради талаба домласидан.

-Акасининг укаси бўлганларга,-деди домла.

90.УЙ МУЗЕЙИ

-Каримовнинг уйлари кўпайиб кетди, келгусида қайси бир унинг уй музейи бўлади энди?- сўради бир олима иккинчисидан ва қўшимчаси билан жавоб олди:

-Тоштурма ўзиники, “Қўйлиқ женколонна” қизиники…

91.ҒУЛОМОВ БОҒИ

-Улуғбек боғининг номини ўзгартириб “Ғафур Ғулом боғи” деб аташибди, вой аблаҳларей,- жиғибийрон бўлди бир Ўзбек.

-Бу ҳали ҳолва, шу кетишда “Амир Темур боғини” “Қодир Ғуломов боғи” деб номлашади, ҳали,- дея кесатди бошқа Ўзбек.

92.ЎРУСГА УЙЛАНГАНДИР

– Фалончи русчани билмайди-ю рус тилида китоб ёзибдими?- сўради бир мухолифатчи иккинчисидан.

-У ҳам русга уйланган бўлса керак,- деди саволга жавоб берган мухолифатчи.

93.ОРҚАСИГА ТЕПДИ

-2007 йилдаги сайловга ҳозирданоқ тайёргарлик кўринглар. Ғарбни алдаб бўлмай қолди,- деди президент маслаҳатчиларига.

-“Операция-91″ни яна ишлатсакчи. Ғарбни ҳам қониқтирган бўламаиз ,- деди Бош масалаҳтчи.

-У нима деганинг?

-Мухолифатни рўйхатга оламиз, улардан ҳам ўзимиздан ҳам номзод чиқарамиз, сайловдан кейин уларникини ютқазди, деб орқасига тепамиз,-деб жавоб берди маслаҳатчи.

-Яна ўша гапда, қулоғим остидаги шовқин битмайди яна,-деди президент.

-Сиз сайловда қатнашмайман, деяпсиз-ку, қўяверинг, янги сайланган президентнинг ҳам бошини бироз қотиришса ҳеч нарса қилмайди.

-Аблаҳ, бу халқни билмас экансан, то ўлмагунимча мендан бошқасини сайламайди,-дея қўл силтаб жойидан туриб кетди президент. Эртасига Бош масалаҳатчи чет элга элчиликка тайинланди.

94.ҲАР ЭҲТИМОЛГА ҚАРШИ

-Гулнора ҳақида гап-сўзлар кўпайиб кетди,-деди хотини эрига.

-Москвага кетсин, дегандимку!- бақирди эри.

-Одамлар она ватанига кетди, деб айтишларидан қўрқаяпти.

-Қўрқадиган бўлса, Москвадан нега уй сотиб олади?

-Ҳар эҳтимолга қарши…

-Ҳозир ҳам ҳар эҳтимолга қарши кўзимдан йўқолсин!

95.”ИНТЕРНЕТДАН ЭШИТДИМ”

-Мақсудий “Америка Овози”га интервью берибди,- деди юртбошининг ёрдамчиси.

-Нега бўғмадинг?- аччиқланди юртбоши.

-У Америкада яшагани учун қўлимиз калталик қилди-да…,- гуноҳкор боладек товланди ёрдамчи.

-Уни бўғиш қўлингдан келмаслигини биламан, радиони нега бўғмадинг.

-Бўғиб қўйганман, хўжайин. Ўзим ҳам девондагиларга қўшилиб Интернетдан эшитдим.

96.ТАНГРИБОЙ

– Мақсудий нима дебди?- қизиқди президент унинг радиога интервьюси ҳақидаги хабардан кейин.

– Неварангизга Ислом деб у от қўйган эмиш, шуни айтди,-деди ёрдамчи.

-У қўйган бўлса мана мен ўзгартираман,-жаҳли чиқди президентнинг.

-Кейин диндорларга қилинган ҳужумларни қандай оқлаймаиз. Ҳозиргача мана ҳатто невараларининг исмларини Ислом ва Иймон қўйганлар, бу киши юракдан дин томонида, деб турибмиз.

-Бердисини айтмасдан ёқамга ёпишмасангчи, мен Исломчикнинг отини Тангрибой деб ўзгартираман.

97.ЯХШИ ОДАМ ЭДИ

Маслаҳатчи президентнинг олдига кирди:

-Ҳайдар Алиев ўлибди,- деди.

-Яхши бўлибди, сассиқ чол жонга ҳам тегиб кетган эди.

-Ўғли Илҳом Алиев унинг жойига пркзидент бўлибди,- деди маслаҳатчи қўлидаги қоғозга тикилиб.

-Ҳмм, отасини Худо раҳмат қилсин, дуруст одам эди, дарров таъзиянома юбор,- деди юртбоши. 

98.АҚЛДАН ОЗИШ БЕЛГИСИ

-Ўзбекистонда нима иш бўлса ҳаммасини президент мен қилганман деса, четдан бўлаётган ҳамма ишни ўзини мухолифат лидериман, деб юрганлар, мен қилаяпман, дейди, хўп қизиқ замонга қолдикми?- сўради бир йўловчи йўлдошидан.

-Жиннихонадаги жиннилар бу гапни эшитиб қолишса, “Улар нотўгри айтишибди, ҳамма ишни мана биз қилганмиз”, дейишади,- жавоб берди шериги.

99.ЭЛЧИНИНГ ҚАЙНОНАСИ ЎЛГАНДА

Хориждаги ўзбеклар бир- бирига телефон қилиб:

-Элчининг қайнонаси ўлиб қолибди, бир фотиҳага бориб келмаймизми,-дер эканлар, улардан бирининг ёдига Афанди латифаси тушди. Афанди ҳар куни Аллоҳга ёлвориб:

-Подшоҳимизнинг қайноналарининг жонини ол,-деб ёлворар экан. Буни эшитиб юрган қўшниси бир куни сабабини сўрабди.

-Ўзлари бизни ҳеч чақирмайдилар, шу баҳонада бориб ҳам танишиб, ҳам ошларини еб келардик-да,- дебди Афанди.

100.БИЛДИНГМИ, ХУМПАР

Президентнинг Вазирлар маҳкамаси мажлиси олдидан нутқини ёзиб берган маслаҳатчиси:

-Тайёрланган ҳисоботда Ўзбекистон четдан олган қарз ва ёрдамлар бир неча миллион, деб жуда ҳам камайтириб айтилибди. Балки хато кетгандур, аслида қарзлар ва ёрдамлар 18 миллиард доллардан ошди,- деди.

Президентнинг жаҳли чиқди-да:

-Ҳамма сенга ўхшаган “ақлли” эмас,-деди.- Бизникиларга чет элдан шунча ёрдам келди десанг, “Булар шунча миллиардни еб юборибди”, дейишади, билдингми, хумпар. Қанча камайтириб айтсанг шунча яхши.

101.МУКАММАЛ

-Марказий Осиё лидерлари Қозоғистонда тўпландилар, кун тартибида нима бор эди?- сўради америкалик журналист қозоқ ҳамкасбидан.

-Нурсултон оғанинг, яъни Султонимизнинг туғилган кунлари эди,-жавоб қилди қозоқ журналист.-Пайғамбар ёшини нишонладилар.

-Туркманистон президенти нега бормади?

-У ўзини пайғамбар деб эълон қилганку, Нега келсин?

-Сизларда зўр экан, биттаси пайғамбар, иккинчи Ислом, учинчиси Имом, тўртинчиси Султон ва охиргиси Аскар. Пичоғи ҳам арқони ҳам ўзларингдан мукаммал экан-а?

102.ДИНГА БОҒЛИҚЛИК

Интернетни кўриб ўтирган Президент маслаҳатчини чақириб:

-Нима бўлди, нега Ҳақназаров имзоси билан материал чиқаришни тўхтатдингизлар?-деб сўради ундан.

-“Ҳақназаров” деган от динга боғлиқ бўлгани учун машҳур бўлиб кетди, кейин ҳамма шу от билан ёза бошлади. Интернет деганини назорат қилиб бўлмас экан. Қоришиб кетди. Шунинг учун бироз кутиб турайликчи, дедик,- жавоб қилди маслаҳатчи.

-Латтасанларда, оти динга боғлиқ бўлса хўтигини ҳам боғлаб қўявермайсанларми? “Ҳақназаров”ни ўғирлашса, бошқа от камми? Оллоҳберди Худойназаров, Раҳмон Тангриқулов, деб тўқиб ташламайсанларми? Фарқи нима, оти динга боғланса бўлди, галварс оломон ишониб кетаверади…

-Ҳа, галварс оломон Ислом Каримовга ҳам ишониб юрибди-ку?

Маслаҳатчи хаёлидан ўтган бу гапдан қўрқиб, лаблари гезариб кетди.

103.СОВЧИСИ БОР ЙИГИТ

Америкага ўқишга келаётган икки талаба учқичда суҳбатлашиб қолишди.

-Илтимос, менга кўп гапираверманг, Америкага бораяпти, деб шундай ҳам кўп совчиларим бор,- деди соқоли сабза урмаган йигитча сўлимгина қизга.

-Вой, нима деяпсиз, биз ҳали Ҳиндистон бўлганимиз йўқ-ку, қиз томон йигитникига совчиликка борса, бунинг устига мен сизга фақат йўлдош сифатида гапирдим, холос, -деди қиз талаба.

-Мен қизлар билан эмас, йигитлар билан йўлдош бўлишни орзу қилгандим, лекин… Қиз талаба унинг гапини бўлдида:

-Америкада совчиси бор йигитларни “гейлар” дейишаркан, қўрқманг ўзингизга анчагина дўст топиб оласиз, ҳали, омад, орзуга айб йўқ-деб бошқа жойга бориб ўтирди.

“Совчиси бор” йигит анқовроқ ҳам эканми ҳеч нарса тушунмади шекилли:

-Ҳммм, нозига қаранг,- деб қўйди.

104.ЛАЙЛИ ВА МАЖНУН

-Эшитдингми, Содиқ акамиз президентнинг қизига уйланармишлар, деган мақола чиқибди, ўзим ўқидим, Интернетда,- деди хориждаги талабалардан бири иккинчисига.

-Ниҳоят ошиқ-маъшуқлар висолга қовушадиган бўлибдилар-да,-деди иккинчи талаба.

-Нега ундай деяпсан?

-Илгари Содиқ акамиз президентнинг қизи билан “олди-берди”си учун вазирликдан қувилган, кейин ҳам бу ишни четда туриб давом эттиргандан сўнг қўлга тушиб қолган ва хотинини ҳайдаб, президентнинг қизига уйланишга тайёрман дегач, яна Тошкентга чақирилганди.Худога шукур, ўзбек “Лайли ва Мажнун”ларининг ҳикояси яхши тугайдиган бўлибди.

-Лекин тарихда минглаб “Лайли ва Мажнун”лар бўлган, аммо ҳеч бирининг охири яхши тугаман.

-Ўзбекистоннинг ҳамма соҳада ўз йўли бор, керак бўлса бу соҳада ҳам ўз йўлимизни яратамиз, безовта бўлма!-хитоб қилди талаба.

105.ЎРГИМЧАК

Саддам саккизоёқ, ахтапотга ўхшаб қочишга уста экан-а?- деди ўзбек талаба.

-Қўрқма,-деб жавоб қилди унга дўсти,-бизники қочолмайди, бизники ўргимчак, у ўзи тўқиган тўр-уяга оёғидан осилиб ўлади.

106.ҚОҚСАРОЙ

-Каримов яна беш йил қолса нима бўлади?- деб сўради чет эллик меҳмон бир ўзбекдан.

-Ўзбекистон-Жаслиқ, Тошкент-Тош кент, Ўзбек- Бўз бек, Чўз Бек!- бўлади деди.

Чет эллик ҳеч нарсани тушунмади.

-Қачон Каримовнинг кимлигини билсангиз буни ҳам тушунасиз,- деди ўзбек анқайиб қараб турган меҳмонига.

107.ХАЛҚАРО ЛАҚАБ

-Халқаро майдонда Назарбоевни “Шеврон”, Акаевни, “Аэропорт”, Туркманбошини “Ҳайкал”, Раҳмоновни “Наркобарон” дейишади, Каримовни нима дейдилар?- сўради Марказий Осиё бўйича шуғулланадиган домла ўзбек талабадан.

-Жаслиқ,-деб жавоб берди талаба.

-Буниси ҳам ёмон эмас, 1991 йилнинг16 январида Талабалар шаҳарчасидаги воқеалар, 1999 йилнинг16 февралида Тошкент портлашларидан кейин уни “Ўн олтинчи..” дейишарди,-деди домла.

108.ЖАЗО

-Каримовдан кейин қизи президент бўлса нима бўлади?- сўради бир талаба иккинчисидан.

-Нима бўларди? Каримов қолиб, сени мозордан чиқариб ташлашади.

109.ТАРИХ ТАКРОРЛАНАДИ

-Юртбошининг қизи президент бўлса нима бўлади?- сўради ўрус меҳмон ўзбек мезбондан.

– Нима бўларди? Россиянинг тарихи Ўзбекистонда такрор бўлади.Бизнинг ҳам ўз Екатеринамиз бўлади,-деди ўзбек

110.ЎЗИНГИЗНИ

Ўзбек рассомига бўлган тазйиқлар масаласи Тошкентда Интерньюснинг мажлислар залида муҳокама қилинаётганди. Шу ҳақда сўзга чиққан таниқли бир ўзбек журналисти яқинда Америкага бориб келгани ҳақида гапириб қолди.

-Америкаликларга ҳали ҳам ақл кирмабди,-деди у.- улар президентларининг тўшагига қадар текширар эканлар…

Залда ўтирган журналистлардан бири луқма ташлади:

-Тўгри, бизда текширишмайди.Агар текшираман, деб қолсангиз ўзингизни ўша тўшакка ётқизишади.

111. МАЖЛИС

-Бунча мажлисбозлик қилишади булар? Яна пода-пода бўлиб юришганига қара- деди Тошкентга келиб қабулда кутиб ўтирган чўпон.

-Мажлис қилмасак сизга ўхшаганларнинг қорни тўймайди-да,- деб жеркиб берди унинг гапини эшитиб турган мулозим.

-Мажлис билан қорин тўядиган бўлса биз нега буғдой экиб, мол боқиб юрибмиз.?-деди деҳқон.- Бизни шу ерга ишга олиб қўя қолинг, асл мол ҳам, асл пода ҳам шу ерда экан-ку!

112.ОБРЎ

-Оқсоқол, Авропада Тикланиш ва Тараққиёт банкидан оладиганимиз 500 миллион доллар экан, аммо мажлисни ўтказиш учун қилган харажатларимиз 2 миллиард доллардан ошиб кетди,-деди Молия вазири юртбошига.

-Ошса ошар, пул нима, қўлнинг кири, сани киссангдан кетаяптими? Бизга пул эмас, обрў керак!- деди президент.

113.СЕН ЁЛҒИЗ ЭМАССАН!

-Эшитдингми, Президентнинг қизи Лола ” Сен ёлғиз эмассан!” деган жамият тузиб, чет эллардан етим болаларга келаётган ёрдамларни ўмараётган экан,- деди мухолифатчилардан бири.

-Жамиятнинг номини, Гафур Ғуломнинг шеъридан олишибди-да,-ажабланди содда мухолифатчи.

-Ҳа, “Сен ёлғиз эмассан, ёнингда опанг бор, отанг бор, бошингни силашга бир меҳрибон қўл…”

114.ЎЗИМИЗ ТАЛАЙМИЗ

-Лола ҳам опасига ўхшаб, миллиардер бўлмоқчи экан,- деди миршаблардан бири иккинчисига.

-Нима қипти, опаси ўмаравериб миллиардер бўлиб кетди, лом-мим демадинг, бунисига нима ишинг бор!- жавоб қилди иккинчиси.

-Ишимку йўқ,- жавоб қилди миршаб.-Овора бўлиб нима қилади, дейман-да, шунча тўплаганлар нима бўлди? Буларнинг ҳам топганларини бир кун Бағдоддагидек бировлар талаб кетмасин дейман-да!

-Бировлар деганинг нимаси, ўзимиз талаймиз, қўявер тўплайверсин! Халқдан талангани халққа!

115.БИРИНЧИ ВА ОХИРГИСИ

“Ислом Каримов Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти” деган албомни тақдимот тантаналари бўлаётганди, мухолифатчи “Ислом Каримов Ўзбекистон Республикасининг биринчи ва охирги Президенти” деб ҳайқирди. Уни дарҳол МХХга олиб боришди.

-Бу билан нима демоқчисан? Юртбошимизга қандай ёмонликни раво кўрмоқчисан, нонкўр?- сўради МХХ ходими.

-Мен унга узоқ умр тиладим. Мана, Горбачев ҳали ҳам биринчи ва охирги бўлиб юрибди-ку!-деди мухолифатчи.

116.”ЁНИБ КЕТИБДИ-КУ!

Навоий кутубхонасида “Ислом Каримов Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти” албомининг тақдимоти бўлаётганди.

-Менимча бу албомни пўлатдан ясаш керак эди,-деди меҳмонлардан бири.

-Нега ундай дейсан?-ажабланди шериги.

-Бугун хабарларни ўқимадингми? Бағдод миллий кутубхонаси ёниб кетибдику!

117.ДЎСТОНА ВАЗИЯТДА

Кучма билан Каримовнинг учрашувлари Ироқ уруши кунларига тўғри келди.

-Кўрдингми, Леонид, халқ Саддамнинг ҳайкалини йиқитиб, устига чиқиб тепкилади,- деди Каримов хаёлчан ҳолда.

-Ҳа, Саддам 25 йил халқдан талаганини халқ ҳам икки кунда ундан қайтариб олди.Ҳатто унинг уйидаги олтинларни ҳам талаб кетишди,- жавоб қилди Кучма.

-Ахмоқда, олтинни ҳам уйда сақлайдиларми?- деди Каримов бамайлихотир.- Яна битта ахмоқ ёнимизда, ҳамма жойга ўз ҳайкалларини қўйдирган. Бир куни бузиб ташлашларини билмайди, шекилли.

-Туркманбошини айтаяпсанми? Унининг режаси бор, шундай вазият туғилса, бир кечада ҳайкаллардан ўз калласини олдириб, Махтумқулиникини қўйдирмоқчи экан…

-У ҳам Саддамга ўхшаган каллаварам, ҳамма ёққа қаср қурдираётганига нима дейсан…Қасрни нима қиласан, эртага талончилик қилмаслиги учун оломонни тарбиялашга қамоқ қурдирсанг-чи, дейдиган мард йўқда! Мана мен “Жаслиқ”ни қурдирганимда қандай тўлдирасан, деб танқид қилишганди. Энди яна биттасини қурдираяпман.

-Сенга қамоқ нима керак, дўстим, мамлакатнинг ўзини қамоқхонага айлантириб бўлибсанку!- деди Кучма.

118.ОГОҲ

-Ислом, эҳтиёт бўл, америкаликлар энди навбат бошқаларга,-деб айтишмоқда деди Путин Каримовга.

-Мен шундай дейишларини Ироқ урушидан олдин, тарафдорлар тўпланаётган кунларда сезганман, оғайни, сен ўзингдан эҳтиёт бўл!- деди Каримов.

119.КЕТАРМИШ

-Истеъфога кетаман, бу халққа қанча хизмат қилсанг ҳам охирида билмас экан,- деди Президент маслаҳатчисига.

-Ростданми, қачон?- суюниб кетди маслаҳатчи.

120. МУЛЛАНИНГ АЙТГАНИ

Икки мусулмон дўст гаплашиб туришганди. Улардан бири деди:

-Эшитдингми, ҳамма мусулмонлар шаҳидликка шошилинглар, бу Аллоҳнинг мукофоти, бу мукофотни олганлар жаннатнинг файзига қовушадилар,- дебди яна Усама Бин Ладен.

-Мен ҳайронман, нега унинг ўзи бу мукофотдан қочиб юрибди?- ажабланди бу гапни эшитган дўсти..

-Мулланинг айтганини қил, қилганини қилма, деб шунинг учун айтган бўлсалар керак-да!

121.ОСОН ИШ ЭМАС

-Ана улар намунча Американи мақтайдилар,- деб сўради мухолифатчининг Интернетни ўқиб ўтирган ўғли отасидан.

-Чунки Америка уларга бошпана берган, ёрдам қилган, иш била таъминлаган,- деб жавоб қилди отаси.

-Мана булар намунча Американи танқид қиладилар,- деб сўради у яна отасидан.

-Буларга эса Америка бошпана бермаган, ёрдам бермаган, виза ҳам бермаган,- жавоб қилди ота.

-Шуларга ҳам бошпана берса, пул берсаку душманлари камроқ бўларди,- деди ўжар бола.

-Берардию, жавоб қилди ота,- лекин Дунё савдо марказини, Пентагонни қайта қуравериш осон иш эмасда!

122.ОРЗУ

-Ҳамма Америкада яшашни орзу қиладию нега уни Афғонистонни, Ироқни, Ўзбекистонни америкалаштирмоқда деб танқид қилади,- деб сўради талаба муаллимдан.

-Чунки ҳамма Қобулда, Бағдодда ёки Тошкентда эмас, Нью-Йорку Флоридада яшашни орзу қилади-да,- жавоб қилди муаллим.

123.ЎҚУВЧИ

-Дунёда шундай ёмон сўкишлар бор экан-а, тавба, ҳеч эшитмаган эканман, бир кунда Интернетга юз марта кирсам юзта янги сўкишни кўраман, қандай қилиб ёзадилар-а буни,- деди ўқувчиларидан бири.

-Кунига юз марталаб кириб, орзиқиб кутадиганлар, ҳайратланиб ўқийдиганлар бўлгандан кейин ёзадиларда,- деди иккинчи ўқувчи.

124.АХЛАТХОНА ИШҚИБОЗЛАРИ

-Ана улар бир-бирларни бунча сўкадилар, веб саҳифалари ахлатхона бўлиб кетибди-я,- деди Интернет ўқувчиларидан бири.

-Бир нарса топиб олгандай, ўша саҳифадан чиққингиз келмайди-ку!- деди иккинчи ўқувчи.

-Бу кишининг ҳам қоринлари оғриганда, – деб аския қилди учинчиси.

125.”НЕ ТУДА, НЕ СУДА”

-Украина президентини олий даражада кутайликми?- деб сўради маслаҳатчи.

– Нима бўлди, Америка билан алоқаси тузалдими?- сўради президент.

– Америка билан тузалгандай, аммо Россия билан ҳам ёмон эмас, жавоб қилди маслаҳатчи.

-Ундай бўлса “не туда, не суда” қилиб кутамиз.

126.ШОШГАНДА

-Саддам ўлибди,-деди маслаҳатчи.

– Худо раҳмат қилсин!,-деди президент, кейин у ёқ бу ёққа қаради-да,- Ўтганларимизни,-деди.

127.”ТИРИК ДЕБ БИЛГАНДА”

-Ака, Мели Қобулов қамоқдаги сиёсий маҳбусларни озод қилиш учун биргаликда курашайлик, деб мурожаат юборибди, кўрдингизми?- деди ука.

-Кўрдим,-деб совуқ жавоб қилди ака.

-Шуни интернетга қўйиб у ёқ бу ёққа тарқатсакмикан?

– Сен бола ҳам пишмадинг-да,- ўдағайлади ака.-Унинг қилган ишини кўрдингми? Мени камситишга уринибди. Бизга ҳам атайлабдан жўнатган. Таниқли одамларни санаганда менинг отимни атайлабдан охирроққа қўйган. Агар самимий бўлганда ҳақиқатни тан олиб, менинг номимни биринчи ёзган бўларди.

Ука қўлидаги мурожаатга қаради. Биринчи ўринда ўлган сафдошларидан бирининг исми ёзилган экан. Ажабланган ҳолда:.

– Ака, у сизни тирик деб билганда!- деди.

128.ЮТУҚ

-Журналистларнинг ҳақларини ҳимоя қилиш бўйича қисқа вақтда катта муваффақиятга эришдик,- деди Ташқи Ишлар вазири матбуот анжуманида.

Ҳайрон бўлган журналистлар ўрнак исташди.

– Масалан, 7 Март куни “Америка Овози” ва “Озодлик” радиосининг мухбирлари Тошкентда миршаблар томонидан ҳам калтакландилар ҳам иш қуроллари тортиб олинди. 24 март куни Самарқандда эса миршаблар “Америка Овози” мухбирининг фақат диктофонини олиб синдиришди. Фарқни кўраяпсизми? Яна қандай ўрнак истайсиз? Бу ютуқ бўлмасдан нима?

129.ТАВБА

-Гуля, Журналдаги суҳбатингда “Бувимнинг оти Имон”, деб айтибсанми?- деб сўради Татяна қизидан.

-Ўзингиз “Бувингнинг оти Вера” дер эдингиз-ку?

-Мен Вера дегандим, Иймон деганим йўқ-ку!

-Агар Вера деганимда қизимнинг асл оти ҳам очилиб қоларди-да.Кейин дадам бошимизни узиб ташларди,-деди Гуля ақллилик қилиб.

-Сен ҳам дадангга ўхшаб сиёсатчи бўлибсан.Дадангга қолса менинг исмимни ҳам қачонлардир Тавба деб ўзгартирган бўларди!

130.ХАЛҚИМ

-Отангиздан кейин президент бўлишингиз ҳақидаги гапларга қандай қарайсиз,-деб сўради “Лицо” журналининг мухбири Гулнорадан.

-Агар халқим номзод қилиб кўрсатса, нима ҳам дейман,-жавоб қилди у. Бу гапни эшитган Каримов дарҳол қизини чақирди.

-Бу нима деганинг!

-Дадажон биласизку, менинг миллатим ҳам халқим ҳам Сиз ўзингиз!

131.СИЁСАТ

Президентнинг хотини:

– Исламчик, 8- Март табригидаги мана бу гаплар нима дегани: “Агарки мендан, дунёдаги энг зебо, энг латофатли, оқила аёллар, сулув ва дилбар қизлар қаерда яшайди, деб сўрашса, ҳеч бир иккиланмай, ғурур ва ифтихор билан “Мўътабар Ўзбекистон заминида” деб жавоб берган бўлардим…” дебсанми? Шундай экан, нега биттасига уйланмагансан?,- деди араз билан.

-Вой, ахмоқ хотин-ей,- деб жавоб қилди президент,- Рашкингга қара-я?! Сен калтафаҳм сиёсат нималигини ҳеч тушунмадинг-тушунмадингда. Сиёсатда ҳамма вақт тескарисини айтган ютади, билдингми?

132.”СЕНИ ҲАМ…”

Президентнинг хотини:

-Исламчик, 8-Март арафасида бир тўда аёлларни қамаб юборибсанми? Ўзинг-ку хотин- қизларга ҳаммангизни онам, опам, синглим ўрнида кўраман, деб турибсан. Нега бундай қилдинг!

-Мени истамаган онанинг, мени эмас эрини ўйлаган аёлнинг, мени эмас акасини севган сингилнинг менга нима кераги бор! Сен ҳам бундан кейин ўшаларни ўйлайдиган бўлсанг, сенинг ҳам керагинг бўлмайди! Сени ҳам…-билдингми деди президент бақириб.

133.БОШЛИҚ

-Қамасанг қамабсан, нега 8- март олдидан аёлларни калтаклатдинг?- деди президентнинг хотини эрига.

-Бу гапни қаердан топдинг?

-Ана хорижий радиолар миршаблардан биттасининг қўли қон эди,-деб гапирмоқда.

Президент дарҳол Ички ишлар вазирига телефон қилди:

-Тошкент шаҳрига яхшироқ бошлиқ тополмаяпман деяётган эдинг. Кеча аёлларни яхшилаб урган ўша қўли қон миршабни топ-у тезда бу ишга тайинла,- деди ва илова қилди:- Дарвоқе, мен бу ерда хорижий радиоларни эшитадиган битта хоинни топдим!

134.ЎРГАНГАН КЎНГИЛ

Президентнинг ҳузурига кирган қизи отасидан ўпкаланди.

-Дада, халқнинг ичида кўп гаплар юрибди, “Президентнинг ҳарами бор”, “Вилоятларда ёш қизларни танлайдиган вакиллари бор” деб юришибди.

-Ахмоқ қизим-ей, шу гапларга ишондинг-ми, оғзига кучи етмаганлар гапираверади-да. Мана сен эрингдан ажралгандан бери нима гаплар айтиб юришибди, ҳаммасига ишонганимда, бошингни узишим керак эди.

Отасининг жавобидан қониққан қизи сўради:

-Дадажон, кеча Хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказган мажлисимни кўрдингиз-ми? Телевизорда қайта-қайта кўрсатиб турибди.

-Кўрдим, кўрдим, ана у ёнингдаги қиз ким эди?

-Қайси бири?

-Кўзлари ўйнаб тургани-чи?

-Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас эканда-а?

-Бунча қизишасан,ёнингда юрган арабни суриштирганим йўқ-ку, бўлмаса аллақачон думига супурги боғлаган бўлардим!- деди президент.

135.”ЧИРОҚНИ ЎЧИРДИЛАР-ДА!”

-Кеча қизингизнинг уйига Араблардан бири меҳмон бўлиб келди,- деди КГБ бошлиғи “Катта”га.

-Суратга олдинг-ми, нега келади?- сўради ‘Катта”.

-Ўтган куни рестораннинг ёнида бир BMW машинасини кўриб қолиб, бу кимники, эгаси олдимга борсин дегандилар, эгаси Араб экан, опамлага битта янги BMWнинг калитини олиб келиб берди,- деди КГБ раиси видеони қўяркан.

“Катта” калит бериш воқеасидан кейин видео узилиб қолганидан ажабланди.

-Давоми қани?- деб сўради.

-Ёза олмадик?

-Нега ёза олмайсан, галварс?

-Нима қилайлик чироқни ўчириб қўйдилар-да!

136.ОНАСИНИКИГА КЕТАДИ

-Журналга чиқибсанми?- сўради президент қизидан.- Яна ўрусларникига чиқибсан-ми?

– Нима қилай, Россияда ҳам отим чиқсин дедим-да. Сиздан кейин қаерга ҳам кетаман?- деди қизи аччиқ қилиб.

– Ҳа-я, она ватан-да, ҳар ким ҳам сени ҳолингга тушса онасиникига кетади,- деди президент қизининг гапидан ранжиган қиёфада.

137.ҚИСМАТ

-Исмат яна тўполон қилаяпи,- деди Шоғуломов президентга.

-Унга мени отимдан ” Қисмат…” деб қўйсанг ўзи тушунади. Майли, “мат”ини айтиб юрма!-деди президент.

138.ИШИ БИТДИ

-Худога шукур тирик экансиз, деди масалаҳатчи президентнинг ҳузурига ҳовлиқиб кираркан,- ўруслар сизни ўлди, деб ёзишибди.

-Севинган кўринасан,-деди президент,- Ўша мақоланинг олдини олмаганинг учун бундан кейин сен тирикмисан, ўликмисан ҳеч ким билмайди.

139.”ОҚЛАНАДИ…”

-Оқсоқол Ўткиржон билан сизни зиёрат қилишимиздам мақсад, Интернетда сизнинг махсус қора рўйхатингиз борлиги ҳақида ёзишгани бўлди,- деди Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов президентга.

-Нима бўлибди, қора рўйхат бўлгандан кейин оқи ҳам бўлади. Биттасига душманлар, иккинчисига дўстлар ёзилади, бир шеърингизда ўзингиз ҳам кўнгилнинг икки пардаси бор, деб ёзгансиз,- жавоб қилди президент.

-Э, кам бўлманг оқсоқол, ҳамма гап ана шунда-да,- деди Эркин Воҳидов,-ўша қора рўйхатга Ўткиржоннинг ҳам исмлари тушиб қолибди-да.

-Ҳа, шунга ҳам ота гўри- қозихонами?-Қизишди президент,- Демократия истаяпсизлар. Демократия шунақа бўлади. Ҳар ким оғзига келганини ёзади.

-Астағфурулло, -деди Ўткир Ҳошимов,- биз демократия истаганимиз йўқ.

-Мана мени “Ўлди” деб ёзишди,-давом этди президент,- нима шу билан ўлдим-ми?

– Э,э, умрингиз узоқ бўлади,- деди Эркин Воҳидов.

-Демак, Ўткиржон ҳам қора рўйхатга тушган бўлса, ҳеч қиси йўқ, бир кун келиб оқланади,- деди нима деяётганини билмаган президент.

140.ТУМОР

Президент ўзи ҳақида чиққан танқидий мақолани ўқир экан,

-Тумор дегани нима ўзи?-деб сўради маслаҳатчини чақириб.

-Тумор… диний-хурофий тушунчага кўра кўз тегишидан, бало, офат, қазолар, инс-жинслардан сақлайдиган, ичига дуо битилган учбурчак нарса, уни бўйинга, қўлтиққа, сочга ёки кийимга тақиб юришади,- деди маслаҳатчи билимдонлик билан.

-Унда нега мени “Бошида тумори бор”, деб ёзишибди,- сўради президент.

-Сизни барча бало-қазолардан асраш учун Тангри таолонинг ўзи бошингизга тумор жойлаб қўйганда, шунга ишорада бўлингандир,- деди ҳозиржавоблик билан маслаҳатчи.

-Демак аблаҳларнинг ўзи ҳам тан олибди-да,- деди президент.

Маслаҳатчи эса унинг ўзбек тилини билмаганидан қувониб кетди.

141.ОДАТ

-Эрталабдан буён бу ерда у ёқдан бу ёққа, бу ёқдан у ёққа юреверганча уйингизга кетсангиз бўлмайдими?- деди Президентнинг котиби маслаҳатчига.

-Мен кетсам ким у ёқдан бу ёққа, бу ёқдан у ёққа юриб туради?- деди киноя билан маслаҳатчи.

-Пахтага ўрганиб қолган яна бирортасига тез орада қалампир мунчоқ қўйсалар керак, бир кунга биттаси билан кифояланиш одатга кирмаган!- деди ёрдамчи кинояга аччиқроқ киноя билан жавоб қиларкан.

142.АНҚОВЛАР

“Каримовнинг саломатлиги ёмон, ана ўлди, мана ўлди, деб жар солишмоқда, шамол бўлмаса дарахтнинг шохи қимирламайди, бирор гап борга ўхшамоқда,-деди анқовлардан бири иккинчисига.

-Ахмоқларнинг дунёдан хабарлари йўқ-да,гапираверадилар, беш йил олдин Ҳайдар Алиевни ҳам ўлмоқда, деб жар солишганди.Аммо яшамоқда. Ваҳоланки унинг олтинлари Каримовникидан юз марта кам-, бамайлихотир жавоб қилди биринчи анқов.

-Тушунмадим, нима демоқчисиз?

-Пулингиз бўлса жангалда шўрва!Дунёнинг ҳамма дўхтирлари оёғингиз остида, биз оддий одамлар кўричакдан ҳам ўлиб кетаверамиз,”Аллоҳнинг иши-да” деб қўямиз яна, оғайни чалиш, олтинингиз бўлса ҳам сақлаб қолишолмаслиги аниқ, аммо 80-90 ёшга қадар судрашлари ҳам аниқ.Буни тушунмаслик учун фақат анқов бўлишингиз керак, анқовнинг тоши тарозиси йўқ-да!

-Унда Каримовдан қутулиш йўқ экан-да!

-Каримовдан бугун қутулсангиз ундан ёшроғи келади, ундан қутулишингиз янада узоқ вақт олади…

-Нима, Каримов узоқ яшасин, деб дуо қилиб ўтир, демоқчимисиз,-сўради биринчи анқов.

-Мен шунча вақтдан бери қулоғингизга лағмон осаяпманми, сиз ҳам анқов экансиз-ку?!- деди ўзининг ҳам анқовлигидан бехабар биринчи анқов.

-Кошкийди, шунча қуруқ гапдан кўра қулоғимга лағмон оссангиз, қорнимни тўйғазиб олармидим?-деди иккинчи анқов бамайлихотир чойни ҳўплаб.

143.ПОНАХЎР

-“Адолат” газетасининг олдида Фарғонадан келган бир киши норозилик намойиши ўтказмоқда. У муҳаррирни порахўр, деб айбламоқда. Бутун дунёнинг кўзи унга қадалди, ёзмаган қолмади…-деб маслаҳатчи ўзи ёмон кўриб юрган муҳаррирни президентнинг қопқонига отди.

-Редакторнинг кўзи қаерда? Нега тинчитмайди? Ҳаммасини мен тинчитишим керакми? Шамоллаб юрган президент хириллаган овози билан муҳаррирга телефон қилди:

-Кимсан?- деб сўради ундан.

-Мен менман, ўзинг кимсан?- сўради муҳаррир.

-Мен отангман, ҳе, мени танимаган сен порахўрнинг онангни…,- сўка кетди президент. Биров ўйин қилаяти, деб ўйлаган муҳаррир:

-Аблаҳ нега сўкасан, онангдан пора олдим-ми?,- деб унга “лойиқ” жавоб қилган бўлди.

-Онамдан пора олганингни билмадиму аммо мана мендан пона оласан !- деб президент телефон гўшагини улоқтирди.

Кўп ўтмай миршаблар муҳаррирнинг қўлини орқасига боғлаб олиб кетишди.

-Нима гап?- деганларга улар “Пора олди” деб жавоб қилишса, маслаҳатчи уларни тузатди, “Пора эмас, пона олди, порахўр эди, энди эса понахўр бўлди” деб жавоб берди.

144.КЛАНЛАР АЙБДОР

Маслаҳатчи президентнинг ҳузурига кирди:

-Оқсоқол, яна танқид кўпайиб қолди. Мамлакатда иқтисодий вазият оғирлашганига сизни айбдор қилиб кўрсатишмоқда. Айниқса ғарбликларнинг оғзига элак тутиб бўлмай қолди. Ўзингиз бир йўлини кўрсатиб юборсангиз,-деди у.

-Ахмоқлар сизларга нонни ҳам мен чайнаб беришим керак. Халқни алдашнинг миллионта йўли бор. Эсингдами 1991 йил 7-сессияда менга ҳужум қилишганда “Бу тошкентликларнинг фитнаси” деб гап тарқатгандик, ҳамма лаққа ишонганди. Яна шундай деб ёз, самарқандликлар, фарғоналиклар, тошкентликлар ҳукуматни эгаллаш учун талашмоқда деб ёз. Ана Жўрабековни ёз, Алимовни ёз, фақат ўзимизнинг матбуотда чиқарма, ҳеч ким ишонмайди. Четда чиқсин,- деди президент.

-Олтинсиз-да оқсоқол,-деди маслаҳатчи қувониб.

-Сенлар тезак бўлгандан кейин мен олтин бўламанда,- деди президент.

145.”МЕНИ ҲАМ ЁЗ”

Матбуот котиби президентнинг ҳузурига кирди:

-Оқсоқол маслаҳатингиз билан қилган ишимиз яхши натижа берди. Интернетни ман этишди, деган гап тарқатгандик кланлар ҳақидаги мақола қўлба-қўл бўлиб кетди. Фақат эски ошналаримиздан баъзилари бу Саройдан чиққан, деб ёзмоқда. Баъзилар бунга ишона бошлашди ҳам. Фақат Жўрабеков билан Алимов айдорми, деб сўраганлар ҳам кўп,-деди у.

-Ана Алматовни ёз, Иноятовни ёз, истасанг мени ҳам ёз. Орадан вақт ўтиб бирорта тирранчанинг бўйнига қўясан, уни яхшилаб айблаш учун охирига бир иккита ўзинг билган чақириқлардан ҳам қўш,- деди Президент.

-Брилиантсизда, оқсоқол,-деди маслаҳатчи.

-Ҳа, энди санлар, темир-терсак бўлгандан кейин мен брилиант бўламанда,- деди Президент.

146.ТОШКЕНТЛИК МОНИКА

Тошкентдан Америкага келиб жойлашган жувонлардан бири мақтанди:

-Ҳарвард университетига ариза бергандим олишмади. Буни эшитган дугонам, “Улар сени яхши танимайди-да, таниганларида Бушнинг олдига олиб бориб қўйган бўлардилар” деб айтди. Зар қадрини заргар билади-да!

Буни тинглаб ўтирган Америкалик:

-Бушни билмадим-у аммо хотини Вашингтонда ўзи Нью Йоркда яшаётган Билл Клинтоннинг олдига олиб боришлари мумкин. Моника Ливинский уни тарк этгандан бери қийналиб юрган бўлса керак, дарҳол стажерликка қабул қилади,-деди.

147.НОБЕЛ ҲУЗУРИГА

Самарқанддаги Тинчлик ва барқарорлик музейида Тинчлик учун Нобел мукофотларини олган одамларнинг имзолари тўпланди ва рўйхатнинг аввалига Каримовнинг имзоси қўйилди.

Бундан ажабланган бир киши:

-Юртбошимиз Нобел мукофотини олганлари йўқ-ку-деди.

-Агар Нобелнинг ўзи ҳозир шу ерда бўлганда биринчи мукофотни у кишига берган бўларди,- деб жавоб қилди музей ходими.

-Ҳм, агар Нобел бу ерга келмаган бўлса юртбошимизнинг ўзлари унинг ҳузурига бора қолсинлар!- деди “содда” ўзбек.

148.ЎЗИНИКИ ЎЗИГА

Маслаҳатчи Туркманбошининг ҳузурига кирди.

-Бошим, бу Керимов жинни бўлиб қолаётган экан,- деди.

-Нага жинни бўлади, у менинг референдум каби бир қанча методларимни ўғирлаганда биз жинни бўлмадик-ку?! Унинг “16 феврал” методини олганимизга шунча гап-соз, ота-гўри- қозихона-ми? Бошқаларга қарши ишлатмоқчи эдик, ўзи йўлимизга тўғри келиб қолди. Ўзиники ўзиникига қаттиқ ботади-да,- деди Туркманбоши.

149.ИҚРОР

-Туркманлар Ниёзовга суиқасд қилганларнинг видеога ёзилган сўзларини давление билан олинган,-деб айтибсан, бу дейман уларнинг қамоғига ҳам шпион киритганмисан, нега мен билмайман?- деб сўради юртбоши МХХбошидан. МХХбоши дарҳол жавоб қилди.

-Сиз билмасдан одам киритиб ўлибмизми, юртбошим! Тажрибамиздан келиб чиқиб, қўрқмай айтдик. Улар одамларни нафақат қийнашган, нафақат бутилканинг устига ўтқазишган, балки дори ҳам беришган.

150. “СОКО КАРИМОКО”

Япониядаги буддистларнинг СОКО ташкилоти ёшларга пул бериш эвазига ўз сафларини кенгайтириш бўйича дунёда миссионерлик ишларини олиб боради. Яқинда улар Ислом Каримовга фахрий докторлик унвонини берар эканлар ўз нашрларида “Ислом Каримов”ни “Соко Каримоко” деб ёзишди.

-Бу нима деганингиз?- жаҳли чиққан Каримов Соко идорасига телефон қилди.

-Ҳаммаси жойида,-деди Худога эмас Буддага ишонувчи япон.- Сиз Мисрдаги “Ал Аҳзар университетидан унвон олгандан кейин улар “Ислам Каримов” эмас, “Ислом Карим” деб ёзишганди. Биз ҳам шу анъанани қабул қилиб, ўз аъзоларимизга “Соко” исмини бера бошладик.

151.РЕЙТИНГ

-Дунёда биринчи бўлдик,-деди маслаҳатчи президентга.-Чин дилдан табриклайман, бутун дунё президентлари орасида энг юқори рейтинг сизники, халқимизнинг 95 фойизи сизни қўллаб-қувватлаганини мана энди ҳамма биладиган бўлди.

-Бунча ҳовлиқасан, мени дунёдан бехабар, деб ўйлаяпсанми? Ироқда сайлов бўлганда халқнинг 100 фойизи Саддамни қўллаб- қувватлаганди. Шунинг учун биринчи эмас, иккинчи бўлдик, десанг-чи,- жавоб қилди президент.

152.ЯНА РЕЙТИНГ ҲАҚИДА

-Туркманбоши халқнинг 99 фойизи мени қўллайди, деб айтиб юрибди. Биз бўлсак камтарлик қилиб, 95 деб ёзиб юборгандик, шундай эълон қилиб юборишди. Билганимизда 101 деб ёзиб берардик, ўшанда ростдан ҳам биринчи бўлардик,- деди маслаҳатчи президентга.

-Бир процентини кимлар ташкил қилади, деб сўраб қолишса нима дейсан?-ажабланди президент.

-Бугунгача озмунча ўлган одамга мукофот бердикми? Ҳамма ўлган артистлар, ёзувчилар орденлик бўлишди, уларнинг ҳам руҳлари сиз томонда,-деди маслаҳатчи ғурурланиб.

-Лофга устасан-да , ҳали ҳаммасига берганимиз йўқ-ку?! Фармон тайёрла, қолганларига ҳам берайлик, тириклар бир кун сотиб кетишлари мумкин, аммо ўликлар содиқ бўлади, фармондан кейин Рейтингни 105 деб ёзаверасан,- мамнун бўлди президент.

153.БИЛА ОЛМАЙСИЗ

Тошкентда Инсон ҳақлари курашчиларини ўзларини ҳимоя қилишга йўналтирилган Халқаро семинар-трейнинг ўтказилди. Чет элдан келганлардан бири ёнидаги семинар қатнашчисидан:

-Нега бу москвалик домла ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиларига зарба келганда қандай қилиб қовурғани бекитиш, кўзни эҳтиёт қилиш, бошни панага олиш, кўкрак қисмига зарба тушмаслик чорасини қилишни ўргатаяпти?-деб сўради.

-Чунки “СНБ”чиларнинг, миршабларнинг зарбаси қаёқдан келишини била олмайсизда-, деди семинар қатнашчиси.

154.КАМАРСИЗ

-НАТОнинг мажлисида Каримов “Марказий Осиёга хавфсизлик камари керак”, деб айтди.Бунга сиз нима дейсиз,- деб сўрашди мухбирлар Назарбоевдан.

-Бизнинг камаримиз жойида, иштонимиз ҳам тушиб кетган эмас,-жавоб қилди у кулиб.

155.ЮРТБОШИ ҲАРАКАТИ

Америкада ҳайдовчилар тезликни оширганлари учун қаттиқ жазоланадилар. Жазодан қочишга уринганлар бирорта найновни ўтказиб юбориб, орқасидан қувиб кетаверадилар.Полиция найновни ушлар, қолганлар эса ўтиб кетишаверади.

Марказий Осиёда ҳам битта найнов топишган, бу Туркманбоши, референдум, умрбод президентлик, мана энди ҳафта ва ойлар номини алмаштириш каби масалаларда у олдинга солинган. Унинг орқасидан кетаётган Каримов, маслаҳатчисидан:

-Тарихни қайта ёзиш қандай кетмоқда?- деб сўради.

-“Бирлик”ни “Иккилик” деб ўзгартирдик, ака-ука қолгани учун, “ЭРК”ни “БЕК’ деб ёздик, бу партияда фақат Бекжонлар оиласи қолгани учун, Алишер Навоийнинг “Тоҳир ва Зуҳра” сини “Ботир ва Зуҳра ” деб ўзгартирдик,- деди маслаҳатчиси.- Агар изн берсангиз исмингизни Юртбоши деб ўзгартирсак, биласиз, Ислом калимаси атрофида гап кўп, бунинг устига ана у ҳам Туркманбоши деб ўзгартирганига кўп бўлди, жуда ҳам орқада қолиб кетдик.

– Бўпти!- деди Каримов.

-Наманганни Бобо Машраб деб номламоқчимиз, лекин Жума кунини нима деб ўзгартирсак экан?-сўради маслаҳатчи.

-Ўлган,- деб ўзгартиринглар деди,- Каримов ва сўнгра,- Бугунги янгиликларни ўзгартиришлар билан ёзиб газеталарга чиқаринглар, қани одамларнинг муносабати қандай бўларкин, кейин қарорлаштирамиз, деди.

Эртасига хабар пайдо бўлди:

Ватаннни сотиб кетган “Иккилик” Америка фуқароси, “БЕК” Норвегия граждани бўлишибди. Ўзбекистон Юртбоши Ҳаракати ҳали ҳам нафақат Марказий Осиёга, балки дунёга ҳам таҳлика солиб турибди…

156.САБАБ

НАТОнинг 2002 йил 21 Ноябрда Прагада бўлган олий даражали йиғилишида Каримов Гавелнинг ёнига келди ва:

-Бизнинг террористни Ўзбекистонга нега топширмаганингизга ҳали ҳам ҳайронман,-деди.

-Ҳайрон бўлманг,- жавоб қилди Гавел,- Уни топширсам, сиз қамаб қўйиб, ундан Гавелга, яъни менга ўхшаган қаҳрамон президент ясаган бўлардингиз. Ваҳоланки, ичингиздан севиниб турибсиз. Сиз ўзингиздан кейин яна битта Каримов чиқишини истамагандек, мен ҳам ўзимдан кейин яна битта Гавел чиқишини истамайман, бунинг устига Ўзбекистонда. Агар уни сизга топширганимда иккаламиз ҳам ютқизган бўлардик. У бирваракайига ҳам Гавел ҳам Каримов бўларди.

157.РЎЗАСИ БУЗИЛАР ЭКАН

Ўзбекистон раҳбари Туркияда исломий йўлдаги “Адолат ва Тараққиёт” партияси раисининг ўринбосари Абдулла Гул Бош вазир бўлгани билан табриклаш учун Анқарага телефон қилди. Абдулла Гул Эрбоқан ҳукуматида туркий жумҳуриятлар бўйича вазир бўлганда Тошкент уни Ўзбекистон Исломий ҳаракатига ёрдам беришда айблаганди.

Абдулла Гулнинг котиби Каримовга ” Бош вазир намоз ўқимоқдалар” деб жавоб қилди. Орадан бир соат ўтиб Каримов яна телефон қилди. “Бош вазир жомега кетдилар” деган жавобни олди. Яна бир соатдан сўнг телефон қилди ва бу сафар “Бош вазир сиз билан Ифтордан кейин гаплашар эканлар” деган жавобни эшитди. “Нимага?” деб сўради Каримов беихтиёр.”Ҳозир сиз билан гаплашсалар, рўзалари бузилар экан” деди телефонга жавоб берган одам.

158.ЖАСЛИҚҚА ҚАНДАЙ БОРИЛАДИ?

-Кичик Ислом катта Исломдан сўради:

-Бобо, ҳамма келган меҳмонлар сиздан Жаслиқ ҳақида сўрашади. У қандай жой, мен ҳам бориб кўрсам бўладими?

-Сен Исломча, ҳали ёшсан,-деди Ислом неварасига.- Катта бўлсанг ўзим юбораман.

-У ерга қандай боради, ўзи?- яна сўради Исломча.

Неварасининг саволларидан жаҳли чиққан Ислом:

-У ерга борадиган битта йўл бор, у ҳам бўлса суд орқали,- деди.

-Суд нималигини тушунмади шекилли кичик Ислом хурсанд бўлиб:

-Бирга борамиз-а, бўлмаса!-деди.

159.БЎЛАЖАК ПРЕЗИДЕНТ

-Адаш, Америкадаги даданг телефон қилибди, нима деди?- сўради президент неварасидан.

Тўққиз ёшли Ислом:

-Катта бўлсанг бобонгга ўхшаб президент бўласан, деди.

– Нега ундай деди?

-Ўзингиз ўргатиб қўйгандек, телефонни олиб ” Ҳе онангни …” деб сўккандим, шундай деди-да,- жавоб қилди невара.

160.ИККИНЧИСИ ЯХШИРОҚ

-Бобо сизни ким яратган?- деб сўради кичкина Ислом катта Исломдан.

-Ким бўларди, Худо яратганда,- деб жавоб қилди катта Ислом.

-Мени-чи, мени ким яратган?- деб сўради яна кичкина Ислом.

-Сени ҳам Худо яратганда, ахмоқ, бунча бемаза саволлар беравермасанг!

-Ҳмм.. Демак, Худонинг одам яратишда тажрибаси анча ошибди,- деди кичкина Ислом.

-Бу нима деганинг, бадбахт!

-Ўқитувчимиз айтдилар, тажриба ошиб бораверади, биринчи яратилган нарсадан иккинчиси яхшироқ бўлади, деб.

161.АЯСИНИНГ МАФИЯГА

-Ман қилган хатони катта бўлганингда сен қилма, мен онангни Америкага бериб хато қилдим,- деди катта Ислом кичик Исломга.

-Мен хато қилмайман. Аямни мафияга бераман,- деди кичкина Ислом.

-Нима деб валдираяпсан?

-Чунки аям, мафия бобонгдан ҳам кучли, деб айтдилар, мен аямни энг кучлига бераман,- деди ғурур билан кичкина Ислом.

162.ҚИЗИНИ РОССИЯГА БЕРАДИ

Бошқа кун катта Ислом ичиб олиб, яна олдинги гапини такрорлади.

-Ман қилган хатони катта бўлганингда сен қилма, мен онангни Америкага бериб хато қилдим,- деди у кичик Исломга.

-Йўқ. мен хато қилмайман, сиздан кейин мен президент бўлсам, қизимни Россияга бераман,- жавоб қилди кичик Ислом.

-Нимага унақа деяпсан, қизталоқ!

-Унгача ҳамма ўзбеклар Россияга кўчиб кетган бўлади-да,- деди топқир Ислом ғўддайиб.

163.ОЛТИН БОШ

-Матбуот котиби ҳовлиқиб президентнинг ҳузурига кирди.

-Оқсоқол, Америкадан келган меҳмон кутилмаганда бизни қаттиқ танқид қилди?- деди у.

-Қайси меҳмон, нима деди?- сўради президент.

-Давлат котибининг ёрдамчиси, ” Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ёмонлигидан ташвишдамиз, Ҳизбу таҳрирчиларни бекордан-бекорга қамаб қўйгансизлар” деди.

-Бундай пайтда ҳовлиқиш керак эмас, Содиққа айт, бутун дунё мамлакатларига “Ҳизбу Таҳрир террористик ташкилот, уни рўйхатга олинглар” деб хат ёзсин. Америка Ироқ масаласида ёрдам сўраб турибди, бироз оёқ тираймиз, таҳрирчиларни террористлар рўйхатига олишларини менга қўйиб бер. Агар олишмаса, ҳалиги меҳмоннинг яна Тошкентга келганда қамоқдан бир- икки таҳрирчини қўйиб юборсанг, уни олиб қочишса, ана ундан кейин томоша қиламиз,- деб тиржайди президент.

-Тушундим, хўжайин, олтин бошингиз бор-да,- эркаланди котиб.

-Сенларники хум калла бўлгандан кейин, меники олтин бўлмай, нима бўлсин!- жавоб қилди президент.

164.”ИП ҚИДИРИБ ЮРМАЙЛИК, ТАҒИН!”

-Ана у Ангренлик журналист ўзини нега осибди?- сўради президент Матбуот котибидан.

-Давлат пулини ўмаргани, ўғирлик қилгани очилиб қолганди, шунинг учун…

-Ахмоқ, яхшироқ баҳона топ, агар давлат пулини ўмаргани очилиб қолгани учун ўзини осиш анъанага айланса, бир кун келиб ҳаммамиз арқон қидириб юрмайлик, тағин.

165.ЛАБИНИ ТИШЛАБ ҚОЛДИ

Москвадаги театрда чеченлар томошабинларни гаровга олган кунларда Ислом Каримов Владимир Путиндан хафа бўлди. Октябрнинг охирги кунлари эди, у Можаристон сафарига кетаётиб аэропортда баёнот берди:

-Баъзи катта қўшниларимиз оғзига келганини гапирадиган бўлиб қолдилар, чеченлар ҳақида гапирсанг, чечен дегин, нима эмиш “Ислом террористлари” эмиш. Буни ҳали исботлаш керак!

Каримовнинг бу гапидан Ислом дунёсидаги бирқанча уламолар мамнун бўлдилар ва унга миннатдорчилк мактуби юбордилар. Каримов жаҳли чиқиб, маслаҳатчисига ўшқирди:

-Аблаҳ, сан Путин “Ислом террористлари” деб айтди, бу гап сизга тегиб кетади, деб айтган эдинг! Улар ҳужумни сизга боғламоқчи, дегандай бўлувдинг!

-Йўғе, мен ҳаммамиз ҳам мусулмон бўлганимиз учун “Ислом террористлари” деган гап ҳаммамизга тегади, дегандим, оқсоқол,-деди маслаҳатчи.

-Биринчидан мен оқсоқол эмасман билдингми, иккинчидан мен мусулмон…

У бирдан лабини тишлаб қолди.

166.ЎХШАТИШ

Шоиркалон Абдулла Орипов ёш қаламкашларга дарс бераётиб:

-Бундан кейин Қуёшни халққа тушунтириб бериш учун, образли ифодалаш учун Ислом деб…

-Йўғе, домла, кейин бизни ҳам “динчи”, деб қамаб юборишади,-дея унинг сўзини бўлди ҳали соқоли сабза урмаган йигитча.

-Бунча шошқалоқсанлар-а, бердисини айтмасдан уриб ўлдирасанлар. Эшитсангчи, тирранча,бундан кейин Қуёшни халққа тушунтириб бериш учун, образли ифодалаш учун “Ислом” деб, Ойни эса “Татяна” деб ёзасизлар!

167.КАРИМОВНИНГ ТОПҚИРЛИГИ

2002 йилнинг 18 Октябрида Тошкентга келган БМТ Бош котиби Кофи Аннан Ислом Каримовга:

-Ислом, халқаро ташкилотлар мени гаранг қилиб юборишди, қўй, шу сиёсий маҳбуслару диндорларни озод қилиб юбор,-деди.

-Кофи ака, бир оғиз сўзингиз биз учун ҳукм мутлақ, лекин иккита тўсиқ пайдо бўлиб қолди-да. Ўзим ҳам сизнинг келишингизга шуларни қўйиб юбораман, деб тургандим. Лекин Ироқ президенти Саддам Ҳусайин қамоқларидаги ҳамма маҳбусларни озод қилиб юборди. Энди Халқаро жамоатчилик, ҳатто Америка ҳам уни танқид қилмоқда. Қамоқдагиларни сиёсий ўйинларига омил қилмоқда деб. Иккинчидан, халқимиз ҳам нотўгри тушуниб қолади. Мана Саддам озод қилганди, бизники ҳам ундан ўрганди, ундан фарқи йўқ, деб. Шунинг учун 2-3 йил қўйиб беринг, ҳамманинг эсидан чиқсин, кейин сизнинг ҳукмингизни бажариб бераман,-деди.

Кофи Аннан мамнун бўлиб кетди.

Каримовнинг маслаҳатчиси:

-Ислом ака, биз уларни камида 15-20 йилга қамаганмиз. 2-3 йилда қўйиб юборсак, қандай бўларкин?,-деди.

-Гўлсанда, ука, 2-3 йилда ё Афанди ўлади, ё эшаги. Кофи акангни муддати битиб, кофе ичишга кетади, ўрнига бошқасини сайлаймиз,- деди Каримов ўзининг топқирлигидан хурсанд бўлиб.

168.ВАШИНГТОНДА КАРИМОВ КЕРАК БЎЛДИ

Вашингтон атрофида бир қотил, ҳар икки-уч кунда бир кишини отар экан, уни ушлаш учун катта кучлар сафарбар қилинса ҳам иш осон кўчмаётган эди. Одамлар бир-бирларига арз қила бошладилар.

-Битта одамни ушлаш шунча қийин-ми? Қачонгача у аҳолини қурқув, васвасага солади?

Шунда Америкадан сиёсий бошпана олган бир ўзбек жавоб қилди.

-Каримов керак бўлиб қолди-да, у аллақачон қотилни топган бўларди.

-Қандай қилиб,- сўрашди ундан.

-Қандай бўларди,- жавоб қилди ўзбек бамайлихотир,-шаҳардаги аҳолининг ҳаммасини қамоққа тиқардию кейин биттасининг бўйнига қўярди, тамом вассалом!

169.ЖАСЛИҚ

2002 йилнинг 21 Октябрида Тошкентга келган Полша президенти Александр Квасневски

Каримовга:

-Жаноб президент, эшитишимча “Жаслиқ” деган концлагер қурдирган экансиз. Бизда бир пайтлар шунақа лагерлар бўлган. Мана энди ўша лагерлар учун ҳам шарманда бўлаяпмиз, ҳам яҳудийларга жарима тўлаяпмиз, улар буни мукофот деб билиб, янада кўпроқ сўраяптилар, қийин вазиятга тушдик, бир кун келиб сиз ҳам қийналиб қолманг -деди.

-Бизники бошқачароқ-, жавоб қилди Каримов.- Биз яҳудийларни эмас, мусулмонларни қамаяпмиз. Булар бу дунёга эмас, у дунёга ишонадилар, у дунёнинг мукофотига ишонадилар. Қараб туринг, уларнинг ҳаммасини мукофотни у дунёдан оладиган қилиб қўямиз,- деди Каримов.

170. САЙЛОВ-САЙЛОВ ЎЙИНИ

Президент Каримов рўйхатга олинган бешта партия раисини чақирди.

-Сайлов- сайлов ўйнаймиз,-деди у уларга-

-Сиз айтсангиз ҳамма нарса ўйнаймиз дейишди улар. Фақат ўйин шартларини айтсангиз бас!

-Фараз қилинглар, бугун партиянгизда қурултой ва ҳаммангиз президентликка ўз номзодингизни кўрсатишингиз керак. Мана

варақа, қани ўзингизга овоз беринг. Бошқаларни ўчириб ўзингизни қолдиринг.

-Ҳайрон бўлган партия раислари Каримов айтганидек қилишди. Қоғозларни олиб қараб чиққан Каримов,

-Сайловда мен билан ХДП раиси Абдулҳафиз Жалолов қатнашади,-деди-, ҳайрон бўлманглар мен сизларни синамоқчи эдим.

Фақат Абдулҳафиз ўз исмини чизиб менинг исмимни ёзибди. Демак, фақат унга ишониш мумкин. Яъни у жўжахўрозлик қилиб, аввал ваъда бериб, кейин сайлов-сайлов ўйинини бузмайди.

171.ПАЛОВХЎРЛИККА

Сайлов яқинлашар экан Каримов Марказий сайлов комиссияси раиси Нажмиддин Комиловга

-Чет эллардан минглаб, керак бўлса миллионлаб назоратчи чақир,-деди.

-Оқсоқол, унда сайлов участкаларида ўтириб, одамларга кимга овоз беришларини айтиб турадиган вакилларимиз нима қилишади?- бўйнини ичига тортганча савол берди Комилов.

-Ўз ишларини бажараверадилар. Чет элликлар қачондан бери ўзбекчани тушунадиган бўлиб қолишди, галварс. Уларга палов қилиб берсанг бас!

-Демак, сайлов эмас паловхўрлик десангиз-а, оқсоқол!

172.САНДИҚЛАР ОЧИЛМАСИН

-Марказий сайлов комиссияси ҳайъатини қабул қилган Каримов:

-Одамлар истаганидек овоз бераверсин, бизда демократия,-деди.- Фақат бирорта аҳмоқ чиқиб сандиқларни очиб юрмасин.

Очмасдан ёқиб юборса яхши ёнади. Зотан сайлов қишда, сайлов участкасидагилар мазза қилиб исинишади-деди

-Оқсоқол натижалар нима бўлади?

-Ҳа-я сен галварс коммунистик идорада ишламагансан. Натижа 99.99

-Кимнинг фойдасига?

-Онангнинг эрини фойдасига, билдингми?

-Билдим!

173.ЎҒИЛ ТОПИЛДИ

Каримов Интернетда “Бирлик” саҳифасини ўқиб ўтириб додлаб юборди:

-Топилди, топилди. Ўғлим топилди. Ўн иккинчи хотинимдан бўлган ўғлим, меросхўрим йўқолиб қолганди, топилди!

Девон бошлиғи Интернетга қараб ҳайрон бўлди. У ерда фақат ғирт бемаза сўкишлардан иборат бир хат бор эди.

-Хўжайин қандай қилиб билдингиз ўғлингиз эканлигини, -ажабланди Девон бошлиғи.

-Хунаса, дунёда менга ўхшатиб фақат ўғлим сўкиниши мумкин, билдингми!

174.СОДИҚ СОДИҚМИ?

-Каримов Ўзбекистоннинг Америкадаги элчиси Содиққа телефон қилди:

-Содиқ содиқмисан?

-Албатта-да хўжайин.

-Унда нега хотининг билан ажралганингни айтмадинг, менга.

-Олтинга тенг вақтингизни олмай дедимда, хўжайин.

-Содиқ содиқмисан ўзи?

-Албатта хўжайин.

-Унда нега сени Конгрессда суд қилишганини айтмадинг менга.

-Сиз учун суд бўлиш у ёқда турсин, ўлимга ҳам тайёрман, хўжайин.

-Яхши, тайёр бўлиб тур, яқинда телефон қиламан.

174.СИР

-Каримов Содиққа телефон қилди:

– Компьютеринг борми?

-Бор хўжайин…

-Ундай бўлса “shift“ни босиб туриб айни вақтда “4” рақамини ҳам бос.

-Босдим хўжайин.

-Ўшандан тайёрла, бораяпман.

175.КЛИНТОННИНГ ЖАВОБИ

-Каримов АҚШ президенти Клинтонга телефон қилди:

-Ассалому алайкум Билл ака.

-Ҳелло.

-Илтимос, Америкадаги мухолифларимни ушлаб берсангиз дегандим.

-Бу ишни қилолмайман, чунки сен яхши дўстимсан. Эсингдами мажлисда ёнимда олиб ўтиргандим.

-Дўстим бўлсангиз нега қилолмайсиз.

-Шу кетишда сен ҳам бир кун Америкага келиб қоласан. Кейин сени ҳам ушлаб беришга тўғри келади-да!

176.БОШГА-БОШ!

Каримов Саид Абдулло Нурийга сим қоқди:

-Акамулло, Тоҳирнинг бошини истайман!

-Хўп, Ислом ака, лекин битта шарт билан.

-Розиман, қандай шарт экан?

-Биз ҳам сизнинг бошингизни истаймиз.

177.ТУШ

Каримовнинг тушига Брежнев кирди:

-Исламчик, округлай, олти миллион тонна пахта берасан,-деди у.

-Э, Леонид Илич у замонлар ўтди. Ҳозир ҳамма нарса бартер. Эвазига сиз нима берасиз.

-Ҳмм… Бўпти, агар сени ҳам Шарафчикка ўхшатиб гўрдан чиқариб ташласалар, Новодевичьедан сиёсий бошпана бераман.

178.АВТОГРАФ

Каримов ҳузурига маслаҳатчиси Ўткиржон кирди.-Оқсоқол чет эллик журналистлар келишганди, янги ёзилган китобингиз дунёда машҳур бўлиб кетди, шу бўйича…

-Нима деяпсан ўзи, ўқимасдан қўл қўйиб берганимни унутдингми, нима ҳақда эди ўзи?

-Ҳозир улар китоб бўйича савол беришмайди, балки автограф олишмоқчи.

-Айт киришсин! Яхшироқ ёзадиган ручка бер!

179.ШАЙТАНАТ

-Мени шайтон дейишибди, Аркадий Дубновдан эшитиб қолдим- деди Каримов матбуот котиби Муродхонга.

-“Оқ сарой”ни эса “Шайтанат” дейишибди,- қиздирди Мурод.

-Шошмасангчи, шайтон дегани нима ўзи?

-Ақли ўткир дегани ҳар ҳолда,- деди Мурод.

-Унда “Время МН” газетасига телефон қил, Дубнов “Шайтон” сўзини сарлавҳадан берсин. Бироз қизилчадан ҳам узат! Ҳа,

“Оқ сарой” сўзини ўзгартириб “Шайтанат” деб ёзиб қўйинглар, яхши сўз экан, менга ёқди.

180.ҚАҲРАМОНЛИК

Каримов “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини олган шоир Эркин Воҳидовга телефон қилди.

-Табриклайман, Эркин ака, агар ўша пайтда “ЭРК” дан ажралмаганингизда бугун қаҳрамон бўлмас эдингиз,-деди.

-Бунчалигини тахмин қилганда Муҳаммад Солиҳ ҳам ажралган бўларди,- деди Эркин Воҳидов.

-Сизни буюклигингиз шунда-да. Келажакни олдиндан кўргансиз.

-Тақсир ҳали яна битта қаҳрамонлик беришга қарздорсиз,- деди Воҳидов эркаланиб.-Онангни деб сўкканларингизни кўтариш ҳам бир қаҳрамонлик.

-Нима, бутун ҳукумат аъзолари, барча раҳбарлар қаҳрамон демоқчимисиз?

-Астағфуруллоҳ,-деди Эркин Воҳидов Каримовнинг жаҳли чиққанини кўриб.- Сўкканингиз сўк оши, яъни ҳар бир сўкканингиз бир мукофот демоқчи эдим, яна бир сўкиб қўйсангиз ўзимни икки карра қаҳрамон ҳис этаман!

181.АНТИҚА ТАЙЁРАГОҲ

Тоҳир ва Жуманинг йигитлари Қирғизистондан соғ-омон чиқиб кетганини эшитган Каримов важоҳат билан Асқар Акаевга телефон қилди.

-Асқар оға ухлаяптилар,-деди ёрдамчиси.

-Уйғотсанг-чи, мен Ислом бўламан!

-Ислам бўлсангиз манга нима, керек бўлса Тахир Юлдаш телефон қилса ҳам уйғотма деганлар,-деди ёрдамчи.

-Президентингга айт, кал бошига CУ-29 дан бештасини қўндираман!- деди Каримов жаҳл билан.

Қирғизистонда демократия эканлигини унутган Каримов ёрдамчидан дарҳол жавоб олди:

-Вай буяёв, бизим президен уйганганча беклаб туресизми, CУ ларин бензинлари битиб қалар, ҳазирча ўз башингизга қўндириб турсангиза, фалакатнинг алдини алган булесиз!

182.ИСЛОМ ДАВЛАТИ

-Тоҳир Йўлдош “Ислом давлати қураман”- деб баёнот берибди,- деди Абдулазиз Комилов Каримовга.

-Бориб айт, қўлидан келса Тоҳир давлати тузсин! Ислом давлатини тузганимга яқинда ўн йил бўлади,- деди Ислом Каримов ғурур билан.

183.ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ

Ҳусни Муборак Каримовга телефон қилди:

-Исломга қаршиман дейсизу Ислом Университети очибсиз-ку?

-Исломга қарши курашиш учун Исломни ўрганишимиз керак,- жавоб қилди Каримов.

Кўп ўтмай Саудия Арабистонидан қирол Фаҳд телефон қилди:

-Сизга Каъбапош берди, деб мени қоралаб юришганди. Мана уларга сиз жавоб бердингиз, Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

-Раҳмат, ёрдам бериб турасиз, Исломни бирга ривожлантирамиз. Университетни шунинг учун очдик,- деди Каримов.

Уйига келса хотини сўради:

-Дадаси, Ислом университети очибсиз-ми?

-Хафа бўлма кейинги университетни сенинг номингга қўяман,- жавоб қилди Каримов.

184.ҲОЖИ ва ҲОЖИЛАР

Каримов Маккага бориб келгандан кейин Жиззахдаги мажлисда:

-Билиб қўйинглар, мен ҳам ҳожи бўлиб келдим,-деди.

Мажлисдан чиқаркан ҳамма унга:

-Ҳожи Ислом ака! Камина ҳам ҳожи!- деб мурожаат қилди узоқдан бир киши.

-Бу жинни бўлган-ми? Ҳожи битта бўлади!- деди Каримов атрофидагиларга.

-Тақсир Маккага бориб келган ҳар бир кишини ҳожи дейишга мажбурмиз, бу қоида,-деди муфти.

-Ундай бўлса мен ҳожи эмас, нима бу ипирисқилар билан тенглашиб қоламан-ми? Мени Маккадан ҳожи бўлмай… йўқ,

ҳожиликни қабул қилмай қайтган, деб эълон қилинглар,- деди Каримов.

185.АБРАМОВ МУЗЛИГИ

Каримов Имомали Раҳмонов билан Алматида учрашди.

-Абрамов музлигига иккита бомба ташласам нима бўлади?- деди Каримов.

-Тожикистон ҳам Ўзбекистонга ўхшаб қолади,- жавоб қилди Раҳмонов.

-Қандай қилиб?- ажабланди Каримов.

-Билмасам, бизникилар Ўзбекистонни “Абрамов музлиги” дейишади.- елкасини қисиб жавоб қилди Раҳмонов.

186.ТАБРИКНОМА

Москвада ГКЧП давлат тўнтарганда Каримов Ҳиндистондан қайтаётганди.

-Дарҳол ўртоқ Янаевга табрикнома юбор,- деди у маслаҳатчиси Шаҳобиддин Зиёмовга.

Тошкентга етиб келганда ҳокимият Елциннинг қўлига ўтганди.

-Дарҳол ҳурматли Борис Николаевичга табрикнома юбор,- деди у Зиёмовга.

-Балки эртага Горбачевнинг ўзи қайтар,- деди Зиёмов.

-Бўпти ҳар эҳтимолга қарши ўртоқ Горбачевга ҳам табрикнома юбор,- деди Каримов.

187.ИНТЕРНЕТ ДУШМАНЛАРИ

-Интернетнинг нечта душмани бор,- сўради талаба талабадан.

-Иккита,- деди талаба.

-Кимлар?

-Каримов билан Саддам.

-Нега?

-Каримов ўзи ҳақида латифалар ёзганлари учун Интернетга душман. Саддам эса ўзи ҳақида ёзмаганлари учун.

188.ҲАМКАСБЛАР

Каримов эски ҳамкасби Владимир Путинга телефон қилди.

-Табриклайман, чеченларни инига киргизиб юбордингиз,- деди.

-Яқинда навбат сенга келади,- деди Путин.

-Мен бир сўзингизни икки қилганим йўқку,- ҳайратланди Каримов.

-Бир ой олдин Масхадовни Тошкентга мен таклиф қилган эканманда-а?

-Э, нима деяпсиз, Владимир ака, уни сизга ушлаб бермоқчи эдим,- деди Каримов.

– Эшитдинг-ми, Аслан,-деди Путин ёнида ўтирган Масхадовга.

189.ТАЖРИБА

Борис Елцинга Москвада уйлар портлаши муносабати билан Каримов таъзия билдирди.

-Раҳмат сенга,- деди Борис.- Сенинг тажрибангни қўллашга қарор қилдик. 16 феврал нафақат Ўзбекистон, балки Россия тарихига ҳам кирди.

-Фақат бизнинг мухолифат билиб қолгани яхши бўлмади-да,-деди Каримов.

-Бу ёғини ўйлама, дунёда ҳеч ким мухолифатга ишонмайди,- деди Борис.

-Тўғри айтасиз, яқинда мухолифлар Каримов 50 минг кишини қамади дейишганди, ҳеч ким ишонмади.

190.КОММУНИСТ ВА ДИНДОР

-Коммунист ва диндор орасида қандай фарқ бор,- сўради талаба домласидан.

-Ҳеч қандай фарқ йўқ,-деди домла.- Коммунист ҳам Каримов, диндор ҳам Каримов. Ишонмасанг ” Туркистон” газетасини варақла.

191.БЮСТ

-Бюстни кимларга қўядилар,- сўради талаба домласидан.

-Ўлган одамларга, Ленинга, Сталинга масалан, – деди домла.

-Унда Фарғона дарвозасига нега Каримовнинг бюстини қўйишган?

192.ТЕЛИА

“Тели”ага мухолифат саҳифасини бекитиб қўйинг, деб хат ёзган Каримовга жавоб келди:

-Овора бўлибсиз, ўзимизда юмшоқроқ туалет қоғози бор.

193.МОНИКА

-Мухолифатнинг лидери ўзининг Интернетдаги саҳифасига ҳеч қандай алоқам йўқ, деб ёзибди,- шунга ишонса бўладими деди бир талаба иккинчисидан.

-Моника Левинский ҳам аввал Клинтон билан ҳеч қандай алоқам йўқ деб ёзганди,- жавоб қилди иккинчи талаба.

194.ЧАНДИҚ

-Бугун ББC радиоси “Каримов портретига чизгилар” деган эшиттириш берди,- дея гап бошлади бир мухолифатчи.

-Номини яхши эшитдингми? Менимча “Каримов портретида чандиқлар” бўлса керак!- деди иккинчи мухолиф.

195.БУТИЛКА МЕТОДИ

-Иброҳим Қирғизистон ҳақида гапирганда нега ўтирмай гапирди,- сўради Каримов МХХ бошлиғи Иноятовдан.

-Гапирмайман деганди, бутилка суқиб қўйдик,- деди Рустам Иноятов.

-Унда қандай қилиб ана у кечагилар бемалол ўтириб, айбларини бўйниларига олиб гапиришди?

-Бутилкалар кичиклик қилганди,- жавоб қилди Иноятов.

196.ЭРМАК

-Мавлон ака, бу “Бирлик” саҳифасида сўкинганлар ўзбекми ўзи?- сўради Ҳалима яқинда қамоқдан чиққан эридан.

-Ҳеч ким эшитмасин, мен олти йил Каримов билан ишлаб биламан, бундай сўкишлар фақат ундан чиқади. Олдин телевизорни

қучоқлаб ётарди, энди эрмаги Интернет бўлиб қолганга ўхшайди.- деди Мавлон.

196.ЛИВИЯ ФУҚАРОСИ

Каримов собиқ муфтининг хатини “Халқ сўзи” газетаси бош муҳаррири Аббосхонга бераркан:

-Божасини прокурорликка тиклаганимиз иш берди. Мана Тоҳирга ҳам Бакир ўғлига ҳам қарши хат ёзиб берди,- деди,- Биринчи саҳифада чиқаринглар. Буларни итлар каби бир-бирлари билан олиштириб томоша қилиш керак!

-Оқсоқол, остига Ливия фуқароси деб ёзиб қўяйликми?- сўради Аббосхон.

-Унда қўрқиб яна қочиб юради. Қайтиб келсин у сотқин, Ватан хоинига Ливия фуқаролигини иккинчи марта ўзимиз берамиз.

Алматовга баччасевар Қаддафи ролини ўйнатамиз. Ўзи ҳам барзанги эмасми, боплаб ўйнайди!

197.ОҚМОДАР

-Мақолани боплабсизлар. Асқарова номидан “Ўғлимни оқ қилдим” деб ёзибсизлар, бу ростданам, Тоҳирнинг онасими, ростданам оқ қилдими?- сўради Каримов маслаҳатчиси Нарзулладан.

-Онаси. Лекин биласиз-ку, оналар бошига қилич келса ҳам ўғилларини Оқ қилишмайди, одамлар ишониши қийинми, деб турибман.

-Нега оқ қилмас экан, мана менинг онам Санобар опа тирик бўлганда, оддийгина нарсага қандай қилиб мени оқ қилиб юборганини сенларга гапириб берган бўларди. Ҳали жўжахўрозсизлар, ҳаётдан хабарларинг йўқ, қўрқмасдан босаверинглар,

бир киши ишонса ҳам фойда қилган бўламиз! Ҳа, ана у “Оқпадар” деган сўзни “Оқмодар” деб ўзгартиринглар. Сен болани тожик, деб юрсам, ҳеч нарсани билмайдиганга ўхшаб қолдинг!- деди Каримов жаҳл билан.

198.ЯПОНЛАРНИ КИМ ОЗОД ҚИЛДИ?

Каримов ҳузурига югуриб кирган маслаҳатчиси:

-Янги гап чиқди, тожиклар японларни шоира Гулрухсор Сафиева озод қилди деб баёнот беришди,- деди.

-Сен буйруқ бер, бизникилар шоир Абдулла Орипов озод қилди, деб ёзишсин,- деди Каримов.- Чунки Исломчилар ҳеч қачон хотинлар билан музокара олиб боришмайди.

-Бизга ишонармикан одамлар…

-Анқов бўлсанг, табиийки ишонишмайди, Абдулла Орипов ҳақида бачча деган гап тарқалганидан хабаринг бор. Энди японлар масаласида муллалар билан алоқа қилди, десанг, эшак ҳам ишонади!

199.ОШКОРАЛИК

Каримов котибасини ичкаридаги хонага тортиб ечинтира бошлади.

-Вой, бунча шошасиз, тўхтанг, эшикни ёпай,- деди у.

-Ёпиб нима қиласан, бизда ошкоралик, ёпсанг, ана у ахмоқлар, булар яна коньяк ичаяпти, деб ўйлайди.

200.КИМ АҚЛЛИ?

Интернетдаги латифаларни ўқиб ўтирган Каримов жавоб ёзди:

-Ҳамма латифаларингда мени ахмоқ қилиб кўрсатишга уринибсизлар!

Дарҳол жавобга жавоб келди:

-Кечирасиз, хато биздан ўтибди. Латифада тескариси кўрсатилишини унутибмиз. Бундан кейин сизни ақлли қилиб кўрсатамиз.

Каримов жавобни ўқиб қорнини силади:

-Бу бошқа гап, хатоларингни топса сенлар ҳам узр сўрашга мажбур бўлар экансизлар-ку!

201.ОНАСИ ЎЛИБДИ

Ҳар кунлик ишлар ҳақида рапорт берган маслаҳатчи Алимов:

-Жўрабековнинг онаси ўлибди,- деди.

-Хато қилмаяпсанми,- сўради Каримов.

-Йўқ, фотиҳага ҳам бориб келдик.

-Қизиқ, мен ишдан қувганлардан биринчи марта ўзи қолиб, онаси ўлаяпти,- ажабланди Каримов.

202.КОМИССИЯ

-Бугун Хьюман Райтс Ватч ташкилотидан комиссия келади,- деди Инсон ҳуқуқлари комиссияси раиси Сайёра Рашидова.

-Хуйман,- дедингиз-ми.

-Ҳа, радиода ҳам хуйман дейишади…

-Радиода эркак киши айтган бўлса керак,- деди Каримов.

203.ИСТЕЪФО

Ислом Каримов президентликни сақлаб қолган ҳолда Вазирлар маҳкамаси раиси лавозимидан истеъфо берди ва

-Бу лавозимни ҳам Ўткир Султонов ўз зиммасига олади, бутун экономикага у жавоб беради,- деди ва давом этди:- Олий

Мажлис раиси Эркин Халилов ҳам ҳар ерда санғиб юрмасдан парламентдаги жойида ўтирсин!

Мажлисдан чиқишаркан Каримов маслаҳатчиси Алимовнинг қулоғига шивирлади:

-Айт, энди матбуот арман парламентидаги воқеаларни бемалол кўрсатаверсин!

204.ФАЛУНГОНГ

-Бунча гапиришади, бу Фалунгог дегани нима ўзи,- сўради Каримов Ташқи ишлар вазиридан.

-Хитойнинг мухолифати, ваҳобийларга ўхшаган,- деди Комилов.

-Унда нега Америка уларга ёрдам бераяпти?

-Америка “Бирлик”ка ҳам ёрдам бераяптику…

Комиловниг гапини Каримов кесиб ташлади ва:

-Товушингни ўчир, Америка Флаунгогни Хитойда ҳокимиятга олиб келиш учун ёрдам бераяпти!- деди.

205.ЖИЯН

-Бугун қандай хабарлар бор, Тожикистонда?- деб сўради Каримов Хавфсизлик кенгаши котиби Раҳмонқуловдан.

-Бугун президентликка номзод Давлат Усмоннинг жиянини ўғирлаб кетишибди,- деди у.

-Қаердан ўқидинг! Қаерда чиқди бу хабар?

-Ўқиганим йўқ, ҳали ҳеч қаерда чиққан эмас…

-Ўқимаганингча ғинг дема, бошингни узаман!

206.НАРКОТИК

-БМТ ҳайъати нега келибди?- сўради Каримов Комиловдан. -Наркотик масаласи бўйича ташкилот тузишни истаяпти,- деди Комилов.

-Ҳа, тузаверсин.

-Маркази Тошкентда бўлар экан ва шаҳарга бир грамм ҳам наркотик кирмаслиги учун ҳаммаёққа махсус аппарат қўйишаркан.

-Унда марказини Қўқонда тузишсин, нима энди кунимиз уларга боғлиқ бўлиб қоладими?- деди Каримов чўнтагига қўл суқаркан.

207.ЧУКЧИЛАР

-Бугун Тошкентга ОБСЕ нинг кам сонли халқлар бўйича бош комиссари Мах Ван ДЕР Стоэл келяпти, сиз билан учрашмоқчи,- деди Комилов Каримовга.

-Бўпти уни хурсанд қилиб жўнатайлик. Битта қарор тайёрла, чукчиларни Ўзбекистонга қабул қиламиз.

-Нима учун Ислом ака?

-Латифачиликни ривожлантирамиз.

-Қарорни қандай ёзай?

-Сенларга нонни ҳам чайнаб беришим керак. Хрушевнинг маккажўхоричиликни ривожлантириш ҳақидаги қарорини топ!

-Хўп, хўп…

-Яна маккажўхорини чукчи деб ўзгартиришни унутма!

208.КАМ СОНЛИ ХАЛҚ

ОБСЕ комиссари Мах билан учрашган Каримов унга:

-Бизда кам сонли халқ йўқ, бизда фақат Ўзбек халқи бор,- деди.

-Лекин мухолифат…

-Кечирасиз, гапингизни бўлдим, ҳақиқатдан мухолифат деган халқимиз бор ва жуда оз. Уларни дарҳол кам сонли халқлар рўйхатига киритишингиз ақлга тўғри келмайди.

-Кечирасиз мен ҳам сўзингизни бўламан,- деди киноя билан жаноб Мах.- Мухолифатингиз ҳақиқий ўзбек эканлигини биламиз. Мухолифат дер экан, улар тақдим этган баъзи ҳужжатлар ҳақида тўхталмоқчийдим….

209.ҚИЙНОҚ

-Ислом ака, БМТ Венада Инсон ҳуқуқлари масаласида бизни ҳам муҳокама қилмоқчи,- деди Алматов Каримовга.

-Нега бу масала билан сен қизиқиб қолдинг?

-Чунки қийноқ масаласини кўришмоқчи, анча ҳужжат тўплашганга ўхшайди.

-Мен ўзим баъзиларнинг ёнига, ертўлага тушганимни адашмасам видеога олиб, кейин томоша қилгандик. Қаерда шу кассета?

-Сейфингизда, Ислом ака!

-Ундай бўлса муҳокама қилаверсин, қўрқма, юборган қоғозини ўзингга бераман…

210.КОФИР ВА ЖОСУС

Саудия Арабистони валиаҳди Ўзбекистон сафаридан қайтгандан кейин саройдагиларга:

-Бу Ўзбекистон президенти кофир экан, шунча биргаликда юрдик, ёнимда турдию лекин бир марта ҳам намоз ўқимади,-деди.

Буни эшитган Ўзбекистон президенти жавоб қайтарди:

-Мен унинг жосуслиги ҳақида кўп эшитгандим, шуни исботладим, намоз ўқиган пайтда одам ўзини Аллоҳга бағишлаши керак, у эса бировларни пойлар экан, мана энди ким кофирлигини ўзингиз топиб олаверинг!

211.ЭШАК

Туркманбоши Путинга бир от ҳадя қилди.

-Самармурод Атаевич, мен учқични минишни биламан, лекин от минишни билмайман,-деди Путин хижолат тортиб. Кейин

Кремлда отхонамиз йўқ, отга берадиган озуқалар ҳам йўқ, бунинг устига Кремлда отбоқар штати ҳам йўқ.

Туркманбоши ажабланган қиёфада, деди.

-Ундай бўлса Кремлда Елцин деган ҳўкизни 10 йил қандай боқдингизлар?

Путин бамайлихотир жавоб қилди:

-Туркманлар “Туркманбоши” деган эшакни қандай боққан бўлсалар биз ҳам шундай қилганмиз-да!

212.ОТ

Туркманбоши Путинга “Туркманбоши” деб ном берилган отни ҳадя қилди. Путин:

-Самармурод Атаевич, узр мен бу отни ололмайман,- деди.

-Нега бу дунёдаги энг яхши от, мазза қилиб минасиз- деди Ниёзов.

-Дунёда шунча оту эшшак турганда келиб келиб “Туркманбоши”ни минаманми?-деди Путин.

213.БАВОСИЛЛАР

-Бир президент мухолифлари танқид қилиб қолишса жилмаяр ва уларни зиёфатга чорлар экан. Бир неча соат суҳбатдан кейин, меҳмонлар роса оч қолишгач, овқат берилар ва ҳамма овқатга дунёдаги энг аччиқ қалампирдан қўшилар экан. Шўрлик танқидчилар терлаб- пишиб овқатни еб, “мазза бўлди-да” деб мамнун ҳолда чиқиб кетишар экан. Бу ҳолдан ажабланган президентнинг хотини:

-Дадаси нега бундай қиласиз, улар сизни танқид қилишса-ю сиз уларни зиёфат қиласиз-а,- деб сўрабди.

-Хотинсан, бу нарсаларга ақлинг етмайди, мен улардан гемарой(бавосил)лар партиясини тузмоқчиман,-деб жавоб қилибди президент.

214.ВАЪДА

Бир отахон президентдан сўради:

– Август ойига қадар жаннат қилиб бераман, деган эдинг, болам, мана ўнта Август ўтди ҳамки, жаҳаннамда яшаяпмиз.

Ваъдага қачон вафо қиласан?

-Айтайлик, мен қайси Август эканлигини айтган эдим-ми,- жаҳли чиқди президентнинг. Кейин бир оз нафасини ростлади-да ёнидагиларга юзланиб бамайлихотирлик билан деди:

-Айтайлик, бу одам, оиласи, қариндошлари, таниш билишлари, бу одамни менинг олдимга чиқишига йўл қўйган мулозимлар ҳам ҳақиқий жаҳаннам нималигини билмайдилар, шекилли. Бир кўрсатиб қўйинглар.Аммо унутманглар, ваъда вафоси билан бўлиши керак!

215.ГРАНТ

Ўзини мухолифат каттасиман деб юрган бир кишини атрофидагилар ташлаб кетишди, у яккаланиб қолди. Кейин билишса у хориждан каттагина “грант” олган ва долларни кўргандан кейин сафдошларини унутиб, мўмай пулни ўз ёнига урган экан.

Бундан ранжиган сафдошлари бирин-кетин уни ташлаб кетишибди.Мухбир ундан сўради:

-Ҳамма сизни ташлаб кетди, бир ўзингиз қандай қилиб мухолифат бўласиз?

-Улар мен билан эмас, пул билан дўст бўлмоқчи эдилар. Улар билан урушга кириб бўлмайди,-деб жавоб қилди У.

-Энди нима қилмоқчисиз…

-Мана шу суҳбатимиз эълон қилингандан кейин сафларимиз яна ошиб қолади, мана кўрасиз. Пулнинг жозибаси ёмон бўлади, ҳаммани ўзига маҳлиё қилади,-деб жавоб берди у кейинги саволга. Суҳбат тугагандан кейин у мухбирнинг қулоғига шипшиди:- Бу сафар энди мен уларни ташлаб кетаман, кетганда ҳам жуда узоққа кетаман!

-Унда нима қиласиз яна уларни йиғиб,-ажабланди мухбир.

– Эҳ, соддасиз-да ука, грантни мени соям учун беришмайди. Грант олиш учун уларга эҳтиёж бор. Бошқача айтганда улар грант сафдошлар!

– Ўзингиз ҳам грант мухолифат экансиз-да, бўлмаса-,деди мухбир худди “Суф-э сизга” деган каби..

216.ҚОНУНЛАР ДОИРАСИДА

2002 йилнинг 29 августида Мустақиллик куни олдидан ўтказилган сессияда Каримов нутқ сўзлади.

-Матбуот эркин бўлиши керак, одамлар ўз фикрларини очиқ айтишларига шароит бўлиши керак, истаган одамларини танқид қилишсин, фақат қонунлар доирасида,- деди.

-Ҳа,-деб ўйлади ўз фикрида исён қилувчи депутатлардан бири,- қонунлар доирасида, қонунларга кўра президентни, унинг сиёсатини танқид қилиш мумкин эмас-да!

217.УНУТИШ

Шу сессияда Каримов бир мактабга боргани ва 15-16 ёшли болалар Брежнев ва Горбачев ким бўлганини билмаганларидан хурсанд бўлганини мароқ билан ҳикоя қилди.

-Ҳа,- деб ўйлади фикрида исён қилувчи депутат,- улар яқин тарихни унутганларидан хурсанд бўлаяпсан. Унақада сен кетганингдан кейин ҳам орадан ўн йил ўтиб шу ҳол такрорланади-ку. Яқин тарихини унутишга ўрганганлардан нима кутасан!

218.ДЕМОКРАТИЯ

Сессиядан олдин Ташқи Ишлар вазири Каримовнинг ҳузурига кирди.

-Америкаликлар, агар Каримовнинг ўзи халқнинг олдида айтмаса, сизларнинг демократия борасидаги ваъдаларингга ишонмаймиз,- дейишяпти, деди.

-Ишонмаса ишонмасин…

-Лекин бериладиган пулни шунга боғлашаяпти-да.

-Ундай бўлса айтамиз,-деди Каримов.

-Айтсак, кейин бажаринглар деб туриб олишади-да,- деди Комилов.

-Галварс, санларга ўргатавериб, чарчаб кетдим, 65 та масалани биринчи галда бажаришимиз керак, деб санаймиз, шунинг ичида демократиянгни ҳам. Навбат келганда бажарамиз, дейсан, билдингми, ҳар биттасига бир йилдан вақт кетса, уларнинг талабига 65 йил керак бўлади,- деди Каримов ва минбарга чиқиб биринчи галдаги вазифаларни санай бошлади.

219.ДАЪВАТ

Сессиядан кейин мухбирлардан бири Каримовга мурожаат қилди.

-Кейинги пайтда сизнинг соғлигингиз ёмонлашгани ҳақида кўп миш-мишлар тарқалмоқда, бунга ўзингиз нима дейсиз?

-Кимки соғлиғимдан шубҳа қилса, мен теннис ўйнайдиган кортга келиб ўйинимни томоша қилсин,-деди Каримов.

-Ҳа, деб ўйлади кузатиб турган “фикр”чи депутат.-Корт жойлашган минтақага одамку одам, қуш ўтишига йўл қўймасликларини биласанда-а?

220.ЯХШИЛИК

-Мен халқимизга яна бир катта яхшилик қилмоқчиман, нима учун фарзандларингиз икки йил ҳарбий хизмат қилади, бир йил ҳам

етарли,-деди Каримов.-Энди болаларингизни икки йилга юлиб оладиган қўлларни кесаман!

-Ҳа, деб ўйлади “фикр”чи депутат,- армияга жуда кўп пул кетаяпти, болаларингизни текинга боқаман-ми, десанг-чи, кеча ичкаридаги мажлисда шунақа дегандинг-ку!

 

 

 

One Response

Comments are closed.