Китобхонлик (3)

1990_jmҚарашлар

ШАХС
Ўзининг ўзлигини англовчи …
Ўзининг ўз фикрини асословчи ёки ўзгартира олувчи …
Ўзининг ўз қарашини ўлдиришга қодир …
Ўзининг ўз дунёсига ҳукмдор киши Шахс бўла олиши мумкин.
Фақат ўз жонидан кеча билсагина.
Жонини севар экан махлуқ бўлиб қолаверади. Жон унинг ўз мулки эмас. Жон унга берилган омонат. Омонатни эса севмайдилар, ундан керагида фойдаланиб, сўнг эгасига қайтарадилар.
Жондан эса шахс деган мулкни қозониш учун жонни севиш эмас, ишлатмоқ талаб этилади. Шахс бўлиш имконияти йўқ эмас. Шахс бўлмаслик имконияти эса мавжуд. Continue reading

Ҳокимлар зўравонлиги

Китобхонлик (2)

jmistanbulҚарашлар

МАРДИКОР
Мардикор – мард, эркак иши.
Мардикор – социализм вужудидаги оғриқ.
Мардикор – инсоният келажагининг ибтидоси…
Яшаш учун меҳнат қиламиз, яхши меҳнат қиламиз, бироқ яхши яшамаймиз. Боиси меҳнат қадри, меҳнат қийматини билмаймиз.
Меҳнат қийматини билиш ўзликни билишдир.
Социализм меҳнатнинг қиймати энг қадрсиз бўлган давр.
Коммунистик режим ҳар қанча уринмасин, инсон мафкураси ва ўзи атрофида ҳар қанча тўсиқлар яратмасин, меҳнат қийматини билганлар бор эди.
Уларни жамиятнинг энг кейинги одамлари деб ҳисоблашарди.
Улар – мардикорлар синфи.
Талабалик, ёшлик йилларида мардикорлар синфида таҳсил олганлар бугун мухолифатда.
Уларнинг устидан кулганлар ҳокимиятда. Шу боис ҳам демократия, янги тузум гапга, сафсатага айланиб қолмоқда.
Мардикор- онгли шахс. У меҳнати қанча туришини ҳисоблай олади. Меҳнатини арзонга сотмайди. Сифатсиз меҳнат қилолмайди.
Мардикор – интизомли шахс. Унинг бошида калтак кўтариб туриш керак эмас. Унга ишни белгилаб берсангиз, бас. Ўз-ўзини интизомга бўйсундиради. Continue reading

Савол беришдан осони йўқ…

savollarЗеҳният машқлари

Пахта плани тўлган кун кимдир “ток шоу бошланди” деб ёзибди. Ток сўнишини назарда тутмоқдами ёки ток кўмишними?

ХХХ

“Фалончи ҳақида бир мақола ёзиш керак. Унинг қилмишлари яхшигина фелъетон бўлади” деди у.
“Ҳмм…”
Эртасига у ўша фалончига “Биласизми ана у фалончи сизни қоралаб китоб ёзаётган экан” дебди.
Хўш бу фалончи қандай қарор олди деб ўйлайсиз?

ХХХ

Бир мавзу муҳокамаси жараёнида ғойибдан таниганим илмли-билимли, халқимиз манфаатини ўйлайдиган икки кишидан хат олдим. Уларнинг бири иккинчисини “Орқаваротдан гап қилиб юрибди” деб ёмонлаб, мени ҳам наригисидан эҳтиёт бўлишга чақирди.
Иккаласига ҳам ”Сиз ҳақингизда гапирмагандир? Ҳатто гапирганда ҳам бағри кенг бўлинг, кечириб юборинг, биз шунақа гапларга ишониб кўп хато қилдик”, мазмунида жавоб йўлладим. Continue reading

Китобхонлик

kitobҚарашлар

ЭЪТИҚОД
Эътиқод кураш қуроли, яшаш учун, ҳаёт учун, кураш учун кураш қуроли.
Эътиқодсиз одам ўрмон жонзоти.
Эътиқодли одам хафли одам, эътиқодсизлар учун.
Эътиқод учун севмайдилар…
Эътиқод учун қопадилар, қамайдилар, ўлдирадилар…
Эътиқод қанча-қанча гуноҳсизларнинг қотили.
Қотилни ичимизга қамаб қўйганмиз.
Қани энди ҳамманинг ўз шахсий қотили бўлса?!

ШОИРЛАР
Яхши ё ёмон шоир йўқ. Шеър бу бу қалб. Қалбнинг яхши ё ёмонлигини ўлчайдиган диагностика – аниқлаш маркази йўқ, ҳали ва бўлмайди ҳам.
Халқ тан олган шоирлар бор. Улар халқ айтолмаган дардни айтолганлари учун халқ тан олган шоирлардир. Continue reading

Мулоҳаза

jm_pochtakeldi2Тил ҳам инсон каби тирик жондир

Ўзбекистон конституциясига “Ўзбек тилининг алифбоси ҳеч қачон алмаштирилмайди” деган қоида киритиш зарур.

Ўзбек тили, Ўзбек тилининг имло ёзувлари ҳақидаги ўнлаб фармону қарорларга қўл қўйган президент нега уларга амал қилмайди?

Тилим тилимизни йўқотишга хизмат қилса, бу тилимни тилим-тилим қилганим яхши!

Бир миллатнинг тили ҳам худди оилага ўхшайди. Ота-она ўрнига фарзандлар келади, янги чақалоқлар туғилади, асранди фарзанд олиш мумкин, ўгай болага ўгай кўз билан қараш ҳоллари бўлади. Бу табиий жараён. Табиатда ҳам, жамиятда ҳам бундай  прогресснинг минглаб мисоллари бор. Continue reading

Китобдан боблар (5)

qiyomat_kuniҚИЁМАТ КУНИ (Тарихий-замонавий роман)

Пенсилвания штати. Питтесбург шаҳри.

“Саиджон, сизни ҳали яхши танимайман. Лекин таний бошладим. Шунинг учун ҳам ҳеч кимга айта олмаётган гапимни тезроқ сизга айтмоқчиман.  Чунки сизни ҳам бутунлай таниб қолсам, фикримдан қайтишим мумкин.

Мен Месхет туркиман. Фарғонада уйимиз бор эди. Уйимизни кўзимнинг олдида ёқиб юборишган ва ўлгудек қилиб калтаклашган. Беҳуш бўлиб қолганимдан кейин ташлаб кетишган. Мен ўзимга келганимда учқичда қаёққадир олиб кетишаётган эди. Ўшанда  хаёлимга илк келган нарса ёнимдаги дўхтир агар ўзбек бўлса, уни ўлдириш эди. Урус экан.  Аммо ўзбек бўлганда ҳам уни ўлдиришни эплолмас эканман. Чунки икки қўлим ҳам синдирилган экан.

Бошимга тушганларни батафсил ёзмоқчи эмасман. Месхет турклари ўшандан бугунгача неча марта шаҳардан-шаҳарга кўчганимиз ва Россиянинг Ноқоратупроқ зонасига олиб бориб ташланганимиз ҳақида ҳамма билади. Сиз ҳам биласиз, деб ўйлайман. У ерда уруслар бизни сиғдиришмади. Кейин бизни Америка қабул қилиб, ёппасига кўчириб келди. Мен бу ерда сизга ўхшаган бир қанча ўзбеклар билан танишдим. Улар ҳар қанча ўзларини оқласалар ҳам мен улардан нафрат қилардим. Continue reading

Оқсаройнинг сўз ўйинлари

maddoh1Сиёсий сатира

31. Пулхўрор

“Катта”нинг оилавий хазинабони тушумлар озайганидан шикоят қилди. У биринчи бўлиб суҳбатга прокурорни чақирди:

-Ука, сизга меҳр қўйиб, прокурор этиб тайинлаган эдим.

-Қуллуқ, бир умрга миннатдорман, эгилган қулингизман. Ўл десангиз ўламан, қол десангиз қоламан.

-Бу ишга ўтиш арафасидаги қарзларингизни ёпдингизми?

-Ёпдим отахон, ҳаммасини текисладим.

-Уй-жойни нима қилдингиз?

-Уй-жойларнинг ҳаммасини битказдим. Continue reading

Сиёсий сатира

sapojnikОқсаройнинг сўз ўйинлари

30. Сапожник

“Катта” меҳмондан қайтаётганди. Ёшликдаги қадрдони сапожник Муллоқанднинг дўконига бош суқди:

-Ҳорманг ока тўра,-деб унга қўл узатди.

Этикдўз қўлидаги компютерини бир четга қўйиб, ўрнидан сакраб турди:

-Хуш келдингиз, сафолар келтирдингиз. Акун, қулни осмайсиз, бу тамонга поча босмайсиз, деб ўйлардим. Кичик кўрмайдиган, кучук ҳурмайдиган бўлиб қолгандик. Одами дигар дигар ҳаст, моли жигар жигар ҳаст. Қaдами ҳасанот, пойабзали тожи сар!

-Ишлар қалай?

-Раҳмат, акамулло… Қаранг-а, неча йиллар гузашта бўлопти?

-Аммо ўша-ўша ўзгармабсиз,-деди “Катта” деворга осиқлик суратга қараб. Continue reading

Мулоҳза

jm1993Одамшумул ҳодиса  

Газетада ишлардим. Бош муҳарриримиз сайлов участкасидан репортаж қилишга юборди. Бир қишлоққа бордим. Турнақатор одам. Ҳамманинг қўлида беш-олтитадан сайлов варақаси. Кекса отахонга яқинлашдим.

-Отахон, сайловга келибсизда?-дедим унга.

-Нимага келибман?-ажабланди отахон.

-Сайловга…

-Э… уйда ўтиргандим. Кампирим қўярда-қўймай “Mана шу қоғозларни олиб бориб ташласангиз, бир пачка чой бераркан” деганди,  ҳаққимизни олиб кетишга келдим.

Сайлов аслида инсоннинг ўз ҳаққини талаб қиладиган жой. Лекин отахон бутун оиласининг овозини бир қадоқ чойга сотгани узоқ йиллар ёдимдан кўтарилмади. “Қанақа халқмиз?” деб ўзимни қийнаб юрдим.  Continue reading

Сиёсий сатира

maddoh1Оқсаройнинг сўз ўйинлари

29. Маслаҳат

“Катта” Оқпошшо билан ош еб ўтирганди.

-Кўрдингизми, хохол укам келмади,-деди Оқпошшо унга.-Кейинги пайтда гапга кирмаяпти. Бир урсам ўлиб қолади. Шунинг учун кексамиз сифатида сиз унинг қулоғини тортиб қўйсангиз.

-Мени ҳам бир урса, нима қиламан, кейин?, -деди “Катта”

-Мен урсам деяпман. Қулоғингизга пахта қўйганмисиз, отахон?

-Пахтакормиз, пахта қўямизда… Истасангиз сизга ҳам қўямиз.

-Кейинги пайтда бизга пахта қўяман деганлар кўп. Лекин айтгани билан қилгани тўғри келмаяти.

-Ошдан кейин кўрасиз, хахолни ясаб қўяман!

Continue reading

Сиёсий сатира

iak_lukashОқсаройнинг сўз ўйинлари

28. Комрад

“Катта” белорус ҳамкасби билан очилиб-сочилиб суҳбат қилди ва қайтиш олдидан ундан сўради׃

-Нега ҳаммани “комрад” дейсан?

-Тилимизга кириб қолган. “Комрад” Сталиндан меърос. Чет элликлар у кишини “товарищ” деб мазах қилган бўлса, у киши уларни “комрад” деб ўз сўзи билан урган!

-Сан ҳам бизни ураяпсанми унда? Товарищ деб қўя қол! Қанчалик яхши гап. Ўзбекчада ўртоқ бўлади. Жуда қўпол. Тўғрисини айтсам, ўзбекча гапириш жонимга тегиб кетган. Билмаган тилингда гапириш илоннинг устидан ҳатлашдек гап. Чўчиб турасан. Қўрқув қайноқ сувдек бошингга чак-чак уриб туради. Урус тилида гапирсам, яйраб кетаман. Ҳамма гапимни бемалол айта оламан. Дилим равшан тортади,-деди “Катта” уф тортиб.

Continue reading

Сиёсий сатира

aldarkusa1Оқсаройнинг сўз ўйинлари

27. Таъсир

“Катта” ҳузурига келган муфтий билан суҳбат қурди.

-Ука, чин юракдан табриклайман, “Дунёнинг энг таъсирли 500 мусулмони” рўйхатига кирибсиз, деб эшитдим.

-Қуллуқ, отахон, қуллуқ!-деди муфтий ўрнидан туриб.

-Ўтиринг, ўтираверинг, ука. Ким эълон қилибди бу рўйхатни ўзи?

-Уммони моликдаги исломий тадқиқотлар маркази, отахон.

-Ҳмм.. Биринчи ўринни кимга берибди?

-Биринчи ўринни Саудия қиролига, иккинчиси бир нотаниш шайхга, учинчи ўрин эса оятулло Ҳумайнийга.

-Хайрият ҳам мани киритишмабди. Гала галварслар орасида қоларканман. Continue reading

Ишоратлар

barmoqДурак

Кеча Фейсбукдаги “дўст”лардан биридан хат олдим׃
“Мени танимайсиз. Сизга адамлани адресларидан хат ёзвомман. Адамми қамаб қўйишди. Олдинига машинаси ўғирланган машина дейишди. Кегин у машинанинг ичида қанақадир одам ўлдирилган дейишибди. Ҳозир адамми ГК(Гулнора Каримова-ЖМ) делосига боғлавотган экан. Унга пул чўзганла руйхатига туширишибди. Адам ҳамма гапни сизга ёзишимни, аммо интернетга чиқармасдан, отларини ёзмасдан ёрдам беришингизни сўрадилар”.

Ким экан бу одам деб ўйладим. Чунки исми-шарифи танишдек туюлди. Фейсбукнинг архивини қарасам, икки ой олдин ўша одам ИАК ҳақида ёзганимга изоҳ қўйган экан. Изоҳини яшириб, мессаж почтаси орқали жўнатган.

“Ҳали ҳам ақлингиз кирмабди. Одам ҳам шунча аҳмоқ бўладими? Агар фаҳм-фаросат бўлса, Ўзбекистонда жуда яхши яшаш мумкин. Топганингизни баҳам кўрсангиз, котталарнинг ишига бурун суқмасангиз бўлди. Continue reading

Сиёсий сатира

aldarkusa1Оқсаройнинг сўз ўйинлари

26. Хизмат

“Катта” нинг қабулига ”ишловдан чиққан” бир тенқурини олиб киришди. Ачом-қучоқ, мақта-мақтадан кейин “Катта” уни саволга тутди.

-Аҳвол қалай, биродар?

-Ўтган йилгидан анча яхши.

-Свет ўчмаятими?

-Ўтган йилга нисбатан бу йил тинчмиз. Ўтган йили кун ора ўчавериб сил қилганди, бу йил ҳарна шу балодан қутулдик.  Кўп яхши томонлари бор, эрта ётиб эрта турамиз. Сабил қолгур нега ўчди, ана ўчди, мана ўчди деган гаплардан қутулдик. Ота-боболаримиздек шод-хурраммиз.

-Газ борми, газ? Continue reading

Оқсаройнинг сўз ўйинлари

piramidaСиёсий сатира

25. Пирамида 

-Биз аллақачон демократия қуриб қўйганмиз. Биринчи демократ ўзимман, десам мақтаниш бўлмайди,-деди “Катта”  узоқдан келган олий мартабали  меҳмонга.

-Лекин сизни демократ эмас, емократ деб айтишмоқдаку?- савол берди меҳмон.

-Буни оғзига кучи етмаганлар айтади. Кўрдингизми, ҳатто сиз ҳам мени ҳақорат қилаяпсиз ва сизга индамаяпман-ку? Деразадан олиб отмаяпман-ку?. Бу демократия бўлмай нима?

-Деразангиз решёткали бўлгани учун кўнглим тинч,-дея ҳазил қилди меҳмон ва׃ -Ўзингизни танқид қилганларни ё қаматар ёки сургун қилар экансиз?-деди.  Continue reading

Сиёсий сатира

aravaОқсаройнинг сўз ўйинлари

24.Арава

-Чорак асрлик давримда мамлакатнинг ҳаётини, халқнинг фаровонлигини тубдан ўзгартириб юбордим,-деди “Катта” узоқдан келган меҳмонга.

-Бир эшитгандим, олти ойда жаннат қилиб бераман, деб ваъда қилган экансиз,-деди меҳмон ўзини билимдонликка уриб.

-Булар тарихда қолган кетган гаплар. Бугун жаннат ҳеч нарса бўлмай қолди. Жаннатда йўқ нарсалар ҳам бизда бор. Масалан, ҳар икки одамнинг бирида улов бор.

Меҳмон мийиғида кулди ва׃

-Улов? Жаннатни улов босибдида-а? Бу кетишда жанннат бошимизга қулаб тушмайдими?-деди.

-Ҳазили йўқ. жиддий айтаяпман. Ҳатто ҳар икки дўкондан биттаси заргарлик,-деди “Катта” керилиб. Continue reading

Оқсаройнинг сўз ўйинлари

aldarkusa1Сиёсий сатира

23. Қоровул

-Ҳамма жойга қоровул қўйибмизу тилга қоровул қўйишни унутибмиз,-деди “Катта” маслаҳатчига.

Маслаҳатчи  “Катта”нинг ташвишига шерик бўлиб:.

-Ҳа, халқ ҳам сўрамоқда. “Нега йўлда ҳуштакчи бору тилнинг ҳуштакчиси йўқ?” дегувчилар кўпаймоқда,-деди.

“Катта”нинг юзини араз руҳи қоплади:

-Ундай бўлса, халқнинг айтганини қилмайсизми, ука?

-Ҳамма соҳанинг лидери ўзингиз. Бош қўмондон, Бош муҳандис…

-Мухандис дегани нимаси?

-Бош архитектор… Continue reading

Сиёсий сатира

quylarОқсаройнинг сўз ўйинлари

22. Илик

-Отахон, боя ана у радиодагиларнинг олдига суяк ташлашга одам топинглар, дегандингиз, биттасини топдик, қабулхонада эди,-деди маслаҳатчи ”Катта”га.

-Ичкарига киритиб юборинг, ўзим гаплашaман,-деди “Катта”.

Пакана, қориндор одам липиллаб кириб келди. Салом-аликдан кейин “Катта” унга:

-Ана у радио бору… ҳамма нарсани гапираверадиган?! Этик деган нарсани билишмайди,-деб гапни узоқдан бошлади.

-Йўғе, этиксиз ҳам бўладими? Этиклари бордур? Фақат қиш келганда, қор кўпроқ ёққанда кийсалар керак-да?-деди ҳалиги одам самимий оҳангда.

-Укажон, этикмас этика! Одамни тилидан ушламангда!

-Отахон, биз фақат молни тилидан ушлаймиз, у ҳам жони чиқаётганда. Ҳаром ўлмасин, деймиз. Қурбон байрамида кўрган бўлсангиз керак? Continue reading

Бугуннинг гаплари

savollarАлдов анатомияси

Ўзбекистонда битта ўртамиёна амалдор қамалгани ҳақида матбуотга маълумот сиздирилса, тамом, “ура-ура” бошланиб кетади. Гап айланиб-айланиб ҳукумат тозалаш ўтказмоқда, деган алдовнинг тепасига чиқади. Одамларда умид пайдо бўлади, миш-мишлар болалайди, президент мусичаи бегуноҳ, унинг атрофидагилар юлғич-порахўрлар дейиш авж пардасига етади.

Алдашга бола яхши деган гап бор. Бу алдовчининг маҳорати билан бирга боланинг ҳам алданишга мойиллигидан, бола анатомиясидан келиб чиқади.

“Ухла, бўлмаса, алабўжи олиб кетади”.

“Ухлсанг, эртага паркка олиб бораман”.

“Жим бўл, ана аждаҳо келаяти”.

“Овозингни ўчирмасанг, мелиса чақираман”

“Хўрозқандингни чўз, туя қилиб бераман” . Continue reading

“Озодлик”да қурултой

Тилни ҳам ҳукумат бошқарсинми?

Бундан салкам 25 йил олдин – 1989 йилнинг 21 октябрида Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси Олий Совети ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш ҳақидаги қонунни қабул қилди.

Бу ўша йили қабул қилинган 3561- қонун эди. Бу совет Ўзбекистонида халқ талабига кўра қабул қилинган илк қонун сифатида тарихга кирди.

Бугунги Қурултой эшиттиришида бундан 25 йил муқаддам бу тарихий қарорни қабул қилиниши давридаги вазиятдан яхши хабардорлар хотираларига қулоқ берамиз.

Шунингдек, ўтган 25 йил даврида ўзбек тилининг мақоми мустаҳкамландими, деган саволга ҳам жавоб изладик.

Эшиттиришда Халқаро тилшунослар академияси аъзоси¸ Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати, ўзбек- инглиз изоҳли луғати муаллифи Жаҳонгир Муҳаммад¸ дунëнинг 7 тилини мукаммал билган полиглот журналист Сирожиддин Ислом ва ўзбекистонлик тарихчи Шуҳрат Барлос иштирок этди. Continue reading

Сиёсий сатира

aldarkusa1Оқсаройнинг сўз ўйинлари
21. Жомеда
-Отахон мачит битиб қолди, ҳайитга очамиз, ўзингиз бориб оқ фотиҳа берсангиз,-дея муфтий “Катта”ни мачитга таклиф қилди.
-Қанақа мачит?
-Катта. Нақд жоме бўлди. Икки ярим минг намозхон бирданига ибодат қилиши мумкин.
-Ие…Ақлингиз жойидами, ука? Шундай қалтис даврда-я?
-Отахон бу ёғидан кўнглингиз тўқ бўлсин, ҳаммаси назорат остида бўлади. Текшириб киритамиз. Ёшлар кирмайди. Фақат қари-мурриларни киритамиз.
-Ҳа, ишқилиб кўзларингизга қаранглар-да!
-Раҳмат! Ундай бўлса, ҳайит намoзи олдидан келиб, сизни олиб кетамиз.
– Ука, икки ярим минг қари-қурининг олдида нима қиламан?-ажаблангандек гапирди “Катта”.

Continue reading