Сиёсий сатира

sapojnikОқсаройнинг сўз ўйинлари

30. Сапожник

“Катта” меҳмондан қайтаётганди. Ёшликдаги қадрдони сапожник Муллоқанднинг дўконига бош суқди:

-Ҳорманг ока тўра,-деб унга қўл узатди.

Этикдўз қўлидаги компютерини бир четга қўйиб, ўрнидан сакраб турди:

-Хуш келдингиз, сафолар келтирдингиз. Акун, қулни осмайсиз, бу тамонга поча босмайсиз, деб ўйлардим. Кичик кўрмайдиган, кучук ҳурмайдиган бўлиб қолгандик. Одами дигар дигар ҳаст, моли жигар жигар ҳаст. Қaдами ҳасанот, пойабзали тожи сар!

-Ишлар қалай?

-Раҳмат, акамулло… Қаранг-а, неча йиллар гузашта бўлопти?

-Аммо ўша-ўша ўзгармабсиз,-деди “Катта” деворга осиқлик суратга қараб. Continue reading