Устоз хотираси

baymirza-hayitТуркистон байроқбардори

Кўз олдимда отанинг 1992 йилда Тошкентда “Халқлар дўстлиги” саройи ёнида кулиб турган сиймолари…

Қулоқларим остида устознинг 1993 йилда Анталияда Турк дунёси қурултойида Ўзбекистондан қувилганлари ҳақида аччиқ гапларни айтар эканлар, “Мен Ўзбекистон деган давлатни тан олмайман, Ўзбекистон йўқ, Туркистон бор” деган дардли сўзлари…

Хаёлимда улуғ олимнинг 1997 йилда Истанбулда 80 ёшларини нишонлар эканмиз, қани эди бу тантаналар ватанда ўтганда деган ўйларим. Етим қолди қолди бу ўйларим.

Бировга телефон қилишда анча нўноқман, эътиборсизман. Аммо Боймирза ота бу борада улкан сабоқ эдилар. Ҳар ҳафта телефон узоқ жиринглаганда яна мени уялтирмоқдалар, деб ўйлардим ва шундай бўлиб чиқарди. Аммо кейинги кунларда отанинг қийналиб-қийналиб гапиришларини ташийдиган симлар гунгга айланди. У кишининг уйидаги телефонни ҳам олмай қўйишди. Хабарлар таниш билишлар орқали кела бошлади…

“Ота ўлдилар” деган хабар келди…

Ота… Туркистоннинг ўлмас отаси… Йўқ, ўлиши мумкин эмас!

У Туркистон тарихининг 20 асрдаги чинорларидан бири эди. Яна ҳам аниқроқ айтсак, улкан чинори эди. Чунки Туркистоннинг 20 асрнинг биринчи ярмидаги тарихини ёритишда унга тенг келадиган бошқа олим йўқ. Ўша даврда йўқ эди ва ҳалига қадар йўқ. Агар у ҳақиқатни ёзмаганда Советлар даврида унга қарши 2000 дан зиёд бўҳтон мақола битилармиди?

Уни “Ватан хоини” дедилар. Бу калима ўз мазмунини йўқотди ва ватансевар англамига келди. Чунки Ватанини Боймирза Ҳайит каби кучли севадиган бошқа одам бўлмагани ва “Ватан хоини” калимаси доим унга қарата айтиб турилгани учун ҳам бу ибора ўз мазмумини ўзгартирди. Боймирза Ҳайитга қиёсан “Ватан хоини” демак бу ватансевар англамига келди. У ана шундай калималар мазмунини ўзгартира оладиган ҳаёт яшади.

Уни туҳматчи дедилар. Буни оддий инсонлар эмас, Совет давридаги энг машҳур олимлар, адиблар, давлат арбоблари такрорладилар. Туҳматчи калимаси ҳам унга нисбатан айтилганда, ўз илдизидан айрилиб, ҳақиқатгўй англамини акс этди. Чунки у бир умр ҳақиқатни ёзди. Бугунга қадар ҳали советлар “босмачилар” деб тамға қўйган Туркистон миллий озодлик ҳаракати ҳақида Боймирза Ҳайитдан ўтиб тушадиган тарих ёзган одам йўқ.

Ундан қўрқдилар. Совет даврида шўролар яширган қилмишлари ошкор қилингани учун ундан қўрқдилар. Мустақиллик йилларида эса, шўролар бошқа қиёфада турланганларини у билгани учун яна ундан қўрқдилар. Қолаверса, мустақиллик учун курашган у эди, аммо сув келтирган хору кўза синдирган азиз бўлди.

Боймирза Ҳайитни муҳожирликда ҳам севмаганлар бор эди. Кимдир уни “Юзаки тарихчи”, деди. Бегона эмас, ўзимиздан. Ваҳоланки, бу гапни айтганларнинг ўзлари Туркистон тарихи масаласида кўзлари кўр, қалблари сўқир эди. Умрларини фақат валдираш билан ўтказдилар.

Шўролар таъсирида қолган баъзи муҳожирлар Боймирза Ҳайитни сева олмадилар, ардоқлай олмадилар, унинг ҳаётидан, асарларидан нуқс қидиришга уриндилар. Лекин пишқириб оқаёган дарёнинг йўлини хас билан тўсишга уринишдек гап эди бу.

Боймирза Ҳайит қуруқ валдираш ва ёқи мақтанишлар билан эмас, ўзининг камтарона меҳнати, ўлмас асарлари билан ўзига ҳайкал қўйди. Ўзбекистондаги тўралар Боймирза Ҳайитни Ватанга киритмасак, унинг номини унуттирамиз, дедилар. Аксинча унинг номи Ватанда янада баландроқ янгради.

У иккиюзламачилик қилиб сохта мустақилчиларни мақтамади.

У сўзбўямачилик қилиб мансабфурушларга хизмат қилмади.

У Ватанга қайтаман, деди, аммо Ватанни онасининг маҳрига тушган каби ўзининг шахсий томорқаси қилиб олганлар яна унга йўл бермадилар. Лекин бу билан Боймирза Ҳайит номини кўнгиллардан ўчира олмайдилар. Бизнинг кўнгилларимиз унинг учун Ватан бўлгай!

У умр бўйи ҳақиқатни билди, ҳақиқатни таниди ва ҳақиқатга хизмат қилди. Шу боис ҳам унинг номи ҳақиқат калимаси билан тенг мазмун касб этади. Шунинг учун у Туркистон тарихининг устуни, йиқилмас чинори ўлароқ қолаверади.

Устоз, руҳингиз биздан шод, жойингиз жаннатулобод бўлсин!

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД.

2006 йил, 31 октябр.

Advertisements

One Response

  1. […] Туркистон байроқбардори (на узбекском языке). https://jahonnoma.com/2015/09/11/ustoz/#more-3663  Его же. Устоз хотираси. Туркистон (на узбекском языке). […]

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: