ЯҚИН МОЗИЙ

Агар «инқилоб қиламан» деб минг одам чиқса, Каримов минг одамни оттиради!

…Бугун мен аник биламан, агар «инкилоб киламан» деб минг одам чикса, Каримов минг одамни оттиради, 2000 одам чикса, 2000 одамни оттиради. Парламент минбаридан туриб, биз тинчлик учун керак бўлса 200 кишини отамиз, деган эди Каримов. Тинчлик деганида, у ўзининг шу курсисини, ўзининг вазифасини назарда тутган эди.

Энди албатта конун зарурликка зарур. Чунки бугун мана демократик давлат кураяпмиз, деб жар солишаяпти. Шундай экан, хеч бўлмаса ўша жар солишаётганига яраша бу ёгини хам мослаш керак. Лекин конун бўлгани билан бир нарса ўзгарадими Ўзбекистонда?

Мана бугун матбуот хакида конун бор. Агар у конунларни олиб карасангиз, матбуотга хамма эркинликлар берилган. Лекин амалда хеч кандай эркинлик йўк. Чунки бу ўша системадан келиб чикади. Чунки Ўзбекистонда диктатура ва диктатура шароитида хамма нарса ўша 1 кишига бўйсундирилади.

Мен 100 фоиз аминманки, мана шу АКШ элчихонаси каршисида ўтказилган шу пикетни бостириш Ислом Каримовнинг изнисиз бўлмаган. Масалан, Алматов ёки бошка одам бунга хеч кандай журъат эта олмайди. Факат ўша президентдан буйрук олиб бу ишни килишган.

Чунки бугун агар биз бошка мамлакатларга карайдиган бўлсак, милиция конун химоячиси, халкнинг химоячисидир. Колаверса, милиция бу мамлакатларда хукуматга бўйсунмайди. Балки ўша махаллий халк томонидан сайланган кенгашларга бўйсунади. Ўша ерда туриб улар умумий конунларни химоя килади. Ўзбекистонда агар шундай бўладиган бўлса, табиийки, хокимият Каримовнинг кўлидан чикиб кетган бўлади.

Бугун агар улар конун кабул киладиган бўлсалар, кайси бир маънода бу конунларни дунё стандартларига мослашлари керак. Агар мослайдиган бўлсалар, улар бу милициянинг кандайдир ваколатларини ёки милицияни кандайдир бошкаришни махаллий хокимиятга хам беришларига тўгри келади. Бундан эса, табиийки, диктатор кўркади ва хокимият кўлимдан чикиб кетади, деб ўйлайди. Шунинг учун хам, мана шунча йилдан буён милиция хакидаги конун кабул килинмаяпти…

…Аввало шуни айтиш керакки, бугунги тортишувимиздан 2 та нотўгри хулоса чикаяпти.

Биринчи, мен олдинига сўзимни бошладим конун керак деб ва тугатдим конун керак деб. Бу ерда ўша мухокама килувчиларнинг диккатини битта нарсага тортмокчи эдим, хамма нарсанинг илдизи каерда? Илдизи диктатурада ва диктаторда. Мана шунга эътибор каратмокчи эдим.

Бунинг учун мен матбуот хакидаги конунларни бир ўрнак сифатида келтирдим.

Иккинчиси, биласизми, Сталиннинг оркасидан хам, Бериянинг оркасидан хам минглаб одамлар йиглаган. Улар жуда яхши эди деб уларга сигинишган ва уларнинг оёгини ўпганлар бўлган.

Лекин нахотки шунчалик хотирамиз яхши эмаски, биз Паркент вокеаларини унутдик? Паркентда 63 киши отилган эди ва бунинг бошида Зокир Алматов турган эди. Ўшанда у Тошкент вилоятида ишлар эди ва Паркентдаги вокеаларда бош эди.

Шундан кейин уни Ислом Каримов яхши кўриб, уни Тошкентга олиб келганди. Нахотки биз талабалар шахарчасида юз берган вокеаларни унутдик? У ерда талабаларни бугун худди сиз радиода кўйиб берганингиз каби чинкиртириб уришган ва худди шундай калтаклашганди.

Ва ундан кейин Наманганда бўлди шундай вокеалар. Фаргонада бўлди…

Шундай вокеалар бугунгача давом этиб келмокда. Бу ўша диктатуранинг хусусиятини, диктатуранинг нималигини кўрсатадиган нарса.

Яъни биз бу ерда айтаяпмизки, гўёки шу пайтгача Каримов яхши эди-ю мана шу вокеа юз бериб колди, мана энди Каримов бундан хулоса чикариб олиши керак. Йўк, Каримов бундан олдин хам бундан беш баттарини килиб келган эди ва бу нарса хеч нарса эмас уларнинг олдида. Каримов учун хеч нарса эмас. Биз учун табиийки, бу жуда катта фожеа.

Каримов Паркентда тўгридан-тўгри буйрук берган: “Отинглар!” деб. 63 киши отилган. Канча ёш-ёш йигитларнинг умри хазон бўлиб кетди. Шу нуктаи назардан айтаяпман, Каримов учун бу хеч нарса эмас.

Бугун мен аник биламан, агар инкилоб киламан деб минг одам чикса, Каримов минг одамни оттиради, 2000 одам чикса, 2000 одамни оттиради. Парламент минбаридан туриб, биз тинчлик учун керак бўлса 200 кишини отамиз, деган эди Каримов. Тинчлик деганида, у ўзининг шу курсисини, ўзининг вазифасини назарда тутган эди.

Шунинг учун хам биз билишимиз керакки, бу бўлаётган нарсалар – хаммаси диктатуранинг хусусияти. Диктатура йўколмас экан, хеч нарса бўлмайди. Факат демократия шароитида конунлар яхши ишлаши мумкин. Лекин табиийки, энди бугун биз талаб киладиган даражада эмас. Аммо талаб килиб боришимиз керак. Милиция хакида хам конун бўлса, кайси бир маънода халкаро микёсларда буни тортишиш мумкин.

Лекин мен нима учун бу конуннинг бўлмаётганини сўзимнинг бошида айтдим. Бу конун бўладиган бўлса, Каримов хокимият кўлимдан кетиб колади, деб кўркади. Шунинг учун хам бу конунни амалга ошириш учун ёки парламентга олиб кириш учун изн бермаяпти.

(Жаҳонгир Маматовнинг бу гаплари 2005 йил, 8-9 май кунлари “Озодлик” радиоси орқали берилган “Қурултой” (мавзу-Ўзбекистонда милиция тўгрисидаги қонун зарурми?) эшиттиришидан сўзма-сўз кўчирилди).

Шу гаплардан сўнг орадан 5 кун ўтиб Андижон қатлиоми юз берганди.


Advertisements

3 Responses

  1. […] қонли воқеалардан бир ҳафта олдин бундай саволга “Озодлик” радиоси орқали ”Агар “инқилоб қиламан” деб минг одам чиқса, Каримов […]

Comments are closed.

%d bloggers like this: