Жаҳонгир Муҳаммад:”OЗОДЛИКНИНГ ОЛОВЛИ ЙУЛЛАРИ”

“OЗОДЛИКНИНГ ОЛОВЛИ ЙЎЛЛАРИ”

Чечен халқининг уч юз йил давом этган озодлик кураши асримизда Жавҳар Дудаев номи билан алоҳида кўзга ташланди. Босқинчи руслар тарафидан ваҳшийларча ўлдирилган Дудаевнинг ўз халқининг дарди, фарёди, чеккан азоблари ва мужодала йўлини англатган китоби 1992 йилда Вильнюсда ана шу ном билан нашр этилган эди.

Чечен халқининг русларга қарши мужодаласи замирида нафакат ўзбекларнинг, балки бутун турк дунёсининг, ислом оламининг озодлик учун кураш туйғулари ва орзулари ҳам акс этган.

Жавҳар Дудаевнинг бу китоби ўзбек ёзувчиси Жаҳонгир Муҳаммад тарафидан туркчага таржима этилиши ва Туркиянинг нуфузли муаассасаларидан бири Турон маданият фонди тарафидан нашр этилиши бизни севинтирди.

Китоб ҳақида Туркиядаги аксарият газеталар ўз муносабатларини билдирдилар ва бу китоб Туркия ижодий оламида катта воқеа бўлганини таъкидладилар.

Шуниси эътиборга моликки, Туркия туркчасида “Ўзгурлик қулай дейил” деб номланган китоб ҳозирга қадар икки марта такрор нашр этилди ва унинг бутун тиражи “Кавказликларга ёрдам” қўмитасига хайрия ўлароқ бағишланди ва улар тарафидан ўтказилган кампанияда сотилди.

Китобнинг сотилишидан келган маблаўнинг ҳаммаси Чеченистонда уруш шароитида қийналиб қолган оилаларга, етим болаларга берилди.

Китобдан тушган йигирма минг доллардан кўпрок маблағни “Кавказликларга ёрдам” кумитаси ҳайъати Чеченистонга олиб борди ва уруш даҳшатлари гирдобида қолган оилаларга нафақат ёрдам пули сифатида тарқатди, балки уларга дори-дармон ҳамда оилаларининг мушкулини осон қилиш учун сарфлади.

Бу ўзбекларнинг чечен халқи чекаётган азоблар қаршисида қўл қовуштириб ўтирмаганларининг кўплаб далилларидан фақат биттасидир.

(“Harakat” jurnali)

One Response

  1. […] 19.Озодликнинг оловли йўли […]

Leave a comment