ЖАҲОНГИР МАМАТОВ: АЛДАРКЎСА ТАХТГА МИНГАНДА…


Сиёсий латифалар


 Алдаркўса ҳаётининг мағзини идрок этишни истасангиз у ҳолда мазкур кунларда юз берган воқеаларни ҳам эсланг.

Шунчаки жилмайиб қўйишни истасангиз кунларига парво қилмасдан ўқийверинг.

Унутманг кунлар олдинга эмас, орқага қараб “юради”.

Зотан биз фалакнинг чархи орқага айланган кунларда яшадик…

                                                                                                                                Муаллиф.

 

 26-01-06

“ЧЛЕН”

-Мана энди мен ҳам сизга “член” бўлдим,-деди Алдаркўса Иттифоққа

аъзо бўлиш мажлисидан чиқар экан.

-Нима деяпсан ўзингча? Сен ҳам ҳеч нарсага ярамайсан!

Биз ҳаммамиз қариб қолганмиз,

бизнинг тирик, турадиган, чопадиган “член”га

эҳтиёжимиз бор,-деди Нурсултон кесатиб.

 

25-01-06

ГАЗ

Оқпошшо Алдаркўсани сиқувга олди.

-Ҳужжатларни имзолачи, имзоингга қараб сенга баҳо берамиз?

-Жоним билан..Қандай ҳужжатларни?

-Мамлакатингни газини менга берасан?

-Майли, майли… Фақат эвазига кичкина бўлса ҳам бир нарса

бермасангиз, одамлар нима дейди?

Оқ пошшо Алдаркўсани масхара қилди:

-Бўпти мамлакатингни бутун гази бизники, менинг шахсий газим эса сеники!

 

ИТ

-Самолётга чиқишдан олдин “Бўлинганни бўри ер” деб айтибсанми,

кимни назарда тутдинг, ким бўри?-деб сўради Оқ пошшо Алдаркўсадан.

-Сизни эмас, ўзимни назарда тутдим,-деди қўрқиб кетган Алдаркўса.

-Тавба,-деди Оқ пошшо,-қанақа давр ўзи, ит ҳам

ўзини бўри дейдиган бўлди-я?

 

24-01-06

ОВСАР

-Иттифоққа қўшилиш масаласини нега бунча орқага сурдингизлар,

бу ишни ўтган йилнинг декабрида бажаришни режалагандим,-деди Алдаркўса маслаҳатчига.

-Туғилган кунингизга туҳфа бўлсин деб январнинг

охирига олгандик-да,-деб жавоб қилди маслаҳатчи.

-Ҳе, мен туғилмай ўлай, санлар қутулларинг!-дея жаҳл қилди Алдакўса.

-Тақсир туғилиш орқада қолиб кетди, энди бу ҳақда ўйлаб, асабни

эговлашнинг кераги йўқ, энди олдинга қараб, олдиндан келадиганни ўйлаш керак!

Овсар бўлиб қолган Алдаркўса маслаҳатчининг киноясини англамади ва:

-Ахмоқмисан, нима, туғилганда одам орқадан келадими?-деди

 

23-01-06

ОТ ВА ЕР

Алдакўса туш кўрса, отда кетаётганмиш.

Бу тушнинг сирини маслаҳатчисидан сўради.

-Фақат отнинг устидамидингиз ёки йиқилган

пайтингиз ҳам бўлдими?-деб сўради  маслаҳатчи.

-Йиқилган пайтим бўлмади, лекин охирида

мен бир қарич ерда ётган эдим, от эса

олдинга югуриб кетаётганди…

-Худога шукур, -деди маслаҳатчи,-от кетса ҳам бир

қарич ер насиб этибди,

шу ҳам тегмайдими деб чўчирдим!

-Каллаварам, биласанку,

менинг тушим тескари келади!

-Қўйинг-е, ундай бўлса от орқага қайтиб

тепкилаб кетиши мумкин,-деди маслаҳатчи.

 

22-01-06

“АХМОҚ ЭМАС”

-Сайлов ҳам яқинлашмоқда, бирор гап эълон

қиламизми?-деб сўради маслаҳатчи абадий президент бўлиб

ўтирган Алдаркўсадан.

-Яна мендан сўрайсанми, ўзларингдан бир таклиф

чиқмайдими?- дея ўкинди Алдаркўса.

Маслаҳатчи нима дейишини билмасдан,

гапни бошқа томонга бурмоқчи бўлди:

-Америка президентининг ўзи-ку майлия, ҳатто хотини

ҳам 2008 йилги сайловда номзод бўлмаслигини эълон қилди…

Алдаркўса маслаҳатчини жеркиб ташлади:

-Биринчидан, бунинг менга нима алоқаси бор?

Иккинчидан эса, менинг хотиним президент бўладиган

даражада ахмоқ эмас!

 

21-01-06

ОЛТИНСИЗ

-Шавкат нима қилиб юрибди?-деди Алдаркўса маслаҳатчига.

-Сизни йўқотишга уриниб юрибди,-деб жавоб қилди маслаҳатчи.

-Нима мен тангамидим, йўқотсин!

-Йўқ, сиз олтинсиз!

-Олтин бўлсам, темболее, олтинни йўқотиб нима қилади?

-Олтинсиз бўлиб қолмоқчидур-да!

 

20-01-06

ОТА

-Битта мавзолей қурсам, ўша ердан туриб қизингни

назорат қилардим, бўлмаса у мамлакатни чоҳга қулатиши

мумкин,-деди Алдаркўса хотинига.

-Нима, ҳозир назорат қила олаяпсанмики, унда қилардинг?-дея

кесатди хотини.

-Тирикдан қўрқмаган ўликдан, айниқса отасининг ўлигидан қўрқади

деган гап бекорга айтилмаган,-деди Алдаркўса. Хотини яна киноя қилди:

-Тавба қилдим, нима сен Лениннинг ўлигидан қўрқасанми?

 

19-01-06

ЯХШИ ОДАМ

-Кечалари ухлай олмаяпман, нега?-деб сўради

 Алдакўса дўхтирдан.

-Парво қилманг, уйқу ўлим эмас, бугун келмаса

эртага барибир келади,-дея жавоб берди дўхтир.

-Нима, ўлим келмайдиган бўлганми?

-Билмасам, халқимиз, ёмондан ўлим ҳам безор, дейди…

-Шунақами, мен каллаварам, яхши одам бўлишга

 интилиб юрибман-а?-деди Алдаркўса.

 

18-01-06

САРИҚ ЧАҚАГА

-Орамизда сотқин бор,-деди  маслаҳатчиси

Алдаркўсага.

-Нимани сотмоқда? Неча сўмдан?-қизиқиш

билан сўради Алдаркўса. Маслаҳатчи

ҳар бир саволга жавоб бериши шартлигини ёдда тутиб:

-Сизни… Сариқ чақага..-деди.

17-01-06

 

ИШОНЧ

-Нега одамлар Нурсултоннинг яна етти йил

раҳбар бўлишига ишонишади-ю, нега менинг яна

шунча туришимга ишонишмайди?-деб

сўради Алдаркўса хотинидан.

-Ўзинг нима дейсан, ўзинг ишонасанми?- деди хотини.

-Худо умр берса, нега ишонмайин! -деди Алдаркўса.

-Демак, Худо хоҳласа одамлар ҳам ишонишади,-деди хотини.

 

16-01-06

РОСТ ВА ЁЛҒОН

-Бугунги ёшларни алдаш учун нима қилиш керак?-деди

Алдаркўса маслаҳатчисига.

-Ҳеч нарса? Чунки улар шундай ҳам рост билан

ёлғоннинг фарқини билишмайди,-деди маслаҳатчи.

-Нима, ҳали ёлғон ҳам борми ўртада?-дея ажабланди Алдаркўса.

-Чалкашиб кетишмасин дея ўртага ростни аралаштирганимиз йўқ…

-Ҳа-а…, шундай демайсанми?

 

15-01-06

ЎҒИЛ

-Отанг қаерда ишлаган?- деб сўради Алдаркўса маслаҳатчисидан.

-Отам шаҳарнинг энг катта бойи бўлган, энг донғи чиққан

савдо базаси уники эди, камбағалликдан

чиқиб ҳаммасига ўзи эришган,-деди маслаҳатчи.

-Аммо, жа, порахўр бўлган экан-да отанг ,-деди Алдаркўса.

-Йўқ! Отам ҳеч пора олмаган,-деди гердайиб маслаҳатчи.

-Ундай бўлса пора беришга уста бўлган!

-Йўқ, пора ҳам бермаган,-деди маслаҳатчи.

Алдакўсанинг авзойи бузилди ва:

-Бекор айтибсан, унда сен пора беришни

қаёқдан биласан?-деди.

 

14-01-06

ТОШ ОТИШ

-Ҳожиларимиз сизга телефон қилиб, табрик

йўлламоқдалар?-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Бекорчиликдан зерикиб қоптиларми?-дея киноя қилди Алдаркўса.

Маслаҳатчи  дарҳол телефоннинг нарёғидаги Ҳажга борган одам билан гаплашди ва:

-Бекор эмас эканлар, шу дамда

Шайтони лаъйнга тош отиш билан банд эканлар,-деди.

 

13-01-06

ҚАРИЯ

-Яна етти йилга президент бўлишни ҳужжатлаштирдинг, лекин

шунча йил яшашни қандай бажарасан?-деди

Алдаркўса Нурсултонга.

-Ҳей, қария, сен бизни тенг деб

ўйлаяпсан, шекилли?-ажабланди Нурсултон.

 

12-01-06

ХУШОМАД

Остона шаҳрига борган Алдаркўса қасамёд куни

Нурсултонга хушомад қилиб:

-Бизда анча машҳурсан, одамларим сен ҳақингда

яхши гаплар айтиб юришибди,-деди.

-Сенчи?-деб сўради Нурсултон.

-Мен одамлардан фарқли бўлсин дея

баъзан сен ҳақингда латифа айтаман,-деди

Алдаркўса кулиб.

Нурсултон мийиғида кулди-да:

-Мен ҳам одамлардан фарқли ўлароқ сени ҳеч сўкмайман!-деди.

 

11-1-06

ЯНГИЛИК

-Қандай янгилик бор дунёда?-деб сўради

Алдаркўса маслаҳатчидан.

-Кеча ҳайит ваъзини қилганда

Қоҳирадаги энг катта мулла “Кимки хотини

билан яланғоч ҳолда “ётса” диндан чиқади” деб

эълон қилибди,-деди.

-Кўрдингми, мен сени динсиз, десам

хафа бўлиб юрибсан, эсингдами, янги йил оқшоми

сен ҳам, мен ҳам хотинимиз билан яланғоч бўлиб

чўмилиб, кейин ётиб қолгандик,-деди Алдаркўса.

 

10-1-06

НИЯТ

-Мана ҳайит ҳам келди,-деди хотини Алдаркўсага.

-Нима қипти? Қандай келган бўлса

шундай кетади!

-Бирор ният қилмаймизми?

-Сенинг ниятларинг шум бўлади, кейинги

сафарга сақлаб қўй!,-деди Алдаркўса.

 

9-1-06

МАЛОМАТ

-Худо урса қандай уради?-деб сўради Алдаркўса ҳар куни

телефон қилиб турадиган ошнасига.

-Худонинг йўллари кўп, ҳар томондан уриши мумкин.

Масалан, хотиннинг қўли билан ҳам уради ёки хотиннинг

тили билан маломат тоши отиб шарманда қилади…

-Сиз буни қаёқдан биласиз?-ажабланиб сўради Алдаркўса.

-Кеча ўзингиз ҳайит билан табриклаш ўрнига фақат

хотинингиздан шикоят қилдингиз-ку!-деди ошнаси.

-Менга маломат қилманг,-деди Алдаркўса,-

элнинг ҳузурига чиқиб хотиндан шикоят қилиш

эрнинг иши эмас!

 

8-1-06

ҚУРБОНЛИК!

-Қурбонликка атаганингиз борми, тайёргарлик қилайликми?

-деб сўради маслаҳатчи Алдаркўсадан.

-Ҳа, бор, тайёргарлигингни кўравер!

Калимангни ҳам ёдлаб қўй! -деди Алдаркўса.

 

7-1-06

ХОДА

-Ватандошлар нима деб минғирлашмоқда?-деб сўради

Алдаркўса маслаҳатчисидан.

-Ҳамма вазифалар ва ҳамма нарсаларни бошқа халқ вакилларига

беряпти, деб танқид қилишмоқда,-деди маслаҳатчи.

-Уларни бекорчиликдан қутқариб, ахлат ковлаш учун

қўлига чўп бериб қўйибмиз-ку,

бўпти хода берайлик бўлмаса!-деди Алдаркўса.

-Унда ўзимиз нима қиламиз?-дея ўйланиб қолди маслаҳатчи.

 

6-1-06

ЯШАСИН!

-Яшасин Алдаркўса,-деди маслаҳатчи.

-Нега ундай деяпсиз?-деб сўради ундан хотини.

-У яшаса биз ҳам яшаймизда,-деди маслаҳатчи.

-У бегуноҳ одамларни ўлдириб турсаю сиз шунақа

деб турибсиз-а?-дея араз қилди хотини.

-Ҳа, тушунмаган хотин,-деди маслаҳатчи

деворда ҳам қулоқ бор дегандек атрофни кўрсатиб, -қўй яшасин,

ҳаммага Худо берган умр бор дейдилар,

дуо қил, шу даврни тезроқ яшасин!

 

5-1-06

ҲАЖГА

-Ҳажга ҳалиги отарчиларни ҳам юбордингми?-деб сўради

Алдаркўса маслаҳатчисидан.

-Юбордим!

-Ҳа, яхши, Ҳажнинг таъсирида одам бўлиб қайтишади…

-Ўзимиз ҳам бормадик-да!-деди маслаҳатчи ўкинч билан.

 

4-1-06

МУХОЛИФАТ

-Кейинги сайловда номзодимни мухолифатдан қўйсам,

нима дейсан?-деди Алдаркўса маслаҳатчисига.

-Жа, зўр бўлади, юз фоиз овоз оламиз,

бутун халқ мухолифат бўлиб кетган,-деди маслаҳатчи.

-Ундай бўлса партияларимизни мухолифат деб эълон қилавер!

 

3-1-06

ҚУТУЛИШ

Алдаркўса меҳмонда ўтириб чарчади ва:

-Қутулишнинг бирор йўлини топ!-деди  қўриқчисига.

-Бизнинг булардан қутулишимизними ёки буларнинг

биздан қутулишлариними?-деб сўради қўриқчи.

Алдаркўсанинг жаҳли чиқиб кетди ва:

-Мени сендан қутулишимни!-деди. 

У ёқ бу ёғига қараган қўрима жавоб қилди:

-Тўппончани ташлаб келибман!

.

2-1-06

МАДАНИЯТ

Янги йилнинг иккинчи куни Алдаркўса рус футболчиларни қабул

қилиши керак  эди. Бу кунни байрам деб эълон қилгани ёдига тушдида

 меҳмонларни уйида қабул қиладиган бўлди. Учрашувни энди бошлаётган

эди хотини миллий кийимида кириб келди.

Алдаркўса хотинига бошдан оёқ қаради-да:

-Ахмоқ, бор иштонингни ечиб кел!- деди!

 

1-1-06

ХЎЖАЙИН

-Ўликка ўхшаб думалаб ётаверасанми,

мана Янги йил ҳам кириб келди,-деди хотини

арақ ичиб юмалаб қолган Алдаркўсага.

Алдаркўса шишани қучоқлаб валдирай бошлади:

-Қачон? Мен изн бердим-ми? Кимдан сўраб кириб келди?

-Ҳе ўл-е, ҳамма нарсага хўжайинлик қиласан,-деди

хотини,-тезроқ гўрингга кириб қўшмозор бўлсанг-ку,

сандан қутулардик!

-Қутулиб бўпсан! Мен сени калланга кириб олганман. Ҳали кўрасан,

гўрдан туриб ҳам хўжайинлик қиламан, санларга!

Санлар қўрқоқ қуллар, хўжайинсиз яшай олмайсанлар!

-Сени калламку каллам, гўрингдан ҳам чиқариб

ташлайман, ҳали, мана кўрасан-деди хотини жаҳл билан.

 

31-12-05

ЯНГИ ЙИЛ

-Ана-мана демай Янги йил ҳам бостириб келди,-деди

маслаҳатчи Алдаркўсага.

Хаёл суриб ўтирган Алдаркўсанинг кўзи

қинидан чиқиб кетди:

-Нима? Қачон? Қаёқдан? Ким бостириб келди?

 

30-12-05

ИШ

-Ҳорманг,-деди аёлларга термулиб турган

Алдаркўсага бир оқсоқол.

-Нима деяпти бу чол?-деди Алдаркўса

маслаҳатчисига.

-Ишлаб нима қиласиз?-деяптилар деб тушунтирган

бўлди маслаҳатчи.

-Давр энди ёшларники,-деди Алдаркўса аския қилиб,-

биз ишлаёлмай қолганимизга кўп йиллар бўлган!

 

29-12-05

ҲАЙКАЛ

Алдаркўса майдонларни айланиб юриб, маслаҳатчига:

-Мана шу ерга менинг ҳайкалимни қўйсак, нима дейсан?-деди.

-Одамлар гап қилишадими, дейман!

-Насриддин Афандининг эшагига ҳайкал қўйишган,

уни одамлар гап қилишмайди-ю менга ҳайкал қўйилса

гап қилишадими?-дея жаҳл сочди Алдаркўса.

-Ҳа-я, гапингиз тўғри, баччағарнинг эшаги

зап ақлли бўлган-да!-деди маслаҳатчи.

 

28-12-05

СОТИЛМАСЛИК КЕРАК!

-Россия мени сотиб юбормаслиги учун нима

қилишим керак?-деб савол берди Алдаркўса

Ўзбек радиосига.

-Барибир сотади,-деб жавоб қилди радио.

-Барибир сотишини биламан, шунинг учун

нима қилиш керак деб сўраяпманда?-яна

савол берди Алдаркўса.

-Сотилмаслик керак-да!-деди радио.

 

27-12-05

ВАЙСАҚИ

-Лўли билан вайсақининг нима фарқи бор?-деб

сўради Алдаркўса маслаҳатчидан.

-Билишимча, лўли вайсақи, вайсақи эса

лўли,-деб жавоб берди маслаҳатчи.

 

26-12-05

“ОДАМ”

-Мана мени “қўллайман” деган битта одам ҳам бор экан,

сизлар бўлса йўқ деб турибсизлар?-деди Алдаркўса Ўзбек радиосига.

-Ҳа, шу гапни айтгунига қадар одам бўлган

“одам”ни айтаяпсизми?-дея савол билан жавоб қилди Ўзбек радиоси.

 

25-12-05

“АҚЛЛИ”

-Ақлли одамлар келажакни ҳам ўйлашади,-деди Алдаркўса маслаҳатчисига.

-Тўғри айтасиз… Дарвоқе, мана шу ҳужжатга қўл қўйиб берсангиз…

-Нима бу!

-Иккита шаҳарда янги мактаб қуриб бермоқчимиз.

-Жинни-пинни бўлдинг-ми, хазинадаги пулни қайтиб келмайдиган

жойларга тарқатмаларинг, демаганмидим,-дея ўшқирди Алдаркўса.

 

 

24-12-05

ҚАЙТИБ ОЛ!

-Алматов тузаладиган бўлибди,-деди маслаҳатчи

Алдаркўсага.-Дўхтирлар айтишди…

-Ундай бўлса кеча берган орденларни қайтиб ол!-деди

Алдаркўса жаҳл билан.

 

23-12-05

“ҚИЛ” -“ҚИЛ”

Интернетда “Бир умр нафрат “қил”иб яшаш мумкин

эмас” деган гапни ўқиган Алдаркўса:

-Тавба, нега мумкин эмас экан, агар мен ҳар бир сўздан кейин

“қил” ўзагини ишлатадиган бу одамлардан

нафрат “қил”сам, қандай “қил”иб нафрат

“қил”масдан умргузаронлик “қил”ишим мумкин?-дея

ўзига ўзи савол берди.

Буни эшитиб турган хотини:

-Уф, яна Интернет, яна “қил”, “қил” ми?-деди.

 

22-12-05

ДОРИ МОЖАРОСИ

Олмониядан қайтган Алматовнинг бармоғига қараб:

-Бармоғинг қотиб қолибдими?-деди Алдаркўса.

-Бармоғим ухлаб қоладиган бўлганди,

немислар турғазиб қўядиган дори беришди, ичсам

таёқдай бўлиб қотиб қолди,-деди Алматов.

-Олиб келмадинг-ми, ўша доридан?-дея қизиқиш билан

сўради Алдаркўса.

-Олиб келгандим, лекин олдингизга киришдан олдин

қизингиз олиб қўйдилар,-дея жавоб қилди Алматов.

-Сен ҳали унинг олдига кириб чиқадиган одат

чиқардингми?-дея ўшқира кетди Алдаркўса.

21-12-05

ҚОЧИРИШ

-Алматовни ҳам қочирдим,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Сен нега қочирасан, керак бўлса уни мен

ўзим қочиртирар эдим, бунинг томошасига

етадиган нарса борми?-деди Алдаркўса.

 

20-12-05

КЎЗОЙНАК

-Одамлар мени нега яхши кўришади?-дея сўради Алдаркўса

Ўзбек радиосидан.

-Яхши кўришса, демак, ҳамма кўзойнак таққан,-деб

жавоб қилди радио.

19-12-05

КАСАЛ

-Алматов ҳамма гапни айтиб қўйса нима қиласиз?-дея

Алдаркўсага мурожаат қилди Ўзбек радиоси.

-У касал, ақлдан озган, тентак, бунинг устига саратон ҳам бўлди.

Шундай экан бундай касалга ишонадиганлар топилади деб

ўйлайсизми?- саволга савол билан жавоб қилди Алдаркўса.

-25 миллион одам битта касалга ишониб турганда, унга ҳам ишонадиган

топилиши мумкин,-дея жавоб қилди радио.

 

18-12-05

“ҲОМИЙ”

Алдаркўса қизини чақириб:

-Ҳомийликни сендан бошласин деб айтишмоқда, нима қиламиз?-деди.

-Битта буйруқ билан изоҳли луғатдан бу сўзнинг

мазмунини ўзгартирамиз,-деди қизи.

17-12-05

РЕЙТИНГ

-Назарбоев қандай қилиб сайловда бу қадар кўп

овоз олди?-деб сўради Алдаркўса Ўзбек радиосидан.

-Сизнинг соянгизда,-деб жавоб қилди радио.

-Қандай қилиб менинг соямда бу қадар кўп

овоз тўплайди?-дея яна савол берди Алдаркўса.

-Одам ҳам шунча гўл бўладими?

Андижон воқеаларидан кейин унинг рейтинги ошиб кетди,

қозоқлар Худога шукур қилиб қолдилар!-деб

жавоб берди радио.

16-12-05

РЕКОРД

-Қандай рекорд қўйсак-ки бизнинг номимизни

ҳам Гиннес китобига киргизишса?-деди

Алдаркўса маслаҳатчисига.

-Манимча, 2007 йилги сайлов-референдумдан

кейин шундай ҳам Гиннесга кирдик

деяверинг!-деди маслаҳатчи.

15-12-05

СИР

-Кеча Форд касал бўлиб қолибди, баччағар

92 ёшда экан, яна тузалиб кетибди. Мен бўлсам

бош оғриғидан қутула олмаяпман, бу АҚШ президентлари 

қандай қилиб бунча узоқ яшашади?-деди Алдаркўса хотинига

-Бунинг сири уларнинг вақтида пенсияга чиқишларида,-

деб жавоб қилди хотини.

-Уларнинг сирини қаёқдан биласан?-дея бақирди Алдаркўса.

-Уларникини билмайман-у, лекин сизникини биламан-да,-деди хотини.

 

14-12-05

ОНА ТИЛИ

-Мухолифатни яна нималар деб танқид қилсак экан,

 янги идеялар берсангиз,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Мана кеча бир мурожаатларини ўқидим. Ўзбекчасини

тушунмадим,  русчасини топиб ўқисам виж-виж хато…

Қандай қилиб рус тилини унутишади? Она тилимизни шундай

таҳқирлашларига қандай чидашимиз керак?!-деди Алдаркўса.

 

13-12-05

“ОЗОДЛИК”

-Мана “Озодлик”ни ҳам бўғдик, энди нима қилайлик?-деди

маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Энди халқни бўғиш керак!-деди Алдаркўса.

 

12-12-05

БОЙЛАР

-Бу мамлакатда пулдорлар ҳам, камбағаллар ҳам

бўлмайди,-деди Алдаркўса.

-У ҳолда биз-аҳли сарой нима қиламиз?-деб сўради маслаҳатчи.

-Мен бойлар ҳақида гапирганим йўқ-ку?!-деди Алдаркўса.

 

11-12-05

АЗА

-Вашингтондаги тўй-зиёфат қандай ўтди?-деди

Алдаркўса маслаҳатчисига.

-Азага ўхшаб қолди,-деди маслаҳатчи.

-Нега?

-Чунки аза эди-да!

 

10-12-05

“ҚЎЗҒОЛОН”

 

-Андижон воқеаларини “қўзғолон” деганимиздан баъзилар

ранжимоқда,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Баҳона топишни биласанми ўзинг, мана

Ленин қилган Рус инқилобини ҳам “қўзғолон” дейишган,

масалани шу томонга буриб юбормайсанми?

-У ҳолда Украина, Гуржистон, Қирғизистонда ҳам

қўзғолон бўлган экан-да,-ажабланди маслаҳатчи.

Гапидан адашиб кетган Алдаркўса:

-Ҳа-да, каллаварам, биз ана шу қўзғолонни бостирдик!-деди.

9-12-05

КЕЛАСИ ЙИЛ

-Келаси йилни нега “Ҳомийлар ва шифокорлар йили” деб

атадингизлар, деган саволлар кўпайиб кетди.

Ростдан ҳам нега шундай деб атадик?-деб

сўради маслаҳатчи Алдаркўсадан.

-Ахмоқ, шу кетишда иккаламизнинг ҳам

келаси йили ҳам ҳомийга, ҳам шифокорга эҳтиёжимиз туғилади,-деди

Алдаркўса жаҳл билан.

8-12-05

НИМА БЎЛДИ?

-Нима бўлди, нега Вашингтон радиоси менга ҳужум

қилиб қолди, болаларинг қаёққа қараяпти?- деди радио эшитиб

ўтирган Алдаркўса.

-Ўзингиз айтар эдингиз, агар икки оёқ бир тешикка

тиқилса, “бир қадам орқага, икки қадам олдинга”

сиёсатини ишга солгин деб, шундай қилдик,-деди

ҳозиржавоб маслаҳатчи.

-Тавба,-деди Алдаркўса,- икки оёқ

бир тешикда бўлса, қандай қилиб ҳам олдинга ва

ҳамда орқага юриш мумкин экан?

 

7-12-05

ПАЙҒАМБАР

-Сизни хорижий радиодан Мусо пайғамбар деб эълон

қилдирдик,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Нега Муҳаммад пайғамбар дейишмади?-сўради Алдаркўса.

-У ҳозир қора рўйхат-да,-деди маслаҳатчи.

 

6-12-05

“КЎРАЙЛИК-ЧИ?”

-Вашингтонда бизни пропаганда қилмоқчи бўлган

болаларимизнинг орқаси кўриниб қолди,-деди маслаҳатчи

Алдаркўсага.

-Ундан бўлса бу ёққа олиб келгин,

бир кўрайлик-чи?-деди Алдаркўса.

5-12-05

КЕТМОҚЧИ

-Чет элда қолиб кетаётганлар кўпайиб кетмоқда,-деди

маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Бориб товоқ-қошиқ ювиб юришибдми? Майли кетишсин.

Шунда қадримизга етишади. Ҳаммани жўнат,-деди Алдаркўса.

-Раҳмат-ей, мен ҳам кетмоқчи эдим,-деди маслаҳатчи.

 

4-12-05

АМНИСТИЯ

-Мана Амнистия ҳам чиқардик, шунга амал қилиб

барча маҳбусларни ҳам чиқариб юбораяпмиз,-деди Алдаркўса

хориждан келган олий даражали меҳмонга.

Меҳмон ажабланди:

-Нима, давлат чегараларини очиб юбордингизми?

3-12-05

ДЕМОЛАР ва КРАТИЯ

-Украина ва Гуржистон бошчилигида беш-олтита мамлакат бир бўлиб

Демократик Давлатлар Ҳамдўстлигини тузишибди,-деди

маслаҳатчи Алдаркўсага.

Бу хабардан унинг жаҳли чиқди ва:

-Ораларида Россия борми?-деди.

-Йўқ…,- Алдаркўсанинг бақиришидан

маслаҳатчининг товуши ичига тушиб кетди.

-Россиясиз қандай қилиб демократ бўладилар?

Бақироқлар! Билмайдиларми, Демо бу биз,

улар ҳам Демо, Кратия эса Россия,

шундай бўлиб келган, шундай бўлиб қолади,

буни қандай қилиб ажратиш мумкин?

2-12-05

ИШТАҲА

-20 йилдан буён аввал иқтисод, кейин сиёсат дея

шу кўйга тушдик, тескарисини қилсак

бўлар эканми?-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Парво қилма, вақтимиз кўп, улгурамиз, эндиги 20 йилликда

бунисини синаб кўрамиз,-деб жавоб қилди Алдаркўса.

 

1-12-05

“ТОЗАЛА”

-Руслар ҳарбий шартномани ратификация қилдилар, энди

тинч ухласак бўлади,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Бўлмаса бетон тўсиқларни олиб ташла, энди ҳеч нарса

кира олмайди, орқамиз бақувват,-деди Алдаркўса мамнун оҳангда.

 

30-11-05

“ЧАҚИРИБ ОЛ!”

-Вашингтондаги ёшларимиз кимга эргашмоқда?-деб

сўради Алдаркўса маслаҳатчисидан.

-Сизга-да тақсир,-деди маслаҳатчи.

-Қачонгача ҳаммани мен эргаштиришим керак?

Агар ҳеч кимни эргаштира олмаса,

 элчини чақириб ол!-дея ўшқирди Алдаркўса.

 

 

29-11-05

НИКОҲ

-Буш билан қайта никоҳга кирсакмикан? Шуғулланиб

кўр-чи, нима қилишимиз керак?-деди Алдаркўса маслаҳатчисига.

-Калифорнияда шундай никоҳлар бошланганди,

аммо суд ҳаммасини бекор қилди,-деди маслаҳатчи.-Қолаверса, Буш

асло рози бўлмайди, чунки у бундай никоҳларга қарши!

 

28-11-05

“ПРИВЕТ”

-Мана америкаликларга ҳам “гудбай” дедик, энди

осмонимиздан учиб ўтаётган Путинхон акамизга

очиқчасига “привет” йўлласак ҳам бўлар?-деди

маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Фақат “привет” йўлласак,

қулоқларига ёқмайди, шунинг учун,

“Привет, Хонободга кириб ўт” деймиз-да,-деди Алдаркўса.

 

 

27-11-05

ОҒАЛАР

ғаларимизни яхшилаб кутиб олларинг,-дея буюрди Алдаркўса

маслаҳатчисига.

-Қайси оғаларни?-дея ажабланди маслаҳатчи.-Русларними?

Ҳали яқинда улар бизга оғалик қилмасинлар деган эдингиз-ку?

-У пайтда хотиним билан урушиб қолган эдим,-деди Алдаркўса қорнини силаб.

26-11-05

ДЕМОКРАТЛАР

-Шартномаларни бекор қилиб, инсонпарварлик ишлари билан шуғулланаётган

Олмон аскарларини ҳам мамлакатдан қувсак, улар ҳам касалхонада ётган

Алматовни ўз мамлакатларидан чиқариб юборадиларми?-деб

сўради маслаҳатчи Алдаркўсадан.

-Қани эди қувганларида, аммо қувмайдилар, улар демократ,

инсонпарварлик принципларидан қайтмайдилр,-деди Алдаркўса.

 

25-11-05

РУС

Ғарбнинг ҳамма изини бутунлай йўқотинглар!-деди Алдаркўса

маслаҳатчисига.

-Эски китобларида ўқигандим, Рус ҳам қисман бўлсада ғарбда,-деди

маслаҳатчи.

-Ундай бўлса китобларни қайта ёзинглар ва “Рус”ни Ғарбдан чиқариб

ташланглар,-дея буюрди Алдаркўса.

-Китобларда қиламиз, амалда Ғарбни Русдан қандай чиқарамиз?

Ғарб Русга кириб бўлган-ку?-деди маслаҳатчи ажабланган оҳангда.

-Нима сен Рус-ми? Кириб бўлганини қаёқдан биласан?-дея

масхара қилди Алдаркўса маслаҳатчини.

 

24-11-05

ТАЖРИБА

Алдаркўсанинг тушига Рашидов кирди.

-Нега менинг отахоним бўлган Ғафур Ғуломнинг

етимларини қувғинга олаяпсан?-деди у.

-Чунки улар ҳам отахонингизнинг йўлидан кетишди,-деб

жавоб қилди Алдаркўса.

-Бу аҳволда ўзинг ҳам яқинда унинг йўлидан

келасан,-деди Рашидов.-Билиб қўй бу ерда ҳам

унинг гапи ўтади.

-Ҳозирча у ер ҳақида эмас,

бу ер ҳақида гаплашайлик, қолаверса менга мана шу ер

бўлаверади,-дея қўрс жавоб қилди Алдаркўса.

-Сени у ер бағрига сиғдирмайди,

чиқариб отади,-деди Рашидов.

-Чиқариб отадими йўқми, сиз қаердан

биласиз?-деб сўради Алдаркўса.

-Тажрибадан,-деди Рашидов.

23-11-05

СНОБЛАР

-Янги журнал чиқариб, номини инглизча қўйибсанми?- деб

сўради Алдаркўса қизидан.

-Ҳа, “ПЕОПЛЕ СНОБ”…

-Сноб? Бу нима дегани?

-Сноблар – димоғдор бойвуччалар… Журнални ўшаларга мўлжалладим.

Таги пастлар учун эса сиз мингталаб журнал чиқариб ётибсиз-ку?

Бу гапдан Алдаркўсанинг жаҳли чиқди ва:

-Ўҳҳоо, сиз ҳам опангизга ўхшаб

таги баландларга ишқибоз бўлиб қолибсиз-ку?- деди

киноя билан.

 22-11-05

БЕРИШ

-Мана база ҳам бўшаб қолди, тантанали суратда озод этдик,-деди

Алдаркўса маслаҳатчисига.-Энди бўш жойни тўлдириш ҳақида

ўйлашимиз керак. Русларга берсаммикан?

-Бериш-бермаслик қўлингизда, бераверинг,

америкаликларни синаб кўрдингиз, сизни қониқтирмади, 

энди кўнглингиз истаётган экан, яна эскиси каби русларга

берсангиз нима қипти?-деди маслаҳатчи.

 

21-11-05

КОНТАКТ

-Баъзи вазирлар мухолифат билан контактга чиқаётган

эканлар,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

Алдаркўсанинг жаҳли чиқди ва  одатдагидек “қаёққа”

калимасининг ўрнига тили ўрганиб қолган “нега” сўзини ишлатиб ўшқирди:

-Сен нега қараб турибсан?

-Мен… мен эртага электрон мактуб юбормоқчи эдим,-деди маслаҳатчи.

 

20-11-05

ЯНГИ УСУЛ

-Энди тарғиботнинг янги усулига ўтиш керак,-деди Алдаркўса маслаҳатчисига.

-Айтганингиздек қиламиз!

-Ундай бўлса, одам топ, ишни Абдуллаевани мақташдан бошлаларинг. 

Чунки у таъқиқлаган нарсаларга мен рухсат бериб қўйибман.

Кўзни юмиб уни мақтасаларинг оқибатда мени мақтаган

бўласизлар,-дея уқтирди Алдаркўса.

-Лекин у қизларга иштон кийишни, йигитларга

соқол қўйишни, ёшларга мачитга боришни ҳам

таъқиқлаган эдида,-дея ўйланиб қолди маслаҳатчи.

 

19-11-05

“ТАНГРИЧА”

-Кеча мухолифатдагилардан биттаси Абдуллаевани “тангрича”

дея мақтаб мақола ёзибди,-деди Алдаркўсага унинг қизи.

-Сенга айтмаганмидим, буларнинг хотирасига қурт тушган,

ҳали кечагина

“Абдуллаева Наврўзни йўқотди”,

“Абдуллаева Бобур ҳақида ёзишни ман этди”,

“Абдуллаева қизларга иштон кийишни таъқиқлади”,

“Абдуллаева мақбараларни буздирди” деб жар солиб

юрган ҳам шулар эди. Мана унутишди.

Парво қилма, 15 йилдан кейин булар сени ҳам мақтаб

мақола эмас, китоблар ёзадилар,-деди отаси.

-Нега энди 15 йил кутишим керак?-дея сўради қизи.

-Чунки буларнинг хотираси 15 йилда чириб

битади ва сен “тангричага” айланасан,-деди

Алдаркўса мамнун оҳангда.

 

18-11-05

МАСТЛИК-РОСТЛИК

Маст бўлиб ўтирган Алдаркўсага хотини деди:

-Бунча нарса тўплаяпсан, нима қиласан буларни,

бу ёғингдан нарёғинг яқинлашиб қолган бўлса,

 ҳаммасини гўрга тиқасанми?

-Йўқ, онангникига… ,-деди Алдаркўса ва 

орқасидан қўшимча қилиб қўйди:-жўнатаман!.

 

 17-11-05

БОСИШ

-Ҳамма ёқни босиб кетган телевидениелар ва радиоларни

битта жойга марказлаштирдик. Мабодо намойишчилар

у ерни босиб олишса нима қиламиз?-деди маслаҳатчи

Алдаркўсага.

-Ахмоқ, у ерни босиб олишгунча сен тухум босиб ўтирасанми?

Шундай латтачайнарлик қилсанг

сени ҳам босиб қўйишади,-деди Алдаркўса жаҳл билан.

Маслаҳатчи тилини танглайига босиб қолди. Алдаркўса:

-Ҳа, думингни босиб олдим-ми, нега кўзимдан йўқолмайсан,-дея дўқ урди.

-Тақсир, оёғимни босиб турибсиз,-деди маслаҳатчи.

 16-11-05

САРАТОН

-Алматовга қандай диагноз қўйишибди?-деб сўради Московдан

қайтган Алдаркўса маслаҳатчисидан.

-Умуртқа саратони…

-Тирик қоладими?

-Аслида умуртқада саратон бўлиши қийин масала,

у албатта бошқа жойдаги ўсимтадан ёйилади…

-Иши битибди, ундай  бўлса ҳамма айбни унга тўнкайлик,

ўзи билан олиб кетсин,-деди Алдаркўса.

-Ўлмай қолса-чи?-деб сўради маслаҳатчи қўрқа-писа.

-Ўлади, парво қилма, мана мен кафолат бераман,

у умуртқа саратонидан қутулса, Жаслиқ саратонидан қутула

олмайдиган қилиб қўямиз…

 

15-11-05

ТУЗОҚ

Алдаркўса Московда Иттифоқчилик ҳақидаги

шартномани имзолаб бўлгач, Путин унга:

-Улардан-ку қутулдинг, биздан қандай қутуласан? –деди.

-Сиздан ўлиб қутуламан,-деди Алдаркўса,

яъни доим сиз билан биргаман деган

гапни ҳазил оҳангига буриб. Путин тиржайдида:

-Осон йўлни танлама,энди ўлиб ҳам қутулмайсан,-деди.

 14-11-05

ГЎРГА

Алдаркўса Московга учиб кетаётган эди, бирдан

учқич силкина бошлади. Унинг ранги оқариб кетди ва

-Нима гап?- деб сўради.

-Яқинлашиб қолдик, шекилли,-деди маслаҳатчи.

-Қаерга?-дея сўзга аралашди хотини.

Жаҳли чиқиб турган Алдаркўса:

-Гўрга!-деди.

 

13-11-05

ПАХТА

Алдаркўса Московга бориш учун отланар экан, хотинига деди:

-У ерга борганда Путинхон акамизнинг маликалари

билан бирга юрасан,  пахта қўйиб туришни унутма, хўпми?

-Уф,-деди хотини,-эндигина чамадонларни бекитган

эдим, қанча пахта олсам экан?

 

12-11-05

ИМЗО

Алдаркўса маслаҳатчисидан сўради:

-Путинхон акамларга нима олиб борсам-ки

эсдан чиқмайдиган совға бўлса?

-Ручка,-деди маслаҳатчи.

-Нега энди ручка?

-Айтганларига ўз ручкангиз билан дарҳол

имзо қўйиб берсангиз, сизнинг тарихий имзоларингиз

эсдан чиқмайдиган ҳадя бўлади-да!-деди маслаҳатчи.

– Ундай бўлса ҳар битта киссамга биттадан,

йўқ иккитадан ручка солиб қўй,

чунки биттаси ёзмай қолиши ҳам мумкин-да!-деди

Алдаркўса мамнун оҳангда.

 

11-11-05

ЯЛАНҒОЧ ШОҲ

Алдаркўса Путинга телефон қилди:

-Битта илтимосим бор, менинг масаламни

БМТга муҳокамага киритиб, кейин ўтмади деб қайтарсангиз,

бу нонкўр халққа ҳам, ана у душманларимга ҳам

ҳақиқат нималигини кўрсатиб қўйган бўлардик-деди.

-Бўпти, эвазига нима берасан?

-Нима истасангиз,-деди Алдаркўса.

-Унда яланғоч қоласанку?-дея кулди Путин.

-Майли…

-Бўлмаса йўлга чиқ! Кремлда ечинасан,-деди

Путин энди жиддийлашиб.

 

 10-11-05

ҒАМХЎРЛИК

-“Болалар спортини ривожлантириш керак” деб айтдингиз.

Болалар чиниқиб, кучли бўлиб қолсалар, кейин уларни

қандай удда қиламиз,-деб сўради маслаҳатчи

Саройда шу масалага бағишлаб ўтказилган

мажлисда баландпарвоз нутқ

ирод қилган Алдаркўсадан.

-Бу гапни ўтган йил ҳам айтган эдимми?-деди

Алдаркўса хўмрайиб.

-Ҳа, айтган эдингиз…

-Ундан олдинги йил ҳам айтган эдим-ми?

-Ҳа..

-15 йил олдин-чи?

-Ҳар йили айтасиз..

-Бўпти-да, яна нима дейсан , кейинги йил

ҳам айтаман!-деди Алдаркўса, сўнг қўшимча қилди:

-Унутма, бунинг оти – ғамхўрлик!

 9-11-05

ОТА

Алдаркўса лицей домлаларидан бирини чақиртириб:

-Болаларинг мен ҳақимда нима дейди,-деб сўради.

Домла оғзини кўпиртириб:

-Ўзим ўргатиб қўйганман, ҳаммаси сизни “отамиз” дейди!-деди.

-Вой аблаҳларей, мана мен санларни отаман!-дея ўшқирди Алдаркўса.

 

8-11-05

СОЛИҚ

-Дада солиқларни оширибсизми? Бу аҳволда биз қандай

яшаймиз?- деди кенжа қизи Алдаркўсага.

-Қўрқма, менинг давримда сенга тегадиган

бўлмайди,-дея қизини овутди Алдаркўса.

-Кейин-чи?- сўради қизи. Бундан Алдаркўсанинг жаҳли чиқди ва:

-Кейин фақат гўрков солиғини тўлайсизлар!-деди.

                                                                                     

 

7-11-05

АНДИЖОН

-Солиқларни оширмасак бўлмайди,-деди Алдаркўса маслаҳатчига.

-Халқ исён қилмасмикан?-дея хавотирини билдирган

бўлди маслаҳатчи. Бунга жавобан Алдаркўса:

-Халқинг кўп ҳам ахмоқ эмас, бошига Андижон келишини билади,-деди.

 

6-11-05

ФРАНЦИЯ ва АНДИЖОН

-Париж атрофида юз берган жанжалларни Андижон воқеаларига

ўхшатиб талқин қилларинг!-деди Алдаркўса маслаҳатчисига.

-Худога шукур, бояга қадар хабар йўқ эди,

 ниҳоят Франция президенти ҳам

отишга буйруқ берибдида!-деди маслаҳатчи

 

5-11-05

СЎКАҒОН

Интернет саҳифаларига русчалаб “постинг” ёзиб

ўтирган Алдаркўса маслаҳатчисига:

-Иплос сўкинишлар камайиб қолдими?-деди.

-Сўкадиганлардан биттасини ёмон қарғашган экан,

Худо урибди, тили айланмай ётган эмиш,-деди маслаҳатчи.

-Нима уни мендан яхшироқ сўкинар

эди демоқчимисан?-Алдаркўса жаҳл билан

шундай деб постинг ёзишда давом этди.

 

4-11-05

ЯНГИ ОЙ

Тўнтариш бўлармиш деган гапдан

чўчиб қолган Алдаркўса маслаҳатчисига

ташқарини кўрсатиб:

-Нега томнинг усти ёруғ?-деб сўради.

-Янги ой чиққан!-деди маслаҳатчи.

-Кимдан сўраб чиқади, дарҳол

туширларинг!-дея бақира кетди Алдаркўса.

 

3-11-05

ТАБРИК

– Кимдан Ҳайит табриги келди?-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчидан.

-Жуда кўп одамдан,-деди маслаҳатчи.

-Мени одамлардан келиб-келмагани қизиқтирмайди, Путиндан

келдими йўқми, шуни гапир,-деди Алдаркўса.

 

2-11-05

ПЛАН

-Саройда тўнтариш бўлармиш деган

 миш-мишлар кўпайиб кетди,-деди

хорижлик меҳмон Алдаркўсага.

-Вой аблаҳларей, бу гапни дарҳол тарқатиб бўлишибдими,

бу келаси йилги сайлов арафасидаги планимиз

эди-ку?!-дея жаҳли чиқди Алдаркўсанинг.

-Қоғозда қолиб кетмасин дейишган

бўлишса керак,-дея пичинг қилди меҳмон.

 

1-11-05

РАМАЗОН

-Рамазон келаяпти, нима қиламиз?-деди маслаҳатчи

Алдаркўсага байрамни назарда тутиб.

-Бир пайтлар у СССР Олий Советида раис ўринбосари бўлган,

яхшилаб қабул қилайлик,-деди байрам

кириб келаётгани хаёлида ҳам бўлмаган

Алдаркўса Рамазон Абдулатиповни назарда тутиб.

 

31-10-05

ЎЛИКЛАР

-Авропа Иттифоқи бизга нисбатан санкцияларни кучайтирмоқчи

экан, бизни иқтисодий жиҳатдан ўлдирмоқчи улар!-деди маслаҳатчи

Алдаркўсага. Бундан Алдаркўсанинг жаҳли чиқди ва:

-Қачондан бери хулоса чиқарадиган бўлиб қолдинг? Нима, сен тирикмисан,

ҳали?-деди.-Мен сени ўлиб бўлгансан, нариги дунёдасан деб юрибман!

-Йўғе, хўжайин,  биз ҳали шу дунёда, тирик бўлсак керак?-деди маслаҳатчи.

 

30-10-05

ТОПШИРИҚ

-Америка ҳам бизга қарши санкция

қўймоқчи,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Сен Американи оғзингга олма, Рус ва

Хитойдан гапир,-деб дўқ урди Алдаркўса.

-Керак бўлса улар ҳам Американикини ялаб

қоладиларми, деб қўрқаман-да,-деди маслаҳатчи.

-Ялаган ялатишни ҳам яхши

кўради, унутиб қўйма!-деди Алдаркўса.

 

29-10-05

“ХУДОГА ЁҚМАЙДИ”

-Судланувчилар ҳамма айтганларимизни бажаришди, берилган жазога

ҳам рози бўлишди, биз уларга суддан кейин сизларни авф этамиз

деб ваъда берган эдик, шу ҳужжатларни олиб келгандим,-деди

маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Ҳа, ваъда бергандик, аммо биз одамларнинг хоҳиш-истагига

қарши ҳаракат қилмаймиз, бу Худога ёқмайди, ўзлари шу

жазога розиман, раҳмат деб айтишди, энди мен қандай қилиб уларнинг истагини

ўлдираман, қўй мени бунақа ишларга бошлама,-деди Алдаркўса.

 

28-10-05

БАЛО

-Дада, нега сизни Алдаркўса дейишади,-деб сўради

қизи отасидан.

-Бола туғилганда исм беришгандек, энди шундай ном

беришганда,-деб қўйди Алдаркўса.

-Ундай бўлса ҳам алдамчи ва ҳам кўса бўлишингизни олдиндан

қандай билишган?-деди қизи.

Алдаркўсанинг жаҳли чиқди ва:

-Сен бошимизга бало бўлишингни мен қандай қилиб олдиндан билган бўлсам,

улар ҳам шундай билишган!-деди.

 

ТЕЛБА

27-10-05

-Умаров телба бўлиб қолибдими?-деди Алдаркўса маслаҳатчисига.

-Сиз адашиб ичиб қўйган доридан унга ҳам беришибди…

-Аблаҳлар! Эшаклар! Ҳозир сени ҳам, ўзимни ҳам ўлдираман!

Мен, дори ичмасдан

олдин ҳам шундай эдим, нега мени унга тенглаштирасан!-

деб Алдаркўса кўйлагини йирта бошлади.

 

26-10-05

ОСКАР

-Руслар, Эстонлар ва ҳатто Тожикларнинг ҳам фильми Оскар мукофотига қўйилибди,

кўзлари кўр бўлган шекилли, бизникини олишмабди,-деди маслаҳатчи

коняк ичиб ўтирган Алдаркўсага.

-Ким ўзи у Аскар деганинг? Бушнинг аскарими? Хонободдан

қувганимга ўч олмоқчи бўлгандир-да, уни боплаб

 бир икки мақола чиқарларинг,

кўзи очилиб қолади,-деди Алдаркўса.

 

25-10-05

ТОНИШ

Алдаркўса Рустамни чақириб:

-Кўрдингми, одаминг-Санжар Умаровни қаматиб қўйдим,-деди.

-У менинг одамим эмас, менинг битта одамим бор, у ҳам бўлса сиз,-деди Рустам.

-Мана шундай тониб юборишингни мен билар эдим, аммо у билмас эди,-деди

Алдаркўса тиржайиб.-Лекин нега Мирзиёев билан гаплашганда шу гапни айтмадинг.

-У пайтда менга Умаров четга чиқиб кетди, деб айтишганди-да,-деди Рустам.

 

24-10-05

“КИМ”

-Дада, неварангиз “Акромий” бўламан, халифат қураман,

дейди икки гапнинг бирида,-деди

қизи Алдаркўсага.

-Парво қилма, эсингдан чиқдими у отасини қандай боплаганди,

бундай оқпадарга

ҳеч ким эргашмайди,-деб жавоб қилди Алдаркўса.

-“Ҳеч ким” йигирма беш миллион бўлса, “Ким” неча миллион бўлар

экан?-деди қизи киноя билан.

 

23-10-05

РУҲСИЗ

-Мадҳияни “Руҳлантирувчи эмас” деб танқид қилишмоқда. Шуни ўзгартириб,

қайта ёзсакмикан,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Ахмоқ бўлдингми, одамлар руҳланса нима бўлишини биласанми?-деб жавоб

қилди Алдаркўса.-Бу Мадҳия одамларни руҳсиз

тутишига ишонганим учун уни танлагандим.

Кўрдингми, яна бир марта ҳақ бўлиб чиқдим!

 

22-10-05

БИРГА

Алдаркўса қизини чақириб:

-Эшитдингми, эринг уйланибди,-деди.

-Биринчидан, собиқ эрим, иккинчидан, у ёзда уйланган эди, учинчидан,

нега энди гапни бугун очаяпсиз?-деди қизи.

-Тўртинчидан, сенга ҳам биттасини танлаганимни айтмоқчиман…

-Нега сиз танлайсиз, у билан мен ётаманми ёки сиз ётасизми?-дея жаҳл қилди қизи.

-Шунақа қайсарлик қилавер… бу сафар халқ қўзғалиб қолса,

нима бўлишини биласанми, ҳаммамиз бирга

ётамиз,-деди Алдаркўса ҳам жаҳл билан.

 

21-10-05

ЭМАКЛАБ

Алдаркўса маслаҳатчисига:

-Бу ишларни бошлаб қўйдик, тупикка кириб қолдик,энди қандай чиқамиз?-деди.

-Ҳар ҳолда эмаклаб…,-деди маслаҳатчи.

 

20-10-05

ГАРАНГ

Алдаркўса Андижон воқеалари бўйича судга

 раислик қилаётган судяни чақириб:

-Қачонгача чўзасан, гаранг?-деди.

-Қачонгача десангиз,-деб жавоб қилди судя.

-Э.., ҳаммаёқни расво қилдинг,-деди Алдаркўса юзини бужмайтириб.

Судя шоша -пиша ҳаммаёққа қарай бошлади.

 

19-10-05

КЕТИШ

Алдаркўса “Пенсияга чиқсаммикан?- деб ўйлаб

ўтирганди маслаҳатчиси кириб келди.

-2007 йилда кетаман,-деди Алдаркўса унинг муносабатини билиш учун.

Маслаҳатчи одатига кўра Алдаркўсага

хушомадгўйлик қила бошлади:

-Қойилман, ҳақиқатдан ҳам валисиз, ҳатто Худонинг қарорини ҳам

олдиндан биласиз-а? Тайёргарликни бошлайликми?

Жойни қаердан танлайлик? Московданми, Тошканданми ёки

Самарқандданми?

 

18-10-05

СОЛИШТИРИШ

-Мен ўзимдан кейин ё прокурор, ёки судя президент

бўлишини истайман, -деди Алдаркўса маслаҳатчисига.

-Нега? –дея ажабланди маслаҳатчи.

-Ўшанда халқ солиштириб, менинг  қадримга етади,-деди Алдаркўса.

Маслаҳатчи Алдаркўсани мақтаб, кўнглини

кўтармоқчи бўлиб деди:

-Халқ шундай ҳам қадрингизга етади. Ҳозир ҳам солиштирганда

керак бўлса, мингта прокурор ва мингта судяга дарс берасиз…

 

17-10-05

ТАЛАБ

Алдаркўса туш кўрса янги ковланган қабрнинг ёнида эмиш ва

Маҳбуба деган бир аёл уни гўрга тиқаётган экан.

-Мендан нима истайсан, қандай талабинг бўлса айт,

бажараман,-дебди унга Алдаркўса.

-Ундай бўлса, мени овора қилмасдан гўрга кир!,-дебди Маҳбуба.

 

16-10-05

ИЗ

-Нальчикда ўзбек изи  бор, деб айтибсизми?-деб

сўради Алдаркўса Путиндан.

-Сен Андижонда Россия изи бор деганингда биз қўйиб бергандик.

Энди сен ҳам қўйиб бер, бу изни

Афғонистонга ўтқазиб юборамиз,- деди Путин.

 

15-10-05

РАНЖИШ

Нальчикда Россия ҳукуматига қарши исён юз бериши муносабати

билан Алдаркўса Путинга телефон қилиб ҳамдардлик билдирди.

Путин ундан ранжиди:

-Сен Андижонда қилганинг каби мен ҳам ҳаммасини қириб ташладим,

шу боис сендан -иттифоқчимдан ҳамдардлик эмас, табрик кутган эдим…

 

14-10-05

ПЛАНЛАШТИРИШ

-Назарбоев “Собиқ СССР давлатлари ичида биз биринчи бўлиб стратегик

планлаштиришни бошлагандик” деб мақтанибди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Калласи ишлайдими, у қозоқни, мен оилани планлаштириш дастурини

бошлаганимда ҳали СССР яшаб турган, Назарбоевнинг

хотини ҳар йили битта туғиб юрганди,-деди Алдаркўса.

 

13-10-05

ҚИЙШАЙИШ

-Россия билан иттифоқ тузамиз деган гапимга муносабат

қандай бўлди,-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчисидан.

-Эллик грамм ичиб олгандан кейин қийшайиб, оғзининг бир

четидан шу гап чиқиб кетган-да, деб қарашмоқда, – деди масалаҳатчи.

-Биринчидан, эллик грамм эмас, бир шиша эди, иккинчидан,

ундан кўп ичсам ҳам оғзим қийшаймайди,

-деди Алдаркўса қийшайиш калимасини ўзича тушуниб.

 

12-10-05

МАЙДА-ЧУЙДА

-Кондолиза Райс билан Назарбоев мен ҳақимда ҳам гаплашибдиларми? – деб

 сўради Алдаркўса маслаҳатчисидан.

-Йўқ, – деди масалаҳатчи.

-Қаёқдан биласан?

-Чунки матбуот конференциясида улар “Биз майда-чуйда ҳақида эмас,

балки муҳим масалаларни муҳокама қилдик” деб айтишди, – деди маслаҳатчи.

 

11-10-05

ЖАННАТ

Алдаркўса маслаҳатчисидан:

-Рўза тутмаса ҳам бўладими?-деб сўради.

-Бўладику-я, аммо тутса яхши, масалан жаннатга кетиш

мумкин,-дея жавоб қилди маслаҳатчи.

-Санлар кетаверларинг, мен учун юртим – жаннат, мен сотқин

эмасман, уни ташлаб кетмайман!,-деди Алдаркўса.

 

10-10-05

ТУТУРИҚ

-Қўшниларимизнинг ҳаммаси буёққа келаётган Кондолиза Райс

билан учрашадиган бўлишибди. Бирортаси ҳам бизга қўшилиб Америкага

қарши чиқмади-я?! Буларни Путинга эслатиб қўйиш керак.-деди

Алдаркўса маслаҳатчисига.

-Мен унинг маслаҳатчисига эслатдим. У “Агар рад этмаса ва келса,

Путин ҳам учрашади деб айтди,-деди маслаҳатчи.

-Буларда тутуруқ йўқ, ташқи сиёсатда тутуруқ бўлиш керак,-деди Алдаркўса.

 

9-10-05

ВАТАН

-Нега Россия билан иттифоқ тузишни таклиф қилаяпсиз? Бу келажакда

битта мамлакат бўлишга йўл очмайдими?-деб

сўради маслаҳатчи Алдаркўсадан.

-Қаники тезроқ йўл очса… Сани таклифинг билан Москвадан

қабр жойи олиб қўйгандик. Бегона мамлакатнинг бегона

 фуқаролари бўлиб, хору зор, гулга зор бўлиб ётиш яхшими

ёки қўшилиб кетиб, ўз Ватанингда ётганинг яхшими?-деди Алдаркўса.

 

8-10-05

БЕЧОРАЛАР

-Сизлар рўзани нима учун тутасизлар?-деб сўради

Алдаркўса Малайзия раҳбаридан.

-Камбағал-бечораларнинг, очларнинг ҳолини ҳис

этиш учун,-дея жавоб берди раҳбар.

-Ҳмм, бизда на камбағал бор, на оч!-деди Алдаркўса.

 

7-10-05

РЎЗА

-Рўзани нима учун тутадилар?-деб сўради

Алдаркўса маслаҳатчисидан.

-Мукофот учун…

-Менга мукофотнинг кераги йўқ,  зотан Нобелдан бошқа

ҳаммасини олиб бўлганман,-деди Алдаркўса қорнини силаб.

 

6-10-05

ОТА

Алдаркўса отаси вафот этган Алишерга телефон қилди:

-Суянган тоғинг бўлган отангдан ҳам айрилдинг, энди нима қиласан?

-Ёнимда асосий отам бўлган сиз борсиз, шу боис кўнглим

тўқ, аммо сиздан кейин нима қиламан, билмайман!,-деди Алишер.

 

5-10-05

НОРАСМИЙ

Алдаркўса маслаҳатчисидан:

-Авропаликлар энди бизга виза бермас эканларми?

Шунақа қарор олишибдими?-деб сўради.

-Парво қилманг у қарорнинг сизга ҳеч алоқаси йўқ, у

фақат расмийларга,-деди маслаҳатчи.

 

4-10-05

БАНКРОТ

Баъзилар Малайзия Бош вазирига мактуб

йўллаб,  “Алдаркўсани қабул қилмасликни” талаб этишди.

Бош вазир мактубларни бир четга суриб:

-Қабул қилма эмиш, қабул қилмасам, мамлакатдаги

ҳамма фоҳишахоналар банкрот бўлади-ку?!-деди.

 

3-10-05

ҚОҒОЗ

-Калласини еган биттаси  сизнинг устингиздан Путинга

шикоят ёзибди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Нима қипти, яна нечта калласини еганлар мана сенинг устингдан

тинмай менга шикоят ёзадилар, шундай гапда,-деди Алдаркўса.

-Путин ҳам сейфда олиб қўйиб, кейин керак бўлганда

ишлатмасин,тағин,-дея гап қўшди маслаҳатчи.

-Ўлдими, катта бир мамлакатнинг президентига

юмшоқроқ қоғоз топилмаса,-жавоб қилди Алдаркўса.

 

2-10-05

ТАЪМ

Алдаркўса маслаҳатчисига:

-Бугун ҳам ярим тунга қадар ишлаяпмиз,

нима овқат буюриб қўйсак экан?-деди.

-Кечаги борш зўр бўлганди, таъми ҳалига қадар

оғзимдан кетган эмас,-деди маслаҳатчи сузилиб.

Алдаркўса ўйлаб ҳам ўтирмасдан жавоб қилди:

-Ундай бўлса, ман ўзимга палов буюраман,

сен еб юрма, оғзингдаги таъм бузилиб қолади!

 

1-10-05

ДУНЁНИНГ ЯРМИ

-Бутун дунё биздан юз ўгира бошлади, бир нарса

қилмасак бўлмайди,- деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Ақлингни едингми, гапингни ўйлаб гапир,

дунёнинг ярмидан кўпи биз билан, Мана

ўзлари айтиб туришибдику,  Хитой, Россия,

Беларус, Туркманистон биз билан деб!

-Тўғри айтасиз, Шимолий Корея ҳам биз билан-а!,-дея

уни қўллаган бўлди қалтираб қолган маслаҳатчи.

 

30-09-05

ВИЗА

-Авропа Иттифоқи бизга чет элга чиқиш учун виза беришни

ман этармиш,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Яхши бўларкан, санларга чет элда бало борми?-деди Алдаркўса.

 

28-09-05

“ПЕШГИР”

-Мухолифларимиз бирлашаётган экан, олдини ол!-деди

Алдаркўса маслаҳатчисига.

-Парво қилманг, ораларида тожикча айтганда “пешгир”ларимиз, ўзбекча

айтганда олдини оладиганлар кўп,-деди маслаҳатчи.

Алдаркўса уни огоҳлантирмоқчи бўлиб:

-Қара, агар мухолифларим бирлашиб қолсалар, оғзидан суви оқиб қолган

“пешгир”ларингга ва сенинг ўзингга ҳам олдини олиш

қандай бўлишини ўзим кўрсатиб қўяман,-деди.

 

27-09-05

СЎМ

-Сизнинг буюклигингизга, келажакни олдиндан кўра олишингизга қойил

қолдим,-деди маслаҳатчиси Алдаркўсага.

-Яна нима бўлди?-деб сўради Алдаркўса.

-Янги пул чиқарганимизда унга расмингизни қўяйлик деганимизда

“Мендан кейин бир кун келиб, қадри тушиб кетганидан

ҳожатхона қоғози билан тенглашса нима бўлади?”

деган эдингизда!,-деди маслаҳатчи.

 

26-09-05

ЯШИЛ

-Америка билан муносабатларни яхшилаймизми?-деди

 маслаҳатчиси Алдаркўсага.

-Қанча берадиган бўлишди?-дея 

ҳаяжон билан сўради Алдаркўса?

 

25-09-05

РЕЙТИНГ

-Андижон воқеалари борасидаги судга одамларнинг муносабати

қандай бўлмоқда?-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчисидан.

-Мазза қилиб томоша қилишмоқда. Рейтинги ҳамма

спектакллардан ҳам ўтиб кетди,-деди маслаҳатчи мағрур оҳангда.

 

24-09-05

ЎЗБЕКНИНГ ОРИЯТИ

Алдаркўса маслаҳатчисидан:

-Ғарбда ҳам “Онангни зўрлайман!” деса боласи судда булбул

бўлиб сайрайдими?-деб сўради..

-Йўқ, бундай орият фақат бизда бор, уларда “Онамда гапинг бўлса,

бор гаплашавер!”, деб қилмаган ишини қилмадим деб

тураверади,-деди маслаҳатчи.

-Бу гапингни менга айтинг, биров эшитмасин!-деди Алдаркўса.

-Ўша эшитган одамнинг ҳам онаси бор, орияти бор, керак

бўлса уни ҳам сайратамиз,-дея мағрурланди маслаҳатчи.

-Лекин мана сенинг на онанг, на отанг бор, сен нега

сайраяпсан, шуни тушуна олмаяпман?-деди киноя билан Алдаркўса.

-Тақсир, бизнинг бола-чақа бор,-деди маслаҳатчи.

 

23-09-05

ИТ ва МУШУК

Маслаҳатчи Алдаркўсага:

-Мухолифларимизнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида қилиб, ”Интернетдаги

саҳифангни ёпиб ташла, кимга кераги бор? Уни на ит, на мушук

ўқийди”, деб боплаб хат юбордим,-деди.

-Ахмоқ, ўйлаб ёзсанг бўлмасмиди, уни

ўзимиз ўқиб турибмиз-ку?-деди Алдаркўса.

 

22-09-05

ОДАМ…

Алдаркўса прокурор Набиевни чақириб:

-Нега давлат сирини ошкор қилдинг? “Йўлдошев МХХ

ертўласида эди ва ташқарига телефон қилган” деб айтибсан, бу одамларга

“МХХ ертўласидан ташқарига бемалол телефон қилиш мумкин”,

 деган “сигнал” беришдир, бу давлат сирини фош этишдир!-деди.

-Лекин мен телефон бизники эканлигини давлат сири деб билиб,

 уни битта ҳам одамга айтмадим,-деди Набиев.

-Мана менга айтдинг-ку, тағин битта ҳам одамга

айтмадим дейсан?!-ўдағайлади

Алдаркўса. Шошиб қолган Набиев:

-Сиз, одам эмас.. сиз юртбоши-ку,-деди.

 

21-09-05

ЖАНОБ

Маслаҳатчи Алдаркўсага Абдусаид Кўчимов деган маддоҳ

шоирнинг “Халқ сўзи” газетасида босилган шеърларини кўрсатди:

-Душманларимизни, жа боплабди-да…

Алдаркўса шеърларни ахлат қутисига отар экан:

-Нега буларни “Гостелерадио”га раис бўлиб турганда

ёзмади-ю, ишдан олингандан кейин ёзди?-деди.

-Қаранг-а бу томонини ўйламабман,-дея ўзини оқламоқчи

бўлди маслаҳатчи,-лекин хорижий радиоларга ишлаётган

мухбирларни боплаган, пул учун хотинини

ҳам жанобларга қўшиб қўйишади,-деган.

-Бу ифлосни назоратга ол, тағин ўзини ишга тайинлаган

пайтларимиздаги гаплар ёдига тушиб, “Жаноб” деганда

мени назарда тутмаган бўлсин!-деди Алдаркўса.

 

20-09-05

МУКОФОТ

Асли Андижонлик бўлган собиқ муфти Муҳаммад Содиқ 

ўтган оқшом телевидениенинг “Муносабат” дастурида 

 “акромий”ларга қарши Фатво эълон қилиш керак, дея

Бобур майдонида намойишга чиққанларни қоралагач, бугун

маслаҳатчи Алдаркўсанинг ҳузурига кириб:

-Унга қандай мукофот берсак экан?-деб сўради.

-Ўзига битта партия тузиб олсин,-деди Алдаркўса.

-Кейин рўйхатдан ўтаман деб гаранг қилади-да,- ўйланиб қолди маслаҳатчи.

-Дунё кенг, ана Ливия, Швеция ёки Англияга бориб ўтаверади,-деди  Алдаркўса.

 

19-09-05

ЮЛДУЗ

Алдаркўса Юлдузни чақирди ва:

-Туркманбошининг қўлини ўпибсанми?-деди.

-Унинг қўлини ўпган бўлсам, сизнинг оёғингизни ўпаман!,-деди

Юлдуз ноз билан бошини Алдаркўсанинг кўксига қўйиб.

 

 

18-09-05

ТАЙЁРГАРЛИК

Алдаркўса икки кун кейин бошланадиган суд

ҳужжатларини кўриб чиқар экан судяга:

-“Акромийлар” бўйнига олмаса, “доказат” қила олмасанг, нима қиласан?- деди.

-Сиз нима десангиз, шуни қиламан,-деди судя.

-Ундай бўлса, агар улар бўйнига олмаса сен бўйнинга оласан, -деди Алдаркўса.

 

17-09-05

САЙЛОВ

-Инқилоб қилмоқчи бўлганларнинг ҳаммасини террорист деб эълон қилларинг,-деди

Алдаркўса Бош прокурорга.

-Эълон қилдик, тақсир!-деди прокурор.

-Ундай бўлса, энди “2007 йил сайловларида қатнашаман” деб юрганларни ҳам

террорист деб эълон қилларинг,-деб буюрди Алдаркўса.

-Сиздан бошқа номзод йўқ,- деди прокурор.

 

16-09-05

ҚОРА ҚОЗОН

-Америка билан муносабатларни бузиб яхши қилмадикми?-деди маслаҳатчи

Алдаркўсага,- ҳисоблаб чиқсак, юз мингдан зиёд одамнинг

қора қозони шунинг ҳисобига қайнаб турган экан…

Алдаркўса жаҳл қилиб:

-Сени бу ерга бошқаларнинг эмас, менинг қора қозоним

 ҳақида ўйлашинг учун ишга олганман,-деди.

 

15-09-05

КИНО ЮЛДУЗИ

-Путин  меҳмонхонада Ангелина Жолие билан бир қаватда экан,-деди

 маслаҳатчи Алдаркўсага БМТнинг 60 йиллигига бағишланган

йиғини ҳақида ҳисоб берар экан.

-Ким экан, у?-деб сўради Алдаркўса.

Маслаҳатчи унинг дунёдаги энг машҳур кино юлдузи ва БМТнинг

махсус элчиси эканлигини айтмоқчи бўлиб:

-Кино юлдузи…,-деганди Алдаркўса унинг гапини бўлиб:

-Путин менга бир оғиз “юр” демади, агар борганимда куни

қанақадир артистларга қолмасдан, мен билан турган бўларди,-деди.

 

14-09-05

УЧИНЧИ ОЁҚ

-Эшитдингми, БМТнинг 60 йиллиги нишонланадиган ассамблеясида

Алдаркўсага ҳам нутқ сўзлаш имкони берилганди, аммо у  йиғинга

бормайман, деб мактуб жўнатибди,-деди бир журналист иккинчисига.

-Путиннинг соясида юриб, итнинг кейинги оёғи бўлиб қолишдан

чўчиган бўлса керак,-деди иккинчи журналист парво қилмай.

Биринчиси гапни яна узатди:

-Унда жавобингдан “Ҳозир қайси оёғи?” деган савол чиқади-ку?

-Ҳозир учинчи оёғи!-деди талаба яна совуққонлик билан.

 

13-09-05

МАСАЛА

-Вашингтонга борар экансиз, менинг масаламни ҳам

гаплашиб бермайсизми?-деди Алдаркўса Путинга.

-Телефон қилганингиз яхши бўлди, кўнглим ғаш эди, боя

Гулнора телефон қилиб, “Папулямнинг масаласини гаплашиб

келаверинг” деганди, сиз билан гаплашмай унга сўз бериб юборгандим.

Демак. гапларингиз бир жойдан чиқибди, унга розилик берганингиз мени қувонтирди,-деди.

Телефоннинг Алдаркўса томонидан овоз келмай қолди.

 

12-09-05

БЕКИТ

-Интернетни бекита бошлаганимиздан буён сиёсатга қизиққанлар

орасида чет элга кетиб қолиш кўпаймоқда,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Ундай бўлса бутунлай бекитиб ташла!-деди Алдаркўса қувониб.

 

11-09-05

ОТАСИНИНГ ЎҒЛИ

Алдаркўса маслаҳатчисидан норози бўлиб, уни хонасидан қувди:

-Йўқол, кўзимга кўринма, итвачча!

-Хўп, хўп, отажон!,-деб маслаҳатчи чиқиб кетди.

 

10-09-05

ЭЪТИРОФ

-Авропадан келган одам унча ката лавозимда эмас, бор йўғи

Марказий Осиё бўйича вакил экан, ковушини тўғрилаб

юбораверайликми?,-деди Ташқи Ишлар вазири Алдаркўсага.

-Кавушини мен томонга қараб тўғрила, уйинга меҳмон кирмай

қўйса ҳам ёмон экан, олтин симли бўлса ҳам мана бу тўнларни нам

уриб моғорлаб кетди. Бу кетишда яқин орада

ўзимиз ҳам моғорлаб кетамиз!-деди Алдаркўса.

 

09-09-05

ПАПУЛЯ

-Папуля, мен қароримни бердим, сендан кейин ўзим президент

бўламан, -деди Гулнора рус тилида Алдаркўсага.

-Ўзбек тилини биласанми?-деб сўради отаси.

-Жа, қизиқсан-а, папуля, нима сан сайланганингда ўзбек

тилини билармидинг?!-деди Гулнора отасини камситиб.

 

08-09-05

ФАРҚ

-Қачонгача информацион хуруж остида қоламиз. Ҳужумга

ўтларинг,-деди Алдаркўса  Мирзиёевга.

-Милтиқлар эскириб қолган, биров қарамаяпти, порохлар ҳам писиллаб отмоқда…

Алдаркўса унинг гапини бўлди:

-Нега эскиради, нега писиллаб қолади?

-Тагига сув кетган, шекилли,-деди Мирзиёев қаерда эканлигини унутиб.

-Сани тагингга сув кетган!-дея ўшқирди Алдаркўса.

-Ундай деманг, мени тагим нима, сизники нима, фарқи йўқ-ку,

отагинам, – дея Мирзиёев ўртани юмшатмоқчи бўлди.

-Фарқини кўрмаяпсанми, -деди Алдаркўса,-мен ўтирибман, сен эса

ўтириб қўйдинг!

 

07-09-05

ХАБАР

-Алматов ва Иноятов кетибди,-деди боласи Деҳқонбувага.

-Худога шукур, кетишгани рост бўлсин! Қачон кетишибди?

-Бугун эрталаб, биринчи рейсда, Москвага, дам олишга…

-Ҳа, Алдаркўса бўлмай қол, шунисини кейинроқ айтсанг ҳам

бўларди, бундай бир мазза ҳам қилолмадим,-деди

гуноҳсиз қамалиб чиққан Деҳқонбува.

 

06-09-05

МОНИКА

-Эртага Клинтон келар экан,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Мен уни таклиф қилмаган эдим, нега келаяпти? Агар Бушдан

қочиб келаётган бўлса, дарҳол сиёсий бошпана берларинг!

Бу андижонликлар масаласига муносиб жавоб бўлади.

-У Ҳиндистонга кетаётган экан, Тошкентда тўхтаб ўтмоқчи…

-Ҳиндистонни бошига урадими, кўндирларинг, ҳамма шароитни қилиб

берамиз,-деди Алдаркўса маслаҳатчининг гапини бўлиб.-Керак бўлса,

Моникалардан бир-иккитасини ҳам бериб қўямиз!

-У қариб қолган, рози бўлармикан?-деди маслаҳатчи.

-Нима у мендан ҳам қарими?-ажабланди Алдаркўса.

 

05-09-05

ЁРДАМ

-Бутун дунё Америкада юз берган

 тўфон боис ёрдам таклиф қилмоқда.

Биз ҳам четда қолмайлик,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Бўпти бирор нарса таклиф қилайлик!-деди Алдаркўса.

-Нима юборсак экан?-деб сўради маслаҳатчи ундан.

-Хонободда қолишларини бир ҳафтага

узатишимизни таклиф қил!-деди Алдаркўса.

 

04-09-05

ТАШАББУС

-Туркманбоши “Руҳнома” деб номланган

тутуруқсиз китобини Россияга катта

пул тўлаш эвазига, “Союз” кемаси орқали космосга

йўллабди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Вой аблаҳ-ей, Худога ишониб қолибди-да! Алматовнинг

рўйхатига тиркаб қўйларинг!-деб буюрди Алдаркўса.

-Менимча у Худога ўз динини тиқиштирмоқчи,- дея

мавзуни давом эттирди маслаҳатчи.

-Ундай бўлса, тез йўлини топларинг, ташаббусни қўлга олайлик, минтақада

биз ҳукмронлик қилишимиз керак!-деди Алдаркўса.

 

03-09-05

АСОС

Маслаҳатчи Мустақиллик куни муносабати билан юборилган табрик

телеграммаларини Алдаркўсага кўрсатди.

-Ҳаммасини эълон қилинглар, лекин Бушнинг табригини Россия ва

Хитой раҳбарлариникидан ҳам кейинга қўйларинг,-деди Алдаркўса унга.

-Қандай бўларкин? Илгари доим биринчи ўринга қўярдик,-деди Хайриддин.

-Энди ҳар кимни ўз ўрнига қўйишимиз керак!-деди Алдаркўса.-

Қолаверса бу тарих китобларига “Бушни ўз ўрнига қўйгандик”

деб киритишинг учун асос бўлади.

 

02-09-05

ОРЗУ

Алдаркўса 31 Август кунги интервьюсида 

Ғарбни айблаб “Информацион хуруж

остида қолдик, бутун матбуот, Интернет уларнинг қўлида”

деб айтганини эшитган Деҳқонбува ўғлига:

-Нима бу галварс бутун дунёдаги матбуот-у

Интернетни ўз қўлига олмоқчими?-деди.

-Ҳар ҳолда шундай орзуси бўлган эканки жаҳл қилаяпти. Бечоранинг

ниҳоят битта орзуси амалга ошмай қолибди-да!,- деди ўғли киноя билан.

 

01-09-05

ҚИЁ БОҚИБ

-Ғуломжон Ёқубов ҳар сафаргидек,  бу йил ҳам ўша “Қиё боқиб” деган

ашуласини айтдику?-деди Мустақиллик байрами тантанасини

телевизордан томоша қилиб ўтирган Деҳқонбува.

-Шу ашуласи Алдаркўсага ёқар экан, бошқасини айтса, 

унга қиё боқмай қўйиши мумкин-да,-деди ўғли.

 

31-08-05

БЕЗГАК

-Ана у безгакларни ушлаб қамадингми?-деди Алдаркўса Алматовга.

-Безгак аввал Сурхондарёда чиққанди, яна  икки-уч жойда қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги шуғулланаяпти. Қамаш керак бўлса,

ҳаммасини ушлаб қамаймиз,-деди Алматов.

-Ман нима десам, сан нима дейсан-а, безгак,-деди

Алдаркўса телефон дастасини отиб юборар экан.

 

30-08-05

КОНКУРС ҚАТНАШЧИСИ

-“Шарқ тароналари” кўрик- конкурсида бу йил кимлар қатнашди?-деб сўради

Самарқандга телефон қилган хорижий радио мухбири кўрик комиссияси раисидан.

-Энг асосийси, эсда қоладигани шу бўлдики, кўрик- конкурсда

Ислом Алдаркўса қатнашдилар,-деди у ифтихор билан.

 

29-08-05

ШАПАЛОҚ

-Ўнта аёлни Нобел мукофотига кўрсатибсанларми?-деди

Алдаркўса Содиқовга.

Содиқов битта Нобел мукофотига  дунё бўйлаб мингта аёл кўрсатилаётгани

 ҳақида айтмоқчи эди Алдаркўса эшитмади ва:

-Санлардан ҳеч ташаббус чиқмади.Ҳаммасини ўзим айтишим керак.

Мана мени кўрсатсаларинг Бушга

бир шапалоқ бўлади,-деди.

 

28-08-05

ИЛҲОМ

-Буш “Мен президент эканман, Афғонистон ва Ироқдан чиқиб

кетмаймиз!”дебди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Ўпкангни бос, мен ҳам тирик эканман Оқсаройдан чиқиб

кетмаймиз-деди Алдаркўса илҳомланиб.

 

27-08-05

ТАВБА!

Телевидениеда Алдаркўсанинг Қозонга жўнаб кетиши олдидан берган

интервьюсини қайта-қайта кўрсатишди. У “Очиғини айтаман, кимларгадир

сотилган сиёсатчилар мақсадига эришса, халқни  хароб, уйини вайрон қилади”

деди.Буни эшитган деҳқон бува ҳайрон бўлиб қолди. Ўғли:

-На бунча ўйланиб қолдингиз? – деб сўради.

-Тавба! Алдаркўса халқни бутунлай хароб, уйини бутунлай вайрон қилди.

Хароб бўлган халқ яна қандай хароб, вайрон бўлган уй яна қандай

вайрон бўлиши мумкинлигига ақлим етмай турибди-да,-деди отаси.

 

26-08-05

МАСАЛА

-БМТни ўзимизнинг масалада айблаганимиз учун жиддийга олишмади.

Россия ва Хитойни ўртага қўшсакмикан?-деди Бош прокурор Алдаркўсага.

-Ана, Буш ҳам айблаб ётибдику?!-дея жеркиб берди Алдаркўса.

-Буш Эрон масаласида…,-деб овоз чиқарган прокурорнинг гапини Алдаркўса бўлди-да:

-Калланг ишлайдими, биз ҳам БМТни Қирғизистон масаласида айблаяпмиз!-деди.

 

25-08-05

ЭШАК

Алдаркўса Бакиевга жаҳл билан телефон қилди:

-Эшак, қолган ўзбекларни ҳам четга чиқариб юбормоқчи экансан!

Олов билан ўйнашаяпсан? Кимга қандай муомала қилишни билмайсанми?

Бакиев босиқлик билан жавоб қилди:

-Биламиз, одамга одамдек, эшакка эшакдек!

 

24-08-05

“КАРИМОВ”

-Сиз “Демократия” деб кўкракка урган эдингиз, мана энди диктатордан

қочган ўзбекларни Россияга депортация қилишингизни қандай

тушуниш керак?-дея сўради бир журналист президент Юшченкодан.

У депортация қилинган ўзбекларнинг рўйхатини тарқатди-да:

-Аксариятининг фамилияси “Алдаркўса” экан. Шунинг

учун ҳам чегарачиларимиз адашибдилар,-деди.

 

23-08-05

АРИЗА

-Ҳамма Қирғизистонга бориб, сиёсий бошпана сўраб,

ариза ёзаётган экан,-деди Халилов Мирзиёевга.

-Ҳамма деяпсиз, нима, “Чол” ҳам ариза ёзибдими?-деди Мирзиёев

киноя билан ўзи Алдаркўсага қўйган янги лақабни такрорлаб.

-Билмайсизми, у ёзадиган бўлса, бизга ёздиртиради,-деди Халилов.

 

22-08-05

КУЁВ

-Асқар Акаевнинг куёвини судга тортишибди,-деди Алдаркўсани

янгиликлар билан таништираётган маслаҳатчиси.

-Зўр! Куёв-от устида ёв!Мана менинг келажакни олдиндан

 кўришимга ва қирғизларнинг биздан анча

орқада эканлигига яна бир мисол. Бу хабарни

кенгроқ ёритинглар!-дея буюрди Алдаркўса.

 

21-08-05

“ЧОЛ”

-Шавкат сизга “Чол” деган лақаб қўйибди. “Қариб қолган,

 ҳеч нарсага қарамайди, ҳеч нарсага ярамайди”

деб гап қилиб юрибди,-деди Халилов Алдаркўсага.

-У бачча мени қари деб

юрибдими ҳали?!- жаҳл қилди Алдаркўса.

-Нонкўр-да! Ўн йил еб, бир кун емаса норози бўлади!-дея

қийшанглади Халилов,-мана мен “ғинг” демай юрибман-ку!

 

20-08-05

ИТ-МУШУК

-Ҳамсоя,  эшитдингизми? Гулнора Москвадан бутунлай

кўчиб келибди,-деди савдогар аёл қўшнисига.

-Сиз ҳам эшитдингизми, Мирзиёев хотинидан ажралибди,-деди қўшниси.

-Мен мушук десам, сиз ит дейсиз-а?-савдогар

аёлнинг жаҳли чиқди. Қўшниси бепарволик билан деди:

-Кеча телевизорда кўрсатишди, қайси бир мамлакатда ит билан

мушук бир-бирини ялаб, битта инда яшаб ўтирганмиш!

 

19-08-05

ХАЛҚ АРТИСТИ

Алдаркўсанинг “эгизак”лари Мирзиёев ва

Халилов саунада гаплашиб ўтиришганди.

-Мустақиллик куни яқинлашмоқда, чолга қандай унвон тақдим этсак

 экан,-деди Мирзиёев Алдаркўсага нисбатан қўлланила

 бошланган “чол” иборасига урғу бериб.

-Ҳаммасини олиб бўлди,-деди Эркин нафасини ютиб, саунанинг тахта

 деворларини яна бир текшириб кўрар экан.

_-Нима, бирорта ҳам орден ёки унвон қолмадими?- деди Шавкат унга,

“Қўрқма ҳаммаси назоратим остида” дегандек, баланд овоз билан.

-Фақат Ўзбекистон Халқ артисти унвони қолган…-деб жавоб қилди Эркин.

-Демак, асосийсини бермаган экансизда-а?!- деди Шавкат топағонлик билан.

 

18-08-05

БАРАН

Алдаркўса маслаҳатчиси Хайриддин Султоновдан сўради:

-Ана у халқни “қўй” деб сўккан журналистни муҳокама

қилиб, шаҳардан қувиб чиқардингларми?

Хайриддин бошини елкасининг ичига тортиб:

-Узр, хўжайин, уддалай олмадик, у сизнинг ҳам

 халқ ҳақида шундай деган гапингизни

мисол қилиб келтирганди ҳамма мум ютиб қолди,-деди.

-Ахмоқлар, шунга ҳам жавоб топа

олмадингларми? Мен қўй сўзини ишлатганим йўқ,

мен “баран” дегандим!Барансанлар!-дея ўшқирди Алдаркўса.

 

17-08-05

УЧ ЙЎЛ

-Алдаркўса бир элчидан сўради:

-Хўп, қутулиб қолишимнинг қандай йўллари бор?

Элчи бамайлихотир жавоб берди:

-Уч йўли бор. Биринчиси қамоқларни

тугатишингиз, иккинчиси ўлим жазосини бекор

қилишингиз ва учинчиси фуқароликни

 топшириб, бандаликни бажо келтиришингиз керак.

Шу сизни қутқариб қолиши мумкин.

 

16-08-05

2008

-Алдаркўса 2008 йилда кетар экан,-деди бир талаба иккинчисига.

-Қаердан билдинг?- сўради иккинчиси.

-Кўрмаяпсанми, 2008 йилдан бошлаб

ўлим ҳукмини бекор қипти. Олдинроқ

эса 70 ёшдан кейин қамалиш мумкин эмас,

деган қарор чиқарганди. 2008 да етмишга киради-да!

 

15-08-05

ДЕМОКРАТИЯ ЎЙИНИ

 

-Энди демократия ўйинини бошласак бўлади,-деди

Алдаркўса маслаҳатчисига.

-Бўлмаса биринчи бўлиб ўлим ҳукмини бекор қиладиган фармонни

 эълон қилайлик. Бу уларга жуда ёқади,-деди маслаҳатчи.

-Кейин бу қонун чиқарувчиларнинг ваколатига

кирадиган масала деб бошимизни оғритишмайдими?

-Парво қилманг, улар ҳамма нарса қўлингизда эканлигини

аллақачон билишади,-деди маслаҳатчи ялтоқланиб.

 

14-08-05

ОТИБ ТАШЛАЙМИЗ!

– Ислом ака агар 2008 йилдан бошлаб Ўлим ҳукмини бекор

қилсак, кейин ана у бошимизни қотирганларни

нима қиламиз?- деб сўради Иноятов Алдаркўсада.

-2008 йилгача ҳаммасини отиб ташлаймиз!-деди Алдаркўса.

 

13-08-05

ЧИРОЙЛИРОҚ

Алдаркўса Гулнорадан сўради:

-Нега мендан кейин Мирзиёев эмас-да, Азимов президент бўлишини истадинг?

-Азимов чиройлироқ, ҳам халақит қиладиган қорни йўқ!-деди Гулнора.

 

12-08-05

АБАДИЙ ПРЕЗИДЕНТ

Алдаркўса олтин балиқчага мурожаат қилди:

-Яна нечта талабим қолди?

-Охиргиси,-деди олтин балиқча.

-Ундай бўлса, мени абадий президент

қилиб қўй!- деди Алдаркўса.

Бир зумда Алдаркўса қоронғу гўрда пайдо бўлди.

-Мана ҳамма истакларингни адо этдим.

Энди хайрлашамиз,-деди олтин балиқча.

-Мени нега гўрга тиқиб қўйдинг!-бақирди Алдаркўса.

-Нима қилишим керак, истагингни бажардим,

сен менга қаерга эканлигини айтмадинг,

бўш жой эса фақат шу ерда эди!-дея олтин балиқча ғойиб бўлди.

 

11-08-05

ҲАЗИЛ

-Обид Асомов “Озодлик”да Алдаркўса режимини

дабдала қилди-я,-деди бир тингловчи иккинчисига..

Иккинчиси дарҳол жавоб қилди:

-Ҳалиги қизиқчи-ми? Ҳазил қилгандир-да!

 

10-08-05

ЧАНГ

-Обид Асомов “Озодлик” радиосида Алдаркўсанинг пўстагини қоққанди,

кейин тониб юборибдими?,-деб сўради бир

тингловчи иккинчисидан. Иккинчиси жавоб қилди:

-Ё пўстакдан жиринглаб олтин юмалаб кетган

ёки пўстакнинг чанги уни бўғиб қўйган!

 

9-08-05

ХИТОЙНИНГ ПОЗИЦИЯСИ

-Мени йиқитишга уринаётган Ғарб давлатларига қарши курашсам,

Россия билан бирга орқамда турасизларми?-деб сўради Пекинга

 меҳмон бўлиб борган Алдаркўса Хитой раҳбаридан.

-Албатта,-деб жавоб қилди мезбон-, агар улар сизни йиқитиш учун у

томондан итарсалар, йиқилмаслигингиз учун биз орқадан итариб турамиз!

 

8-08-05

САВОЛ..

-Сиз нега бунча одамни ўққа тутдингиз?-деб

сўради бир журналист Алдаркўсадан.

-Нима, сиз мени ўққа тутмайди, деб ўйлаганмидингиз?-дея

саволга савол билан жавоб қилди диктатор.

 

7-08-05

ДАЛЛОЛ

-Ўзини мухолифатнинг “ота”симан, деб юрган биттасига радио мухбири сим қоқди:

-Андижонда эллик минг одам намойиш қилмоқда. Бунча одамни

бир жойга тўплаш сизнинг тушингизга ҳам кирмаслиги аниқ.

Мана энди олдингизда энг катта имконият пайдо бўлди. Улар

ўзларини режимга мухолифликларини очиқ айтишмоқда.

Бундай шароитда сиз нима қиласиз?

-Биз режим билан улар орасида воситачи бўлишни таклиф қиламиз,- деди “сиёсатчи”.

-Кечирасизлар,-дея мухбир тингловчиларга мурожаат қилди,- биз

мухолифат лидери дея даллолга телефон қилибмиз!

 

6-08-05

ҚИММАТ…

-Сиз дунёнинг нариги четида яшайсиз ва Андижондаги

намойишчилар билан ҳукумат орасида даллоллик қилишни

таклиф қилаяпсиз. Буни қандай амалга ошириш мумкин?-дея

сўради радио мухбири шундай ташаббус билан чиққан биттасидан.

-Ҳар икки томон ҳам менга телефон қилсин,-деди у.

-Нега сиз ўзингиз уларга телефон қилмаяпсиз?

-Биринчидан, уларнинг телефонларини билмайман,

иккинчидан эса, бу ердан у томонга телефон қилиш қимматроқ!

 

5-08-05

ЎРГАНГАН КЎНГИЛ…

Меҳмонхонада ухлаб ётган Алдаркўса шовқин-сурондан уйғониб кетди.

-Нима гап?-деди.

-Яна Чориевлар оиласи намойишга келибди, “Йўқолсин Алдаркўса”

деган шиор ҳам кўтариб олишган,-деди деразадан ташқарига қараб турган Алматов.

-Аблаҳ, бу ерда нима қилиб ўтирибсан? Тез бориб ўзинг

бошида туриб, уларни йўқот! Ким йўқолишини кўрсатиб

қўй, уларга!-дея ўшқирди Алдаркўса ва яна уйқуга кетди.

Уйғонгандан кейин атрофида Алматовни кўрмади ва унинг қаердалигини сўради.

-Айтганингиз бўйича Чориевлар оиласини йўқотиш

учун кетганди, аммо қайтмади. Улар эса намойишни

давом эттиришмоқда,-деди Ташқи ишлар вазири деразадан ташқарига қараб.

-Нега давом эттиришади? Нега Алматов чора кўрмайди? Ҳе, унинг онасини…

-Уни полиция ушлаб кетди,-деди вазир.-У соқчиларингиз билан

 биргаликда қўлига тўппонча олиб, намойишчиларни

тирқиратиб қувиб юрганди, полиция ушлаб кетди.

-Нега ушлайди!

-Тақсир нега ушламасин, ахир биз Америкадамиз-ку!

 

4-08-05

ТУШ

Алдаркўса туш кўрса,  диндорлар жамоаси уни тўртта

хотинга уйлантириб қўйибди.  Эрталаб уйғониб:

-Худога шукур-е, тушим экан!-деди Алдаркўса.

-Нимани туш кўрдингиз?-деб сўради хотини.

Алдаркўса тушини  айтиб берди ва хотини:

-Ростдан ҳам Худога шукур, тушингизда бўлса ҳам менинг

устимга бошқа хотин олганингиздан афсус чекканингизга Худога шукур бўлсин!-деди.

-Э, мен нима десам, сен нима дейсан-а? Умрим бўйи тўртта

хотинга боғланиб қоларканман-да деб  қўрққандим,-деди Алдаркўса,.

 

3-08-05

МАҚТОВ

Татяна Акбаровна эрини бўғиб ўлдирди ва у “Беқиёс, ажойиб

одам эди” дея дод солиб йиғлай бошлади. Бундан ажабланган қизи:

-Мама, шунча яхши кўрар экансиз, нега папамни бўғдингиз?-деб сўради.

-Э, уни билмайсанми,у ҳақида ёмон гап айтсанг, ўлган

жойидан ҳам тирилиб кетади,-деди Татяна Акбаровна.

 

2-08-05

“ПАПА”

-Рим Папаси ўлибди,-деди Алдаркўса Московга қизиникига

 кетиш учун йўлга отланаётган хотинига.

-Бизнинг “Папа” қачон ўларкин?-деди хотини.

 

1-08-05

НАВБАТДАГИЛАР

Рус телевидениесида “Зукколар” кўрсатувига замонавий

 “зукко” Владимир Путинни таклиф қилишди.

Бошловчи биринчи саволни ўртага ташлади:

-Акаевдан кейин қочиш навбати кимга?

Жавоблар:

1.Александр Лукашенко

2.Нурсултон Назарбоев

3.Алдаркўса

4.Сапармурод Ниёзов

5.Имомали Раҳмонов

6. Илҳом Алиев

Путин жавоблардан қайси бирини танлашга қийналиб, дўстига

телефон қилиш имкониятидан фойдаланишни  сўради.Ундан

 кимга телефон қилиши сўралганида “Кондализа Райс хонимга!”

деди. Дарҳол боғлашди ва Путин саволни

ўқиб берди. Телефондан жавоб келди:

-Ўзингни нега қўшмадинг!.

 

30-07-05

ЎЗИНИКИЛАР

Акаев чақмоқдек юз берган инқилобдан кейин қаёққа

қочишини билмай турганда, Алдаркўсага телефон қилди:

-Агар болаларинг ва қариндошларингни парламентга

суқмасанг бу ҳол юз бермасди,-деб жеркиб берди Алдаркўса.

-Парламентга ўзингникиларни суқ!-деб ўзингиз

маслаҳат берган эдингизку,-деди Акаев.

-Ахмоқ, мен “ўзингникилар” деганимда болаларингни эмас,

ўзингга бўйсунадиган одамларни назарда тутгандим,-деб

 телефон дастасини улоқтириб юборди Алдаркўса.

 

29-07-05

ОНАБОШИ

Алдаркўсанинг маслаҳатчиси шошиб унинг ҳузурига кирди ва:

-Тақсир, янги латифа чиқибди,-деди.

-Қани айтчи?

-Интернетдаги бир нечта биз ёпиб қўйган

сайтларда қуйидагича хабар ёзилган:

”Фарғонада эркчилар битта чойхонада мажлис қилиб ўтиришганда

10та аёл келиб, 25 дан зиёд эркакни ярим соат калтаклади”.

Алдаркўса тиржайдида:

-Ўша сайтларни бир-икки кунга очиб қўй,-деди ва қўшимча қилди:

-Алматовга яна битта орден бериш ҳақида фармон ҳозирла!

-Менимча Алматовга эмас, паҳлавон аёлларга

 берсак бўлармиди?-деди маслаҳатчи.

-Орденни  хор қиласанми, она бошисига берсак бўлади-да,-деди Алдаркўса.

 

28-07-05

АЖАБЛАНИШ

-Ёшларни қанча кўп қамашса, шунча кўп радикал

диндор етиштиришади, деб биз ҳақимизда ёзишмоқда,-деди масалаҳатчи Алдаркўсага.

-Қизталоқлар, маълумотни қаердан олишибди?

Мен-ку ҳеч кимга айтмагандим?-дея ажабланиб қолди Алдаркўса.

 

27-07-05

 “ҚИЛГАНИНИ ҚИЛ!”

Бир талаба қори-домладан сўради:

-Сиз фалончи онамиз айтганларига амал этиш лозим, деб айтган экансиз, шу тўғрими?

-Мен фақат айтганларига эмас, қилганларига ҳам амал этиш

 лозим, деб айтганман, бу сизга ҳам тааллуқли,-деди қори.

-Э, йўқ, кимгадир хотин бўлишни истамайман,-деди

 талаба йигит мулланинг ҳузуридан чиқар экан.

 

26-07-05

НАВБАТ

-Жўрабеков масаласида қандай муносабат билдиришмоқда?-деб сўради

Алдаркўса собиқ маслаҳатчиси ҳақида танқидий

мақола ёзилган газетани столнинг устига ташлар экан.

-“Навбат кимга келди экан?”, деб ажабланишмоқда,-деди

маслаҳатчи хавотир аралаш.

-Қўрқма, ҳали навбат сенга келган эмас,-деди Алдаркўса.

 

25-07-05

ВИЗА

-Агар ҳар куни ҳарамда намоз қилсангиз бу ердаги намозингиздан

27 минг марта кўп савоб оласиз,-деди қори талабаларига.

-Маккада яшаганларнинг биздан 27 минг марта

устунлиги бор экан-да?-деб юборди талабалардан бири.

-Албаттада,-дея жаҳли чиқди қорининг,-мана шунақа бемаза

саволларингиз учун ҳам сизга виза олиш қийин қилиб қўйилган.

-Нима Маккадагилар ҳам ҳарамга бориш

учун виза оладиларми?-деб сўради яна бир талаба.

-Йўқ, улар бирданига нариги дунёга виза оладилар!-дея ўшқириб юборди мулла.

 

24-07-05

НАМОЗ

-Самолётда ҳам намоз қилиш керакми?-деб

сўради бир талаба мулладан.

-Биринчидан, самолёт эмас, тайёра,-деди

мулла,-иккинчидан, бу катта имконият.

 

23-07-05

ТВлар

-Мустақил Телевидение(ТВ)лар билан ҳукумат ТВлари орасида

қандай фарқ бор,-деб сўради талаба домласидан.

-Ҳукумат ТВлари Алдаркўсаники!-деди домла бироз ўйланиб.

-Мустақил ТВларчи?-яна савол берди талаба.

-Уф, жа, эзмаладинг-да кимники бўларди, Алдаркўсаникида!-қўрс жавоб қилди домла.

-Нега бўлмаса отини бошқа-бошқа қўйишган?-ажабланди талаба.

-Тўғрисини айтсам, ахмоқ бола экансан,-деди домла,-бир оилада

ҳамма ака-укаларнинг номи бир хил бўлганини қаерда кўргансан?

 

22-07-05

ОРЗУЛАР

-Янги йилда қандай орзуларингиз бор,- деди мухбир Алдаркўсага.

-Қайси янги йилда, келаётганими, ундан кейингисими, ёки ундан

ҳам кейингиларидами?-саволга савол билан жавоб қилди Алдаркўса.

-Келаётганида,-деди мухбир.

-Ундай бўлса келаётгани кетаётганида

келсангиз гаплашамиз,-деди Алдаркўса.

-Олдинги йил ҳам шундай деган эдингиз,-деди мухбир.

-Демак, олдинги йил ҳам сен мендан сир олмоқчи

бўлган экансанда-а?-ўшқирди мухбирга Алдаркўса.

 

21-07-05

ЯНГИ ЙИЛ

-Йилимиз ҳам ёмон ўтмади, сайловни ҳам эсон-омон

ўтказдик, мақсадларимизга етдик, энди бир телевизорга чиқиб

халқимизни табриклаб берсангиз,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Ҳар йили шунақа таклиф билан жонга тегасанлар,-деди

Алдаркўса,- бор, ўтган йилгисини қўйиб юбор.

-Ўтган йили ундан олдинги йилгисини қўйган эдик-да!

-Нима қипти? Бир нима ўзгариб қолдими, ўша янги йил ўша янги йил!

 

20-07-05

КЎРЛАР

-Кўрлар учун Қуръон чоп этишибди, улар ҳам террорист бўлиб

кетишларини исташмоқдами?-деди Ички ишлар вазири ёнида турган

Бош вазирга. Буни эшитиб қолган Алдаркўса дарҳол вазирга юзланди:

-Нима, одам қуриб қолдими-ки, энди кўрларни қўллансанг!

 

19-07-05

“НЕГА?”

-Менинг китобларимнинг кўрлар учун мўлжалланган нашри

босмадан чиқдими?-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчидан.

-Пуллари етмай турган экан, топиб бердим, шу

ҳафта битади бу иш,-деди маслаҳатчи.

 Маслаҳатчининг жавоби Алдаркўсани қониқтирмади:

-Нега бўлмаса, кўрлар учун аввал Қуръонни чоп этишди?!

 

18-07-05

АНҚОВЛАР

-Дунёда шунча одамнинг туғилган куни ҳақида лом-мим

демасдан нега энди ана у анқовнинг туғилган кунини

нишонлаш учун махсус дастур тайёрладингиз?-сўради мудир ходимидан.

-Анқовлигини кўрсатиш учун-да,-деди ходим.

-Йўқ, бу билан унинг анқовлигини эмас, ўзимизнинг

анқовлигимизни кўрсатиб қўйдингиз,-деди мудир.

-Шунақами, билмасдан катта иш қилиб қўйибман-ку?!-севинди ходим.

 

17-07-05

ҚАДАҲ

-Бугун сайловнинг яхши ўтганини юваяпмизми?-деди

зиёфатга чақирилган Марказий Сайлов комиссиясининг раиси Алдаркўсага.

-Сен дўрри, доим кечикиб юрасан, биз бунинг учун бир ой олдин ичганмиз.

-Унда ҳозир нима учун ичаяпмиз?

-Менинг туғилган куним учун,- деди Алдаркўса.

-Ҳали бир ой бор-ку?!-ажабланди раис.

-Ундай бўлса, сенинг ишдан қувилганингга бир ой тўлгани учун

ичамиз,-деди Алдаркўса қўлидаги қадаҳни жаҳл билан бўшатиб қўяр экан.

 

16-07-05

БАЛАНС

 -Кўрдингизми, ана у собиқ ғуломингиз олдин сизни

мақтаб юрган эди, энди мухолифларингизни мақтамоқда.

-Демак, яқинда ўлар экан-да, шундан олдин бу дунёда

қарзим қолмасин, деб баланс қилмоқда, бор сен

ҳам ишни балансла!-деди Алдаркўса.

 

15-07-05

ФАРҚ

“Украина инқилобининг қироличаси” номини олган

мухолифат лидери Юлия Тимошенкодан сўрашди;

-Кучма ва Алдаркўса орасида қандай фарқ бор?

Тимошенко дарҳол жавоб қилди:

-Бизнинг президент Кучмада оз бўлсада инсоний хислатлар бор!

 

14-07-05

ВАСИЯТНОМА ВА ҚАРОР

Алдаркўсанинг васиятномасини Сенат раиси ўқиб эшиттирди:

“Мени ўзим бевосита бунёд этган ва бутун

дунёга донғи кетган тарихий бир жойга кўминглар!”

-Демак, Жаслиққа!-деди унинг ўрнига ворис бўлган Бош вазир.

 

13-07-05

КАРИМОВ ЎЛСА,

ҚАЕРГА КЎМИЛАДИ?

Хорижий радионинг мухбири “Алдаркўса ўлса, қаерга кўмилади?” деган

савол билан тингловчилар орасида сўров ўтказди. Жавоблар қуйидагича бўлди.

Ўқитувчи:.

-Ўлармикан?.

 Гулнора:

-Бунга мен эмас, Москва мэри қарор беради.

 Мухолифатчи:

-Уни ер қабул қилмайди, крематорийда абадиятга қолса керак.

 Имом:

-МХХнинг бизга бошқа саволи-ю фитнаси қолмади-ми?

 Исмини айтмасликни сўраган ҳукумат вакили:

-Аввал ўлсин, кейин кўрамиз!

 Абдулла Орипов (йиғлаб юборади):

-Менинг қалбимга!

 Эркин Воҳидов (юрагини ғижимлайди):

-Агар жой топилмай қолса, мана ўзим учун қуриб қўйилган қабрни бераман!

 Мустақил журналист:

-Илгари Рашидов кўмилган жойга. Ҳам МХХга яқин

ҳам қайта ковлаб чиқариш учун энг қулай жой!

Мухолиф ёзувчи:

-Мен уни аллақачон тарих қабристонига, онасининг ёнига кўмиб қўйганман!

Татяна хола:

-Э, нима деяпсизлар? Биз уни эмас, у бизларни кўмади!

 

12-07-05

ЭНГ КАТТА БАЙРАМ

-Агар Алдаркўсадан кейин сиз президент бўлсангиз энг катта

байрам деб қайси кунни эълон қилган бўлардингиз?-деб

сўради журналист бир мухолифатчидан.

-Алдаркўса ўлган кунни,-деди мухолифатчи.

 

11-07-05

ЙИЛЛАРНИНГ НОМИ

– Мана, 2005 йилга “Сиҳат-саломатлик йили” деб ном беришди.

Кейинги йилларнинг номи нима бўлар экан?-деб сўради бир талаба иккинчисидан.

-Нима бўларди? 2006-“Алдаркўсага саломатлик йили”,

2007-“Жойингиз жаннатдан бўлсин йили”, 2008-“Алдаркўсани хотирлаб йили”,

2009-“Алдаркўсанинг қора қилмишлари йили”…

-Э, бўлди-е, Алдаркўса эшитиб қолса, келаси йилнинг номини

“Талабаларнинг тилини кесиш” йили деб ўзгартиб қўяди!-деди

 савол берган талаба пичирлаган оҳангда.

 

10-07-05

КАРИМОВА БЎЛГАНИ УЧУН

-Қандай қилиб Гулнора бунча машҳур бўлиб кетди? Ўғри ҳам у,

мафия ҳам у, фоҳишалар йўлбошчиси ҳам у, бой хотин ҳам у,

олтинлару олмосларнинг хазинабони ҳам у… буларнинг

ҳаммасига Гулнора қандай эришди?

-Гулнора, Гулнора деявермасанг-чи, у буларга Гулнора бўлгани

учун эмас, Алдаркўса бўлган учун эришган!-деди ўқитувчи.

 

9-07-05

ЎЛИМ ЖАЗОСИ

-Минтақада ўлим жазосини бекор қилмаган сиз ва қўшнингиз қолди,- дейишди

мухбирлар сессия танаффусида Алдаркўсага.

-Мен ҳам шуни ўйлаб юрибман, мабодо  ишдан кетишимга тўғри келиб қолса,

аввал ўлим жазосини бекор қилиб, кейин кетишим керак,-деди

Алдаркўса кўнглидагини яширмай.

 

8-07-05

ФЕОДАЛИЗМ

-Бизни капитализмга, либерал иқтисодга ўтмаган, феодал давр

қоидалари билан яшаётир, деб айблашмоқда,-деди

маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Ахмоқларга тушунтириб қўймайсан-ми? Мана СССР

феодализмдан бирданига коммунизмга сакрайман, деди, оёғи синиб,

майиб бўлиб, ўлиб кетди. Биз СССР даврида қул эдик, қандай

қилиб қулдорликдан бирданига капитализмга ўтишимиз мумкин?

 

7-07-05

КИНОЯ

-Ўқидингми,-деди Интернетдан кўзини узмай ўтирган Алдаркўса

маслаҳатчисига,- мухолифларимдан бири нега Саддамни қамашди-ю

Алдаркўсани қамашмади, одамларда киноя қолмаган,

бўлмаса бу ҳолатга жилмайиб қўйган бўлардилар, деб ёзибди.

-Йўғе?- нима дейишини билмади маслаҳатчи.

-Йўқ эмас, ҳа, киноя мана бизда бор-да, Саддамнинг

мухолифати ҳезалак эмас эди, Американи ишонтира олди,-дея

киноя билан кулди Алдаркўса.-Бизда эса мен Американи ишонтира олдим!

 

6-07-05

НИЯТ

-Дадаси, Сербиядан кейин Гуржистон, мана энди Украинада

тўполонлар, сиздан кейин бу ерда ҳам шунақа

бўлмаса деб қўрқаман,-деди Татяна Акбаровна эрига.

-Мендан кейин дунёни сув босиб кетмайди-ми!-жавоб қилди эри.

-Биз-чи, биз нима қиламиз, бизни ҳам ўйлайсиз-ми?

-Ўҳҳо! Иштаҳангиз карнай-ку! Мендан ҳам кўп яшаш

ниятларинг бор шекилли! Чучварани хом санабсанлар!

 

5-07-05

“КЎРДИНГ-МИ?”

-Украинада сайловдан кейин мухолифат майдонга чиқиб,

“ҳукумат ғирромлик қилди” деб намойиш ўтказмоқда,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Ахмоқлар, мухолифатни сайловга киритгандан кейин шундай бўлади-да,

мана санлар ҳам “Ғарбдан босқи қилишмоқда, мухолифларга бироз йўл берсакми?”

деб валдираб юрган эдинглар, кўрдингми, мухолифларни

елкангга чиқарсанг, кейин ўзи бошингга чиқиб олади,-деди Алдаркўса.

 

4-07-05

ҚЎРҚИШДИ

-Путин МДҲга кирган давлатлар президентларига телефон қилиб,

Украинада мухолифатнинг босқиси остида қолган ҳукуматни қўллашни

сўради, ҳаммаси қўрқди,- деди бир журналист иккинчисига.

-Нега ундай дейсан? Алдаркўса дарҳол телефон қилиб, Януковични қўллади-ку?

-Ҳа-да, Алдаркўса Путиндан, қолганлари эса мухолифатидан қўрқишди!

 

3-07-05

ДЕМОКРАТИЯ ШАРПАСИ

-Демократия шарпаси Гуржистондан кейин

Украинага оралаб қолди,, яхши бўлмади,-деди

Алдаркўсанинг ёрдамчиси  қабулхонада турган маслаҳатчига.

-Парво қилма, оқсоқол бор эканлар демократия шарпаси

биз томонларга ораламайди,-деди маслаҳатчи.

 

2-07-05

ТАВСИЯ

Алдаркўса Украина Бош вазири Януковичга телефон қилди,

салом аликдан кейин Янукович:

-Вазият оғирлашди,-деди,-милиция ҳам мухолифат томонига ўтди.

-Азизим, дарҳол йўлини топиб иккаласини уриштириб қўй, унисидан ҳам

бунисидан ҳам қутуласан,-деб тавсия берди Алдаркўса.

 

1-07-05

ЕКАТЕРИНА

-Алдаркўсадан кейин кимни сайлаймиз?-деб сўради ўқитувчи.

-Қизини-да!-деди лаббайчи талаба.

-Нега?- деб сўради домласи.

-Екатерина замонида Россияда ҳаёт яхши бўлган,

деб ўзингиз айтган эдингиз-ку!-деди талаба.

 

30-06-05

ТЕРРОРИЗМ

-Илгари менга “Бошингга бир нарса боғлаб юр”, “Узунроқ кийим кий!”,

“Худо сўзини унутма!”, “Қизларингга ўрнак бўл”, дер эдингиз, энди эса

“Бошингни очиб юр”, “Калтароқ кўйлак кий!”, “Худо сўзини ишлатма!”

деяпсиз, қизлардан ҳам шуни талаб қилаяпсиз,

нима бўлди ўзи, сизга?-деб сўради хотини эридан.

-Менга ҳеч нарса бўлган эмас, нима Ислом ота

терроризмга қарши кураш олиб бораётганини билмайсан-ми?- деб ўшқирди эри.

 

29-06-05

ФАРҚ

Талаба  ўқитувчидан сўради:

-Алдаркўсанинг Ҳитлердан нима фарқи бор?

-Ҳмм..Алдаркўсанинг мўйлабчаси йўқ,-деди ўқитувчи.

 

28-06-05

АҚЛСИЗ ОТА

-Сайловнинг натижаси олдиндан маълум бўлса, уни ўтказишнинг нима

кераги бор, Алдаркўсага?-деди бир вазирнинг ўжар ўғли отасига.

-Бундай нарсаларга сенинг ақлинг етмайди,-деб уни жеркиб берди отаси.

-Кимнинг ақли етади, ўзи?-ажабланди ўғил.

-Кимнинг бўларди, президентимизнинг-да, шуни

ҳам билмайсан-а, ношуд ўғил?!-деди вазир.

 

27-06-05

САВОБ ИШ

-Рўза тутамиз-ми?-деб сўради маслаҳатчи Президентдан.

-Муфтига айт, биз учун ҳам тутсин, ҳеч бўлмаса

бир марта савоб иш қилган бўлади,-деди Президент.

 

26-06-05

ИФТОР

-Муфти ифторга айтибди, борамиз-ми,-деди Алдаркўса Бош вазирга.

-Биз рўза тутганимиз йўқ, қандай бўларкин,- деб жавоб қилди Бош вазир.

-Қачондан бери муфти рўза тутганларга ифтор қилиб берадиган

бўлди? Ким унга изн берди?!-дея ўшқира кетди Алдаркўса.

 

25-06-05

РЎЗА

-Нима бунча товушинг минғиллаб чиқаяпти,- деди

Алдаркўса вазирга,- рўза тутдинг-ми?

Алдаркўсанинг кейинги сўзларини вазир яхши эшитолмай қолди.

-Қайси Рўзи, айтсангиз бас, фақат ўзини эмас, бутун

оиласини ҳам тутамиз,-деди у овозини баландлатиб.

 

24-06-05

САҲАР

-Саҳарга турасизми?-деб сўради ёрдамчи Девондан

чиқиб кетаётган Олий Мажлис раисига.

-Тинчликми? Нима, оқсоқол эртага саҳар ишга келадилар-ми?.

 

23-06-05

ТЎНТАРИШ

-Намозга чиқасизми?-деб сўради вазир президентдан.

-Нима давлат тўнтариши қилмоқчимисан?-деди Алдаркўса.

-Йўўқ, бу гапни қаердан олдингиз?

-Мана ўзинг намозга чиққанлар

ушлансин,-деб буйруқ чиқарибсанку?-деди

Алдаркўса стол устидаги қоғозларга ишора қилиб.

-Уни буйруғингиз билан қилганман-ку…

-Давлат тўнтариши дегани ҳам ўзиники билан ўзиникини уриш дегани-да!

 

22-06-05

МУРРЕЙ

-Эшитдингиз-ми, Англиянинг элчисини ишдан бўшатишди,-деди

 ёрдамчи Алдаркўсага.

-Бўшатишгани йўқ, биз бўшатдик. Бундан кейин кимни танқид

қилишини билиб қўйсин, Муррей энди муррайиб қоладиган бўлди.-деди Алдаркўса.

 

21-06-05

КУЧ

-Англиянинг чақириб олинган элчиси Муррей Ташқи ишлар

вазирлигини судга берибди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Нима, уни биз ишдан қувдикми-ки, бизни судга беради?- Алдаркўсанинг жаҳли чиқди.

-Бир қошиқ қонимдан кечинг, хато қилдим, у ўзларининг

вазирлигини судга берибди,- деди маслаҳатчи юмшоқ оҳангда.

-Уни бизга кучи етармиди-ки, бизни судга берсин!- деди Алдаркўса жаҳлдан тушиб.

 

20-06-05

 “СИЁСАТ”ЧИЛАР

-Ана у ўзи ҳақида ўзи вебсаҳифа тайёрлаб, буни “Шогирдлари

ва мухлислари  тайёрлаганлар”, деб ёзибдими?-сўради

Алдаркўса маслаҳатчидан.

-Ҳа, ўша шогирдлари ва мухлислари ким эканлигини билиш

учун хат ёзмоқчи бўлсак, электрон мактубимиз унинг ўзига бормоқда…

-Анча уста бўлибди, қаердан ўрганди экан, бу сиёсатни?-деди Алдаркўса.

-Менимча бу унга қўндоғида теккан.

-Нима, уни мендан олдин сиёсатчи бўлган деб айтмоқчимисан?

-Йўқ, сизники туғилмасингиздан олдин, она қорнида пайдо

бўлган,-деди маслаҳатчи мағрурлик билан.-Чунки сизнинг

бу мамлакатга бир умрлик раҳбар, абадий сиёсатчи

бўлишингиз туғилмасингиздан олдин онангизнинг маҳрамига тушган!

 

19-06-05

МОЛЛАР

-Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари сизга ёзган мактубларида

“Мирзиёев совхоз директорларини тиз чўкиб ўт ейишга

мажбур қилмоқда” дейишибди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Нима қипти? Мол бўлганларидан кейин ейдилар-да!-деди Алдаркўса.

“Шу кетишда бир кун бизга ҳам едирмаса-да” ўйлади маслаҳатчи.

 

18-06-05

ҚИЁС

-Мана, Саддам қамоқда, агар Алдаркўса қамоқда

бўлганда нима қилган бўларди?-сўради бир ўзбек иккинчисидан.

-Нима қилган бўларди, ўзини осган бўларди-да!-жавоб қилди иккинчиси.

-Йўғе, жон деган нарса ширин! Ўзини осармиди?

-Э, мен сизга милициянинг рапортини айтаяпман-да!  

 

17-06-05

ҚАЙТАР ДУНЁ

Саддам судда деди:

-Мен адвокатларим келишини талаб қиламан, демократияга,

инсон ҳуқуқларига риоя қилинишини истайман,

болаларимни ўлдирганлар жазоланишини сўрайман!

Буни телевизордан кўриб-эшитиб ўтирган  оқсоқол шеригига:

-Ўттиз йил давомида халқ инграниб айтган бу гаплар Саддамга

қадар бориб етмайди дер эдингиз, мана ҳатто ёд олган экан-ку,-деди.

 

16-06-05

СУД+Я!

Алдаркўса маслаҳатчисига:

-Андижон воқеалари бўйича суд ҳукмларини қандай чиқарамиз?,-деди.

-Кўрайлик-чи, судя нима дейди, ахмоқлиқ қилиб

қўймаса, бас,-деб жавоб қилди маслаҳатчи.

Бирдан Алдаркўсанинг жаҳли чиқиб маслаҳатчига бақирди:

-Ахмоқ, сен нима деяпсан, 

Суд+Я! Суд +Я*!

  (*Я- рус тилида “Мен” дегани)

 

15-06-05

АЛЖИРАШ

-Газеталар нима ҳақда ёзмоқда?-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчисидан.

-Бизникими, уларникими?-деди маслаҳатчи.

-Нима, бизникини ҳожатхонада ҳам ҳеч ким ўқимаслигини билмайманми?,-дея

маслаҳатчини камситган бўлди Алдаркўса.

Шунда маслаҳатчи:

-Уларникини ҳам ҳеч ким ўқимайди, чунки уларнинг тилини билишмайди,-деди.

-Ундай бўлса нега бошимни қотириб ўтирибсан,-деди Алдаркўса.

 

14-06-05

КОФЕ

Алдаркўса одатдагидек ишга кеч келди. Ёрдамчиси БМТ Бош Котиби

Коффе Аннан унинг телефон қилишини сўраётганини айтмоқчи бўлиб оғиз жуфтлади:

-Коффе…,-Алдаркўса дарҳол унинг гапини бўлди-да:

-Нима кофени ёқтирмаслигимни билмайсанми,

менга коняк ҳақида гапир, бошим оғриб турибди,-деди.

 

13-06-05

 “АЙТСИН”

-Интервьюнгизда “Қани кимнинг ҳақларини поймол қилибсиз, айтсин” деган

эдингиз ҳаммаёқни шикоят босиб кетди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

-Мен шикоят ёзсин деганим йўқ, айтсин, дедим. Айтадигани чиқиб қолса,

Алматовга айт,  кўрган чораси ҳақида менга ҳам айтсин,- деди Алдаркўса.

 

 

12-06-05

ОМИН!

Мирзиёев ва Гулнора биргаликда уч кун Жиззахда бўлишди.

Учрашувлардан бирида кекса онахон уларга:

-Бир-бирингизга узукка кўз қўйгандек ярашибсизлар, қўша

қаринглар, болаларим,-деди. Улар хижолат чекиб унинг ёнидаги

момога қарашганди момо шеригига қофияли гап қиламан, деб:

-Омин… қўшмазор бўлларинг-деди.

Эшитган-эшитмаган ҳамма бирдан “Омин!” деб юборди.

 

11-06-05

ОСМОН

-Бугун Америкадаги битта газетада “Ўзбекистон наркобизнеснинг марказий йўли”

деб сателетдан олинган расмларни нашр этишибди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.

Алдаркўса:

-Аблаҳларей, ман санларга шу сателетни ҳам бўғадиган нарса

топларинг деб неча марта айтишим керак!

-Иложини қила олмаяпмиз?-деди маслаҳатчи.

Алдаркўсанинг жаҳли чиқди:

-Нега иложи йўқ бўлсин, радио тўлқинларини бўғиш мумкинми, мумкин!

Сателетни ҳам бўғса бўлади! Андижон воқеаларида ҳам шундан тутилдик.

Йўлини топмасаларинг, керакли жойларда осмонни ёпиб қўйларинг!

Дарвоқе, ҳалига қадар осмон нега очиқ! Мен сенларга очиқ жой қолмасин, деб буюрмаганмидим?!

 

10-06-05

БЕАҚЛ

-Бу Алдаркўса ғирт ахмоқ экан-ку!-деди Клинтон Назарбоевга.- бизнинг

учқичимиз Тошкентда қўниб ўтиши учун изн бермабди.

-Уни беақл десангиз тўғри бўлади,-деди Назарбоев.

-“Ахмоқ” билан “Беақлнинг ўртасида қандай фарқ бор?-деб ажабланди Клинтон.

-Биз ахмоқ сўзини одамларга нисбатан ишлатамиз,-деди Назарбоев.

 

9-06-05

ҚАЙҒУ

-Андижон бўйича ҳаммага орден-медал берилди. Аммо асосий

қаҳрамон четда қолди,-деди Алдаркўсанинг

ёқимтойи Мирзиёев иккинчи ёқимтой Халиловга.

-Чолни назарда тутаяпсизми?-деди Халилов.-Унга туғилган кунида берамиз!

-Туғилган кунига қадар чидайсизми?-аския қилди Мирзиёев.

-Бу кетишда, ўлган кунига қадар ҳам чидашимизга тўғри келади,-деди Халилов.

 

8-06-05

ҲАММА НАРСА

-Андижон масаласида бўладиган судда “Ҳамма нарса кўрсатилади”, деб

баёнот бердингиз, нима қилайлик, ҳамма нарсани

кўрсатаверайликми?-деди Бош прокурор Алдаркўсага.-Кўрсатавер,

меникини ҳам қўшиб кўрсат!-деди Алдаркўса жаҳл билан.

-Лекин…,- Бош прокурор яна бир нарса демоқчи эди:

-Бўлмаса сан гап қайтарадиган “мўйлабчага”га мана ман кўрсатаман,-дея

Алдаркўса камарини еча бошлади.

 

7-06-05

МАЪЛУМОТ

Ғарб давлатлари раҳбарлари “Алдаркўса ахмоқ диктатор,

Андижонда қўли қонга ботди, энди кетиши керак! ” деб баралла

 айтмоқдалар. Шундай қарашларга бир зарба беришимиз

керак, кучимизни кўрсатиб, дўстимизни ҳимоя қилишимиз зарур,- деди Путин

Қозон шаҳрида ўтаётган МДҲ мажлисига тўпланган

 президентларга. Алдаркўса мамнун. Қолганлар эса жим.

-Нима, ҳеч қандай гапларингиз йўқми?- Путин ажабланди.

Яна жимлик. Путин “Бир нарса денг, қандайдир қарор қабул

қилишимиз керак, ахир!” дегандек Назарбоевга қаради.

У “Политбюро”нинг машҳур қарорларини

эслагандек, бир зум хаёлга толди-да, кейин:

-Маълумот учун қабул қилинсин,-деди.

 

6-06-05

ОТЛАР

Путин Москвада ўтган отчопар пойгасига МДҲдаги

президентларни таклиф қилди ва беллашувга ўзининг номи билан

аталган отни киритди. Буни билиб тайёргарлик кўриб келган

Алдаркўса, Назарбоев, Акаев, Раҳмонов ҳам шундай қилдилар.

“Путин”, “Алдаркўса”, “Назарбоев”, “Акаев”, “Раҳмонов”

майдонда ҳаллослаб, лўкиллаб юрар эканлар, томоша қилиб ўтирган

президентлар пойгага қўшилмаган Саакашвилини аския қилдилар.

-Ҳали ёшда,-деди Алдаркўса,- шунинг учун ҳам

оти йўқ,”Шеварднадзе”ни олиб келишга эса уялган.

-Отим бор,-деди Саакашивили,-лекин олиб келмадим,

чунки мингим келса шунча от бор-ку?!

-Бу отлар минадиган эмас!-деди Алдаркўса.

-Лекин аҳд қилган одам минади!,-деди Саакашвили.

-Чунки буларнинг ҳам “Шеварднадзе”дан фарқи йўқ.

 

5-06-05

ҚУРТ ВА ҚУРУТ

Радиодан эшитдим, Интернетда ҳам ўқидим, “Ўзбекистон

 Италияга қадимий анъаналаримиз асосида тайёрланган қишлоқ

хўжалик маҳсулотлари, жумладан қурт ва туршак сотади” деб

ёзишибди.Қанақа қурт сотар экан?-деб

сўради бир талаба ўқитувчисидан.

-Менимча, ипак қурти, чунки улар

бошқа қуртларни нима қиладилар?-деди ўқитувчи.

-Балки қурутдир?-деди бошқа бир зукко талаба.

-Ўтир, сен ўзи қурт билан қурутнинг фарқини

биласан-ми?-деб жеркиб берди ўқитувчи.

Биламан, лекин ўқитувчим билан президент

ўртасидаги фарқни билмайман,-деди зукко талаба.

 

 

 2005-2006

Вашингтон

 

 

 

 

2 Responses

  1. […] 17. Алдаркўса тахтга минганда […]

Comments are closed.