Жаҳонгир МАМАТОВ׃ Революцион эмас, эволюцион курашга ишонаман

jahongir_m1Ўзбек эпик шеъриятининг мумтоз вакили, амирул умаро ва маликулшуаро унвонларининг соҳиби, хоразмлик шоир Муҳаммад Солиҳ (1455-1534)нинг номини ўғирлаб олган Салай Мадаминовнинг кейинги кунларда қандайдиринқилобтайёрлаётгани ҳақида баёнотлар бергани билан боғлиқ бир қанча хатлар ва саволлар олдим. Уларга мухтасар жавоб қилмоқчиман.

Мен ташдан келадиган революцияларга эмас, ичдан етиладиган эволюцион курашларга ишонаман. Қуйидаги сабаблар билан Каримовнинг эгизаги томонидан тавсия этилаётган инқилобга” қаршиман.

БИРИНЧИ. Қандайдир “жамоатлар ва диний гуруҳлар билан биргаликда инқилоб қиламан” дейиш бу Каримов режими ичида унга қарши бўлган ҳар қандай кишини ҳам чўчитишдир. Чунки ўша одамлар диндорларга қарши кампанияларда қатнашган ва ибодатлардан узоқда бўлган одамлардир. Улар бундай пайтда салайчилардан Каримовни устун кўрадилар ва яна унга қайтадилар. Демак, бу сарой тўнтариши эҳтимолини ҳам йўққа чиқаришдир.

ИККИНЧИ. Ғарбдан юз ўгирганини очиқ айтгани эса унинг Ғарбга қарши бўлган Россияга ва дунёнинг турли бурчакларида бегуноҳ одамларни ўлдириб юрган динфурушларга “мен сиз билан биргаман” дейишидир. Бундан мақсад 20 йилдан бери ҳеч қаерда ишламай юрган одамнинг ўзига маблағ қидириши бўлиб кўринмоқда. Бугунга қадар уни ва унинг ёнидагиларни ҳимоя қилган, уларга бошпана берган, қанчадан – қанча қамалганларни озод қилиш учун курашган ҳам Ғарб. Бундан очиқча юз ўгириш нонкўрликдир. Ўзини исломий деб атаган бирорта мамлакат ўзбек мухолифатини ҳимоя қилиш бир томонда турсин, ҳатто номини тилга ҳам олган эмас. Агар Ғарб бўлмаганда Салай ва салайчилар қачонлардир Жаслиқда ўтирган бўлардилар.

УЧИНЧИ. Бу инқилоб яна бир сотилишга ўхшамоқда. 1994 йилда Туркия ҳукумати Салай Мадаминовга пул, техника, қурол бериб, унинг Ўзбекистондан олиб келтирган 25 кишисини гўё давлат тўнтариши учун тайёрлаган бўлиб, кейин бу фактни Каримовга ҳадя қилди ва ўз ишини битирди. 1999 йилда ҳам шу такрор бўлди. Бундан Салай Мадаминов хулоса чиқармади. Бу ҳол кейин ҳам давом этаверди. Бугун ҳам худди шу нарса такрор бўладигандек кўринмоқда. Чунки Туркия ҳукумати Каримов режими билан яқинлашмоқчи ва унга “ҳадя” керак.

Ҳар қандай киши хато қилади, фақат парвардигор хато қилмайди, лекин қилган хатосини такрорлайдиган киши дунёдаги энг бадбахт одамдир, бундай одам фақат ўзини эмас, бошқаларни ҳам бадбахт қилади.

ТЎРТИНЧИ. Аслида, қачонки мухолифат бир ҳаракатга тушса Салай ҳам қимирлаб қолади. Бу сафар унинг қимирлаши мухолифатнинг 99 фойизи ундан юз ўгиргани билан бошланди. Яна ҳам аниқроқ айтсак, Туркистон булбули, демократия овози бўлмиш Дадахон Ҳасан унинг кимлигини фош этгач, у васвасага тушди. Шунда ҳам у ўзининг тубанликлар тубига тушиб кетаётганини англамади ва Дадахон Ҳасанга қарши кампания бошлатди. Шунда у билан бирга тушиб кетаётганлар буни унга англатдилар. Шунинг учун ҳолатни шахмат дея улар бундай “инқилобий” “ход” қилдилар. Бу фикрда собитман. Мана орадан бир йил ўтар, икки йил ўтар ва сизга бу “инқилоб”нинг “неъматларини” эслатаман. Шундай ўйламай қилинган баёнотлар туфайли яна қанча одамлар қамалган ва диктатура яна қанча мустаҳкамланган бўлади.

БЕШИНЧИ. Ўқувчилардан бири “душманимнинг душмани менинг дўстим” деган иборани эсалатиб хат ёзибди. Афсуски, Мадаминов душманимнинг душмани эмас, унинг эгизаги. Каримов ҳокимиятга келиб бизни қувғин қилди, Худо кўрсатмасин, бу ҳокимиятга келса, бизни отади. Ишонмасангиз унинг ва малайларининг сайтларини, уларнинг таҳдидлари, сўкишларини ўқинг. Улар ҳар қадамда ўлим билан таҳдид қиладилар.

ОЛТИНЧИ. Чин дилдан Ўзбекистонда бир нарса қиламан деган одам Каримовнинг асл душманларини МХХ агентлари деб уларга туҳмат, буҳтон ёғдирмайди, иғво тарқатмайди. Тағин МХХда бизга ишонадиганлар бор дейди. Каримовнинг душманлари билан кураш учун умрини сарфлаган одамга қандай қилиб МХХ ва ИИВ таркибидаги инсофли кишилар ишонади? Уни танқид қилган мухолифтачиларни отишга, ўлдиришга тайёр эканлигини очиқ айтиб келаётган бу гуруҳга Каримовнинг ёнидагилар, ҳатто Каримов ўлгандан кейин ҳам, чириб кетгандан кейин ҳам йўл бермайдилар.

ЕТТИНЧИ. МХХ Салай Мадаминовни доим ишлатиб келмоқда. 1990 йилларнинг бошида Адҳам Розиқов деган киши унинг уйида, аъзо каби оиласи билан бирга яшарди. Бу одамнинг МХХ жосуси эканлигини тахмин қилганимизда биз ёмонга чиққандик. Унинг гапига кириб Салай Мадаминов ўшанда “Озодлик” радиоси орқали “Биз подпольяга ўтдик” деб баёнот берган ва бу юзлаб демократик мухолифатчиларнинг қатағон бўлишига олиб келганди. Кейин ўша одам МХХ агенти эканлигини унинг ўзи ҳам ёза бошлади. Бугун яна подпольяга ўтдик дер экан, демак, бу – унинг қаноти остига яна бир МХХ жосуси кирганининг исботи. Акс тақдирда соғлом одам бу гапни айтмайди.

САККИЗИНЧИ. Кейинги 15 йилдан бери бот-бот айтиб ва ёзиб келаётган принципим бор. Ўзим Ғарбда иссиқ жойларда ҳузур қилиб, мамлакатдаги одамларга “кўчага чиқинг ва менга ҳокимиятни олиб беринг” дея олмайман. Бу маънавиятсизликдир. Агар истаганимда бориб қамоқда ўтирган ва бу ишни қамоқдан бошқарган бўлардим. Ўшанда менга халқ ҳам, Каримовга қарши бўлганлар ҳам эргашарди. Лекин менинг бирор вазифага орзумандлигим йўқ. Мен кейинги йиллардаги илмий тадқиқотларим ва демократияни ёйишга хизматларим билан халқимизнинг келажагига етарли қадар ҳиссамни қўшмоқдаман. Бу менинг тақдирим.

www.turonzamin.org

24 -12-2008

Advertisements

One Response

  1. […] 10.РЕВОЛЮЦИОН ЭМАС, ЭВОЛЮЦИОН… […]

Comments are closed.

%d bloggers like this: