Сатира

“ИХ”нинг жавоблари

ИХ туш кўрса ундан ўрмондан келган битта мухбир интервью олаётган экан:
-ИХ жалоблари, сиз ўрмонга шох бўлсангиз нима қилардингиз?
-Мен илонни, чаённи, чўчқани ўзимга маслаҳатчи қилиб тайинлаган бўлардим.
-Нега илонни?
-Чунки от илондан қўрқади. Чақиб олади деб қўрқади ва яқин келмайди.
-Нега чаённи?
-Арслоннинг қўрққани чаён. У чаённи кўрса ўрмонга кирмай қўяди.
-Нега чўчқани?
-Чўчқани доим ёнимда олиб юраман. У ёнимда юрса мен чиройли кўринаманда! Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

Яхши гап йўқми?

САВОЛ: Саҳифангиздаги савол-жавоб бўлимини деярли ҳар куни ўқиб бораман. Лекин шу кунгача Президент Ислом Каримов ҳақида бирор бир яхши тарафини ёки яхшилаб ёзган сифатларини учратмадим Наҳотки у одамда бирор бир яхши сифатлар бўлмаса? Агар бўлса, улар қайсилар? Олдиндан катта раҳмат.(Нодирбек)

ЖАВОБ: Истаган Ўзбек матбуоти ва китобларини қўлга олсангиз, Каримов ҳақида мақтовдан бошқа нарса топа олмайсиз. Ҳамма унинг “яхши сифатлари”дан гапиради. Шундай экан таққослаганда бизники уммон олдида қатрадир.

“Ҳар куни ўқиб бораман” деган гапингизга унча қўшилмайман. Чунки илгари ҳам худди шундай саволга жавоб қилгандим.

Энди менинг ҳам сизга бир неча саволим бор, Нодирбек!

Сиз балки менинг ҳам ўша маддоҳлар сафига қўшилишимни истамоқдамисиз?

Бугунга қадар мақтовлар билан тўла матбуотдан, ёзувлардан безмадингизми? Continue reading

Савол-Жавоб

Омон Матчон

САВОЛ: Омон Матчон ҳақида биласизми? Яқинда унинг қувғинга учраганини эшитдим, шу ростми? (Ёрқин).

ЖАВОБ: Омон Матчон… мен ўзини ва ижодини ҳурмат қилган, ажойиб, бетакрор шоир.

Совет даврида унча-бунча гапни асарлари орқали айта олган икки адиб бўлса, бири Эврил Турон ва иккинчиси Омон Матчон деб биламан.

1970 йилларнинг бошида бир куни талабалар шаҳарчасидаги маданият саройига борсам, ёш шоир Омон Матчон билан учрашув бўлаётган экан. Унинг шеър ўқиши ўзига хос ва жозибали эди. Мени қойил қолдирган яна бир нарса у икки соат давомида тўхтамасдан шеърларини ёддан айтиб берди. Ҳар бир шеърдан кейин худди бу соҳилдан у соҳилга ўтган каби қўлини бир айлантириб оларди-да давом этаверарди. Охирида эса бир достонини ёддан айтиб берди. Continue reading

Замондош саволига жавоб

Золимнинг малайи ҳам золимдир

Ўз исмини “Камина” деб атаган ўқувчимизнинг “Замондош”га ёзган хатига Жаҳонгир Муҳаммаддан муносабат билдиришни сўрадик.

Камина׃ Замондош таҳририятига аввал ҳам бир-икки марта шу Исматни номини атаманглар, деб илтимос қилгандим. Афсуски Каримов боққан бу МХХ лайчасини яна одам қаторида афти акс этган расми билан сайтга қўйибсизлар.

Исмат Хушев ва унга ўхшаган яна бир нечта нусхалар борки уларда на ор, на номус, нада виждон, нада эътиқод бор!

Исмат кабиларни бугун Ўзбекистонда миллионлаб нусхада учратиш мумкин. Шунинг учун ҳам ўзбек ҳалқининг пешонасидан шўри аримаяпти. Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

Золимни мақтаганнинг падарига лаънат!

Исмат Хушев Каримовдан даврнинг қаҳрамонини ясашга уринаёгани ва ўзини мухолифатчи деб билган баъзилар буни эълон қилиб юргани ортида қандайдир ифлос ўйин бор деган гап кўнглимдан ўтиб, Исматдан узоқ туришга ҳаракат қилардим. Яқинда кутилмаганда у менга телефон қилиб қолди. Китобининг мен ҳақимдаги бўлимини ўзим ёзиб беришимни ва у ўз номидан эълон қилишини айтди.

Илгари мен унинг ёзганларини танқид қилганимда у “буларни ўша кезда ёзгани ва ҳали четга чиқиш даврига келганда Ислом Каримовни танқид қилишини” айтганди. Унда Ислом Каримовнинг ўлишини ва шундан кейин уни танқид қилишни кутиб юрган экан-да бу дердим. Энди маълум бўлдики, у илгари ёзмаган ва ҳозир тўқиб бичмоқда ҳаммасини. Continue reading

18 йил олдин ёзилган гаплар

ФОЗИЛБЕКОВ ҲАМ КЕТДИ

Ўзбекистон Президенти Тошкент шаҳар ҳокими Адҳам Фозилбековни ишдан олди.

Адҳам Фозилбеков. У ким эди?

Илгари Тошкент шаҳар коммунистлар партиясининг, сўнг номигагина ўзгарган Халқ демократик партиясининг Тошкент шаҳар қўмитаси биринчи котиби бўлиб ишлаган бу одам ўзини президентнинг энг яқин, энг садоқатли одамларидан бири деб биларди.

Ўзбекистон телевидениесини кўриб борганлар уни доим Президент ёнида кўришар, қучоқлашиб қўшқўллашиб туришганини кўп гапиришарди. Адҳам Фозилбеков ана шу кайфиятни йўқотмаслик учун бутун маҳоратини ишга солди. Ва Ўзбекистон Бош қонунида эътироф этилмаган бўлсада Президентни Тошкент шаҳрида ҳоким сайлови ўтказишга кўндирди. Умумхалқ сайлови давомида Президент ҳам, ҳукумат машинаси ҳам унга ишлади. Сайловга ундан бошқа одамнинг номзоди қўйилмади. Кўпчилик тошкентликлар кўринишидан жуда мулойим, аммо коммунистик партия ўйинларидан анча хабардор бу одамни исташмасада, у ҳоким бўлди.

Юқоридан инъом этилган бу тортиқни оқлаш учун у 1992 йил 16 январда Тошкент шаҳрида талабаларни ўққа тутишга раҳбарлик қилди. Сўнг, Олий Кенгашнинг 7 сессиясида Президентнинг камчиликларини айтган, ўзининг шогирди ва энг яқин сафдоши Ўзбекистон халқ депутати, Фрунзе туман ҳокими Шуҳрат Нусратовни ҳатто сессияга киритмасдан ишдан олди. Лаёқатсиз аммо ҳар қандай қабиҳ ишга тайёр, Президентга ёқадиган кишиларни эса катта лавозимларга тайинлади. Масалан, раҳбарлик фазилатидан йироқ, умрини кайфу сафода ўтказиб юрган Шавкат Мирзиёевни Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигига ўтказди. Continue reading

Саккиз йил бурунги гап…

Инсон ўз камчиликларини ўзи кўра олганда у мукаммал зот бўлур эди

САВОЛ: Кузатишимча сизнинг душманларингиз жуда кўп экан. Ҳатто мухолифат орасида ҳам. Гарчи сизнинг жасоратли эканлигингизга тан беришса ҳам барибир сиз ҳақингизда яхши фикр билдирмайдиганлари ҳам анчагина эканлигини кўрдим. Буни нимадан деб ўйлайсиз? Ўз камчиликларингизни ҳам кўрасизми ёки фақат бошқаларнинг камчилигини қидирасизми? (Асламбек, 17 Май).

ЖАВОБ: “Дўст ачитиб айтади” деган ҳам биз, “Танқид отангга ҳам ёқмайди” деган ҳам биз…

Мен бировнинг камчилигини кўриб, айтмай кетишликни ўша одамга нисбатан душманлик қилиш деб биламан. Бу ҳисни кўтариб юролмайман. Айтаман ва енгил тортиб йўлимда давом этавераман. Бу менинг характерим ва буни ўзгартира олмаслигимни ҳам биламан. Менинг камчилигимни айтганлардан бирортасидан хафа бўлган эмасман, аксинча ҳурмат қиламан. Лекин менга туҳмат қилса, ноҳақлик қилса бунга ҳам кўз юмиб кетмайман. Кўз юмиш қўрқоқлик. Continue reading

Саволга жавоб

Ўзбекчилик билан ўзбеклик фарқи нимада?

САВОЛ: Жаҳонгир ака, ўзбекчилик билан ўзбеклик фарқи нимада? Иккаласи биттта нарсами?
Ҳурмат билан Равшан.

ЖАВОБ: “Ўзбекчилик” дегани бу одатларимиз деганидир-тил нуқтаи назаридан.

Реал воқелик нуқтаи назаридан бугун хурофот ва иллатларни хаспўшлаш ёки таъкидлаш учун айтиладиган ибора.

Камина “Ўзбекчилик” нима? деб ёзганда бу сўзни қўштирноққа олгани эса, унинг китобий, луғавий маъносини эмас, балки иллатларни назарда тутганимдир. Ҳар бир халқнинг фазилатлари қаторида иллатлари ҳам бор.

Ўзбеклик дегани мутлоқ бошқа нарса. Бу ўзбек халқига мансублик деганидир. Ўзбеклик ва ўзбекчиликнинг фарқини билмаслик ҳам “ўзбекчилик”дир. Continue reading

Мулоҳаза учун мавзу

“Америкачилик” нима?

1.Уй, машина ва бошқа қимматбаҳо нарсаларни қарзга олиб, бир умр ана шу қарзни тўлаш учун ишлаш.
2.Одамгарчиликдан ишни афзалроқ деб билиш.
3.Ўз шахсини ҳаммадан, барча яқинларидан ҳам устун қўйиш.
4.Фикри мансабдорга, бойларга қарши бўлса ҳам чўрткесарчасига  айтиш.
5.Ҳафта давомида Худонинг йўқлигини исботлашга уриниб, ҳафта охирида бола-чақаси билан ибодатгоҳдан чиқмаслик.
6.Ёшлигида ота-онасини менсимай, ёши бир жойга етганда уларнинг хизматкорига айланиш.
7.Аввалдан келишилмай келган меҳмонни маданиятсиз ҳисоблаш.
8.Ҳамма жойга, ҳамма учрашувга илгаридан вақт олиб, олдиндан бориб, кутиб туриш.
9.”Навбатда тур”, дейилмаган жойда ҳам навбатда туравериш.
10.Дунёдаги катта воқеалардан Ҳолливуддаги кичик ҳангомаларни устун қўйиш. Continue reading

“Ўзбекчилик” нима?

(Давоми)

31.Ўзига ёқмайдиган ҳақиқатни рад этиш.
32.Ўзига ёқадиган ёлғонга ишониш.
33.Юзинг бурилдими, орқадан гапириш.
34.Бетига айтгандан хафа бўлиш.
35.Танқидни “Душманнинг иши”, иғво деб билиш.
36.Мақтаса шайтоннинг ҳам шериги бўлиш.
37.Туҳматга мойиллик.
38.Китоб ўқимаслик.
39.Маишатни севиш.
40.Машваратсиз иш қилиш.
41.Тахтга ёки тахтсимон жойга миниб қолса, тобутга мингунча тушмаслик.
42.Кўчада ётган чўпдан ҳам шубҳа қилиш. Continue reading

Дилдаги гаплар

“Ўзбекчилик” нима?

1.Ўзи қилолмаган ишни бошқалардан талаб қилиш.
2.Ақл ўргатишга усталик, ўрганишга нўноқлик.
3.Халқ деб, ҳалқумни тушуниш.
4.Майда гапларнинг қули бўлиш.
5.Ош учунгина бирлашиш.
6.Саволни “Унга қандай ёрдам, далда бера олдим?” деб эмас, “Нега у менга ёрдам, далда бермади?” шаклида қўйиш.
7.Ўзини осмоннинг устуни деб билиш.
8.Бойга бўйин эгиш.
9.Ўз тарихи, ўз кимлигини билмай миллатчилик қилиш.
10.Қўрқоқлик.
11.Яхшилик қилганга ёмонликни раво кўриш.
12.Бир-бирини кўролмаслик.
13.Одий одамни тиригида тепиб, ўлгандан кейин улуғлаш.
14.Қаттиқўл раҳбарни севиш. Continue reading

“ZamondoshTV”da Savollarga javoblar(3-qism)

Ўзгармаган мавзулар

Ҳеч ким мукаммал эмас

5 Март, 2005 йил.

САВОЛ: Ҳар бир инсонни яхши, ёмон томонлари ва камчиликлари бўлади, дебсиз? Сизникичи? (Ёрқин).

ЖАВОБ: Меники мендан кўра сизга кўпроқ аён. Сиз баҳо беринг, ўзим яхши деган томонларим сизга ёмон кўриниши ва ёмон деган томонларим яхши туюлиши ҳам мумкин.

Аммо ёмон томонларим йўқ, деган фикрдан олисдаман. Фақат Парвардигорнинг ёмон томонлари йўқ. Бандалари эса яхши ва ёмон ўртасида. Гоҳо у томонда, гоҳо бу томонда.

Буни баҳолаш яна биринчи галда яратганнинг ўзига ва иккинчи галда атрофдагиларга, ундан кейингина кишининг ўзига боғлиқ.

Мана шу томоним ёмон, деган фикрга келсам, дарҳол шуни ислоҳ қилишга киришаман. Масалан, ёшлигимда, талабалик даврида гина сақлайдиган одатим бор эди. Кейин Тангри кечирувчан, мен нега кечирмайин, дея ҳаммани кечирадиган бўлдим. У ҳолда ҳам, бу ҳолда ҳам, гоҳ ютқазиб, гоҳ ютдим. Continue reading

“ZamondoshTV”da Xotira dasturi(2-qism)

Диққат

Кадр орқасидаги кадр

Ўзбекистон сиёсий майдонида генерал Аҳмаджон Усмонов яқин келажакда катта рол ўйнаши мумкин.

Асли самарқандлик бўлган Аҳмаджон Усмоновнинг Ислом Каримовга ота томондан қариндошлиги бор.

Унинг Қўшработдан Тошкентгача босиб ўтган яшин тезлигидаги йўли Ички ишлар вазирлиги соҳаси билан боғлиқ. У Вазир ўринбосарлигидан Наманган вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди.

Кейин Ислом Каримов уни “нотинч” Андижонга ҳоким этиб тайинлади. У Андижонни тинчитди. Энди уни каттароқ вазифа кутмоқда. Оқсарой манбаларига кўра “Ёш ва қудратли ҳокимнинг истиқболи порлоқ”. Continue reading

“ZamondoshTV”da Xotira dasturi(1-qism)

Мирсаидов ҳақидаги хотиралар

3. Қўрқув фактори

Иқтисод фанлари доктори Шукрулло Мирсаидовнинг Бош вазирликка келиши масаласига бевосита аралашиб қолганман. Олий Кенгашнинг 1990 йил март ойидаги сессиясида Каримов Министрлар Совети раислигига (Бош вазир-ЖМ) шу вазифада ишлаб турган Мираҳмад Мирқосимовни тавсия қилди.

У пайтда қайта қуриш, ошкоралик шамоллари бизга ҳам етиб келган ва Олий Кенгаш ҳокимиятнинг кучли бўғинига айланиш учун оёққа турганди. Ҳар бир масала катта баҳслар, тортишувлар билангина ҳал бўларди.

Биз депутатлар Паркентда халққа қарши қурол ишлатилганидан (Бу ҳақда “ИАК” да ўқишингиз мумкин-ЖМ) ғазабда эдик. СССР миқёсида тўполонларни бостириш учун генерал Шаталин бошчилигида махсус ҳарбий қўшин тузилганди. Ислом Каримов ана шу қўшинни ёрдамга чақирган.

Қўшиннинг бир бўлинмаси Паркентга яқин жойда турган ва воқеаларга аралашиш учун ҳукуматдан ёзма равишда изн сўраган. Мирқосимов ярим тунда ўша жойга борган. Унга Ислом Каримов телефон қилиб, ҳарбийларга ҳужжат имзолаб беришни ва эрталаб Паркент марказига танкларни олиб кириш лозимлигини айтган. Тошкент вилоятилик депутатлардан бири бунга гувоҳ бўлган. Биз бу ҳақда сессиядан олдин Мирқосимовдан сўрасак, у ким телефон қилганини яширди. Continue reading

Яхши одамлар

Ялтада. Жаҳонгир Муҳаммад Бобомурод Ҳамдамов ва бошқалар билан.

Ялтада. Жаҳонгир Муҳаммад Бобомурод Ҳамдамов ва бошқалар билан.

Мирсаидов ҳақидаги хотиралар

2.“Боғидилкушо”

Президентнинг миллий масалалар бўйича маслаҳатчиси Шохобиддин Зиёмов ва каминани Украинага Ислом Каримовнинг ўзи юборди.

-Қрим татарларни Ўзбекистондан кўчирамиз ва бунинг пулини Украинанинг бўйнига қўйишимиз керак. Сизлар бориб Украина билан имзоланадиган шартномалардан шуниси билан шуғулланиб, уларни бунга кўндиринглар,-деди Ислом Каримов кетишимиз олдидан.

Ундан қрим туркларини кўчириш учун Москва катта миқдорда пул ажратганку, деб сўрадим.

-Ана шу пуллар Украинага ўтиб кетган,-деб жавоб қилди Каримов.

Биз Зиёмов билан Киевга боргандан кейин билдикки, Украинага ҳеч қанақа пул ўтган эмас экан. Биз гаплашган ҳукумат вакиллари ва депутатлар аввалига бутун харажатни “Ўзбекистон тўлаши” керак деб туриб олдилар. Охири “Ўзбекистон ҳам бунга қисман ҳисса қўшиши” шарти билан кўчириш харажатларининг асосий қисмини кўтаришга рози бўлдилар. Каримов буни истамади. Ана шу “ҳисса”ни “ҳужжатдан олиб ташлаш” учун биз бир неча кун Киевда қолиб кетдик. Continue reading

Савол-Жавоб

Содиқлар ва солиқлар

СВОЛ׃ Жаҳонгир ака, Америкада яшайман,  сиздан бир нарса сўрамоқчиман, шу сайловлар ўтгач, солиқлар камаядими? Чунки бойлардан кўпроқ солиқ оламиз дейишмоқда. ( Ҳасан, Балтимор).

ЖАВОБ׃  Мана сайлов ўтди ва лекин энди солиқлар ошиб, иш жойларида қисқаришлар даври бошланаётганга ўхшайди. “Бойлардан оламан” деса, улар қочадилар ёки пулларини қочирадилар. Балога қолган ўрта синф.  Лекин идеология ҳали иқтисоддан – содиқлик солиқлардан устун. Continue reading

Яхши одамлар

Мирсаидов ҳақидаги хотиралар

Мирсаидовни “Шукрулло” деганларини эшитмаганман. Ҳамма у кишини “Шукур Раҳматович” дерди. Ўзи ҳам шундай деб аташларни ёқтирарди, шекилли?

Шукур Раҳматович ҳақида у киши ҳаёт эканликларида кўп нарса ёзганман. Бугун ўйлаб қарасам, ёзилмаган нарсалар ундан ҳам кўп экан. Шулардан айримларини сиз билан баҳам кўрмоқчиман. Булар турли воқеалардир ва инсоннинг кимлиги воқеалар жараёнида кўринади. Бу воқеаларни эшитиб, Мирсаидов қандай одам бўлгани ҳақида ўзингиз хулоса қилинг.

1.Елцининг эътирофи

Ўзбекистон вице-президенти Мирсаидов раиси бўлган ҳукумат делегациялари таркибида Украина ва Россияга боргандим. Россияга 1991 йилда бордик. Ўшанда икки давлат ўртасида илк иқтисодий шартномалар имзоланганди. Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

Каримов Худога ишонадими?

САВОЛ׃ “Туронзамин”да кеча ўқидим, Ислом Каримов Хастимомга бориб, охирати ҳақида ўйлаганмиш. Мана сиз Каримовни яхши биласиз, айтинг-чи у Худога ишонадими?(Одил).

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Бошқаларнинг мантиғи билан ишим йўқ, аммо менинг мантиғимга кўра, бировнинг Худога ишониб ишонмаслигини баҳолаш бизнинг ишимизга кирмайди. Бу унинг ва Худонинг ваколатига кирадиган мавзу.

Лекин Каримов ўзини бир мамлакат ва у ерда яшаётган бир қанча халқларнинг раҳбари деб атаётган экан, бу мавзуга кириш мумкин.

Менимча, Каримов азалдан атеист бўлган ва шундайлигича турибди. У ўзгарувчан шахс эмас. У ҳамма нарсадан ўз манфаати йўлида фойдаланишни истаганидек, динни, ҳатто Худо номини ҳам шу йўлда қўлланиб келмоқда. Continue reading

Савол-Жавоб

Америкада халққа зуғум қилишмайди, халққа ёлворишади

САВОЛ׃ Ҳурматли  Жаҳонгир  ака!

Шу  кунларда   АКШда    президент   сайловлари    булиб   утади.  Сайловолди кампанияси тугаш   арафасида.

Шу   хакида   янгиликларни,  жумладан   сизни   ёзганларингизни   укиб  борар эканман,  купинча   узимизни  президентимиз    сайловлари   ёдимга   келади.

Мен  И.Каримовни   барча   сайловлари   арафасида    одатда   булиб  утадиган бизнинг худуд    сайловчилари   билан   учрашувлари    гувохи   булганман.  Бу учрашувлар  менда    жуда   огир  таассуротлар   колдирган. Continue reading

Мулоҳаза

Танганинг томонлари

Умуман  АҚШ ҳудудига хуруж қилган “Сэнди” (Sandy) тўфони ҳақида кўп ёзилмоқда. Жумладан, камина ҳам ўз таассуротларимни ёздим.  Лекин бугун қизиқ бир факт диққатимни тортди. Бу балки сизга ҳам қизиқ туюлиши мумкин.

Танганинг икки томони бўлади. “Сэнди” офатини “Худонинг қаҳри” деганлар ҳам, “Худонинг инояти” деганлар ҳам бор. “Худонинг қаҳри” деганлар асосан Шарқдан, “Худонинг инояти” деганлар асосан Ғарбдан. “Худонинг қаҳри” деганларнинг иддаоси: АҚШ мазлумларни қақшатгани учун Аллоҳнинг қаҳрига учрамоқда!   Хўш, “Худонинг инояти” деганларнинг иддаоси нима? Continue reading

Офат билан юзма-юз

1. ХАВОТИР

Уйимиздан соҳилга қадар беш юз одимдан сал зиёд. Айвонимиздан соҳил кўриниб туради. Уйимиз ва соҳил орасида бир қанча дарахтлар ва бир қанча уй бор, холос. Ёз бўйи айвонда ўтириб уммоннинг ҳавосини ҳис қиламиз. Иссиқ кунларда эса бўш вақтимиз соҳилда ўтади.

“Сэнди” (Sandy) офати ҳақида гап бошланиши билан айвонга чиқдим. Ҳеч гап йўқ. Уйга кириб-чиқишимиз ана шу айвон орқали бўлгани учун фарқни сезмаган ҳам бўлишим мумкин.

Уйимиз сув сатҳидан анча баландда. Биздан қуйида ва тепароқда ҳам уйлар бор. Бу жойлар қурилганига икки йил бўлмоқда. Офатлардан тажриба тўплаган Америка уй-жойларни шароитга мослаб боради. Уйимиз уч қаватли, лекин биринчи қавати ер остида. Бир бурчаги эса “бункер”. Табий офатдан сақланадиган жой.

“Сэнди” келар экан, тинмай огоҳлантиришди: “Юқори қаватларда ётманг!”.
Кўнглим тўқ. Сўв кўтарилса ҳам бизнинг уйга қадар етолмайди, деб ўйлайман. Қолаверса, тўфон тескари айланаётгани ва биз томондаги сувни шимолга суриши мумкинлиги ҳам кўнгилга таскин беради. Continue reading