Саккиз йил бурунги гап…

Инсон ўз камчиликларини ўзи кўра олганда у мукаммал зот бўлур эди

САВОЛ: Кузатишимча сизнинг душманларингиз жуда кўп экан. Ҳатто мухолифат орасида ҳам. Гарчи сизнинг жасоратли эканлигингизга тан беришса ҳам барибир сиз ҳақингизда яхши фикр билдирмайдиганлари ҳам анчагина эканлигини кўрдим. Буни нимадан деб ўйлайсиз? Ўз камчиликларингизни ҳам кўрасизми ёки фақат бошқаларнинг камчилигини қидирасизми? (Асламбек, 17 Май).

ЖАВОБ: “Дўст ачитиб айтади” деган ҳам биз, “Танқид отангга ҳам ёқмайди” деган ҳам биз…

Мен бировнинг камчилигини кўриб, айтмай кетишликни ўша одамга нисбатан душманлик қилиш деб биламан. Бу ҳисни кўтариб юролмайман. Айтаман ва енгил тортиб йўлимда давом этавераман. Бу менинг характерим ва буни ўзгартира олмаслигимни ҳам биламан. Менинг камчилигимни айтганлардан бирортасидан хафа бўлган эмасман, аксинча ҳурмат қиламан. Лекин менга туҳмат қилса, ноҳақлик қилса бунга ҳам кўз юмиб кетмайман. Кўз юмиш қўрқоқлик.

Аммо бугунга қадар ким менга туҳмат қилган бўлса, жазосини Аллоҳдан олди ва олмоқда. Бу менга куч беради. Демак, буюк АДОЛАТ мавжуд. Шундай бўлсада менга туҳмат қилганларнинг башарасини кўргим келмайди. Шундайлардан бири “Сиз сиёсатчи эмас, кулиб, қучоқлашиб, яқин бўлиб юравермайсизми, вақти келганда оёғининг остидан нарвонни олиб қўясиз” деганди. Агар шу сиёсат бўлса, демак ростдан ҳам мен сиёсатчи эмасман!

Мен орқадан фитна қилишни эмас, очиқ курашни танлаганман. Сиртдан гапирганларнинг гапига эмас, юзимга, очиқ гапирганларнинг гапига эътибор қиламан.

Инсон ўз камчиликларини ўзи кўра олганда у мукаммал зот бўлур эди. Афсуски, шундай эмас. Шу боис ҳар кимнинг ҳам бошқаларнинг кўрганларига эҳтиёжи бор.

2004 йил.
“Зеҳнит жумбоғи” китобидан.

ЖМ.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: