Ўзгармаган мавзулар

Ҳеч ким мукаммал эмас

5 Март, 2005 йил.

САВОЛ: Ҳар бир инсонни яхши, ёмон томонлари ва камчиликлари бўлади, дебсиз? Сизникичи? (Ёрқин).

ЖАВОБ: Меники мендан кўра сизга кўпроқ аён. Сиз баҳо беринг, ўзим яхши деган томонларим сизга ёмон кўриниши ва ёмон деган томонларим яхши туюлиши ҳам мумкин.

Аммо ёмон томонларим йўқ, деган фикрдан олисдаман. Фақат Парвардигорнинг ёмон томонлари йўқ. Бандалари эса яхши ва ёмон ўртасида. Гоҳо у томонда, гоҳо бу томонда.

Буни баҳолаш яна биринчи галда яратганнинг ўзига ва иккинчи галда атрофдагиларга, ундан кейингина кишининг ўзига боғлиқ.

Мана шу томоним ёмон, деган фикрга келсам, дарҳол шуни ислоҳ қилишга киришаман. Масалан, ёшлигимда, талабалик даврида гина сақлайдиган одатим бор эди. Кейин Тангри кечирувчан, мен нега кечирмайин, дея ҳаммани кечирадиган бўлдим. У ҳолда ҳам, бу ҳолда ҳам, гоҳ ютқазиб, гоҳ ютдим. Continue reading