1 СЕНТЯБР – АЗИЗ УСТОЗИМИЗ ЖАҲОНГИР МУҲАММАД ТУҒИЛГАН КУН!
Халқимизнинг забардаст фарзанди, давлат ва сиёсат арбоби, тилшунос олим, атоқли ёзувчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, қадрли устоз адибимиз Жаҳонгир Муҳаммад бугун АҚШда ўзларининг таваллуд айёмларини қарши олмоқдалар.
Шу муборак айём муносабати билан Устозимизни чин дилдан табриклаймиз!
Ҳурматли Жаҳонгир ака!
Сиз бутун умрингиз давомида адолат ва ҳуррият учун маҳкам бел боғлаб курашиб келмоқдасиз. Сизнинг босиб ўтган ва ўтаётган шонли умр йўлингиз ҳамиша биз ёшларга улкан ибрат мактабидир. Continue reading →
Жаҳонгир Маматовнинг ижоди ва ғайрати ўзбек миллатининг ҳақиқатни билиши, зулм кишанларини парчалаши, озод ва фаровон бўлиши учун қилинаётган олиҳимматдир. «Туронзамин» баъзан тўхтаса, жафокаш ўзбекни қамраган зулмат қуюқлашади, дардларига даво излаш сустлашади. «Туронзамин» машъали ҳеч – бир кун ҳам, бир дақиқа ҳам сўнмасин!
Эл истаги
Ўзбекистонда чорак асрдан зиёд давр мустабид Ислом Каримов, унинг малайлари ва кўппаклари ўзбек ва ўзбекистонликларни талаш, қамаш ва ўлдириш, Конституция ва қонунларни бузиш эвазига “ушлаб” турган ҳокимиятни қўлдан чиқармаслик учун ҳар қандай ёлғон, қабоҳат, жиноят ва ваҳшийликдан қайтмасликларини ошкор қилди. Continue reading →
Инсон ўзи билмаган ҳолатда самимийлигини ёки аксини, кимнидир ҳурмат қилишини ёки тескарисини ошкор этиб туради. Бошқача айтганда ишоратлар беради. Байрамлар, тўйлар, туғилган кун, ҳамдардлик пайтлари каби яхши-ёмон кунлар бунга баҳона.
Камина баъзан буни унутиб қўяман ва энг яқин дўстларни ҳам вақтида қутлашни бажара олмайман. Бу ҳақда кейинроқ билиб қолсам, кўнглим хижолат тортиб юради. Чунки ўша одамда каминанинг самимийлигига ва уни ҳурмат қилишимга шубҳа пайдо бўлиши мумкин. Бу инсоний инстинкт.
Шунинг учун ҳам муҳим саналарда икки энлик мактуб юборолмаганим – дўсту танишлардан узр сўраб қўймоқчиман. Мана 59 ни “думалатиб”, 60 нинг диёрига қараб қадам қўйдим ва энди ана шу нуқсимни тугатишим кераклигини англаб турибман. Қўлимдан келадими, йўқми, билмайман. Чунки бу ҳам бир қобилият ва бир санъатдирки, ҳар ким ҳам уддалай олмайди. Continue reading →
15 – май 2014 йил, АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон ҳуррияти учун курашган миллатвакили, ўзбек адабиёти, шъерияти ривожига сезиларли хисса қўшган забардаст адиб Жаҳонгир Маматов билан адабиётшунос олим, “Бирдамлик” Ҳайъатининг аъзоси Ботир Норбоев, “Бирдамлик” раиси Баҳодир Чориев, Ҳаракатнинг сиёсий ишлар бўича масъули Абдуфаттоҳ Манноповнинг учрашуви, “яхшилик сўлим бир баҳор”, “баҳор эса дўстлик, ҳамкорлик кўчатларини экиши”, бу фоний дунёнинг безаги олийжаноб ишлар, миллатимизни зулм, адолатсизлик ва порахўрлик исканжасидан озод этиш борасида юрак сўзларининг исҳори ва фикр алмашиш тарзида ўтди.
Учрашув иштирокчилари, ўзбек миллати, якка ҳоким ва унинг зулимкор тузуми деярли чорак аср амалга ошираётган қатоғони, адолатсизлиги ва талон – тарожи сабаб, дунё бўйлаб пардек сочилиб кетаётганлигини алоҳида эътироф этдилар. Бу элимиз, юртимиз учун фожиавий ҳолдир.
Assalom alaykum Jahongir ukam, tavallud ayomingiz qutlug’ bo’lsin, yeganingiz qo’y bo’lsin, ko’rganingiz to’y bolsin, yuzga kiring, har doim sog’ bo’lib, singlim Rohila bilan qo’sha qarib, nevara-chevaralik bo’lib, hayotingizni umr mazmunli otkazing. Sizning yozgan tarihlaringiz hammamizni sergaklantiradi .Qurqmasdan Karimovning sirlarini ochib tashladingiz, sizdek mard ukam borligidan falxrlanaman .Sizning yozgan tarihlaringiz bu oltinga xam qimmat deb Bashorat Eshova-opangiz .
XXX
Ассалому алайкум Жахонгир ака сизни бугунги таваллуд топган кунингиз билан самимий оилам номидан қутлаб оллохдан сизга авволо соғлик бардошлик сабр тоқатлик тилаб қоламан. дунё тургунча туринг
Сизга хурмат билан Жиззахлик ҳуқуқ химоячиси Зиёдулло Раззоқов Continue reading →
Одатда туғилган кунда кишининг неча ёшга кирганини айтишмайди. Лекин бугун, ҳамма ватандошлар улуғ неъмат – Мустақиллик байрамини нишонлар эканлар, ушбу тантанага ким нима олиб келди, деган нуқтаи назардан қаралса, таниқли давлат ва фан арбоби Жаҳонгир Муҳаммад яшаган ёшни сарҳисоб қилишга арзигулик.
Дарвоқе, узоқ йиллар мустабидликда ўтган халқнинг мустақилликка эришиши билан Жаҳонгир Муҳаммаднинг таваллуд куни боғлиққина эмас, балки озодликнинг тамал тошини қўйган инсонларданлиги ва бир инсон туғилиб, балки минг йил умр кўрганда ҳам амалга ошира олмайдиган буюк хизматни адо этиб қўйганлиги, тарих зарварақларига аллақачон зарҳал ҳарфлар билан битиб қўйилган. Ватаннинг мард ҳамда жасур ўғлони сифатида унинг қилган ишлари кўп йиллар яшаши муқаррар. Continue reading →
Яқинда кўз ўнгимизда Озарбайжонда юз берган тарихий фожеалар ҳақида кўп ёзилди, кўп айтилди, китоблар пайдо бўлди. Аммо яқинда Тошкент босмохоналаридан бирида яширинча чоп этилган Жаҳонгир Муҳаммаднинг “Шаҳидлар мозори” номли китоби мазмуни жиҳатидан ҳам, танланган ифода услуби жиҳатидан ҳам, бадиий қуввати, самимияти жиҳатидан ҳам алоҳида қимматга эга. Continue reading →
Ҳурматли Жаҳонгир ака!
Қизиқ бир ҳангома эсимга тушиб қолди.
Шоирликни орзу қилаётган бир устоз кўрмаган киши яхшигина узтоз топиб унга шогирдликка тушибди.
Ёш шоир ўзининг ёзган шеърларини олиб келиб, устозидан ушбу шеърларга керакли бўлган тиниш белгиларини қўйиб беришини истимос қилибди. Устоз ўқиб кўрсаки, олам яратилгандан бери бу каби “ажойиб” шеърлар дунё юзини кўрмаган экан. Continue reading →
2012 йилнинг 26 феврал куни “Замондош” интернет телевидениеси таниқли мухолифатчи Жаҳонгир Муҳаммад билан “Обидхон қори Назаровга нима бўлди?!” мавзусида суҳбат уюштирди. (http://www.youtube.com/watch?v=fw5×9x3JA8E). Суҳбатда ҳурматли Жаҳонгир Муҳаммад устозимиз Обидхон қори Назаров ҳақларида бир қатор илиқ сўзларни айтдилар. Бунинг учун биз у кишига миннатдорчилик билдирамиз. Continue reading →
Ҳамманинг ҳам ўз туғилган куни бор. Лекин ҳар бир инсон ҳам ҳар йилда такрорланадиган таваллуд кунига муносиб бир совға билан кела олмайди. Таниқли адиб ва сиёсат арбоби Жаҳонгир Муҳаммад эса бундан мустасно. Унинг кўп йиллардан буён ҳаёти ва фаолиятига разм солиб бораман. Чунки у ҳамма қатори яшаб юрибмизда, дейдиган инсонлар сирасига кирмайди.
Жаҳонгир Муҳаммад ўз шахсий ҳаёти, ўз шахсий манфаатларини кўпда ўйлайвермайди. У ўзининг ҳузур-ҳаловатларидан кечиб, халқ учун, миллат учун хизмат қилиш туйғуси билан яшайди. Continue reading →
Шу йил январь ойининг иккинчи ярмида АҚШга бориб, Нью-Йорк ва Вашингтон шаҳарларини зиёрат қилиб қайтдим.
Ушбу сафардан мақсад фақат Американи бир кўриб қайтиш билангина чекланиш эмасди. Мен бу мамлакатда муҳожиратда яшаётган кўплаб дўстларим, ҳамфикр юртдошларим билан ҳам дийдорлашиб қайтишни режалагандим. Continue reading →
Hukumatimiz yigirma yildan beri Jahongir Muhammad kabi xalqimiz sevgan kishilarga qarshi ba’zida “Xushev”, ba’zida “Sharipov”, ba’zida “Haripov” bo’lib hujum qilib turadi. Ularni yomon otliq qilish uchun ularga tuhmat uyushtiradi, ularga qarshi fitna qiladi, ig’vo tarqatadi. Bunda mashhur fitnakor Ismat Xushev ayniqsa, qo’l kelmoqda. U tez-tez Jahongir Muhammadga tuhmatlar qilib turadi. Continue reading →
Ana-mana demay to‘rtta beshni qatorlashtirib qo‘yibman. 55-yilda tug‘ilib, 55 ga yetib kelibman. Shunday kunda telefon qilib, samimiy so‘zlari bilan dilimni ravshan torttirgan, SMSlar yuborib sevintirgan, maktublar va she‘rlar yozib quvontirgan barcha do‘stlarimga, qarindoshlaru ustoz hamda shogirdlarga qulluq qilaman… JM Continue reading →
Жаҳонгир Маматовнинг таваллуд топган, гўзал 55-ёшлиги билан қутлайман!
Агарда унинг кимлигини билмаган киши тасодифан топилса, бу катта ютқозувни “Туронзамин” журнали саҳифалари билан танишиб, илғаши, тушуниши осон.
Миллат “доҳийлигига” хозиргачан даъвогарлар, ўз моҳиятини кўрсата бошлаган, Зулимбошининг, хизматига лаббай деб, унинг “думи” бўлиб, унинг қилмишларини хастпўстлашга, оқлашга отилган пайт бўлганига тарих шоҳид. Шу давр, Миллатвакили Жаҳонгирнинг, матонат, ғайрат билан юртимизда зулимкорлик тизимини ўрнатилишига қаршилик кўрсатиши ва олий минбардан туриб, Зулимбошига “ҳокимият онангизни маҳрига тушган эмас” деб, уни кескин танқид этиши, элимиз тарихининг ҳурриятпарварлик жабҳасига ўчмас ҳарфлар билан битилди. Continue reading →
Инсон бу дунёда инсон бўлиб, ўзлигини тўла намоён қилиб яшасин экан. Фақат ана шундай инсонларгина ҳақ сўзни баралла айта оладилар ва жамият учун нимадир қилиб бера оладилар. Писмиқлардан Аллоҳни ўзи асрасин. Ўзлигини таниганни дўстлари ҳам, душманлари ҳам бўлади албатта. Аммо ўзлигини таниган бу фоний дунёда ҳеч нарсадан қўрқмай, ўз сўзини айтиб яшайверади…
Қадрдон сафдошим, дўстим – Жаҳонгир Муҳаммад ана шундай – ШАХС даражасига кўтарилган ва ЎЗЛИГИНИ намоён қила олган инсонлардан биридир. Continue reading →
Мана 11- мартдан бери сиз учун ҳеч нарса ёза олмадим. Шундан бери менга сим қоққан ёки электрон мактуб йўллаб нима гаплигини суриштирган барча дўстларга чин қалбдан миннатдорчилик билдираман.Уларга жавоб ёза олмаганим учун узр сўрайман.
Инсон иссиқ жон дейдилар. Бир тиббий амалиёт кечиришига тўғри келди. Алоҳга айтганимиз, ёққан томонимиз бор экан, мушкулимизни осон қилди, шукур саломатлигимни бутунлай қайтиб берди. Ҳозир тузалиб қолдим ва мана шу сатрларни ёзиш имконига эгаман. Continue reading →
Жаҳонгир Муҳаммад 1993 йилдан буён муҳожирликда яшаб келмоқда
ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)
30 Ноябр, 2009 йил
Би-би-си меҳмони – таниқли журналист Жаҳонгир Муҳаммад bbcuzbek.com ўқувчилари ва тингловчилари саволларига жавоб берди.
Жаҳонгир Муҳаммад 1955 йилда Самарқанд вилоятида туғилган.
1980 йилда оила қурган. Тўрт фарзанди бор. Умр йўлдоши тилшунос.
1973-1979 йилларда Тошкент Давлат Университети Журналистика куллиётида ўқиган ва 1981 йилгача тилшунослик ва журналистикада этика бўйича илмий изланишлар олиб борган.Continue reading →
You must be logged in to post a comment.