Йил кетиб, йил келар…

ЭЛИМИЗНИНГ НОДИР ФАРЗАНДИ БИЛAН УЧРАШУВ

jm_vashingtonda(Пойтахт Вашингтонга ташриф лавҳаси)

15 – май 2014 йил, АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон ҳуррияти учун курашган миллатвакили, ўзбек адабиёти, шъерияти ривожига сезиларли хисса қўшган забардаст адиб Жаҳонгир Маматов билан адабиётшунос олим, “Бирдамлик” Ҳайъатининг аъзоси Ботир Норбоев, “Бирдамлик” раиси Баҳодир Чориев, Ҳаракатнинг сиёсий ишлар бўича масъули Абдуфаттоҳ Манноповнинг учрашуви, “яхшилик сўлим бир баҳор”, “баҳор эса дўстлик, ҳамкорлик кўчатларини экиши”, бу фоний дунёнинг безаги олийжаноб ишлар, миллатимизни зулм, адолатсизлик ва порахўрлик исканжасидан озод этиш борасида юрак сўзларининг исҳори ва фикр алмашиш тарзида ўтди.

Учрашув иштирокчилари, ўзбек миллати, якка ҳоким ва унинг зулимкор тузуми деярли чорак аср амалга ошираётган қатоғони, адолатсизлиги ва талон – тарожи сабаб, дунё бўйлаб пардек сочилиб кетаётганлигини алоҳида эътироф этдилар. Бу элимиз, юртимиз учун фожиавий ҳолдир.

Жаҳонгир Маматов:

Золим эрур Бугун, қиличи ҳам қон,
Ҳатто кўкка сиғмас фиғону ноланг.
Бугунни унутсанг, Эртага ишон,
Эртанинг кўнглида яшнайди боланг.
***
Дунё бугун келибдими дунёга,
У кўпни қаритган, ўлмас бир даҳо.
Ишониб қолганмиз бу гап- рўёга,
У асли ўлжасин маст этган юҳо!
***
“Исён!” деб бировга суқмасман сўзим,
Ҳатто чумолининг умри ҳам азиз.
Мен исён қиламан ўзимга ўзим,
Ўзимни енгмоғлик зафардир ҳаргиз.
***
Дерлар ёзилганмиш тақдири инсон,
Эргашиб юрармиш ошини ошаб.
Мен эса бузибман буни ногаҳон,
Тақдирни ортимдан юрибман бошлаб.
***
Дарахтнинг илдизи, қомати муҳим,
Шуларсиз ҳосилнинг униши қийин.
Инсонда илдиз ҳам, қомат ҳам муқим,
Лек ақл етмаса, бари бир тийин.
***
Яхшилик аслида сўлим бир баҳор,
Дўсту биродарга қилки, қайтажак!
Магар унутди деб ранжима, зинҳор,
Қиш сени эзса у сўзин айтажак!
***
Йил кетиб, йил келар, севинамиз биз,
Осмон эса кўз ёш тўкади.
Ер кетиб, ер келар, тепинамиз биз,
Баҳор эса кўчат экади.

Жаҳонгир Маматов ёзган гўзал ва нодир мисралар миллатдошларимиз, туркистонликларни ҳаётбахш ҳуррият, амалдаги демократия ва ҳақиқий адолат сари чорлайди!

Муҳтарам юртдошлар, миллатдошлар қўрқув, лоқайдлик ва ёлғонга ишониш исканжасида ушлаб турган якка ҳоким ва у барпо этган мустабид тузумга барҳам бериш, Сиз ва бизнинг фуқаровий фаоллигимизга боғлиқ!

Зулмбоши ва унинг мустабид тузумидан озод бўлиш ҳар биримиздан қўрқув, лоқайдлик ва ёлғонга ишонишни улоқтиришни, якдил бўлишни, нозўравон курашчилар сафидан ўрин олишни талаб этади. Ватанимизнинг озод, демократик, адолатли ва фаровон бўлиши, Сиз ва бизнинг нозўравон фуқаровий курашдаги фаоллигимиз заминида барпо этилади!

“БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИНИНГ МАТБУОТ МАРКАЗИ

http://birdamlik.info

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: