Эркин дунёда

jm_ab_tash_2014 (6)Орифи комиллар даврасида

Одамки оёқда бир касб дурустдир,
Ҳамсуҳбат бўлмоққа ҳамкасб дурустдир.

Дарҳақиқат, қўлида бир касби бор инсон дунёнинг ҳеч қаерида хор бўлмайди деганлари каби одам боласига қизғин, маъноли мулоқот унинг ҳакасблари билан суҳбатидир. Бу ёзилмаган қонун, аммо амалдаги қонун.

Ўзимдан биламан. Журналистлар билан бир-биримизни тез англаймиз. Шунинг учунмикан журналист меҳмонга келган кун мазмунли кунларимдан бири бўлади.

Ўзбекнинг иқтидорли журналисти ва ёзувчиси Абулқосим Мамарасуловдан мактуб олдим, унда Вашингтонга келаётгани, фермерларнинг ҳақ-ҳуқларини ҳимоя қилиш бўйича форумда, Эркин матбуот куни мажлисларида қатнашажаги ва камина билан учрашмоқчи эканлиги битилганди. Севиндим. Continue reading