Эркин дунёда

jm_ab_tash_2014 (6)Орифи комиллар даврасида

Одамки оёқда бир касб дурустдир,
Ҳамсуҳбат бўлмоққа ҳамкасб дурустдир.

Дарҳақиқат, қўлида бир касби бор инсон дунёнинг ҳеч қаерида хор бўлмайди деганлари каби одам боласига қизғин, маъноли мулоқот унинг ҳакасблари билан суҳбатидир. Бу ёзилмаган қонун, аммо амалдаги қонун.

Ўзимдан биламан. Журналистлар билан бир-биримизни тез англаймиз. Шунинг учунмикан журналист меҳмонга келган кун мазмунли кунларимдан бири бўлади.

Ўзбекнинг иқтидорли журналисти ва ёзувчиси Абулқосим Мамарасуловдан мактуб олдим, унда Вашингтонга келаётгани, фермерларнинг ҳақ-ҳуқларини ҳимоя қилиш бўйича форумда, Эркин матбуот куни мажлисларида қатнашажаги ва камина билан учрашмоқчи эканлиги битилганди. Севиндим. Сафарда эдим, уйга қайтдим. У келадиган куни меҳмонхонага телефон қилсам, ўзбекнинг бошқа бир иқтидорли журналисти Абдураҳмон Ташанов олди гўшакни.jm_ab_tash_2014 (1)

Ҳар икки истеъдодли йигитлар билан кўп мактуб алмашганмиз. Айниқса бирор байрам йўқки, Абдураҳмон табрик йўлламаган бўлсин. Унинг турли қарашлар, турли кучлар орасида муроса йўлини топа олишига қойил қолардим. Навоий ҳазратлари “Лайли ва Мажнун” да шундай дейдилар׃

Бўлуб қаро ер тубига юрмоқ,
Бўлмас Араб ичра бош чиқармоқ.

Бу пурҳикмат сатрларнинг битта маъноси – ернинг қаърига кириб кетиш мумкин, аммо Араб дунёсида ном чиқармоқ мумкин эмас, дегани. Бугун ўзбекнинг иқтидори ва мухолифлари ичида аҳли-аксар билан тил топишмоқ ҳам ана шундай қийин. Абдураҳмон бунга интилиб юрганга ўхшайди.

Мана у билан уйимизда суҳбат қуриб ўтирибмиз. Самимий, беғараз йигит. Кўнглидагини дангал айтиб қўя қолади. Бошқаларнинг унинг қусри деб билган гапларини ҳам кулгига буриб, гўзал бир тарзда баҳолайди. Бу ҳам санъат.

jm_ab_tash_2014 (3)Ўша кун кечқурун Абулқосим ҳам келди.

У қадам босган жойга нур ёғилар, кулги, қаҳ-қаҳа кириб келаркан. Эгасини эшитиши билан гапнинг кесимини айтиб қўя қолади. Ўзбекнинг дарғалари Одил Ёқубов севган ёзувчи, Аҳмаджон Мухторов қадралаган журналист ҳақиқатдан ҳам адабиётнинг нури, журналистиканинг дури.

jm_ab_tash_2014 (2)Аскиялар билан яшаган ўзбек қайғулар гирдобида қолиб, кулишни ҳам унутиб юборди, деб ўйлардим. Абулқосимнинг жарангдор қаҳ-қаҳаси бу фикрни чил-парчин қилди. Ўзбек ҳали қаҳ-қаҳани унутмабди. Демак, ҳали оёқда.
Унинг самимий кулгиси шу қадар тиниққи, орадан кун ҳам ўтмай бу тиниқликни соғина бошлайсиз. Насиб этиб Ўзбекистонга тезроқ йўллар очилса Тошкентга борсам, қиладиган ишларимдан биттаси Жиззахга ўтиб Абулқосимнинг аскияларини тинглаш, унинг қаҳ-қаҳаси билан кўнгилни равшанлатиш бўлади.

Модомики Абдурҳамон ҳақида гапириб ҳазрат Навоийдан мисол келтирдик, улуғ зотнинг қадрдон дўстлари ҳақидаги асарлари – “Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер”даги қуйидаги сатрлари Абулқосимга туғдек ярашиб тушганини ҳам айтмоқ керак.

Ўзидин элга дарё-қатра осо,
Вале элдин ўзига қатра осо.

Китоблари ҳақида гаплашар эканмиз, Абулқосим элга бераётганини қатрадек билиб, элдан ўзига келаётганини дарёдек ҳисоблаган йигитлиги дарҳол кўзга ташланди.jm_ab_tash_2014 (11)

Бу гапларни мақтов ёки хушомад учун ёзмадим. Чунки бу йигитларнинг ўзларига айтганимдек, бугунги Ўзбекистондан кутган мақсадим йўқ. Орзуларим келажакнинг Ўзбекистонида.

Гапларим бу икки ориф йигитнинг, бу икки ҳамкасб журналистнинг дунё аҳли Эркин матбуот кунини нишонлаётган кезда каминанинг дил бўстонига эккан ниҳоллари ҳақидаги бир эъторофдир. Дарвоқе, укаларимиз Зокир Али, Жамшид Бек ҳам суҳбату баҳсларимизнинг доимий фаолларидир.

Зеро орифи комиллар даврасида кечган бир кун кўп йилларга татийди.

Жаҳонгир Муҳаммад.

jm_ab_tash_2014 (5)jm_ab_tash_2014 (10)jm_ab_tash_2014 (9)

One Response

  1. Sizlarning davralaringizda bo’lishni juda orzu qilaman. Rahmat, o’qib maza qildim. Musofir.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

w

Connecting to %s

%d bloggers like this: