Сатира: Нофизий Амриқо сафарида (10)

mushtumОТБОЙНИК

Амриқодан ватанга қайтиш олдида азгина “кўки”дан карманга солмоқчи бўлдим. Нью Йоркда йигитлар:
-Ака “стройбайт”да ишлаш қўлийиздан келса, юринг, ишдан кейин “кўки”ни ярақлатиб -жарақлатиб нақд санаб беради,-деб қолишди.
Ўлибманми, бормай? Болалигимда ҳовлимизни пахса билан ўраганда мен ҳам лой тепгандим. Ўшанда “тепишга уста экансан”, деб устанинг ўзи мақтаганди. Шуни эслаб йигитларнинг қулоғига тепдим:
“Либой иш бўлса бажараман, энг катта устадан оқ фотиҳа оганман!”
Йигитлар “Ошин булвар”да тўпланиб турар экан, “Кони айланд” деган томондан биттаси “маршрутни такси”да келиб, териб оларкан.
-Братан, янги келдингизми, Самарқандданмисиз? Continue reading

Сатира: Нофизий Амриқо сафарида (9)

aldarkusaОқ теракми, кўк терак?

Илтимос, сиёсат, дин ва севги ҳақида ёзишимни кутманг ҳам, ёз деб қўлимдан тутманг ҳам. Ақли михлар-машойихлар нима деган? Бу учта масалада оғзингни йирма, бекорга гапирма, баҳсга кирма, жунингни қий, тилингни тий! Агар кўрпани сирсанг, баҳсга кирсанг, онангни Пучқўрғондан, отангни Кучқўрғондан кўрсатишади. Хўш, оқ теракми, кўк терак, биздан сизга нима керак?

Ақли михлар-машойихлар аввал кавоб топишган, кейин биргалашиб бунга жавоб топишган.
1.Сиёсатга қарши бош кўтармайсан, ош кўтарасан, фақат бўйинсунасан.
2.Дин ҳақида гап очилса, таппа гунгсан, латта мунгсан, фақат эшитасан.
3.Севги масаласида ими-жимида ҳаракат қиласан, бўлмаса улоқни қулоқ олиб кетади.

Бу минг йиллик гап. Билмаган одамнинг ўзи йўқ, Ўзбекларнинг орасида. Четда билишмас экан. Амриқода кўзларим тинг бўлиб кўрдим, қулоқларим динг бўлиб эшиттим, дин ҳақида баҳслашавериб ҳаммаси диндорга айланиб кетибди. Continue reading

Сатира: Нофизий Амриқо сафарида (8)

saylovТЎФОН

Ниагарадан эшакдай ҳориб-сориб қайтарканмиз, ошнам бир дўстиникига бошлади. Тавба қилдим, эшак десам, эшакка йўлиқдим. Эшикнинг бир томонига эшак, иккинчи томонига филнинг сурати илиб қўйилган. Ошнамнинг ошнаси бизни қарши оларкан, эшакка тикилиб қолганимни кўриб, “ҳм” дегандай бош силкитди. Нимадир демоқчи эди, аммо каминангиз ёдимга тушган битта латифани айта бошлади. Айтиб олсам, айтиб олдим. Бўлмаса эсдан чиқиб қолади. Эс халтанинг оғзи очилдими, олтинни олишим керак. Акс ҳолда нинанинг думига айланади. Тополмай юраман..

Ошнамга “Таржима қил”, дедимда латифани қўйиб юбордим:
Бир киши эшакни халачўплаб келаётса, йўлда миршаб тўхтатибди.
“Дакуметингиз?”
“Деҳқонман, манда докунет нима қилади?”
“Биринчидан, докунет эмас, дакумет, иккинчидан, дакумет бўлмаса, жаримани кимга ёзаман, эшакками?”
“Ука, қўйинг шуни эшакка эмас, менга ёзинг, эшак ҳали ёш”
“Бу нима деганингиз?”
“Айтдимку, бу ҳали ёш, дакунетига кир тушмасин, улғайса мелисаликка қўяман” Continue reading

Сатира: Нофизий Амриқо сафарида (7)

mushtumФан-фара

Амриқода “култур шок” деган гап бор экан. Бу дегани орзулар диёрига келган ҳар қандай одам бошқа маданиятнинг тўрига илиниб, шокка тушади. Шокдан комага ўтганлар ҳам тиқилиб ётибди. Лекин бизникилар орасида шокни шокиллатиб тезда амриқолик бўлишга улгурганлари ҳам топилади.

Шундайлардан биттаси катта холамнинг эрига жиян тушадиган, болаликдаги дўстим Қорабойдир. Уни топишим билан ҳазиллашиб номини инглизчага таржима қилиб юбордим. У бир сакраб қўли билан оғзимни ёпди:

-Мумкин эмас, бу сўзни айтиш мумкинмас,  жа айтгинг келса “н.” ҳарфи дейишинг мумкин!

-Бизда қора танлиларни…,-деб улгурдим, у яна оғзимни ёпди ва:

-Биламан “н.” дейсизлар, биламан, лекин бу ерда мумкин эмас, билдингми, оғзингни йиртиб орқангга  тикиб қўйишади,-деди.

Кейин у менга нима мумкину нима мумкин эмаслигини ўрагата бошлади:

-Биттасини орқаваротдан буралаб сўккинг келса “ф”. деб қўясан. Continue reading

Сатира: Нофизий Амриқо сафарида (6)

nargizПИРЁД

Америка ўзимизнинг “Амир ака” деган гапдан келиб чиққанини бугун бутун дунё билади. Билмаганлар билиб қўйсин. Зотан дунёда биринчи ўзбеклар пайдо бўлган, иккинчи ўзбек тили ва қолганларнинг ҳаммаси учинчи. Мен билан тортишмоқчимисиз? Ютқазасиз. Далилларим далаларни босиб ётибди. Нечта керак? Тоқатни тўқиллатиб туринг.

Бундан минг йиллар олдин сафарга чиққан ўзбек гастербайтерлари айланиб-айланиб битта жойга келиб қолишибди. Уларни нимадир чақаверибди. Ҳа, энди бир қарич жойда саккиз киши ётгандан кейин нима бўлади? Кечаси билан ҳамма:
“Бу нима?”, “Бу нима?” деб бақирармиш. Continue reading

Сатира: Нофизий Амриқо сафарида (5)

aldarkusa1Трашкент

Нью Йорк сафаримни давом эттириб, “Эскижува” номини олган Брайтон Бичга бордим. Эскижува бир пайтлар Тошканнинг “юраги” эди. 24 соат тинмасдан “юрарди”, кеча-кундуз гупиллаб турарди.

Брайтон Бич бизникилар урушларсиз босиб олган Бруклиннинг “жигари” экан. Бир жигарки, серроз бўлишига оз қолган. Ҳамма ёғи идраб тўкила бошлаган, ахлатхонага айланган “жигар”, устидан эскириб кетган поездлар тақа-тақа эзиб ўтадиган “жигар”. Самарқандликлар “Жигар жигар аст, дигар дигар аст” деган гапни шу жойда тўқиган бўлишса керак? Ҳамма бир-бирига жигар, ҳамма бирига дигар бу ерда.

Бизга нима? Ҳўкиз бўлсин сут берсин, чинор бўлсин тут берсин.

Битта дўконнинг эшигини шарақи очиб ичкарига кирдим. Одамнинг оласи тугул, боласи ҳам кўринмайди. Худди маскали нинзалар ҳозиргина чиқиб кетгандек сукунат. Бирдан прилавканинг орқасида калла кўринди. Continue reading

Сатира: Нофизий Амриқо сафарида (4)

mushtumКарманизм

Етмиш етти йил қулоғимизга “коммунизм” сўзини вар-вар, тар-тар суқишди. Бу сўз қулоғимиздан ғириллаб ўтиб, калламизга ин қурди. Комютер вирусига ўхшаб калламиздан салламизга, салламиздан ялламизгача ўраб олди. Чирмовиқнинг ичида қолдик. Йўқ, ўргимчак уясида. Лекин “бечорага бекор-а” дегандек йўлини топиб спайдерменга айландик. Томдан-томга шув этиб ўтиб кетамиз. Бугун Тошканда, эртага Нью Йоркда. Ҳамманинг оғзи Атлантика океанидек осмонга очилиб қолган. Бир думалаб янги мафкура – пулни кура-кура йўлини топдик.  Кечирасиз, топдингиз. Топағонсиз-ку! “Коммунизм” ўрнига “карманизм” қурдингиз, Ислом ота! Continue reading

Сатира: Нофизий Амриқо сафарида (3)

aldarkusa1Гўлахи

Айланиб-сайланиб, автобусда оёқларим ухлаб-мухлаб Нью Йоркка етиб келдим. Биринчи қилган ишим маҳалламиздан бу шаҳарга келиб, ўрнашиб қолган синфдошимни қидириш бўлди. Унга сим қоқдим. Ҳазиллашиб “Тошкандан телефон қивомман” дедим. Одатдагидек унинг жағи шалоп этиб тиззасига тушди:

-Ҳалиям бешинчи трамвайга осилиб Тошканда юрибсанми? Кетмайсанми у пивонинг бўтқаси босган шаҳардан. Мана бу ёққа кел, машина десанг машивотти, уй десанг қалашивотти, овқат десанг ачивоти, есанг олдингда, емасанг ҳам олдингда…

Синфдошим вайсаб турсин, сизга нега “Тошкандан телефон қивомман” деганимнинг сабабини айтай.

У ҳаммомда гўлахи эди. “Гўлахий” тахаллуси билан шеърлар ҳам ёзган. Зўрлари ҳам бор, мана бунақа: Continue reading

Сатира: Нофизий Амриқо сафарида (2)

mushtumТАҚҚОС
Паққосдан кейин таққос дейдилар. Амриқо ажабтовур-сажабтовур мамлакат экан. Кеча машинада кетаётсак “хумкалла одамларга оид хабарлар”ни эшиттик. Дўстим пиқир-пиқир, шиқир-шиқир кула бошлади. “Инглиз тилини билмай ўл, дўстингни назарга илмай ўл”, дедим ўзимга ўзим. Мана энди ундан “Нимага кулдингиз, менга ҳам айтиб беринг”, деб сўрашим керак, унга ялинишим-салинишим керак. Балки у балони ҳам тушинмагандир? Менга ўзини кўрсатиш учунгина кулгандир? Уни сиртмоғида бўғмоқчи бўлдим. Энди саволга ютингандим, унинг ўзи гап бошлади.
Орегон деган жойда биттасини бошқаси уйга қамаб қўйибди. Бундан шубҳаланган қўшниси секин девордан тушиб, мўралаб-сўралаб пойлабди ва қамаб қўйилган одамни кўриб, ишонч ҳосил қилгач, полицияга “Айфон” урибди. Формадагилар “жи-жу” билан келиб, сўроқ-суруқдан кейин қўшнини ушлаб, кабинкага солиб, қамоққа олиб кетишибди ва унга девордан бировнинг ҳовлисига ўтганлик айбини қўйишибди, бепичоқ сўйишибди.
Тавба, нимаси кулгили? Буларнинг калласи қишламайди, шунинг учун ҳам ишламайди. Ўшалар қўшнисидан безор бўлиб, уни жазолаш учун шундай қилган бўлишса-чи? Стоп, стоп. Ман ҳам икки кунда америкалик бўлиб кетдимов? Унақамас, ўшалар ё миршабларга пора қистирган ёки ҳов тепадаги одамига телефон қилган. Бор гап шу. Мана буниси аммо ўзбекча бўлди. А, лаббай? Continue reading

Ҳажв

“ИХ”

У халачўпни кўрганда ёки “ИХ”ни эшитгандагина қимирлайди. Бўлмаса тураверади, қулоқларини “тўппонча” қилиб.

Уни устига оғирроқ одам минса, бели букилиб, “пўрт-пўрт”лаб қолади.

Енгил одам минса, диканлайди.

Унинг овози ҳам икки турлик.

Устига оғир одам минганда, аранг ҳанграйди׃ И-о-о-о-о! И-о-о-о-о!

Енгилроқ одам минганда, ҳанграши жарангдорроқ? И–о! И-о! И-о! Худди товуқдек қаққиллайди! Continue reading

Нофизийдан нома

ЯНГИ МЕТОД

(Сатира)

Дўст-душманни аниқлаб олишнинг янги йўлини топдим, бу айниқса уродлива дўстларни аниқлашда қўл келади. Агар желудка оч бўлса, бу гапга қулоқ солманг, буни эшитиш учун қорин тўққиз, кайф ҳўккиз бўлиши шарт.

Демак бошладик. Маҳалламиздан бир нарт чиқиб қолди, янги сиёсатчи, аслида эски, лекин қамоқдан келганидан кейин янгида. Унинг насоқлари кўпчиликнинг жонига теккан бўлсада, қамалиб келгани учун ҳурматим бор эди, чойга чақириб турардим.

Бир куни унга Тоҳир Гумбаз ҳақида гапирдим. Кимгадир арпа уни баҳона деганларидек, унинг оғзидан Тоҳир тушмай қолди, у ҳақда сўрайверди, сўрайверди… Наҳра бу гапни унга айтдим деб ўйлаб қолдим, ваҳима босди, балки бу қуда томонга ишласачи? Ҳе, йўқ, ҳаммани сотса ҳам мени сотмас? Continue reading

Нофизийдан нома

ОЛТИН ФИКР

Сиёсатга аралашиб кетганим қизиқ бўлган. Бир куни бекатда саломатлиги сарғайиб қолган киши кўнглини ёриб қолди:
-Мухолифатда ўзи бармоқ билан санарли одам эдик. Фалончи, Писмадончи ва Қисмадончи. Ҳаммаси қочиб кетди. Ватанга хоинлик қилишди. Бизга ҳам хоинлик қилишди. Жонларини олиб қочишди. Орқаларини сандалга тиққандек иссиқина жойларда ҳузур қилиб ўтиришибди. Бизники эса ит ётиш-мирза туриш. Нима, бу ватан фақат менинг елкамга йиқилганми? Нима, бу миллат фақат менинг миллатимми?

Раҳмим келиб кетди. Хуллас, ярим соатдан кейин сиёсатга кирдим. Шу одамнинг уйига қатнай бошладим. Қарасам, бир ўзи эмас экан. Атрофида беш-олтита шотирлари ҳам бор. Болалари, жиянлари, ҳатто хотинига қадар ҳам сиёсатнинг қоқ ичида. Ўша қочиб кетганлардан биттаси у қилиб, бу қилиб “кўки”дан юбориб тураркан. Бу камлик қилди. Чунки мен ҳам қўшилдим. Энди у киши элчихоналарга борадиган бўлди. Ҳар биридан 5-10 минг келиб турдир. Кейин чет элларга қатнай бошладилар. Аммо барибир ҳалиги фикрдан қайтмадилар.
“Улар қўрқоқ, улар хоин, курашадиган бўлса, мана шу ерга келиб курашсин”.
“Ватаннинг қамоғи ҳам ватан!”
“Ватаннинг тупроғи ҳам доллар!”
“Ватаннинг тарамвайи ҳам Мерседес!”
“У ерда бир-бирингни ғажигунча бу ерга кел, золимни ғажи”
Ана шундай тарихий гапларни тўпласам, битта китобга сиғмай қолади. Continue reading

Нофизийдан нома

БОДИБИЛДИНГ

(Сатира)

Битта хабар ўқиб қолдим. Мана ўша сабилмонда:

“Ўзбекистон бодибилдерлари бу йил Тошкентда бўлиб ўтадиган Бодибилдинг бўйича 46-Осиё чемпионатига тайёргарлик кўришяпти…

-Тошкентда шундай улкан чемпионатни қабул қилиш биз учун катта шараф,- дейди бодибилдинг бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг бош мураббийи”.

“Ўзбекистон ўзини иҳоталаб олган, четдан қуш учиб келса ҳам киролмайди, хориж халачўпига эҳтиёж йўқ” дейдиган булбулчалар хом сут эмган бандалар, адашибдилар. Даказателства керакми? Неча қоп? Молходанми ёки қўйхонаданми? Просто таппими ёки қумалоқ таппими? Фақат шу томонини айтсангиз, бас, Саройдан халталаб беришади. Кўтаролмай инқиллаб қолсангиз, кўтартириб(бўғинлаб ўқиманг, уят!) ҳам қўйишади.

Ўзбекистон ҳамма соҳада чемпион бўлганидек, керак бўлса, четдан гап импорт қилишда ҳам дунёда биринчи. Агар сўзнинг лаби сал тиржайган бўлса, бас, таржима қилишга тоқат ҳам, туқат ҳам йўқ. Тепадан мараз заказ келган, клонлаштириб, слонлаштириб ташланаверади.

Гап гапда эмас, гап “Бодибилдерлик бизга нима учун керак?” деган саволнинг тагида. Continue reading

Нофизийдан нома

Шабибон

(Қамоқ тилини билмаганлар ўқимасин)

…Битта эскимос братаним бор, стукач, йў-йў, мани сотмайди, улани манга сотади. Бундайлани “сука” ҳам дейишади, лекин манга “сука”лик қимайди. Баъзан-баъзан стилягалиги тутиб қолса, ноз қилади. Ширага зор қогани бу. Ширавой бўса у мировой. Шундай пайтда унга׃
-Ўтир стиляга,-деб қўйсам бас, далнякнинг устида ўтирган студентга айланади. Аммо зонадаги студент каби своличмас.

Кеча у билан “карнай-сурнай” бўлиб паркка бордик. Унинг товуши дўриллайди, шунинг учун уни ”карнай” дейман. Менинг товушим унга чийиллаб эшитилса керак, у мени ”сурнай” дейди. Парк маҳалламизнинг биқинида. Шундай бўлса ҳам “далний”деймиз. Ближниси ўзимиззи яма. Далнига борсак бемалол гаплашамиз. Дубиналар шубҳа қимайди, “Бу типлар айланишга ёки юришга чиққан” деб ўйлайди.

Ман стукачдан информация оламан. Билмаган нарсаси йўқ. Қаршингизда дераза бўб тургани билан ҳар қандай лашададан кўп нарсани билади.

Паркда чехнар бўмаса ҳам гапимиз қовушди. Чойхона бўмаса чехнар бўладими? Буни устига мавзу чиновниклар. Ану терпила бору, Салим деган, ўша чмо ҳақида сўрадим.

-У чулда-койкада ётганмиди ёки бетондами? Нага қийноқ тепадан эмас, деб ёзибди? Агар бу гапни битта карманшик ёзганда қўл силтардим. Чунки ҳар қандай карманшик битта чугунга сотилади. Аммо бу чудачокка нима қилди?
-У чудачок эмас, у чудак, уни аёқдагилар қурбон қилишганди. Continue reading

Нофизийдан нома

ЎКИЛ

Ўлсанг ўкилга нима? Бу гапни энамнинг энасидан эшитганман. Юзга юзлашиб, юзни юмалатган катта момом вакилни “ўкил” дер эди. Никоҳ пайтида гувоҳ бўладиган вакил борку, ўшани!

Дадам бугун замонга қараб (Оқсаройга қараб деб ўқинг) йўрғалайдиганларга “Ўл-е, ўкил” дейдилар. “Ҳа” ҳам ўкилдан, “Йўқ” ҳам ўкилдан. Никоҳ пайтидагина эмас, вақти келганда ҳожатахонада ҳам қозининг гапини маъқуллашади. “Онангни қози севса, қозибачча бўласан” (хочеш, не хочеш) дегани ана шундан!

Ўкиллар 2005 йилгача Урусиятни қоралаш маҳкамасида қозининг айтганига “қарс-қарс” қарсак чалиб келишди. Осмонда юлдуз кўринмaса ҳам Урусият айбдор эди. Бировнинг хотини қисир чиқса ҳам Урусиятдан кўриларди…

2005 йилда қозининг қозони бақирлаб қолди. Тагидан ёқилган ўт қозонни тошириб қўйди. У гўлахини топди. Амриқо!

Энди бутун дунёнинг бутун қилмишларига Амриқо айбдор бўлди.

Бирорта жаллодни йиқитмаса: “Ошнаси!”

Йиқитса: ” Мақсади бор”.

Йиқитиб, уруш бошланиб кетса: “Мазлумларнинг қонини тўкмоқда! Аблаҳ!” Continue reading

Шунчаки…

ВАЛЕТ

Қамоқда қўлидан бир иш келмайдиган, латтачайнар, ипкесмас одамни “Валет” дейишади.

Карта ўйинида ҳам Валет бор. Жа, чиройлик. Чип-чиройлик! Кийимлари ярашган. Қош-кўзлари ўзига боп. Қизлар бир қараса яна қарагиси кеб қолади. Чизганга балли!

Лекин ўйинда Дама бору, ҳалиги хотинча. Тақинчоқлари осилиб ётган. Ўша Валетдан устун-да. Бир уришда Валетнинг дамини ичига киритиб қўяди. Валет деган жонивор трафарет бўб қолади унинг ёнида.

Аммо Валет хафа эмас. Пастдаги бир неча рақамли карталардан тепада тургани учун хурсанд доим. Лекин уни нафақат Дама балки Карол ҳам “бир тарсаки уриб” чаппа қилади. Нест-нобуд бўб кетади! Карол бор жойда Валетнинг обрўси бир тийин! Бўрини кўриб думини қисиб қолган қуёндек гап.

Агар орага Туз ораласа борми, Валетнинг томи кетди деяверинг! Туз бир ҳамлада уни тузлаб ташлайди. Итнинг бешинчи оёғи каби ҳолга тушади. Шундай пайтда Валетга раҳмингиз келсин. Ахир Валет бўлиш унинг қўлида эмас-да. Уни Валет қилиб қўйишган. Continue reading

Нофизийдан нома

АЛКОНАВТ 

Интернетга кирдимми, қаёққа қарасам Ислом отани мақташгани мақташган: “Умрлари узоқ бўлсин!”, “Бахтимизга яна 20 йил лидер бўлиб турсинлар!”, “Саксондан сакраб ўтиб, тўқсон билан тўқнашганларида ҳам ҳаммамизга ота бўлиб юрсинлар!”, “Хотинлари – онамиз, қизлари опамиз!”, “Умрларининг ҳар бир куни, ҳар бир соати муборак бўлсин!” ва ҳоказо ва ҳоказо гаплар.

Кейин ўйлаб қолдим, нега Ислом отани бунча мақташади?

Энг кўп мақтаган, энг кўп пахта қўяётган-зиёлилар. Демак улар бир нарсани биладиларки, мақтайдилар. Бекорга мушук ҳам офтобга чиқмайди.
Ўйлайвериб охири топдим.

Маҳалламизда битта алкаш бор эди. Унга алкаш десангиз хафа бўларди. Саккизта ўғли ва юздан зиёд қариндошлари бор. Чумолидек бостириб келиб, ўзингиз билан бирга уйингизни ҳам кемириб кетишади.

Шу алкаш бир куни маҳаллага раис бўлди. Қилган иши чойхонадан чиқмаслик. Бекорхўжа. Фойда чойхоначининг боласига. У ҳар куни беш олтита бўш шиша тўплаб, олиб бориб сотади. Continue reading

Сиёсий сатира

Нофизийдан нома

ТТТ

Ислом “ота”нинг жойида ўтирганимда кўзимни чирт юмиб Андернинг ўғли Михаилга (Майкл Андерсен акахонга) янги филми учун “Ўзбекистон Қаҳрамони” деган унвонни берган бўлардим. Кейин Боқибойга сим қоқиб, ундан ҳам битта медал ё педал ундирардим. Имомали ҳам биздан ибрат олиб унинг кўксига дарҳол битта орден тақарди. Негами?

Мана 20 йилдан бери Ўзбекистонда терроризм, экстремизм хавфи йўқ, уни ҳукумат етиштирмоқда деб айтмаган мухолифатчи қолмади. Инсон ҳуқуқлари билан шуғулланадиган барча халқаро ташкилотлар ҳам бу гапни ҳар йил камида беш марта айтадилар. Ҳатто АҚШ Давлат департаментининг йиллик ҳисоботларида ҳам бу ёзиб ташланган. Демак буни ҳамма билади. Автор аниқ! Continue reading