Сатира: Нофизий Амриқо сафарида (10)

mushtumОТБОЙНИК

Амриқодан ватанга қайтиш олдида азгина “кўки”дан карманга солмоқчи бўлдим. Нью Йоркда йигитлар:
-Ака “стройбайт”да ишлаш қўлийиздан келса, юринг, ишдан кейин “кўки”ни ярақлатиб -жарақлатиб нақд санаб беради,-деб қолишди.
Ўлибманми, бормай? Болалигимда ҳовлимизни пахса билан ўраганда мен ҳам лой тепгандим. Ўшанда “тепишга уста экансан”, деб устанинг ўзи мақтаганди. Шуни эслаб йигитларнинг қулоғига тепдим:
“Либой иш бўлса бажараман, энг катта устадан оқ фотиҳа оганман!”
Йигитлар “Ошин булвар”да тўпланиб турар экан, “Кони айланд” деган томондан биттаси “маршрутни такси”да келиб, териб оларкан.
-Братан, янги келдингизми, Самарқандданмисиз?
-Йў.. Тошканданман.

Шўтта хато қибман. Агар самарқандлик бўлсам, насияга об бораркан. Бошқа жойликларга:
-Ака, пешниҳод,-дер экан.
-Бу нима деганингиз, ука?
-Аввал “кўки”дан учтасини чўзинг, дегани.
-Ҳали борайлик, тер тўкиб, бетон сўкиб “кўки”дан олайлик, иннанкейин учтаси сизники.
-Бунақа гапни кўп эшитганман, насияни Насим тортмайди.
Шундан билдимки, шофернинг исми Насим экан.
-Насимжон, менга ишонаверинг, кеннойингиз Самарқанддан?
-Э, шунақами, қайси жойдан? Почча экансизку?

Ўлайки, бирор жойнинг номи тилимга келмай қолди. Қулоққа тепганда тил осилиб қолади, ер босилиб қолади, деганлари шу бўларкан.
-Садтеппадан,-деди ёнимдаги йигит жонимга ора кириб.
-Э, Истам акамларнинг маҳалласиданми?

Истам акаси ким бўлди, деб ўйлаб тургандим, унинг ўзи акасининг таржима ҳоли, юзидаги холи қолмай айтиб берди. Лекция тугаганда ақлдан кетгандик, лекин манзилга етгандик.
-Истам акамнинг ҳурмати, майли “кўкан”ни кечда оламан,-деди Насимжон.

Қурилишнинг коттаси “Бухорий акамулло” экан.
-Дрил ишлотгонмисиз?-деди у саломимга алик ҳам олмай.
-Дрил?
-Бундоқ деволга дириллотадигон!

Ҳайрон бўлиб қолдим. Деворга қараб дириллатадиган нима экан? Бу масхара қилмаяптими? Ёки мени деворга қараб шириллатадиган деб ўйладимикан?

-Бу бача ҳали гўсолаку,-деди у хаёлга ботганимни кўриб.-Хамерни биласанми?
-Ким билмайди хамирни?-дедим жаҳлим чиқиб. Унинг “гўсола” дегани етмиш етти суягимни зирқиратиб юборганди.
-Хамир эмас Хамер!-бақирди у.

Бирдан эсимга Салимбой ака минадиган машина тушиб қолди.
-Акамулло бизда “Хаммер” дейди, иккита “м” билан ёзади, баъзи гўсалалар уни “Хамер” ҳам дейди.
-Сан бача ростан ҳам гўсола экансан! Mан санга хамерни айтоппан, малаток, билдингми?
-Акамулло, биларкансиз, хамир-самир демай, бирданига малаток деб қўя қомайсизми?
Акамуллонинг баттар жаҳли чиқди:
-”Акамулло” деб масахара қилиш Ўзбекистонда қогон, бер Америка, бос дейсан?
-Бос дейман? Кимга кимни?,- дея кесатдим.

Амриқода демократия, хохлаган гапингни айта оласан, деб эшитгандим. “Акамулло” ҳам биларкан буни тили ечилиб қолди:
-Идиот, что ли? От куда нашли этога дурака? Бунга отбойний малаток берингла, мабу бетонни чиқорсин!

Ёнимдаги йигит енгимдан тортиб икки барбоғини бир-бирига ишқади. Бу “тилингни тий” гапираверсанг “франклин”ни ололмайсан, дегани бўлса керагов деб тилимни тишладим.

Ўзимга ўзим “Гапдан қолдинг, бу кунингдан ўлганинг яхши эмасми?”, деб “отбойни малаток”ни аранг кўтариб, саранг бетоннинг устига тирадим. Тираб туравердим, туравердим, “ниқ” ҳам этмайди, “пиқ” ҳам этмайди. Ўлайки нима қилишни, қаерини босишни билмайман, сўрашга ҳам уяламан, худди қизнинг қўлини ушламаган куёвдай.

Битта ҳамшаҳар:
-Ҳов, отбойникни кўрганмисиз? Кнопкаси ручкасининг тагида,-деди.

Худога шукур, ёрдам қиладиган одам ҳам бор экан, ман бўлсам нега буни “отбойний малаток” дер экан, деб хуноб бўлиб ётибман. Бу малаток-салаток эмас, отбойникнинг ўзи-ку? Хуллас, отбойникнинг кнопкасини босдим ҳам “миқ” этмади.

-Энди ручкасидан тутиб, бетонга босинг, -деди ҳалиги ҳамшаҳар.

Босганимни биламан, отбойник дириллаб кетди, унга қўшилиб сочимнинг учидан оёғимнинг тирноғигача ҳам дириллаб кетди. Қўлимни ручкасидан олсам ҳам отбойник дириллаб кетаверди, кетаверди – ҳали у томонга, ҳали бу томонга. Ҳамма зириллаб қочмоқда – ҳали у томонга, ҳали бу томонга. “Акамулло” ҳам товуқнинг инига кириб кетган.

Бир пайт билиб қолдимки, ручканинг биттасини қўйиб юбориб, иккинчисини маҳкам ушлаб турибман экан. Отбойник мени тортиб юрибдими, мен отбойникними, тушуна олмадим.

Тушунганим шу бўлдики, оёғим осмонга кетиб, гурсиллаб бир жойга йиқилдим. Қолгани эсимда йўқ.

Кўзимни очсам, “маршрутни такси”нинг шофери Насимжон юзимга уриб турибди:
-Истам акамнинг ҳурмати учун бугунги қарзни кейинчалик берасиз, аввал тузалаб кетинг,-деди.
У ёғ-бу ёғимга қарасам кўйлагимни йиртиб, бошимга боғлаб қўйишибди.
-Нима бўлди?
-Бошингиз ёрилган экан.
-Бинт-минт йўқмидики, кўйлагимни боғлашди?
-Ака, бу ерда бинт нима қилади? Шукур қилинг, брук ва турсик жойида.

Қарасам, брук йиртилиб турсик кўриниб қолибди. Энди билдим, турсигим кўк рангда экан. Ўзимда “кўки”дан бор экану ман бўлсам “стройбат”дан қидириб юрибман, деган ғирт аҳмоқона гап ўтди хаёлимдан.

Бу ёғига нима бўлганини сўраманг, ҳамма жойим бинтланган, либой жойга тираса ўпириб юборадиган отбойник бўлиб қайтаяпман. Ҳа, ватанга қайтаяпман, олти ойда “Во!”, кейин “расВо”, дейилган ватанга қайтаяпман!

Нетайки, Амриқодаги аҳволимдан сўнг “Во!” ватаним! “Во!” ватаним!

Нофизий.

2012.

Номани оққа кўчирган: Жаҳонгир Маматов.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: