Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

qalamim16.ЖУРНАЛИСТЛАР УЮШМАСИ: ЮТҚАЗИШ

СССР халқ депутатлигига жамоат ташкилотларидан ҳам номзодлар кўрсатиш бошланганда, Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг раиси бўлиб ишлаб турган Аҳмаджон Мухторов ҳам даъвогар бўлди. Сайлов кампанияси Тошкентда бошланиб, асосий қисми Москвада давом этди. Аҳмаджон аканинг ишончли вакилларидан бири эдим. “Украина” меҳмонхонасида бир ой яшаб, номзодимизни ўтказиш учун курашдик.

Сайлов СССР Журналистлар уюшмасини “қайнатиб” юборди. Ҳамма республикаларнинг вакиллари ўз номзодларини ўтказишга интилардилар. Бунинг учун сизлар бизга овоз беринг, биз сизга каби “ўйин”лар ҳам бошланганди. Аммо кўп нарса номзоднинг дастури ва учрашувлардаги нутқига боғлиқ эди. Аҳмаджон ака талантли журналистгина бўлиб қолмай, айни пайтда яхши нотиқ ва замон муаммоларини илғаб оладиган сиёсатдон эди. Шу боис ҳам журналистларнинг эътиборини тез қозонди.

Москвадаги ҳаёт билан Тошкентдаги вазиятни солиштириб кўришга уринардим. Ер билан осмон қадар фарқ эди. Ўзбек журналистлари гарчи матбуотда долзарб нарсаларни ёзаётган бўлсаларда, ҳали уюшиб, сиёсий кучга айланмагандилар. Continue reading