Китобдан боблар

jm_kamronbekНеварам Камронга

(Ҳикоятлар)

1.Қилич ва ақл

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим ўтган замонда, Самарқанд деган томонда бир Бобуршоҳ бўлган экан. У ёш, аммо ақл-заковатда, куч-қудратда улуғ саркарда экан.

Бир кун шаҳри азимга саҳройи ёғий бостириб келибди. Душман шунчалик кўп эканки, шаҳарни чумоли босгандек туюлибди. Оёқнинг остида ҳам, томнинг устида ҳам қилич кўтарган душман эмиш. Душманнинг кўриниши жуда хунук. Кўзлари чиябўрининг кўзига бензар, бурни сассиқ попушакнинг тумшуғига ўхшаркан. Қошлари буралиб, киприкларига уланиб кетган. Ваҳший ҳайвондек пишқиргани пишқирган. Шаҳар аҳли кўчага чиқолмай қолибди. Бечора болалар зор-зор йиғлашса ҳам ота-оналари эшикни очмас эканлар. Болаларини асраш учун шундай қилишаркан.

Бу пайтда Бобуршоҳ шаҳардан ташқаридаги қароргоҳида экан. Шимолдан илондек ўрмоловчи душман тез-тез келишини билиб ҳар тарафда махсус қалъалар қурдириб қўйишган экан. Шулардан бири Пулимурғоб деган жойда. Continue reading

Advertisements