Олтинчи қават (Қисса)

jangПрезидент  тансоқчисининг кундалиги

11.Халта

Қўрқув инсоннинг қонида бор дейишади. Кимдир ҳалокатдан қўрқса, кимдир фалокатдан.

Президент самолётнинг тўсатдан қалқиб кетишидан қўрқди. Буни бир қарашда сезишингиз мумкин эди. Ранги оқариб, қўллари титраб қолди.  У бирор нарсани тутаман деб жой тополмаётган кўр одамга ўхшарди. Бу қанча давом этди, билмайман. Балки бир сония, балки кўпроқ. Лекин тезда эски ҳолига қайтди ва ҳеч нарса бўлмагандек жойига  ястаниб олди. Нафасини ростладида:

-Нима гап?-деб бақирди. Овози шунчалар кучли эдики, қулоқларим қанғиллаб кетди. Унинг бояги қўрқув ҳолати менга кўчди. Ўзим билмаган ҳолда титраётгандим. Нима бўлганини қаёқдан биламан? Нега менга бақиради? Хайриятки, ичкаридан командир югуриб чиқди ва:

-Ўртоқ Президент, кечирасиз, самолётга қўйиладиган зинанинг мотори тўхтамаган кўринади, шиддат билан келиб урилди…,-деди. Continue reading