ТУРКИЯДА ТЎРТ ЙИЛ

2. САДРАТДИН

Худо севган қулига бекитилган йўл ўрнига бошқа йўл очиб беради, деган гапга жуда ишонаман.

Бир куни Умуд билан Бинагади тумани ҳокимлиги биноси ёнида учрашишга келишдик. Одатим бўйича олдинроқ келиб, катта йўл ёқасида у ёқдан бу ёққа юриб турдим. Кутилмаганда бир оқ “Волга” йўлакка чиқиб кетиб, мен томонга ўқдай отилиб кела бошлади. Бундай пайтда одамда реакция тез ишламаса, у шок ҳолига тушса тамом. Бир ҳамла билан ўзимни четга олдим. Машина тегар-тегмас  “учиб ўтди”. Анча нарига бориб тўхтаб қолди.  Балони тешилиб, йўлакнинг четига чиқиб кетган экан.

Машина ичидан бўйи узун, катта раҳбарларга ўхшаб башанг кийинган бир киши чиқди. Ҳамма унга яқинлашиб “Садратдин малим, омонмисиз?” деб сўрай бошлади. “Муаллим” сўзи Озарбайжонда ҳурматли кишиларнинг номига қўшиб “малим”  тарзида айтилар экан. Садратдин малим тез-тез юриб менинг олдимга келди: Continue reading

Китобдан боблар

ТУРКИЯДА ТЎРТ ЙИЛ

Муҳожирнома

Бу тўрт йил нафақат менинг келажагим, қарашларим, одамлар ҳақида фикрларим, дунёга муносабатимни балки Ўзбекистоннинг, бу заминда яшаган халқларнинг ҳам келажагини ўзгартириб юборди. Шунинг учун ҳам бу  муҳожирномани ўқиб чиқсангиз бугунгача сизга жумбоқ бўлган кўп саволларга жавоб топасиз. Муаллиф.

1.БОКУ

Боку худди тоғлар ва адирлар устига жамланган тарихий эртаклар мажмуасига ўхшайди. Биноларга қараб-қараб кетаверасиз ва донишманд бир буви қулоқларигиз остида эртак сўзлаётгандек бўлади. Бу ҳикоялар узоқ тарих билан яқин ўтмишни бир-бирига шундай боғлайдики, чегарани тополмай қоласиз.

Шаҳар дунёнинг энг кўп шамол эсадиган жойи десам лоф бўлмас. Чунки “тўполончи” Ҳазорнинг шамол қочадиган соҳилида. Денгиздан келган шамол шаҳарни тинимсиз “супуриб” туради. Оёқ остидан кўтарилган тўзон истайсизми, истамайсизми йилнинг уч фаслида асабингизни ғичирлатади.  Ёзда эса акси.  Ҳазор соҳилида кезсангиз, худди жаннат шамолидан симираяпман, деган бир ҳис кечади кўнгилдан. Continue reading