Жаҳонгир Муҳаммад

ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

РАНГСИЗ ЙИЛ

31 декабр, 2009 йил

Мана яна бир йил ортда қолди. Бу йилнинг залворли қувончлари бўлмади. Майда-чуйда қувончлар эса катта ғамларнинг остида эзилиб кетди. Юсуф Жума, Эврил Турон, Самандар Қўқонов, Мурод Жўраев каби фидойилар бу йил ҳам зиндон ичида қолдилар.
Ўзбекистонда ҳали эркинлик йўқ!
Ҳали ҳам зулм тахтни ишғол этган!
Султонлар роҳатда…
Миллат азобда…
Шоҳнинг дилларида ҳамон ёлғон дарахтлари ўсмоқда!
Ростнинг бўйи каллакланган, кесилган…
Элнинг қозонида ёвғон қайнамоқда!
Рисқнинг йўли бекилган…
Болакайнинг бармоқларини чаноқлар тилган…
Ёшларнинг умри элчихоналар ёнида…
Мардикорлик кўчаларида тўкилган!
Бошларнинг ақлдори чопилган, Continue reading

YAQIN MOZIY

O’ng so’z o’rnida


SO’Z MULKI
JAHONGIRLIGIGA DA’VOGAR

Bitilmagan bir qoida bor: shogirdlar ustoz haqida yozishsa yarashadi. Necha yillarki, ana shu an’ana davom etib kelmoqda. Jumladan, men ham ko’p azizlarning ulug’ yo’llari, hayotni bezagan umrlari, sizu bizga saboq bo’lgan dunyolari xususida ko’p yozganman. Ammo shogirdim haqida ilk bor qo’lga qalam olishim.
Buning sabablari ancha. Avvalo shogird misoli farzanding kabi  dil rishtasi. Ota-bobolarimiz o’g’il – qizlarni maqtashniyu ko’z-ko’z qilishni olijanob ish deb hisoblamaganlar. Qolaversa, maqtov tufayli shogirdni taltaytirib qo’ymasmikanmiz degan istihola bor. Xullas, ko’zga ko’rinmas xitoy devorlari-yu, andisha va ming o’y-xayollar u haqda dadil bir so’z aytishga yo’l qo’ymas edi. Nazarimda, eng asosiysi haqiqiy shogirdsizlik hamda uning , ya’ni tolibi shogirdning kelajagiga shubha bilan qarash hisoblangan. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

ОБАМА УРУШИ
1-декабр, 2009 йил

Бугун АҚШ президенти Барак Обама Афғонистон масаласида бир неча ойдан бери тортишилаётган баҳсга нуқта қўяди. У сайлангунга қадар урушга қарши эди ва Ироқ ҳамда Афғонистонга кетаётган маблағ сарфини тўхтатиш Американинг ички яраларига малҳам бўлишини айтиб, урушга барҳам бериш муддатларини ҳам айтганди. Бу унга сайловда зафар олиб келганди. Лекин Оқ уйни эгаллагандан кейин ваъдалар ортидан эмас, салафининг ортидан эргашди. Continue reading