Мухлис мушоҳадаси

БИР МАРТА ЯШАЙДИ ЎЗБЕК…

Яқинда бир гастербайтер дўстим билан учрашиб қолдим.
Бироз қаригандек кўринди. Сочларига ҳам оқ оралаган. Озиб ҳам қолган…
Ачинган бўлдим. Нима бўлганда ҳам ўз илмий ишини охирига етказа олмади бечора.
Жуда ҳам ажойиб бир лойиҳа устида тадқиқот олиб бораётганди. Кимлардир эга чиқмоқчи бўлишганди чамамда… Балки шу учундир ўз лойиҳасини сариқ чақага пуллаб билет олиб “ГАСТЕРБАЙТЕР” унвонига эга бўлиш учун чет элларда сарсонликни ўзига раво кўрди. Агарда яна 100 йил чидаб берганда “НОББЕЛ” мукофотига эга чиқармиди балки?! Бу энди ҳазил эмас!!! Continue reading

Advertisements

Мухлис кинояси

ЎЗБЕКИСТОНГА МАҲКУМ “ГАСТЕРБАЙТЕРЛАР”…

Ҳурматли Ислом Абдуғаниевич!
Ҳозирда бозор иқтисодиётига ўтиш босқичларида Сизнинг олиб бораётган иқтисодий ва сиёсий ишларингизда кўролмаслик қилаётган чет унсурларнинг кўзлари ириб оқсин! Ҳалиям, барча ривожланиш босқичларини айтиб ошкор этмагансиз, бўлмаса улар Сиз муҳтарам зотнинг режаларингизни ўғирлаб кетишарди ва ўзларига “НОУ-ҲАУ” қилиб расмийлаштириб олишган бўлишарди.
Мен бир неча Аврўпо давлатларида котта бизнес қилишга ҳаракат қилиб уларнинг Ўзбекистоннинг ўзига хос ва ўзига мос бўлган ривожланиш йўли олдида ночор қолганларини кўриб ҳайрон қолдим. Улар бизнесни аслида бизлардан ўрганишлари лорзим экан. Аймоқчиманки, АҚШ биздан 50-100 йиллар орқада, Арўво эса 100-150 йиллар орқада ва шу Россиянинг ўзи камида 200-4000000 йиллар орқада эканлиги ўз исботини топди. Continue reading

Muxlis maktubi

Bu ne razolat?

Kecha Rossiyaning NTV kanalida bizga aloqador ko’rsatuv bo’ldi.

U o’zbek ishi, paxta ishi,haqida edi.

Men katta qiziqish bilan ko’rdim uni.

Paxta chanoqlari uzra oqib kelayotgan qon,sovuqda dalada paxta terayotgan ayollar,bolalar…

Qattiq ta’sirlandim,nafaqat yaqin o’tmishimiz,balki bugunning ayni in’ikosi aks etgan bu lavhalarda xalqimizning achinarli ahvol to’laqonli aks etgan.

Siz ushbu voqealar haqida ko’p narsa bilasiz saytdagilardan tashqari yana biron maqola yozsangiz jon deb o’qirdik. Continue reading

Сиз нима дейсиз?

ДОВЮРАК…
Ҳурматли Жаҳонгир ака!
Жуда ёшлигимда бир эртакни ўқигандим…
—————————
Ўрмоннинг ўртасида жойланган бир қабиланинг бошига мусибат тушибди. Таланган, оч қолган, касалланган ва ўз йўлини йўқотган бу қабила тақдир сўқмоғида чорасиз қолибди. Қабиланинг бу каби инқирозига кимлардир бойлик ва мансаб илинжида, хоинликлари натижасида бу каби ғурбатларга сабабчи бўлибдилар. Хоинлар ҳам халқ борабарида кулфатни бирга тотишга маҳкум этилибдилар. Чунки, ўз халқига хиёнат қилганлар бошқаларга ҳам хиёнат қилмаслигига ким ҳам кафил бўла оларди дейсиз?!
Боши қотган оқсоқоллар барчани йиғиб маслаҳатлашиб олишмоқчи бўлишибди.
Кимдир ўлимга ўзларини топширишни таклиф қилибди, кимдир душман қўлида хору зорлик бўлсада жон сақлаб қолишни илгари сурибди, яна кимдир қандайдир қуллик кишанларини бошга кийиш лозимлигини ўртага қўйибди….
Маслаҳатдан бирор натижа чиқмагач қабиланинг ёшлари орасидан бир йигит узр сўраб ўз фикрини айтмоқчи бўлибди.
Унинг фикрича хоинлик натижасида бир аҳволга келиб қолган бу зулмат босган юртни ташлаб, қуёш нурларини тўсиб турган ўрмонни тарк этиб қуёш нурлари балқиган жойларга кетиш қабила учун ҳар томонлама афзал эканлигини эътироф этибди. Continue reading

Мухлис кинояси

ФАРЗАНДЛАРИМИЗ БИЗДАН КЎРА …. БЎЛИШЛАРИ УЧУН “СОТКА ВА АНТЕННАЛАР”

Ислом Абдуғаниевич Ўзбекистон ёшларига ҳақиқатдан ҳам меҳрибонларча эътибор қаратиб, уларнинг келажакда ҳозирги аждодлариданда кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт эканлигини бир неча бор такрорлаб жуда ҳам катта бир масалага эътиборларини қаратганлар.
Баъзан, чиндан ҳам аччиғим чиқади…
Ҳурматли Абдуғаниевич шунчалар жон куйдирмоқдаларки, аммо у кишининг самарали йўлларига тўғаноқлик қилаётган бошқа куйдирилган каллалар ҳақида нима дейишимни билмай қоламан.
Сиз барака топкурлар, шундай инсон бир гапни қил деб турибдиларми, ҳеч бир савол жавобларсиз қилингларда номардлар!!!
Ўзларинг айтасанларку… муллани айтгани қил аммо қилганини қилма дея…
Нима бўлган ўзи сиз жанобларга?!
Бир инсон бўладиган бўлса, Абдуғаниевич шунчалар бўладиларда…
Мен “казёл” эмасман аммо тўғрисини айтаман… Continue reading

Мухлис мулоҳазалари

ЎЗБЕКНИНГ ЯНА БИР АЁЛИ ХОРЛАНДИ….

Ҳурматли Жаҳонгир ака!
Кўлимга бир мактуб келиб тегди, аниқроғи интернетдаги ёзишмалардан бири.
Бировнинг хатини ўқиш керак эмаскуя, аммо спам кўринишида келиб қолган бу мактуб ўзбек тилида бўлиб мени қизиқтириб қўйди ва мен бунга ўз фикримни билдирдим.
————————————————
Не кунларга келиб қолдик?!
Пул учун, жиғилдон учун ўз фарзандларидан меҳрни аяшган ота оналарни ким дея аташ мумкин? Continue reading

Муносабат

Файсбук жосусми?! Қолганларичи?

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД: “Фейсбук” сизнинг маълумотларингизни сотиб пул қиладиган жой, сизни манипуляция қилади, “Однокласники” ФСБ ва СНБнинг контрол маркази-бошқарув жойи. Сизни бошқаришади. Массанжерлар буларнинг асл башараларининг ксериокопияси. Шундай экан бу жойлардан мени тополмайсиз. Энг яхшиси электрон почтамга ёки ушбу сайтимга “просто” ёзишдир.
Узр, нима қиламиз, “шунақа замондан” орқада қолган, консервативман.

Жавоб ўрнида……..

Файсбук жосусми?! Қолганларичи? Continue reading