Мухлислар ижодидан

Ватанимдир зорим менинг
Ҳурматли Жаҳонгир ака!
Машҳур ҳофиз Дадахон Ҳасаннинг Сиз билан биргаликда тайёрлаган қўшиқларини эшитиб қолдим. Агарда буюк ҳофизимиз ушбу парчаларни вақтларини аямай кўриб чиқсалар жуда ҳам хурсанд бўлардим.

Рўёб чиқиб барча тушинг,
Бошга қўнди хумо қушинг,
Ўзингда йўқ ақлу ҳушинг,
Асрамадинг бахту қушинг,
Уни қувиб солган ўзинг!

Очолмайсан асло кўзинг,
“Ислом” бўлди дину сўзинг,
Қулф урилган тилу розинг,
Дунёни лол этган бозинг,
Бу кунларга солган ўзинг.

Болаларинг отган ўзинг,
Олиминг хор этган ўзинг
Бечорага ботган сўзинг,
Ёшланиб қолгандир кўзинг,
Бу кунларга солган ўзинг.

Йўл йўқотиб, бошинг гаранг,
Яшаяпсан ночор- аранг,
Асабларинг тортиб таранг.
Аҳмоқликлар қанча қаранг,
Бу кунларга келган ўзинг!.

Қаро бўлиб сени юзинг,
Мардикор ҳам бўлди қизинг,
Ор-номус қолмай эркакда,
Юракни хун қилдинг ўзинг,
Бу кунларга солган ўзинг.

Ҳеч қаерда ўтмас сўзинг,
Аҳмоқ қолди ўғил қизинг,
Нон излаган балки қўзинг,
Қиёматга қолди сўзинг,
Бу кунларга солган ўзинг.

Меҳмондорсан асли ўзинг,
Бермоқдасан нону тузинг,
Ейишга йўқ парча этинг,
Кет ҳам дея олмас бетинг,
Бу кунларга келган ўзинг.

НАҚАРОТ
Ўзбекона орим менинг,
Ўзбекистон жоним менинг,
Юрагимнинг қонидурсан,
Ватанимдир зорим менинг.

2 Responses

  1. Ҳурматли Жаҳонгир ака!
    Мен ўзимча бу шеърни хиргойи қилиб юрибман. Сизга МР3 форматида ўз хиргойимни қандай юборсам бўлади?
    Ҳурмат билан Мистер Қалампир.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: