Мухлислар ижодидан

ТУРКИСТОН ДИЁРИ ОЛИС ЮРТ БУГУН…

Ҳурматли Жаҳонгир ака!
Қизиқ бир ҳангома эсимга тушиб қолди.
Шоирликни орзу қилаётган бир устоз кўрмаган киши яхшигина узтоз топиб унга шогирдликка тушибди.
Ёш шоир ўзининг ёзган шеърларини олиб келиб, устозидан ушбу шеърларга керакли бўлган тиниш белгиларини қўйиб беришини истимос қилибди. Устоз ўқиб кўрсаки, олам яратилгандан бери бу каби “ажойиб” шеърлар дунё юзини кўрмаган экан. Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

ТАРИХНИ МИЛЛАТНИНГ ҚОНИ БИЛАН РЕТУШ ҚИЛАЁТГАНЛАР

Газетачилар РЕТУШ калимасини кўп ишлатадилар. Туш яъни Ҳинд сиёҳи билан расмларнинг муҳим нуқталарини қайта бўяш ишига ретуш дейилади. Бу йўл билан фото тасвирдаги одамнинг қошини қалин, лабини дўрри ва ёки ўзини суратдан бутунлай йўқотиб юбориш мумкин. Нью- Йоркда чиққан ва муаллифи Давид Кинг бўлган “Йўқолган комиссар”лар деб номланган албом-китобда Ленин ҳамда Сталин даврида юқори лавозимдаги шахслар нафақат ҳаётдан, балки “доҳий”лари билан ёнма-ён тушган суратлардан қандай йўқотиб юборилганлари кўз олдингизга келтирилади.

Китобнинг муқоваси унинг бутун моҳиятини англатиб беради. “Коммунистбошилар” Антипов, Сталин , Киров, Шверник биргаликда тушган суратлари. Матбуотда дастлаб эълон қилинган бу суратдан иккинчи марта нашр этилишида Антипов ғойиб бўлган. Учинчи марта эълон қилинган айни суратда Сталиннинг ёнида фақат Киров қолган ва бу сурат кейинги марта Киров ҳам ретуш қилингани ҳолда чиққан. Сталиннинг бир ўзи савлат тўкиб турибди. Continue reading