Зеҳният жумбоқлари

ИЛДИЗ

Ўзбеклар бир-бирларини кечира оладиларми? Бу менинг юрагимни ёндирган саволлардан бири. Гап фақат ўзбекликда эмас. Менимча, бунинг жуда чуқур илдизлари бор. Бу ҳолатни араб, форс, дари, паштун ва ўрду тилида гаплашадиганларда ҳам кўрдим. Энг қизиғи, улар яшайдиган мамлакатларда эмас. Балки улар келиб яшаётган демократия диёрида уларнинг демократияни ҳазм қилишлари нақадар қийин кечишини кўриб, ҳайратландим.

20-25 йилдирки, Америкага келиб, ҳалига қадар танқид эшитганда диркиллаб қоладиган бу одамларни кўриб ўзимизнинг ўзбекларимиз ҳақида ўйладим. Минг афсуски, Ғарбнинг ҳавосидан нафас олаётган ўзбекларимизнинг аксарияти ҳам шу аҳволда. Аммо Туркия турклари ҳақида бу ҳақда узил-кесил бир гап айта олмайман. Улар демократик танқидни ҳазм қилишда бошқа мусулмон қавмларга нисбатан анча илдам. Continue reading