Зеҳният жумбоқлари

ИЛДИЗ

Ўзбеклар бир-бирларини кечира оладиларми? Бу менинг юрагимни ёндирган саволлардан бири. Гап фақат ўзбекликда эмас. Менимча, бунинг жуда чуқур илдизлари бор. Бу ҳолатни араб, форс, дари, паштун ва ўрду тилида гаплашадиганларда ҳам кўрдим. Энг қизиғи, улар яшайдиган мамлакатларда эмас. Балки улар келиб яшаётган демократия диёрида уларнинг демократияни ҳазм қилишлари нақадар қийин кечишини кўриб, ҳайратландим.

20-25 йилдирки, Америкага келиб, ҳалига қадар танқид эшитганда диркиллаб қоладиган бу одамларни кўриб ўзимизнинг ўзбекларимиз ҳақида ўйладим. Минг афсуски, Ғарбнинг ҳавосидан нафас олаётган ўзбекларимизнинг аксарияти ҳам шу аҳволда. Аммо Туркия турклари ҳақида бу ҳақда узил-кесил бир гап айта олмайман. Улар демократик танқидни ҳазм қилишда бошқа мусулмон қавмларга нисбатан анча илдам.

“Америка овози”да бир араб бошлиғимиз бор эди. 30 йилдан бери Америкада экан. Демократияни англаган деб ўйлабман ва кўпчиликнинг олдида танқид қилдим уни. Шу қадар душманга айландики, мана орадан 4-5 йил ўтиб ҳам яқинда бир мажлисда кўриб қолсам, ҳали қовоғидан қор ёғади.

Ғарбда яшаб юрган ўзбекдан истаган бирини танқид қилиб кўринг, камчилигини айтиб кўринг, дарров сизни “иғвогар” дейди. Бу ҳам майли, бир умрлик душманингизга айланади.

Америкага келиб, ўқиб, шу ерда таҳсил олган бир “қаламкаш” ўзбекни жуда асосли камчиликлари учун орқаваротдан эмас, очиқ, ўз номим билан танқид қилгандим. Орадан йиллар ўтди. Ҳалига қадар у орқаваротдан мени ҳаммага “иғвогар” деб юргани майли, турли форумларда ҳам турли тилларда тинмай ёзади, бўҳтон ёғдиради.

Ваҳоланки, орқаваротдан гапириш ёки имзосиз ёзиш иғвогарлик эканлигини ва ўзи шу куйга тушганини ҳам билмайди, шўрлик!

Бундай мисоллар сон мингта. Ҳатто исмини айтмай, умумий танқид қилсангиз ҳам, ўзига олиб, сизга қилич қайрайдиган “демократларимиз” қанча…

Шунинг учун демократия ҳақида гапириш ва демократ бўлишнинг орасида ер билан осмон қадар фарқ бор.

Менимча, бу нарсанинг илдизи жуда чуқур ва бу илдизни кўра олмасак, топа олмасак ҳали бери руҳимизни сариқпечакдек ўраб тураверади.

ЖМ

2007.

3 Responses

  1. АСКИЯНИНГ “АСАБЛИ” ТОРЛАРИ..
    Ҳурматли Жаҳонгир ака!
    Жуда тўғри мавзу!!!
    Ўзбек халқи танқид тугул, оддий бир ҳолатни ҳам кечириши жуда қийин!!!
    Масалада шуни эътироф этиш мумкинки, аслан ўзбек халқи жуда меҳмондўст!!!
    Бир оддий мисол тариқасида…
    Агарда биров сизни ўз уйига меҳмондорчиликка чақирсаю, имкон топиб боролмасангиз ва буни зиёфатдан бир неча соатлар олдин уй эгасига айтиб огоҳлантирган бўлсангиз ҳам мезмон буни бошқача тушунишни бошлайди. Мезмон учун сиздек “аҳмоқ” одам топилмайди дунёда. Шунча “тайёргарлик” қилиб қўйдим деб сиздан ўпкалаб юради.
    Лекин сиз унга меҳмонга бормаганлигингиз ва унинг уйидан бироз луқма емаганлигингизни, аниқроғи уни иқтисодий “туширмаган” эканлигингизни айтиб кўрингчи?!!! Унинг жавоби битта. У ҳам бўлса сени одам деб меҳмонга чақирдим дея хафа бўлади.
    Лекин бошқаларга фалончани жуда катта дастурхон қилиб кутсам келмади дея орқадан жар солади….
    Чет эллик оғайнимни катта дастурхон қилиб кутдим. Буни тайёрлаш учун, буни барча тушунган бўлса керак, бироз “тер тўкиш”га тўғри келганди…
    Лекин, оғайним меҳмонга келиб атиги ўн минутларча дастурхон бошига ўтирди ва хайрлашиб кетиб қолди. Ҳатто бирор нарса емади ҳам… (олдиги сафарларда ҳам бирор нарсани “ош” қилардику-я аммо биз ўзбеклардек “ҳўкиз ўлди” қалида ичиш ва ейиш йўқ эканми ул бечорада деб ўйлаб қоламан баъзан… Унга менинг ҳурмат қилиб чақирганимнинг ўзи етаркан.
    Биз ўзбекларда эса, “котталар” чақирсалар бунинг ўз катта ҳурмат. Овқат емаймиз ҳам. Бу керак бизга…
    Агарда оддийроқ киши меҳмонга чақирса, бормаймиз ёки тенг кўриб борсакда, унинг биз учун тайёрлаган дастурхонига кўз югуртириб ушбу дастурхон менга мосми ўзи дея мулоҳаза қиламиз…
    Ўзбек ҳалқи нима деб ўйлайди ўзи?!
    Унга нима керак?!
    “Ҳа, биз ўзбекмизда” деб барча инсонларни ўзларини каби алдашдан чекинармиканлар?!
    Менимча йўқ!
    Ўзбек халқи мени кечирсинку-я, аммо бир нарса баъзан ҳақиқатми дея ўйлаб қоламан…
    Ўзбек ҳалқига ҳақиқатни айтсангиз борми, унга сиздек душман топилмайди дунёда. Агарда ўша ҳақиқатни қоғозларга ўраб айтсангиз уни англаб олишига қадар бироз вақт ўтиб сизнинг ширин сўзларингиз учун хурсанд бўлади ҳам…
    Бу дегани ўзбек миллий ижоди аскиянинг худди ўзида..
    -“гулмисиз?, райхонмисиз?, жамбулмисиз?”
    -“айтганизман!”.
    -“фалончанинг …..мисиз?”
    Гулдирос қарсаклар ва қаҳ қаҳа кулги босади даврани..
    Агарда, ўзбек ҳалқига “Эҳ, сен аҳмоқ! десангиз, унинг елкасига оғир тоғнинг юкини босган бўласиз.
    Шунинг учун ўзбек халқи бир бирига “Эҳ, сиз эҳмоғим, тентагим, девонам……..” деб рўйхатни узун қилиб давом эттирсангиз ҳам аччиғлари келмайди, аксинча бироз бу каби ширин муомалага ўзларининг мойилликларини ҳам билдириб қўядилар.
    Ҳурмат билан ….

  2. Ҳурматли Жаҳонгир ака!
    Кеча адибимиз Саид Аҳмадни кўриб қолдим. У киши ҳалиям тирик эканлар, ажабо!!!
    Менга бир нималар дедиларки, у кишининг гапларига тушуна олмаётирман. Сиздан илтимос, буни менга изоҳлаб берсангиз…
    Эридан аразлаб уйдан кетиб қолган Соттихон шу кунларда Бобоевлар хонадонига “тупуриб” оналарининг уйлари тўрида Тошбоевлар хонадонининг Фармонбувисининг расмини осиб қўймиш эканлар.
    Аҳмад аканинг айтишлари бўйича, бир неча кунлардан кейин Тошбоевлар хонадонида Соттихонни “келинсалом” қилишга чимилдиққа киритар эканлар.
    Сиз нима деб ўйлайсиз?
    Аразлари тарқаб, Соттихон келажакда Бобоевлар хонадонига қайтадиларми ёки муқим бўлиб Тошбоевлар хонадонида келинликни давом эттирадиларми???
    Борган жойингда палак ёзиб , тош бўлиб қотиб қол каби бўладими энди???
    Ҳурмат билан…

    • Сайтнинг чап томондаги устунида суратлардан кейин
      5.““Ламбада” ёки беҳаё ўйин деган мақола бор. Шуни ҳам ўқин қўйинг…

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: