Жаҳонгир Маматов׃ ВОСВОС

jmreston2“Озодлик” ҳали ҳам кимларнингдир маҳрида қолаётгани ҳақида

1. Нега жамоатчилик назоратидан қўрқишади?

Аввало шуни айтиш керакки, “Озодлик” радиоси ҳақидаги Баёнотдан кейин радиода қисман ўзгаришлар бўла бошлади. Бу ҳам жамоатчилик назоратининг кучи. Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ ОҚ УЙ

jmvashington1.Хоинлик ва қаҳрамонлик

Ўзбек зеҳнияти бўйича ўтакетган айёр ва маккор одам тулкига қиёсланади. Ёмон одам ҳақида “Тулки каби тумшуғидан илинди” дейишади ёки “Кўзбўямачи тулки бўлади, халқ ичида кулги бўлади”, деган каби ўнлаб мақоллар бор. Айниқса, бировни ерга урмоқчи бўлишса, “Ит олган тулкидек шумшайганига қаранг”, деб сўкишади.

Америкада эса, тулки ақли ўткирлик, зукколик рамзи. Ҳатто энг катта миллий телевидениелардан бирининг номи Тулки (Fox ТВ) ва бу номдан ифтихор қилишади. Азалдан буни исм софатида ҳам ишлатиб келишади. Continue reading

Жаҳонгир МУҲАММАД׃ “ҚУРУЛТОЙ”ДАН “ҚУР-ҚУРТОЙ”ГА

jmnewyork“Озодлик” радиосининг “Қурултой” дастури асли менинг ташаббусим билан туғилганди. 2004 йилнинг охирларида Ўзбек бўлимининг ўша кездаги директори Адолат Маликка бир неча марта мактуб йўллаб, шундай бир минбарга эҳтиёж борлигини айтганимда, у таклифимни қабул қилиб, ҳатто бир йиллик мавзулар рўйхатини ҳам сўраганди. Continue reading

Жаҳонгир МУҲАММАД: ИШОРАТЛАР

jahongir_m1.jpg“АЯ”

Фарзандларим турмуш ўртоғимни “ая” дейишади.

Кеча қизим сўраб қолди׃

-Дадажон “ая” деган сўз тожикчами?

-Нимага сўраяпсан?

-Биттаси “Дадангиз, ойингиз яхшимилар?” деб сўради. “Ҳа, дадам ҳам, аям ҳам яхши юрибдилар” десам׃ “Ая дедингизми, сиз тожикмисиз?” деб сўради. Continue reading

Жаҳонгир МАМАТОВ׃ ”Озодлик” ўз номига муносибми?

jmreston“Озодлик” радиосининг Ўзбекистондаги асосий манбаси ҳисобланмиш Uzmetronom сайтида чиққан мақолага муносабат

Бу сайтда ”Озодлик” радиосининг демократияга зид хатти ҳаракатлари ҳақида бир қатор мухолифатчилар ва инсон ҳуқуқлари фаоллари АҚШ Давлат департаментига хат йўллашмоқчи эканликлари ёзилган. Бу тўйдан олдин ноғора чалиб, кимларнидир огоҳ этиш бўлиб қолган. Бу билан ҳукумат ўзига керак одамларни асраб қолмоқчига ўхшайди. Худди уларни телевидениеда гўё ёмонлаб кўрсатгани каби. Сайт эса,  радиодаги  доимий сафдошларига ҳаракатингизи қилинг демоқчи, шекилли. Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Устоз Нозим Ҳикматни хотирлаб

nozimКимлардир уни Ватан хоини дедилар.

Кимлардир уни динсизликда айбладилар.

Яна кимлардир унга коммунист деган тамғани урдилар.

Баъзилар эса уни турк эмас, юнонда туғилган юнон дедилар.

Ўзи севган ва ҳақида қайғурган Ватанида қадрига етмадилар.

Қувғиндан олиб, қувғинга солдилар.

Зиндонбанд эттилар. Continue reading

ЖАҲОНГИР МАМАТОВ: Самарқандни соғиниб

jm3.jpgДЕВОН

1.ЎЗЛИГИМ

Ўзлигим

Ўзбегим, деб йиғладим,
Сенга топинар экан.
Ўзбегим, деб йиғладим,
Бошим чопилар экан.

Ўзлигим деб ҳайқирдим,
Довул, бўрон эсса ҳам.
Ўзлигим деб ҳайқирдим,
Қилич бошни кесса ҳам.

Continue reading