Бугун бу ақлли йигитлар билан байрамлашдик, тўйиб-тўйиб суҳбатлашдик. Исмини ёзишни ўрганган ва бу ҳафта мактабга бошлайдиган Туронбек ҳам суҳбатларимизни тинглаб, мийиғида кулиб қўйди…
Ҳар кимнинг ўз байрами бор. Биринчи сентябр менинг байрамим. Ҳар йил бу байрамни нишонлаш ўзимга боғлиқ бўлмаган ҳолда бир неча кун олдин бошланади. Зиёфатлар бир-бирига уланмоқда… Жиддий гапларни байрамдан кейин гаплашамиз. Сизга ҳам байрам кайфиятлари!
Зарб билан эшикни синдириб ичкарига кириб келаётган саноқсиз полиция ходимларининг ҳар бири ана шундай деб бақирар эди.
Энди ўртага қўйилган паловга қўл узатган йигитларнинг ранг-қутлари учиб кетди. Лаблари титраб, бир сўз айтолмай қолдилар. Полициячилар эса уларнинг ҳар бирини силтаб, юзи билан ерга ётқизар ва қўлларини орқага қилиб кишанлар, кейин оёқларини икки томонга очиб, бошдан оёқ текшириб чиқарди.
Бир зумда 9 нафар ўзбекнинг ҳаммаси ана шундай тинтувдан ўтди. Continue reading →
Майкл янг яхши дўстларимдан бири. Жуда билимдон йигит. Хитой, рус, уйғур, ўзбек, фаранг ва бошқа тилларни билади. Ота-бобоси асли украиналик. У истеъдодлилар таълим оладиган мактаб ва олий ўқув юртларида ўқиган. Бугун у билан янги лойиҳанинг сарҳадларини чиздик. 12 йилдир бирга ишлаймиз.
-2-
Мериланд штати. Эликот шаҳри.
Лекин…
Бундан кейинги бўлимларгача, Каримовни ўз хаёллари билан ёлғиз қолдирамиз. Кекса одам. Баъзи нарсалар эсидан чиққан бўлиши мумкин. Қолаверса, шу лаҳзада Нью Йоркдан Саиджон деган йигит сим қоқмоқда. Саиджон асли ўшлик. У билан тўрт йил олдин танишганмиз.
Ўшанда ярим тунда телефон жиринглади׃
-Бу қўлга тушган чет элликларни сақлаш маркази, агар телефон чақириғини қабул қилсангиз, минутига тўрт доллар тўлашингиз керак бўлади…
Одатда қамоқхоналарда ётганлар уйларига ёки танишларига телефон қилсалар ана шундай олдиндан огоҳлантиришларини билардим. Лекин телефон ҳақи бунча қиммат бўлмасди. Шунинг учун ҳам бир лаҳза ўйланиб қолдим. “Йўқ, қабул қилмайман” десам, балки бирор танишим ёки мени ғойибдан таниган бирор киши қийин шароитга тушиб қолган бўлсачи? Бегона одам телефон номеримни қаердан билади? Continue reading →
Бугун бир дарахт диққатимни тортди. Шамол ва бўронлар ҳар қандай якка дарахтни эгади, деган гап бор эди. Океанга яқин жойда, шамол ва бўронлар қуршовидаги мана бу дарахт эгилмабди. Қомати тик ва баланд… У билан суратга тушдим.
Бир замонлар ТошДУда Балзакнинг “Инсон комедия”сига бағишланган дарсларимизда домламиз Камолиддинова муаллифнинг “Евгения Гранде”сини муҳокама қилдирганди. Ўзбекчада ўқигандик. Кейин таржима учун асос қилиб олинган русчаси билан таққослагандик. Дастлаб Достоевский рус тилига ўгирган экан. Биз Манделштам таржимасидаги “Эжени Гранде” билан солиштиргандик. Мана орадан 40 йил ўтиб бу асарнинг инглиз тилидагисини варақлаб ўтирибман. Гўё бошқа нарса. Афсуски, фаранг тилини билмайман, ҳар қандай асарни ўз тилида ўқимоқ балки яна бошқа нарсадир?
Озодликнинг Қурултой эшиттиришида Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова тарафидан матбуотга сиздирилган “итлардан ҳам баттар” аҳволда ушлаб турилгани акс этган видеолавҳа муҳокама қилинди.
Каримова хоним Би-Би-Сига жўнатган видеотасвирда ўзи ва унинг фарзандлари – Ислом ва Имоннинг, афтидан президент отаси Ислом Каримовнинг Дўрмондаги қароргоҳига киришга уринишлари акс этган.
Қурултойда иштирок этган сиëсий фаол Сафар Бекжон Гулнора Каримова ўзига қарши Швеция ва Швейцарияда пул ювиш айблови билан боғлиқ иш очилган бир пайтда ташқарига видео ва аудиомурожаатларини сиздириб, ўзини жабрдийда қилиб кўрсатишга уринмоқда, деган тахминларни илгари сурди. Continue reading →
Русча, немисча, туркча, арабча, фарангча…хуллас, бу одамнинг билмаган тили оз. Музика чалиш, қўшиқ айтишда давранинг гули. Уни “Mел амаки” дейишади, 10 йил у билан бирга ишладик, 3 йил олдин ишдан кетди. Ўшанда 90 ёшда эди.
Бугунги каби ойда бир келиб, саломлашиб кетади.
Бур кружка(қонун рухсат этган даражада) пивони ичиб, машинани ўзи ҳайдаб, бошқa штатларга ҳам бориб келаверади.
Эшиттиришда қозоқ журналисти Олимжон Бўқаш¸ Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати Жаҳонгир Муҳаммад¸ ҳозирда Туркияда яшаëтган ўзбек журналисти Нарзулла Охунжонов ва тошкентлик сиëсий таҳлилчи Комрон Алиев иштирок этди.
Россия Украинанинг бир қисмини ишғол қилиб¸ яна бир қисмида тартибсизлик ташкил қилаëтганидан хавотирлар тўхтамаётган бир вазиятда МДҲдаги бошқа давлатлар, хусусан, Марказий Осиë Россия таҳдидига чап бера оладими¸ деган савол жавобини Қурултойда изладик.
Россиянинг РИА Новости агентлиги шу кунларда туркий тилда гаплашадиган мамлакатларни бирлаштириш ғояси билан чиққан Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ташаббусини муҳокамага чиқарди.
“Етти мамлакат- бир ҳаракат” деган бу шиор билан Нурсултон Назарбоев туркий тилда гаплашувчи Ўзбекистон¸ Қозоғистон¸ Қирғизистон¸ Туркманистон¸ Озарбайжон¸ Туркия ва Қиприс мамлакатларини маънавий бирлашишга чорлаган эди.
Айни пайтда Назарбоевнинг бу гапи Россия ва Қозоғистоннинг русийзабон аҳолиси тарафидан “пантуркчилик” дея салбий қаршиланди. Continue reading →
Яхши қўшнимиз бор. Асли келиб чиқиши португалиялик. Ота-онаси Америкага келган. У шу ерда туғилиб, АҚШ президентининг ёрдамчиси даражасига қадар кўтарилган. Ҳозир пенсияда. Неварасига қарайди. Болалари ҳам тарбияли. Ўзи дилкаш, суҳбаткаш, ҳамма мавзуларни ҳазил билан чуқур таҳлил қиладиган одам. Дам олиш кунлари соатлаб суҳбатлашамиз… зерикмаймиз унинг гапларини эшитиб…
You must be logged in to post a comment.