Салтанат сирлари

“Гулноранинг “томошаси” салтанатга зарар етказмайди”

gulnoraОзодликнинг Қурултой эшиттиришида Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова тарафидан матбуотга сиздирилган “итлардан ҳам баттар” аҳволда ушлаб турилгани акс этган видеолавҳа муҳокама қилинди.

Каримова хоним Би-Би-Сига жўнатган видеотасвирда ўзи ва унинг фарзандлари – Ислом ва Имоннинг, афтидан президент отаси Ислом Каримовнинг Дўрмондаги қароргоҳига киришга уринишлари акс этган.

Қурултойда иштирок этган сиëсий фаол Сафар Бекжон Гулнора Каримова ўзига қарши Швеция ва Швейцарияда пул ювиш айблови билан боғлиқ иш очилган бир пайтда ташқарига видео ва аудиомурожаатларини сиздириб, ўзини жабрдийда қилиб кўрсатишга уринмоқда, деган тахминларни илгари сурди.

Эшшитиришнинг яна бир иштирокчиси Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси Жаҳонгир Муҳаммаднинг айтишича, Гулнора Каримованинг бу томошаси салтанатга зарар етказмайди:

– Аксинча бу томоша одамлар орасида Каримовнинг обрўйини тўкмайди. Қайтанга Каримов қизини ҳам аямайди, деган фикрни пайдо қилади¸- дейди суҳбатдош.
http://www.ozodlik.org/content/transcript/26545228.html

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: