Сиёсий сатира

stulТуғилган кунлари муборак бўлсин!
Бугун бир ўзбекнинг суҳбатини эшитдим. Қойил қолдим. Мазмунини бир неча сатрга солдим, сиз ҳам қойил қолмасангиз, айтинг.
-Ҳокимлар порахўр, айниқса вилоят ҳокимлари.
-Президент девонида пора олмайдиган одам қолмаган.
-Миллий Хавфсизлик хизмати-халқнинг душмани
-Ички ишлар вазирлигида битта ҳам виждонли одам йўқ.
-Бош вазир бош қарочи, вазирлар эса мамлакатни ўпирган юҳолар.
-Телевидениени кўрсам, кўнглим айнийди.
-Газеталар ҳатто ҳожатхонада ҳам қўлга олишга арзимайди. Continue reading

Қуёшли кунлар

Қор тўхтаб, қуёш чиқди…

qorli11 qorli9 qorli8 qorli7 qorli6 qorli5 qorli4 qorli2 qorli1

Изғиринли кунлар

 Қиш

qor2016 qor20161 qor20163 qor20165 qor20164

АҚШ шарқида қор бўрони. Ўнта штатда фавқулодда ҳолат. Аэропортлар ёпилган. Буни юз йил ичидаги “энг таҳликали” қор бўрони дейилмоқда. Камронбек билан кеча кечга томон ва бугун қор ёғишни кузатдик.  Бугун унинг дадаси билан қор курашга уриндик.

Гараждаги машиналарга “мазза”. Ташқаридагиларининг юкини бироз енгиллатдик.

Уч-тўр кун олдин Фейсбукда эьлон қилган мақолам ҳам шу мавзуда.

Яна Америка ҳақида
(Носиёсий мавзу)
Америка халқининг, бошқарув тизимининг курашчанлигига қойил қоламан. Бу ердаги табиат офатлари бошқа жойда юз берса, билмадим, нима бўларди? Continue reading

Эркинлик эпкини

12yanvarАмерика ўзбекларнинг ҳам ватани

Дунёдаги жуда кўп мамлакатларнинг номи ўша ердаги туб халқнинг номи билан боғлиқ. Ўшандай шароитда бошқа халқлар у ерга бегонадек, иккинчидек туюлади. Айниқса, у жойда демократия, эркинлик мавжуд бўлмаса.

Америка бундай эмас. Чунки Америка ҳамма халқларнинг – муҳожирларнинг ватани. Бугунгача ҳам шундай, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Бу шунчаки гап эмас, Асосий Қонун ва бошқа ҳужжатлар билан ҳам кафолатланган. Буни бузадиган куч топилмади ва топилмайди ҳам. Continue reading

“Туғён” тўлқинларида

tughyonТалабалар исёни

“Ўтюраклар” клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти ҳамда “Муқобил Ўзбекистон” Мувофиқлаштириш Кенгашининг қўшма лойиҳаси бўлган янги “TUG’YON” онлайн радиоси 2016 йилнинг 16 январдан эътиборан ўз ишини бошлади.

“TUG’YON” радиосининг бугунги илк сони меҳмони АҚШдан ўзбек адиби, давлат ва сиёсат арбоби Жаҳонгир Муҳаммад бўлдилар.

Маълумки, бундан роппa-роса 24 йил аввал, 1992 йилнинг 16 январь куни Тошкентнинг Талабалар шаҳарчасида нон ва бошқа озиқ-овқат нархларининг кўтарилишидан норози минглаб талабалар исён кўтарган эдилар.

Ҳукумат кучларининг талабаларга қарата ўт очиши оқибатида, расмий маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар яралангани айтилади. Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

VuzgorodokҚОНЛИ ЯНВАР

1992 йилнинг 16 январь куни Тошкент талабалар шаҳарчасида ёшларнинг демократик намойишлари куч билан бостирилиши оқибатида қон тўкилган, бир неча киши ўлдирилган, ўнлаб талабалар яраланган эдилар. Тарихимизнинг бу фожеали куни демократияга урилган оғир зарба ўлароқ хотираларимиздан ер олди. 16-18 январь кунги воқеалар айни пайтда келажагимизнинг сиёсий пойдеворини белгилади, дейиш мумкин.

16 январь – тахмондаги тахи бузилмаган тўшакларга, тўйга деб тикиб қўйилган кўрпачаларга, олти йилдирки қаро ер бағрида ётган ўғлининг ёдгор сувратига қараб, вужуди сел бўлаётган онаизорнинг мотам куни.

16 январь – ҳақ истаб, адолат истаб, демократия истаб кўчага чиққан ва ўқ ёмғири остида қолган талабаларнинг ишончлари ўлдирилган кун.

16 январь – ҳукумат идораларида ўтирганларнинг ўз гуноҳлари қаршисида қўрқув, таҳлика босган, юраклардаги мотам кун. Continue reading