Эркинлик эпкини

12yanvarАмерика ўзбекларнинг ҳам ватани

Дунёдаги жуда кўп мамлакатларнинг номи ўша ердаги туб халқнинг номи билан боғлиқ. Ўшандай шароитда бошқа халқлар у ерга бегонадек, иккинчидек туюлади. Айниқса, у жойда демократия, эркинлик мавжуд бўлмаса.

Америка бундай эмас. Чунки Америка ҳамма халқларнинг – муҳожирларнинг ватани. Бугунгача ҳам шундай, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Бу шунчаки гап эмас, Асосий Қонун ва бошқа ҳужжатлар билан ҳам кафолатланган. Буни бузадиган куч топилмади ва топилмайди ҳам.

Америкада йигирма йил олдин бор йўғи 150-200 нафар доимий яшайдиган ўзбек бор эди. Бугун уларнинг сони юз мингдан ошди. Улар Америка фуқаролигини олмоқдалар ёки шу заминда туғилмоқдалар, эркин билимга қовушмоқдалар, улғаймоқдалар. Демак, Америка ўзбекларнинг ҳам ватани.

Бир кун келиб бу мамлакатда ўзбек-америкаликлар сони миллионлардан ошади ва уларнинг орасидан сенаторлар, конгрессменлар, давлат котиблари ва президент ҳам етишиб чиқади. Ўшанда Ўзбекистондаги ўзбеклар улар билан фахрланишади. Бу кунлар узоқ эмас.

Жаҳонгир Маматов.

%d bloggers like this: